𝙲𝚘𝚗𝚝𝚊𝚌𝚝 𝚠𝚒𝚝𝚑 𝚊𝚍𝚖𝚒𝚗 ➵ https://telegram.me/BChatBot?start=sc-1152322-UA9ntzE
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Привет @durov
Этот канал не нарушает закон.
И в нем нет порнографических и грубых постов. пожалуйста, обратите
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🔶 ХIокху чуьра шайна луург схьаэца, аша уьш яржа мел йо а хаза хета вайна.
Дикадерг даржаде, ял хир ю хьуна инша́ АллахI
islamanserlo.org
Last updated 2 weeks ago
БИР ВОДИЙ БОР ЮРАКДА
(тоғам Муҳаммадсоли Қипчақовга)
Одамзод кўксида бир,
Хисни сезмоқ керакда.
Қалб деб аталмиш гўзал,
Бир водий бор юракда.
Мўмин инсон кўнглига,
Чиройли ният тўлар.
Қалб шундайин покиза,
Тоза маконда бўлар.
Қора ният бўлмаса,
Қалбга йўламайди ғам.
Шу ноёб ривоятни,
Менга айтдилар Тоғам.
Мен шоир шундай оддий,
Шеърлар ёзиб юргандим.
Қалб илмини уламо,
Шу тоғамдан ўргандим.
Одамзод кўксида бир,
Ҳисни сезмоқ керакда.
Қалб деб аталмиш гўзал,
Бир водий бор юракда...
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2024 йил 23 январь сешанба
чўнқайма қишлоғи
Assalomu alaykum xamqishloqlar.
Qorotoyev Nodirbek go‘sht sotuvini boshladi.
Kelib olib ketishlaringiz mumkin.
Водийда болалар орасида қизамиқ касаллиги авж олгани тасдиқланди.
Наманганда 255 нафар болалар қизамиқ билан шифохонада даволанмоқда. 255 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар.
❗️Ҳозиргача жами 735 та ҳолатда қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
ОТА-ОНАЛАРГА ТЕЗ ТАРҚАТИНГ, БОЛАЛАРИНГИЗ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ
Канал👉 @VODIYBOZOR
САРТАРОШЛАР...
Анча кўпайиб қолди,
Чўнгқаймада бир талай.
Элни хизматидадур,
Сартарошлар ҳарқалай.
Ҳар ҳунар ва амалда,
Бордир ҳикматли сабаб.
Соч ва соқол олдиринг,
Доим қиблага қараб.
Ҳар одам ўз ишининг,
Устаси бўлар фаранг.
Фақат ялқов,дангаса,
Хаётда яшар аранг.
Савдолашманг биродар,
Аҳли сартарош билан.
Ҳаққини адо этинг,
Фаросатли бош билан.
Турфа мижоз келганда,
Сартарошлар сиқилманг.
Ўнг томондан бошланг иш,
Сиз асло хато қилманг.
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2023 йил 26 ноябрь ЧЎНГҚАЙМА қишлоғи
ДЎППИ...
Эх аттанг,минг бор аттанг,
Тушни ўнгга йўйдикда.
Ўттизда соқол қўйиб,
Дўппи киймай қўйдикда.
Суннатдан қилиб бахс,
Оёққа кийиб махс.
Бўлиб руҳоний шахс,
Дўппи киймай қўйдикда.
Тонгда бўлса наҳор ош,
Қирқдан ўтгандаям ёш.
Одат бормоқ яланг бош,
Дўппи киймай қўйдикда.
Мода бўлди кепкалар,
Шляпаю шапкалар.
Қулоқчин-тряпкалар,
Дўппи киймай қўйдикда.
Нигоҳ ташланг ҳар томон,
Жонингиз бўлсин омон.
Сўппику эмас ёмон,
Дўппи киймай қўйдикда...
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2023 йил 18 ноябрь Чўнқайма қишлоғи
ЖУМА МУБОРАК
ЖУМА КУННИНГ ХИСЛАТИН,
БОР МАҲЛУҚОТ БИЛАРКАН.
БУ КУНДА ЧИН МЎМИНЛАР,
ДИЛДАН ТАВБА ҚИЛАРКАН.
ЖУМА КУНИ ЯРАЛГАН,
БУТУН ОЛАМ ВА ЖАХОН.
ХАТТО ҚУШЛАР СЎРАРКАН,
РОББИМ САҚЛА ДЕБ ОМОН.
ҚУЁШ ШАРҚДАН ЧИҚСИН ДЕБ,
НОЛА ҚИЛАРКАН ФАЛАК.
СОКИН БЎЛИБ ОТГАН БУ,
ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК!
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2023 йил 18 август жума бишкек
УХЛАМАЙДИ
Бешикда ётганингда,
Чирқираб қотганингда.
Ором йўқотганингда,
Оналар ухламайди.
Балоғат етганингда,
Сафарга кетганингда.
Тоғ ошиб ўтганингда,
Оналар ухламайди.
Ёшинг қирқдан ошса ҳам,
Кучинг тўлиб тошса ҳам.
Омад бошга тушса ҳам,
Оналар ухламайди.
Ҳар бир жон бир кун ўлар,
Жон учун товон тўлар.
Юз ёшда бедор бўлар,
Оналар ухламайди.
Боладан бўлса жудо,
Асло демас алвидо.
Болам деб уриб нидо,
Оналар ухламайди.
Болам ҳурсанд бўлсин деб,
Яшнаб униб ўссин деб.
Ўзи зоғора нон еб,
Оналар ухламайди...
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
ЙИЛЛАР КАРВОНИ
Гоҳо сокин,гоҳида шовқин,
Гавжум бўлар қисмат айвони.
Ўтар ғаму,ўтар қувончда,
Хаёт деган йиллар карвони.
Кимда тақдир муҳаббат билан,
Ғамгин кўнгил дард,ҳасрат билан.
Армонларга туташ осмони,
Ўтар хаёт йиллар карвони.
Ким отанинг руҳсорига зор,
Ким онага беради озор.
Дунё шундай синовли бозор,
Ўтар хаёт йиллар карвони.
Қўлимизда эмаску тақдир,
Чидаймизда бандамиз ахир.
Гоҳо қисмат бўлсада тахир,
Ўтар хаёт йиллар карвони.
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2023 йил 10 ноябрь бишкек
𝙲𝚘𝚗𝚝𝚊𝚌𝚝 𝚠𝚒𝚝𝚑 𝚊𝚍𝚖𝚒𝚗 ➵ https://telegram.me/BChatBot?start=sc-1152322-UA9ntzE
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Привет @durov
Этот канал не нарушает закон.
И в нем нет порнографических и грубых постов. пожалуйста, обратите
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🔶 ХIокху чуьра шайна луург схьаэца, аша уьш яржа мел йо а хаза хета вайна.
Дикадерг даржаде, ял хир ю хьуна инша́ АллахI
islamanserlo.org
Last updated 2 weeks ago