Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago
Словакия бош вазири Россия гази транзити тўхтатилгани учун Украинани электр таъминотидан узиш билан таҳдид қилди
"Зарурат туғилганда, биз электр энергиясини етказиб беришни тўхтатамиз, бу эса Украинада электр узилишлари пайтида ўта жиддий оқибатларга сабаб бўлади", — деди Роберт Фицо.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январда Украина ва Россия ўртасидаги газ транзити бўйича шартнома муддати тугайди. Киев Россия газининг ўз ҳудуди орқали транзит қилинишини хоҳламаслигини эълон қилган.
Инсон қадридан таъсирланиб, Қўйлиқдан мана шундай видеохабар
Грознийга авиақатновларни тўхтатиш ва ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келди
Бош прокуратура Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирханов Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланиб, улар қидирувга берилганини маълум қилди.
Ким ўзи бу икки шахс? Қаердан пайдо бўлди бу террорчилар? Хавфли жиноятчилар қайси йўл билан Ўзбекистон ҳудудига киришди? Бу масала аниқ ойдин айтилиши лозим.
Олдинроқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров суиқасдда «чечен қўли» борлигини инкор қилиб, ўз чиқишида Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилган, уларга «қилмишлари» учун жавоб бериши ҳақида очиқчасига баёнот берганди.
Ўзбекистондаги мансабдор шахсларга очиқча таҳдид қилиш бу — терроризм. Буни амалга оширмоқчи бўлган ёки гапириб чиққан шахслар ҳам жавоб бериши лозим.
Шундай таҳдидлар бўлаётган вақтда Ўзбекистон ҳукумати нега жим туриши керак? Қачонгача ўзини шовинистик қарашлари билан бизга очиқча таҳдид қиладиганларни индамай кузатиб ўтирамиз? Расмий шахс томонидан бўлаётган очиқ таҳдидга муносиб жавоб бериш вақти келмадими?
Жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим.
Расул Кушербоев
Минтақамизда жамият ва табиат қонунлари уйғун бўлган.
22 декабрь энг узун тун ва 22 июнь энг узун кун бўлади.
22 март баҳорги тенг кунлик, 22 сентябрь эса кузги тенг кунлик ҳисобланади.
22 март янги кун сифатида - “Наврўз” баҳор байрами дея нишонланса, 22 сентябрда ҳосил байрами сифатида “Меҳржон” (Миҳр -қуёш демак) нишонланган. Аммо йиллар ўтиши билан Меҳржон ўз вақтида нишонланмаган ва деярли унутилган. Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида бу ҳақда қизиқарли маълумотларни ўқиш мумкин.
22 декабрдан кунлар аста-секин узаяди. Аммо сўнгги йиллардаги кузатишларимга кўра(шом ва бомдодда айтиладиган азонлар назарда тутилмоқда), кунлар тахминан 26 декабрдан бошлаб 2 дақиқадан узая бошлайди. Яъни, энг узун тун 21, 22, 23, 24, 25 декабрь бўлади, десак янглишмаймиз.
“Буларни нима учун ёзаяпсан?” дея савол бўлиши мумкин. Шунчаки ўзим, ёшлар табиат қонунларини билиб қўйса ёмон бўлмасди. Шунингдек, менга тунлар эмас кунлар узун бўлиши ёқади. Ҳар йили 22 сентябрдан бошлаб 22 декабрь келишини орзиқиб кутаман. 2024 йил 21 декабрь, шанба куни қуёш чиқиши соат 9:16 да, астрономик кундуз соат 13:12 да, қуёш ботиши соат 17:09 да содир бўлади. Куннинг узунлиги 07 соат 53 дақиқа, туннинг узунлиги 16 соат 07 дақиқа бўлади.
Келгуси икки кун ичида, 22 декабрь ва 23 декабрда Қуёш ҳақиқатан ҳам тўхтаб қолгандай бўлиб, куннинг 07:53 ва туннинг 16:07 узунлигининг мутлақо бир хил кўрсаткичларини кўрсатади. Фақат 24 декабрь, сешанба куни кундуз соат 1 дақиқага кўпайиб, 7 соат 54 дақиқани ташкил қилади ва шунга мос равишда тунги вақт 1 дақиқага - 16 соат 06 дақиқага қисқаради.
Бир ҳафтадан сўнг, 2025 йил 1 январда куннинг узунлиги 6 дақиқага кўпайиб, 8 соатни ташкил этади, тун эса 16 соат 06 дақиқадан 16:00 гача қисқаради.
21 декабрдаги об-ҳавода кейинги қиш қандай бўлишини башорат қиладиган белги бор. Агар қор кўп бўлса, у келгуси йил яхши ҳосилни ваъда қилди, агар тун аниқ бўлса, йил муваффақиятли бўлади.
Кунларимиз ёруғ бўлсин.
Москвадаги шароитлардан қониқмаган Башар Асаднинг рафиқаси Эсма Асад эрига қарши ажрашиш учун ариза берди.
Сурия Миллий кучларининг Дамашқдаги ғалабаси ортидан 61 йиллик Баас ва 53 йиллик қонли Асад режимига барҳам берилди. Сурия тарихидаги қийноқ марказлари ва қирғинлари билан энг шафқатсиз ҳукмдорлардан бири бўлган Башар Асад шошиб қочиб кетган Россияда янги инқирозга юз тутмоқда.
Шу пайтгача унинг ақли қаерда эди?
Haberturk дан Четинер Четиннинг хабарига кўра; Асад йиллар давомида халқига қилган ҳар хил зулмларга эътибор бермаган Эсма Асад турмуш ўртоғи Башар Асад билан ажрашиш учун ариза берди.
Россияда "бахтли эмас"
Москвадаги яшаш шароитидан қониқмаган Эсма Асад Лондонга кўчиб ўтмоқчи.
Россия судларига мурожаат қилган Эсма Асад Москвадан чиқиб кетиш учун махсус рухсат сўраган. Бироқ, ариза ҳали якунланмагани ва ҳали ҳам кўриб чиқилаётгани маълум бўлди.
Асаднинг тақдири "Кремл" қўлида
Башар Асаднинг бошпана сўровига кўра, Суриядан қочиш операцияси Россия разведкаси томонидан уюштирилган бўлса-да, у расмийлар томонидан кўплаб таъқиқларга дучор бўлган.
Москвадан чиқиб кетиш таъқиқланган
У бошпана сўрови эвазига қабул қилган қоидалар орасида Асаднинг сиёсий фаолиятдан мутлақо тийилиши ва Москвани тарк этмаслиги ҳақидаги банд ҳам бор.
У Суриядан яширинча олиб чиққан пулга "тегиши мумкин эмас"
Асаднинг пул ва активларига кириш ҳуқуқи ҳам музлатилган, чунки унинг ҳаракат қилиш жойи сезиларли даражада қисқарган.
Россия назоратига бутунлай таслим бўлган Башар Асаднинг укаси Маҳир Асаднинг бошпана сўрови ҳали маъқулланмаган. У ҳозир Ироқдан бошпана топгани айтилмоқда.
•Тентак ва ахмоқларга йўл бер.
•Кетаётганни тўхтатма, келаётганни ҳайдама.
•Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
•Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
•Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
•Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади.
•Қуёш ҳақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
•Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
•Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
•Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
•Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
•Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
•Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
•Ҳаддан ортиқ тўғрилик ахмоқлик билан ўлчанади.
•Одамлари кулган уйга бахт келади.
•Ўйлаб ҳал қил, ҳал қилгач ўйлама!
•Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.
Япон халқ ўгитлари
⚡️Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
— 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
— 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
— 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
— камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
— тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago