ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар

Description
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Advertising
We recommend to visit

Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot

Last updated 4 месяца, 3 недели назад

Last updated 5 месяцев назад

4 months, 3 weeks ago

Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди.

Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.

Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...

Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

**Туркчадан Марям Осиё таржимаси

👉🏻** Драбллар | қисқа ҳикоялар

4 months, 3 weeks ago

Аҳлоқ

Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат.

Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди.

Абдулқодир Полвонов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

4 months, 3 weeks ago

Анчадан буён алоқаботимиз (@Arjumandbegimga_yozishbot)
даги носозлик туфайли обуначилар томонидан юборилаётган хабарлар бизга етиб келмаяпти.

Тез орада бошқа бот яратиб, маълум қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

4 months, 3 weeks ago

Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
— Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
— Ҳа раҳмат, яхши.
— Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
— Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
— Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
— Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
— Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
— Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
— Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

Ҳулкар Эъзоз

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

5 months, 1 week ago

​​Хиёнат

Қуёш қаёқдан чиқди, билмайди. Томдан тараша тушгандай, эри келдию умр замонида биринчи марта “Юр, сени кинога олиб тушай!” деб қолди.
Кино ҳар галгидай севги-муҳаббат, романтика эди. Иккаласи ҳам экрандан кўз узмай ўтирарди.
– Хотин бўлса, шундай бўлса-да! – ўйлади эр ва хотинига ўғринча қараб, афти буришди. – Мана бунинг юзига қараган одамнинг лабига учуқ чиқади.
– Келишган йигит экан! – деди хотин ва қўпол, хунук, ношуд эрига зимдан қараб, энсаси қотди. Аста хўрсинди. – Эҳ, ёшлик пайтимга қайтиб қолармидим...

Байрам ОҒА

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

5 months, 1 week ago

Аччиқ ҳақиқат

Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?

Алп Арслон

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

5 months, 4 weeks ago

Тасодифий учрашув

— Сиз аввал доктор эдингиз-а?
— Ҳа...
— Ишдан кетдингизми?
— Шундай бўлиб қолди, шу дамасни миниб тирикчилик қилиб юрибмиз. Биз танишмизми?
— Тўғри қилибсиз! Яхши эплолмаган ишни ташлаган маъқул! Хотиним жон берганда навбатчи эдингиз!
— …
— Қўрқманг, йўл ҳақини олинг!

Расул Жўраев

Драбллар | қисқа ҳикоялар

6 months ago

– Бор, ўйнаб кел.
– Йўқ, дада!
– Тушунмадим.
– Билиб қолдим: доим ўйнашга сиз чиқар-сангиз, қайтиб келсам ойим йиғлаётган бўла-ди. Чиқмайман! **Муҳаммадхон Юсупов

👉🏻** Драбллар | қисқа ҳикоялар

6 months ago

Эрк

– Алло
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмизку!
– Йўқ, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен...
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп...
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрганардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти...
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз... **Муҳаммадхон Юсупов

👉🏻** Драбллар | қисқа ҳикоялар

6 months ago

Шифохонада

Аёл машиналарни ақл бовар қилмас тезлик билан қувиб ўтди. Ё Худо, ишқилиб, кеч қолмаса бўлди!
Бироқ жонлантириш бўлимидан чиқиб келаётган жарроҳнинг авзойидан у ҳаммасини тушунди.
Аёл хўнграб йиғлаб юборди.
— У ўлдими?
— Миссис Аллертон, — мулойимлик билан сўзлади шифокор, — сиз бахтли бўлишингиз керак. Унинг охирги сўзлари: «Сени севаман, Мэри» бўлди.
Шифокорга бирпас тикилиб тургач:
— Раҳмат, — деди совуққонлик билан Жудит.

**Барнаби Конрадеше

👉🏻** Драбллар | қисқа ҳикоялар

We recommend to visit

Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot

Last updated 4 месяца, 3 недели назад

Last updated 5 месяцев назад