BOLAJONLAR UCHUN TUHFA

Description
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

10 months ago

**SALAFI SOLIHLAR FARZANDLARINI QANDAY TARBIYA QILISHGAN

Abdulaziz ibn Marvon oʻgʻli Umarni shariat ilmlarini taʼlim-tarbiya olish uchun, Madinaga yubordi. Solih ibn Kiysonga koʻz-quloq boʻlib turishini tayinlab, maktub yoʻlladi. Ustozi Solih ibn Kiyson Umarga namozlarni jamoat bilan oʻqishga buyurar edi.
Bir kuni, Umar namozga kech qoldi, shunda Solih ibn Kiyson: “Seni namozga kech qolishingga nima sabab boʻldi?”, deb soʻradi.
“Soch tarovchim sochimni tuzatyotgan edi”, deb javob berdi Umar.
Shunda Solih ibn Kiyson: “Sochingni tuzatishing namozdan muhim boʻladimi?!” dedi-da, otasi Abdulazizga bu haqida maktub yoʻlladi. Maktubni oʻqigan Abdulaziz, oʻgʻli Umarga taʼzir berib qoʻyish maqsadida, odam yubordi. Otasi yuborgan elchi, Umardan soʻrab ham oʻtirmasdan, uning sochini tagidan olib tashladi».

“Siyar aʼlamun nabala”, 5/116.**@duo_kitobcha

10 months ago

**Yosh bolalarga ilm o‘qitishdan avval Qur’on yodlatish kerakligi

يقول الإمام الشافعي : "حفظت القرآن وأنا ابن سبع سنين , وحفظت الموطأ وأنا ابن عشر"
وروي عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " تعلموا العلم فإنكم إن تكونوا صغار قومٍ تكونوا كبارهم غداً"

وكان من شروطهم في طلب العلم تعلم القرآن صغارا :

وجاء عن الوليد بن مسلم : كنا إذا جالسنا الأوزاعي فرأى فينا حدثًا ،
قال : يا غلام قرأت القرآن ؟
فإن قال : نعم ،
  قال : اقرأ (يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلادِكُمْ ...)
وإن قال : لا ،

قال: اذهب تعلم القرآن قبل أن تطلب العلم"

Imom Shofe’iy roximahulloh aytardi: "Qur’onni yodlaganimda yetti yoshda edim, o‘n yoshimda muvattoni yodladim".

Xasan ibn Ali roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi, u kishi aytdi:" Ilm o‘rganinglar, chunki sizlar (bugun) qavmning kichiklari bo‘lsangiz, ertaga ularning kattalari bo‘lasizlar".

Ularni ilm talabidagi shartlaridan - kichiklikda Qur’onni yodlashlik edi:

Valid ibn Muslimdan rivoyat qilindi: Avzo’iyni oldida o‘tirsak, bizni ichimizda yosh bolani ko‘rib:
"Ey bola, Qur’on yodladingmi?- der edi. Agar: Ha, desa:

(يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلادِكُمْ ...)

oyatini o‘qi, der edi. Bilmayman, desa: Bor, ilm o‘rganishdan avval Qur’onni o‘rgan, der edi.

Bu degani yosh bolalarga faqat Qur’on yodlatish kerak, degani emas albatta. Chunki aqiyda ilmlarini bolalarga yoshligidan o‘rgatiladi.**@duo_kitobcha

10 months, 1 week ago

#Ramazon_va_bolajon*?*?

? Bolajonlarimiz uchun Ramazon kundaligi

? Islomiy o'yinlar
O'yinlar bolajonlar uchun foidali ko'rinishda tuzilgan bo'lib ularni ilmini zehnini rivojlantiradi
?Barcha yaqnlaringizga ulashishingiz mumkin, ular ham ramazonni manfaatli o'tgazsin**@duo_kitobcha

1 year ago

*❗️Янги йил ҳақида китоб❗️*

Албатта ўқиймиз.
Манфаатли ин шаа Аллоҳ**@er_xotinlik_munosabatlari@er_xotinlik_munosabatlari@er_xotinlik_munosabatlari

1 year ago

**Янги йилни қутлаш. (кутиш, нишонлаш, табриклаш…) ✿°•┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈•

Янги йилни қутлаш.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан қиёмат кунига қадар эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ... Мусулмон дўстим, Аллоҳ сизу бизни раҳм килсин, билингки, бугунги кундаги мусулмонларнинг бошларига етган катта мусибатлардан бири, уларнинг яҳудий, насроний ва улардан бошқа жаҳаннам аҳлидан бўлган кофирларга ўхшашларидир. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган (халқлар) га изма-из эргашасизлар. Ҳатто даб (Uromastyx, шипохвост, эчкиэмарга ўхшайдиган, ўтхўр гўшти ейиладиган судралиб юрувчи) инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар»- деб айтган сўзлари муносиб бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг: «Ё Расулаллоҳ, улар яҳудий ва насороларми?»- деб берган саволларига: «Бўлмаса кимлар?»- деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).
Аллоҳу акбар!

Демак, бу - қонундир. Ҳатто биз, Ислом динига мансуб бўлган кўплаб мусулмонларни кофир бўлган халқлардан ажрата олмай қолдик. Улар бир неча қисмга бўлиндилар.

  • Биринчи қисм:
    Кибрлари, ёки динга беэътибор бўлганлари, ёки дунёга берилганлари сабабли Ислом динидан бутунлай воз кечиб, ўз хоҳишларига эргашиб, ишлари расво бўлган одамлар. Уларнинг сони жуда ҳам кўп. *

Иккинчи қисм:
Биринчи ҳижрий аср – саҳобалар ҳаётидаги динни ушлаш ва унда собитқадам бўлишга қувват топа олмаган одамлар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари татбиқ этишган Ислом инсондан ўлиш, қамалиш, сургун бўлиб яқин қариндошлардан узоқлашиш, хақ сўзнинг аччиқлигини тотиш каби фидоийликни талаб қилади. Шунинг учун хам, бу қисмдаги одамлар Ислом дини билан бошқа динларни бирлаштириб, билмаган одамларни хурсанд қилиш учун «модерн» Исломни келтириб чиқардилар...
Натижада, оят ва ҳадисларнинг маъноларини бузиб, ўринсиз ерларда истеъмол қилдилар..
. Бу тоифа ҳам сон жиҳатидан жуда ҳам кўпдир. Шубҳасиз улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, сизлар у кунда кўп
бўласизлар. Селнинг кўпиги каби заиф бўласизлар»- деб айтган кимсалардир (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис).

Уларнинг кўплари даъват ва даъват манфаати каби исломий кўринишларда кўринсалар-да, лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламникидан бошқа турмуш тарзини яшамокдалар. Улар гарчи кўпайиб, дунёни тўлдирсалар-да, Ислом динига ғалаба насиб қилмас!

  • Учинчи қисм:
    Аллоҳ таоло ҳақиқатга ҳидоят ва унда собитқадам қилган одамлар. Улар бу йўлдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Кавсар олдида учрашгунларига қадар ажралмайдилар ва уни ўзгартмайдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Умматимнинг бир тоифаси ҳақиқат узра қолади. Улар ёрдамсиз ташлаб қўйилсалар-да, ўз ҳолларида қоладилар»- деб хабар берган «аҳлул-ҳақ» (ҳақиқат эгалари) ва (нусратга эришувчи) «тоифа» дир (Имом Муслим ривояти
    ). Учинчи қисм — Аллоҳ таоло бизларни ҳам уларнинг тоифасидан қилсин—, зафар қучган тоифадир. Улар кофирларни ўзлари учун тенг кўрмаган, балки, улардан узоқ бўлган тоифадир.
    Балки, кофирларнинг биздан ва динимиздан ўрнак олиб, унга эргашишлари улар учун ифтихордир.
    Чунки, иззат ва шараф Аллоҳники, Расулиники ва барча мусулмонларникидир.
    Биринчи қисм, — Аллоҳ бизларни улардан бири бўлиб қолишдан сакласин—, зиёнкор, хор, хўр ва надомат қилувчи тоифа бўлиб, агар Аллоҳга қайтиб, тавба қилиб, иймонларини янгиламасалар, оғир ҳаёт кечирадиган, қиёмат куни кўр бўлиб қайта тирилтириладиган ва жаҳаннамга равона бўладиган тоифадир.
    Иккинчи қисм одамларга келсак, биз ушбу рисолани уларга йўллаб, уларни Аллоҳ таолога қайтиш, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга (улар қандай яхши дўстлардир!) инъом этган тўғри йўлига эргашишга даъват этмоқчимиз ҳамда жаҳаннам аҳлининг хоҳишларига эргашиш ва уларга ўхшашликдан огоҳлантирмоқчимиз.**@er_xotinlik_munosabatlari
1 year ago

*❗️Ақидани янги ўрганаётган обуначилар учун жуда ҳам манфаатли китоблар қўйиб бориладиган канал. Албатта уланинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилишни унутманг.
❗️Қадалган хабарларни босиб китобларни бошидан ўқишингиз мумкин. Ўзимизга тегишли канал.
Аллоҳ фойдали илм берсин.
*@iymon_arkonlarii@iymon_arkonlarii@iymon_arkonlarii

1 year ago

**Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатини исбот қилувчи мўъжизалар.
Ўнинчи бўлим

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам Аллоҳ таоло мўъжизалари билан у зотни қўллаб-қувватлаган.
Тошлар, дов-дарахтлар у зотга салом бериши, кўкракларининг ёрилиш воқеаси ҳам Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан ҳисобланади. Каъба қайта таъмирланганида ”Ҳажарул-асвад” қора тошни ўз жойига қўйиш хусусида, Қурайшнинг ўртасида тортишувлар содир бўлади.
Ҳатто қон тўкилишига оз қолганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳаммасига маъқул келадиган таклиф билан ечим қилиб бердилар.
Бу Аллоҳ таолонинг у зотга берган илҳоми сабабли бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлмасларидан олдин, қавмларининг ҳаммаси у зотни ҳурмат қилиб, гўзал хулқ соҳиби эканликларини эътироф этиб “Амийн”— омонатдор деб номлашар эди.
Улар бирор жойга сафарга чиқишмоқчи бўлсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни омонатдор деб билганлари боис, қимматбаҳо буюмларини сақлаб беришлари учун омонат қилиб ташлаб кетишарди.
Бирор нарсада келишолмай қолишса ҳам, доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўрталарида ҳакам қилишарди ва у зот адолат билан ҳал қилиб берардилар. Амакилари Абу Лаҳаб жияни дунёга келганини эшитганида жуда ҳам севинган, ҳатто жиянига бўлган меҳр-муҳаббати кучлилиги сабаб у зотни эмизган жорияси — Сувайбани озод қилиб юборган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло тарафидан рисолат берилганида, қавму-қариндошларининг қалбидаги адовати ва душманлиги қўзғаб, ота-бобосининг ботил динларида қаттиқ туриб, у зотга қарши курашга тушишди.
Тошдек қотиб, муҳрланиб кетган қалблари абадий бахт-саодатли ҳаётдан воз кечиб, ҳасрат ва надомат бўлган зулматли ҳаётни танладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва саҳобаларга нисбатан қўлларидан келганича озорлар етказа бошлашди. Қалб кўзи кўр, олдидаги бебаҳо неъматни қадрламаган бундай ақлсиз, нодон кимсаларга Аллоҳ таолонинг мўъжизаларини кўрсатишлари керак эди. Чунки бу мўъжизалар қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида барча бандалар жамланадиган кунда, уларга ҳужжат қоим қилишлари ва мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўришганида ҳам иймон келтиришмаганини эслатиб, узрбаҳоналар қолдирмаслик учундир
. Пайғамбарлар ҳақни айтиб, Аллоҳ таолонинг тавҳидига даъват қилганларида, одамларнинг сафлари ажрала бошлаган. Ҳозирги замонамизда ҳам бундай ҳолатлар кўп учрамоқда. Аллоҳ таолонинг ҳидоятига эришиб, ҳақ йўлда юриб амал қила бошлаганингизда атрофингиздаги кишиларнинг сафлари камая бошлайди. Ҳатто яқин дўстларингиз ва биродарларингиз ҳам аста-секин сиздан узоқлаша бошлайдилар. Чунки сиз Аллоҳ таоло буюрганидек кийиниб, ўзингизни беҳуда сўзлардан,фойдасиз йиғилишларга боришдан ва шариатга зид тўймаросимлардан тия бошладингиз.
Суҳбатдошингизни сиз тотган лаззатдан тотиши учун Аллоҳга яқин бўлишига ҳарис бўлиб, даъват қилиб ҳаққа чақирсангиз, охират ва ўлим ҳақидаги даъватлар унга зерикарли туюлиб, юраги сиқилиб сиздан узоқлашиш ҳаракатига тушади.
Олдинлари доимо ҳолингиздан хабар оладиган, қўнғироқ қилиб узоқ суҳбатлашадиган дўстларингиз, энди сиз билан гаплашишни исташмайди.
Сабаби, сизнинг қалбингизга иймон нурлари кириб, қалбингиз ёришиб, нурафшон қалбга айланган.
Дўстингизнинг қалби эса аксинча зулматда қолган ҳароба қалбдир. Дунё қарашлари, ўй-фикрлари бошқа-бошқа бўлган қалб эгалари қандай қилиб бирлаша олсин?! Бундай ҳолатга яқинларингиз тарафидан дуч келганингизда ҳам асло хафа бўлманг.**@iymon_arkonlarii

1 year ago

*Савол: •
Эҳсон нима?
Аллоҳга худди уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб туради.
• Савол:
• Яхшилик қилишга инсонларнинг энг ҳақлироғи ким? •
❗️*Жавоб: • Ота-онадир.

Савол:
• Мусулмон ота-онанг (ҳақларига) дуо қилмоқликни ирода қилсанг, нима деб айтасан? •

❗️ Жавоб: • Роббим мени ва ота онамни мағфират қил, ва ҳудди мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қил, деб айтаман. Фойда: Ота-онанинг ҳаққига дуо қилиш ҳақида бир неча оятларда унинг зикри келгандир.
Шу жумладан қуйидагилардир:
«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт». [Исро: 24]

«Роббимиз, ҳисоб қилинадиган кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират қил». [Иброҳим: 41]  
«Роббим, ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ қил. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Мен сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман». [Аҳкоф: 15]
Роббим, мени мағфират қил, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Золимларга эса ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма». [Нуҳ: 28]

Савол: • Аллоҳга амалларнинг энг севимлиси қайсилар? • Жавоб: • Ўз вақтида (ўқилган) намоз, сўнг ота-онага яхшилик қилиш, сўнг Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир.
Савол:
Аллоҳ таоло ҳузурида инсонларнинг энг карамлироғи кимлар? •

❗️Жавоб: • Уларнинг энг тақводорлироғидир. Инсонларнинг энг тақволироғи: Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.

Савол: •
Қуръон ўқишдан аввал нима қиласан? •
❗️Жавоб: • Таҳорат оламан, сўнг қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ беришини сўрайман.**@duo_kitobcha

1 year ago
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago