Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Эрталаб саодатла уйғонишни истасангиз кечаси ким билан суҳбатлашишни ҳал қилиб олинг!
Маҳмуд Дарвиш
Бахтли яшашнинг энг муҳим ва ягона сири, айбинг бўлмаса ҳам “Узр бегим, хатолик мендан ўтибди, кечира қолинг”, демоқдир.
Бу сирни билмайдиган хотин оилавий бахтни орзу қилмасин!
(Бетга чопарларга илиниб қўярсизлар)))
БИР ОЯТ
"Биз улар тақдим қилган асарларини ва қолдирган асарларини ёзурмиз!".
Ёсин сураси 12-оят
Инсон асардир, издир...
Роббим! Бизга ёрдам бер!
Кишиларнинг қалбини топтамайлик...
Кишиларни йиғлатмайлик...
Кўнгил олганлар сафида бизни эслашсин...
Юзимиз ёдларига тушганида юзларида табассум югурсин...
"Яхши инсон эди, ўтиб кетди..." дея ёд этишсин...
Айбларни яширайлик...
Кишиларни шарманда қилмайлик...
Гуноҳ билан айбламайлик, аксинча гуноҳдан қутилишга ёрдамчи бўлайлик...
Келувчиларга эшигимиз очиқ бўлсин...
Ишончли инсон бўлайлик, кишилар бизга сирини ишонсин...
Яхши кўрайлик, қўрқмайлик...
Ҳурмат қилайлик, хавфсирамайлик...
Кишининг қиймати унинг қалблардаги ўрнига боғлиқ. Эй Роббим! Кишилар қалбидаги ўрнимизни гўзал қил. Юқоридаги ишларда бизга мададкор бўлгин!
ТАВБА
Мусулмонлар, замон уятли бўлди,
Ҳалол арзон, ҳаром қийматли бўлди.
Қуръон ўқиганга қулоқ солмаслар,
Шайтонлар семириб, қувватли бўлди.
Ҳаром билан ҳариш тутди жаҳонни,
Бузғунчи фосиқлар ҳайбатли бўлди.
Аллоҳни эслатсанг, мунофиқ, жоҳил -
Сенга қарши ўн минг ҳужжатли бўлди.
Шогирд устозига ақл ўргатар,
Ўғил ота билан иззатли бўлди.
Фақирлар кибрли, кекса енгилтак,
Пойгакдаги машшоқ ҳурматли бўлди.
Пайғамбар ўрнига номзод «муллалар»,
Бу халқнинг бошига заҳматли бўлди.
Расулнинг мероси эгасиз қолиб,
Бесуннатлар бугун «суннатли» бўлди.
Юнус, кел, тавба қил, ошиқ иши шу,
Тавба қабул бўлса не бахтли бўлди!
Юнус Эмро
Таржимон Маҳбубий
Эй, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас.
Ўтган ояти карима тафсирида келганидек, кийимсиз холда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда, йиртиқ-ямоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати «бузук, кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга харакат қиладилар. Аллоҳ таоло эса энгил-бошда ҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни коралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолда истеъмол қилинишини ҳам қоралайди.
«Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг».
Аввало, авратингиз тўсиқ ортида бўлсин, қолаверса, ибодат чоғи Роббингиз ила бўладиган мулоқот чоғи гўзал алфозда бўлганингиз афзал. Ўтган баъзи азизлар ушбу амрга итоат маъносида намоз учун алоҳида гўзал кийим тайёрлаб қўйганпар
«Еб-ичинг ва исроф қилманг».
Юкорида зикр қилинган бузук, диндорликнинг бир кўриниши, озиқ-овқатга муносабатда ҳам зоҳир бўлади. Баъзи бузуқ табиатли одамлар яхши таом истеъмол қилмасликни тақводорликнинг чўққиси сифатида кўрсатишга уринадилар. Аллоҳ таоло фақат емиш ғамида, доимо унинг лаззатлисини ахтарувчи қорин бандаси бўлишни қоралаганидек, лазиз таомлардан ўзини тийиб, сифатсизинигина ихтиёр қилишни ҳам қаттиқ қоралайди Араб мушрикларида ҳаж мавсумида яхши таомларни емай қўйиш одати бор экан. Ояти карима ўша одатни ҳам танкид қилади
«Еб-ичинг ва исроф қилманг, Чунки У исроф қилувчиларни севмас».
Еб-ичиш гуноҳ эмас, исроф қилиш гуноҳдир.
Имом Бухорий келтирган ривоятда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сени икки хислат фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар.
Афсуски, баъзи кишилар еб-ичишнинг хилма-хил ва кўп бўлишини ҳаётнинг асосий мезони деб билсалар, бошқа кишилар хусусан, бизда одамлар озиқ-овқатни исроф қилиш деганда, емай ташлаб юборишни тушунадилар. Бу аслида, тўғри. Аммо, керагидан ортиқ емоқ ҳам исрофдир. Еб-ичиш керак экан деб, қорин бандаси бўлиш ҳам Исломга, мусулмонга муносиб эмас.
Аъроф сураси 31 оят
Тафсири Ҳилол китобидан
МУҲСИН БАНДА
Доим Юсуф алайҳис саломнинг яхши инсон, муҳсин банда бўлгани ҳақида ўйлайман. У ёшлигидан умрини бешафқат ҳаёт билан курашда ўтказди.
Аммо таажжуб, шунча қийин вазиятларда ҳам муҳсинлардан бўлиб қолаверди.
Юсуф алайҳис саломнинг қиссаси келмиш сура охиридан бунинг сирини англагандек бўлдим. Сура охирида Юсуф алайҳис салом: "Дарҳақиқат У (Аллоҳ) менга яхшилик қилди!", дейди.
У бу қийинчилик ва синовларда ҳам фақат Аллоҳнинг эҳсонини, яхшилигини, лутфини кўради.
Зиндонга ташланганида "Мен мазлум бўлдим" демади. Аксинча қамоқдан чиққанида: "У менга яхшилик қилди, мени қамоқдан чиқарди!", деди.
Акалари унга зулм қилишганда "Нега акаларим менга зулм қилишди?", деб акаларини айбламади, балки отасига: "Шайтон мен билан акаларим ўртасига низо солгач, биёбондан сизларини (бу ерга) жамлади!", деди.
Ҳатто Миср азизининг хотини билан фитналанганда ҳам унинг яхшилигини унутмаган эди: "Аллоҳ сақласин, ахир у(Миср азизи) жойимни яхшилаб берган хўжам-ку!", деган эди. Яъни, менга шунча яхшилик қилган инсоннинг хотини билан бузуқлик қиламанми, деган эди.
Юсуф алайҳис салом бошига тушган ҳар балода Аллоҳнинг яхшилигини, лутфини кўра олган эди. Умрининг ҳар бир тафсилотида Аллоҳнинг фазли ва карамини идрок қила олган эди. Табиийки, унинг қалби шукрга, нурга тўлиб атрофидагиларга ҳам тошар эди.
Аллоҳ унга доимий эҳсон қилар экан, қандай қилиб у ҳам муҳсин банда бўлмасин?!
Агар тадаббур қилсак, ҳаммамиз Аллоҳнинг эҳсони ичидамиз!
• “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
• “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
• “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
• “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
• “Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
• “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
• “Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
• “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
• “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
• “Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
• “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...
БУРГАГА АЧЧИҚ ҚИЛИБ КЎРПАНИ КУЙДИРМАСЛИК КЕРАКЯқинда юртимиздан келган бир киши билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат асносида:
— Имомларнинг аксарининг ваъз-насиҳатлари ёқмайди. Шунинг учун хутба тугашига етиб бораман. Бўйнимдаги фарзни адо этаману қайтаман, - деб қолди.
Айтишига қараганда, шу ишни қиладиганлар озчилик эмас экан.
Унинг бу гапларини эшитиб ўтирар эканман, шайтони лаиннинг одамлар ақлини нақадар ҳийлакорлик билан қориштиришига яна бир бор амин бўлдим. Қилаётган ишларини уларга чиройли қилиб кўрсатганига қаранг!
Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалом киши жумага қанча эрта борса, шунчалик савоби катта бўлишини бир неча ҳадисларда таъкидлаб ўтганлар.
Шулардан бирини келтириб ўтаман.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
"Ким жума куни ғусл қилиб, биринчи соатда борса худди туя садақа қилгандек бўлади. Иккинчи соатда борса сигир садақа қилгандек, учинчи соатда борса худди шохдор қўчқор садақа қилгандек, тўртинчи соатда борса худди товуқ садақа қилгандек, бешинчи соатда борса худди тухум садақа қилгандек бўлади. Имом минбарга чиқиб келгач, фаришталар савобларни ёзиб турган дафтарни ёпиб, зикр эшитиш учун ўтирадилар".
Бухорий ва Муслим ривояти.
Уламолар кун чиқиши билан биринчи соат бошланиб, имом минбарга хутба учун ўтирганда бешинчи соат тугашини айтадилар. Демак, кун чиқиш билан имом минбарга хутба учун чиқиши орасидаги вақт беш бўлакка тенг бўлинади. Орадаги замон узайиши-қисқаришининг аҳамияти йўқ. Балки шу беш соатнинг ҳар бири бир соатлик вақтга тўғри келар, балки ундан ошар, балки қисқароқ бўлар. Фарқи йўқ. Муҳими - шу муддат бешга тенг бўлинади. Биринчи муддатда келганга туя садақа қилган савоби, иккинчисида келганга сигир... ва ҳоказо охиригача. Боз устига, қанча эрта келса шунча кўп тиловат, зикр қила олишини, нафл намозларни кўп ўқий олишини ҳисобга олсак, эҳҳе, савобнинг тагида қолиб кетади. Бундай кишилар кўпайиши эса, юртга Аллоҳнинг марҳамати ва баракаси ёғилиб, яхшилик ва яхшилар ортишига, ёмонлик ва ёмонлар секин-аста камайишига олиб келади.
"Имом ёмон гап гапиради" деган даъво билан шунчалик катта савобдан маҳрум қолиш катта йўқотишдир. Ўзбеклар мақоли билан айтадиган бўлсак, бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдиргандек гапдир.
Хулоса шуки, ким юқоридаги савобга эришмоқчи бўлса, бунга фурсати ва шароити бўлса, эртароқ жумага боришга ҳаракат қилсин, бундай улкан савобдан маҳрум қолиб кетмасин.
Сайфуллоҳ Носир
СИЗ БУЮКСИЗ!
Витас Герулайтес кетма-кет ўн олти марта Жимми Коннорсга теннисда бой берди. Ва ниҳоят ўн еттинчи мартада ғалаба қозонди. Мусобақадан сўнг шундай деб бақирди:
"Шуни билишингизни истар эдим, мени кетма-кет ўн етти марта енгиб бўлмайди!".
Тўғрисини айтсам, мени Герулайтесга ўхшаган инсонлар ҳайратлантиради. Унақалар қарсак чаладиган киши топилмаганида ўзларига-ўзлари қарсак чалаверишади. Елкаларини силайдиган қўл топа олишмаганда ўзлари силаб қўяверишади. Эришган озгина ютуқларини катта нарса деб билишади.
Уни ўн олтита мағлубият эга олмади, синдира олмади. Журналистлар олдида юқоридаги жумласини баралла айтишдан уни бу мағлубиятлар тўса олмади. Эҳтимол унинг рақиби Жимми Коннерс ўшанда кечаси билан ухлай олмай ўзини- ўзи маломат қилиб чиққандир.
Ҳаммамизда кўз бор, аммо бир хил қарашга эга эмасмиз. Бу дунёдаги кўп нарсалар бизнинг назаримиз орқали ўз чегарасига эга бўлади аслида.
Мен уларни фақатгина буюк ғалабалар ва ёрқин муваффақиятларгина қониқтирадиган олийҳиммат кишиларни айбламоқчи эмасман. Аксинча, буни баъзиларнинг табиати эканлигини ҳам тушунаман. Тарихни ўзгартирганлар ҳам асосан шунақалар эканлигини ҳам эътироф этаман. Аммо...
Нега энди инсон доимо ўзгаларга идеал кўриниш хаёли билан яшаши керак?!
Нега энди биз инсонлигимизни унутиб тоқатимиздан ортиқ юкни гарданимизга олишимиз керак?!
Ҳаётда ўзи шундоқ ҳам бизни жазолаш учун етарлича муаммолар тиқилиб ётибди. Нега энди яна янги муаммолар пайдо қилишга уринамиз?!
Ҳаётга доим ҳам жиддий нигоҳ билан боқавериш ҳикматдан бўлавермайди. Баъзида нафсингизни эркалаб ҳам туринг. Уни ўзгалардан кутманг. Саодат ғолибан замиримиздан балқади, атрофимиздан эмас.
Бир китобни ўқиб тугатсангиз нафсингизга бирор нарса ҳадя қилинг. Кишилар билмасада, буюк ишни бажардингиз. Қийин бир фандан яхши баҳо олсангиз Архимеднинг "Эврика"си каби нафсингиз қўлидан тутиб: "Сен муҳим ва буюк ишни амалга оширдинг!", денг. Кўзгу олдига келсангиз: "Сен чиройлисан, хушбичимсан!", денг. Нега энди бу гапларни бировлардан кутиб ўтиришингиз керак?!
Азиз сингилларим! Фарзандингиз ютуққа эришса ортиғи билан уларни қутланг, тақдирланг. Булардан олдин ўзингизни ҳам қутланг: "Мен буюк онаман. Бу менинг мевам, самарам. Муваффақият буни териб олишда!".
Биз оддий бўлсакда, буюклармиз.
Ўзининг қадрига етмаганнинг ўзгалар ҳам қадрламайди. Ўзингизни тақдирланг. Бизнинг ҳар биримиз гарчи саккиз миллиард инсон ичида яшасакда, такрорланмас нусхамиз аслида.
Фақат яҳудийларни буюк деявериш ўзни унутишдир. Улар ҳеч қачон буюк бўлишмаган. Улар Аллоҳнинг ғазабига учраган халқ. Уларни бўрттириб кўрсатишдан ҳам тўхтанг.
Аслида сиз буюксиз!
Мендан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин…
Ҳаммамизнинг тилимиз ҳам, қулоғимиз ҳам ўрганиб қолган дуо аслида ботил эканлигини билармидингиз?
Фикр қилинг, аввал мендан қайтсин, қайтмаса Аллоҳдан демоқдасиз.
Биринчи ботил ўзингизни Аллоҳдан устун қўймоқдасиз.
Аввал мен, кейин Аллоҳ демоқдасиз.
Иккинчи ботил, мулк соҳибини ўзингиз ҳис қилмоқдасиз.
Унитмангки, мулк Аллоҳникидир,сизники ҳам Аллоҳники эканлиги, Аллоҳ бермаса бир игнани ҳам қайтара олмаслигингиз айни ҳақиқат.
Учинчи ботил, Аллоҳ тавфиқ бермаса, сизга эслатиб қўймаса, сизни қодир қилмаса у яхшиликни унутиб ҳам юборасиз.
Агар Аллоҳ унуттириб юборса сиз қандай қилиб у яхшиликка яхшилик ила жавоб қайтара оласиз?!
Шундай экан дуо қилар экансиз “Мендан қайтмаса ҳам Аллоҳдан қайтсин”, деманг.
Сиз яхшиликни етарли қадар мукофотлашга асло қодир эмассиз.
Аллоҳу Акбар, Роббим мукофотга кўмиб қўйсин, мени ҳам ажрли ишга йўллаб қўйсин денг ва қўлингиздан келса индамай яхшилик қилинг!
Аллоҳ қалбимизни, динимизни, эътиқодимизни ва шу билан бирга тилимизни ҳам ислоҳ қилсин!
Амийн!
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago