Xatib.uz

Description
Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали
We recommend to visit

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Last updated 1 week ago

ооо, недурно...))
@portalc0nf_bot
━━━━━
cr @evgen_cat

Last updated 2 months, 1 week ago

هَهلا عيني ، القناه مخصصها للتمسلت مالتي،
مرات انشر معرفات و نصائح وشروحات وهايي
فوت ولتغادر ? .
امو : @xx_amole

Last updated 1 year, 6 months ago

6 days, 17 hours ago
Xatib.uz
1 week ago

ФАРЗАНД САБОҒИ...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
— Ўғлим, нимани расмини чизяпсан?
— Сизни, ойимни ва ўзимни... — нигоҳларини менга қадади, суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва уларни қора рангга бўяган.
— Ўғлим юрак қизил рангда бўлади, — дедим.
— Буни биламан!
— Унда нега қора рангга бўядинг?
Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлса-да, гапни ҳазилга бурдим:
Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
— Йўқ, мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз доим айтасиз-ку: "Сен худди мендай бўлишинг керак",– деб.

Ўзи билиб-билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

1 week, 1 day ago

“ҲАВЗ ОЛДИДА УЧРАШГУНЧА...”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.

Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.

– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.

“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.

Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.

Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!

Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!

Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!
“Набавий тарбия” китобидан.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

2 months, 2 weeks ago
*****??*** Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги …

*??* Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан муборакбод этаман.

Ватанимиз тинч, халқимиз бой бўлсин, қонунларимиз доим амалда, халқ учун хизмат қилишда давом этсин**.

https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

2 months, 2 weeks ago
Xatib.uz
2 months, 2 weeks ago

Аёл ва жин!

Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди.

Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди.

Кутганидек, бироздан кейин аёл ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди. Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди. Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди.
Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди.

Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди. Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади.

Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди…

Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса…
Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди. Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди:
— Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!

Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади. Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар тинмай жаранглаётган эди…

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: ??????
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

2 months, 3 weeks ago

Аллоҳдан сўрайман!.
Раҳимберди домла Раҳмонов

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: ??????
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

2 months, 3 weeks ago

Аёлим ишламайди.Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни “бекорчи” дейишади.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: ??????
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

2 months, 3 weeks ago

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари намланган ҳолатлар

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: ??????
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

3 months ago

Бир луқмага бир луқма”!

Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.

Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: ??????
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

We recommend to visit

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Last updated 1 week ago

ооо, недурно...))
@portalc0nf_bot
━━━━━
cr @evgen_cat

Last updated 2 months, 1 week ago

هَهلا عيني ، القناه مخصصها للتمسلت مالتي،
مرات انشر معرفات و نصائح وشروحات وهايي
فوت ولتغادر ? .
امو : @xx_amole

Last updated 1 year, 6 months ago