Last updated 1 week, 1 day ago
Фотоконтент BTS. Проект канала @Crazy_Koreans
Для связи с админами @Crazy_Koreans_bot
Реклама @Crazy_Koreans_reklama_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
КАҲФ Мухаммад Сиддиқ Миншавий қироати
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Ҳайрли аёл
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади, Расулуллоҳдан саллоллоҳу алайҳи васаллам сўралди:
- “Қайси аёл хайрлироқ? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Эри қараган вақтда уни мамнун қиладиган, буюрганига итоат қиладиган, уни хоҳлаган пайтида кўнглини қолдирадиган тарзда унга мухолифот қилмайдиган ва қўл остидаги молни эри норози бўладиган шаклда сарфламайдиган аёлдир” - деб жавоб бердилар.
(Аҳмад ибн Ҳанбал)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга ем берардилар, уйни тозалардилар, пойафзални тикар, кийимни ямардилар. Қўйни соғар, хизматкор билан овқатланардилар, агар қийналса бирга хамир қорардилар. Бозордан олган бозорликларини уйларига ўзлари кўтариб келишдан ҳаё қилмасдилар. Бой ва камбағал билан қўл бериб сўрашар ва саломни биринчи бўлиб берардилар. Чақирган жойга писандсиз бўлмас, агар ёмон хурмо қўйса ҳам борардилар. Енгил ҳаражат, мулойим хулқли, гўзал табиат ва ҳусни муошаратли эдилар. Очиқ юзли, кулмай табассумли, хўмраймай маҳзун, хорланмай тавозуъли ва исрофсиз саховатли эдилар. Қалби нозик ва ҳамма мусулмонга раҳмдил бўлганлар. Тўйгандан ҳеч кекирмаганлар. Тамаъ туфайли асло қўлларини чўзмаганлар".
("Рисолатул-қушайрийя" китобидан)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам
Язид Форсий розияллоҳу анҳу мусҳаф ёзар эдилар. Бир кеча тушларида Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламни кўрдилар. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумо у замонда тирик эдилар. Тушларини у зотга баён қилдилар. Ибн Аббос дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дегандиларки, шайтон ўзини менга ўхшатиб кўрила олмас. Кимки мени тушида кўрса, у ҳақиқатда мени кўрибди. Кейин ибн Аббос Язид Форсийга дедилар: Сен ўша тушда кўрган одамингнинг шаклларини баён қила оласанми? Язид Форсий деди: Ҳа. Баён қила оламан: у зот қоматда ҳам жисмда ҳам мўътадил бир зот эдилар. (Яъни, на узун ва на қисқа, на семиз ва на ориқ, ўрта бир ҳолда эдилар). Муборак ранглари оққа мойил, буғдойранг эди. Кўзлари сурма қўйилган, оғизлари кулиб турган, юзларининг мудаввирлиги ярашган, соқоллари қалин, юзларини ихота этган ва сийналарини ёпган эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Агар сен у Жанобни уйғоқлигингда кўрган бўлсанг ҳам, бундан зиёда равшан, таъриф қила олмас эдинг. (Яъни, тамоми ўз шаклларини мукаммал баён этдинг). Албатта, Жанобнинг ўзларини кўрибсан.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Илм
Халил ибн Аҳмад раҳимаҳуллоҳ толиби илм учун ёдлашнинг қанчалик муҳимлигини тушунтириб, шундай дейди:
- “Китобдан янги нарса ёдлагандан кўра, аввал ёд олган хотирангдаги илмларни сақлаб қолиш муҳимроқдир. Китобингдаги илмни ўзингга дастмоя деб, кўксингда ёдланганларингни эса, ишлатиш учун заҳира деб бил”.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Last updated 1 week, 1 day ago
Фотоконтент BTS. Проект канала @Crazy_Koreans
Для связи с админами @Crazy_Koreans_bot
Реклама @Crazy_Koreans_reklama_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago