Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Description
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди

Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!



Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

14 hours ago

Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.

https://t.me/Qorirovotuz

16 hours ago

#ЭСЛАТМА:

Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб уч марта сўрадилар.
Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсаларку», деб умид қилдик».
(Муттафақун алайҳ).

https://t.me/Qorirovotuz

18 hours ago

Тижорат_одоблари

Telegram

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Тижорат одоблари "Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди маъносини англатади. Уламолар тижоратнинг таърифида - бир нарсани савдога қўйиб, фойда олиш учун сотиб олишдир"; "Тижорат - олд-сотди ила фойда излашдир"; "Тижорат - фойда кўриш мақсадида…

1 week ago

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Орангизда бирон киши кечаси Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми? - дедилар.

Одамлар сўрашди:
 - Қандай қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқий олади?
 - "Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг, - таъкидладилар у зот.

(Имом Муслим ривоят қилган)

https://t.me/Qorirovotuz

1 week ago

#БИЛАСИЗМИ:

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний айтди:
- “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бомдод намозини бизларга ўқиб бердилар. Тунда ёмғир ёғган эди. Намоз тугагач инсонларга юзландилар ва:
- “Роббингиз нима деганини биласизлар-ми?” - дедилар. Саҳобалар:
- “Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ” - дейишди. Аллоҳ айтди:
- “Бандаларимдан менга мўъмин бўлувчилари ва кофир бўлувчилари бор. Ким Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди деса, менга мўъмин, юлдузларга кофирдир, аммо ким фалон ва фалон навъи билан (яъни юлдузлар туфайли) деса, менга кофир ва юлдузларга мўъминдир”.
(Имом Бухорий ривояти).

https://t.me/Qorirovotuz

1 week ago
2 weeks, 1 day ago
***🌛***Тунингиз осуда ўтсин***🌛***

🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!

🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇

Telegram 👈

📹 Youtube 👈

📸 Instagram 👈

💬 Facebook 👈

https://t.me/Qorirovotuz

2 weeks, 1 day ago
2 weeks, 1 day ago
3 weeks, 4 days ago

Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишларДунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:

1. Тавба.Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).

2. Истиғфор.Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:

Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.

3. Яхши ишлар.Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).

4. Дунёвий мусибатлар.Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар”
(Ҳашр сураси, 10-оят).

6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.

7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.

8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.

«Эътиқод дурдонлари» китобидан.

https://t.me/Qorirovotuz

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago