Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ҲИКОЯСИ
Биласизми болалар, мен энг баҳтиёр кунларданман. Менинг бир кечам минг ойга тенг а. Минг ой қанча бўлишини биласизми? Саксон уч йил! Бу қандай бўлиши мумкин? Бир кеча ҳеч жаҳонда саксон уч йилга тенг бўлиши мумкинми, дерсиз? Эшитиг. Бир куни ҳазрати Пайғамбаримиз қадимда бошқа пайғамбарларнинг умматлари жуда узоқ яшаб, яҳши амалларни кўп қилганларини, ўзларининг умматлари эса кам яшаб, кам яхши амаллар қилишини ўйлаб, кўп мағзун бўлдилар. Шунда Аллоҳ таоло кўп мағзун бўлма биз сенга Қадр кечасини бердик, деди. Ўша кеча мен эдим. Ҳўш менда қандай сирлар яшринган эди. Нима учун мен бунчалик қадрли бўлиб қолдим? Менинг битта номим Қадр яъний қадри улуғ деганидир. Иккинчи номим Қадар яъний шу кечада одамларнинг бир йил давомидаги тақдири битилади. Яна савол туғилади. Сабаб? Чунки бу кечада Аллоҳнинг китоби Қуръони Карим Лавҳул Маҳфуздан ер осмонига тушган. Жаброил алайҳиссалом “Иқро” – Аллоҳнинг исми билан “Ўқи” сурасини ҳазрати Пайғамбаримизга олиб тушган. Шундай қилиб мен Қуръон нозил бўлган кеча бўлиб тариҳга кирдим. Мўмин мусулмонлар бу улуғ ва қутлуғ кеча қайси кун эканлигини билишни ҳохлардилар. Аҳир бир кечада саксон уч йиллик ибодатга дохил бўлиб қолишни ким ҳохламайди, дейсиз?
Сахоба Ибн Аббосдан шундай ривоят келади:
“Аллоҳнинг Набийи соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ўтирга тарафга қраб тезлик билан юриб келдилар. Ҳатто, у зотнинг тезликлари бизни ташвишга солди. Олдимизга етиб келганларидан сўнг салом бердилар ва:
“Мен ҳузурларингизга Лайлатул Қадрнинг хабарини берай деб шошилиб келдим. Аввал айтаман деб эсимдан чиқиб қолибди. Лайлатул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасидан изланглар”, дедилар.
Бироқ бу улуғ кечанинг қайси кунлиги яна номаълум бўлиб қолди. Нихоят Ойша онамизнинг ривоятлари бунга аниқлик киритди:
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Лайлатул Қадрни Рамазоннинг оҳирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар” деган”.
Демак мени тоқ кунлар 21, 23, 25, 27 ва 29 кунларидан излаш керак. Демак мени топиш учун рўзадорлар беш кун бедор бўлишлари керак.
Шунда сохоба Муовия ибн Абу Суфён Набий сллалоҳу алайҳи васаллам: “Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечадир” деб айтди ю ҳаммаси равшан бўлди.
Энди сахоба Абу Ҳурайродан эшитинг:
“Пайғамбаримиз: “Кимки Лайлатул Қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказса , унинг барча гуноҳлари кечирилади”.
Сабаби бу кеча Жаброил алайҳиссалом барча фаришталар билан ер юзига тушади. Тақдирларига бир йил давомида қилинадиган ишлари битилади. Гуноҳлар Аллоҳ хузурида кечирилади.
ҚАЛАМЖОН ХИКОЯСИ
Ҳа, мен оддий Қаламмас балки Қаламжонман. Сизга ўҳшаб бир эркалик қилгим келиб қолди да. Биласиз, каттадир, кичикдир одамларнинг қўлидан тушмайман. Қўлдан тушмагандан кейин эркаланаман да. Шунга исми шарифимга “жон” қўшиб олдим. Аммо, лекин айтиб қўяай ҳар қанча эркалик қилсам арзийди. Ўйлаб кўринг, мен бўлмаганимда бугунги тараққиёт, осмону фалакларга учишлар қайда эди? Кампютер, илм фан деганлари чи? Аллоҳ мени яратмаганда ота боболарнинг жанг у жадал тарихлари бугунги кунларга етиб келармиди?
Жа а... оширвормадинг ми Қаламжон. Исмингга битта эмас мингта “жон” қўшсанг ҳам, бари бир сенга жон битмайди. Сен айтаётган ишлар Аллоҳ ер юзига ҳалифа қилиб қўйган бандаларнинг ишларидир, буни унитма!
Албатта унитмайман, лекин дурадгорни дурадгар қилган унинг иш қуролими? Мен ҳам бор йўғи шуни айтмоқчман холос. Кейин менга шунчаки бир ёш болалар чизиқ чизиб ўйнайдиган оддий буюмдек қарамасликларини хохлардим. Нимагаки менинг яратилишим билан боғлиқ тариҳ жуда қадим. Ҳа, ер юзида инсонларнинг пайдо бўлишидан ҳам қадим. Қуръони Каримда менинг номим билан бошланадиган “Қалам” сураси бор. У “Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” деб бошланади ушбу сура. Яна улуғ олимлар “Лавҳ (Лавҳул Маҳфуз)га, қаламга ва қалам билан Лавҳга ёзилган нарсага иймон келтириш лозим” деганлар. Яна эшитинг, улуғ сахоба Убода ибн Сомит нима дейдилар:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса – Қаламдир. У зот (Аллоҳ) унга:
“Ёз”, деди.
“Эй Роббим, нимани ёзаман?” деди.
“Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз” деди деганларини эшитганман”.
Ана кўрдингизми, мен қачон ва қачонларда пайдо бўлган эканман. Агарда ёшимни хисобламоқчи бўлсангиз рақамларингиз етмайди. Мен Аллоҳнинг амри билан ёзган нарсаларнинг тақдири улкан китоб “Лавҳул Маҳфуздир. У улкан китоб Аллоҳнинг Аршида туради. Барча самовий китоблар, шу жумладан Қурони Карим ҳам ўша улкан китобдан туширилган.
Яна Имрон ибн Ҳусойн ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз:
“Аллоҳ бор эди. Ундан ўзга нарса йўқ эди. Унинг (Аллоҳнинг) Арши сув устида эди. У зикрда ҳар бир нарсани ёзди. Осмонлару ерни яратди” дедилар.
Бу муборак ҳадисда ҳам “ёзди” деб каминага ишора бор. Бу Одам алайҳиссалом ер юзига ҳалифа бўлгунларича бўлган мен ҳақимдаги гаплар. Ҳўш унда ер юзида қалам билан ёзиш қачондан бошланди, дерсиз? Буни ҳам айтиб бераман. Билиб қўйганингиз яҳши.
Ҳазрати пайғамбаримиздан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Унинг қисқача мазмуни шундай: Аллоҳ таоло бандаларини яратганида унинг икки қоши ўртасига неча йил умр кўришини ёзиб қўйяр экан. Одам отога минг йил умр берилган экан. У кишининг ўғиллари Довуд алайҳиссаломга эса қирқ йил. Шунда Одам алайҳиссалом ўз умирларидан олтмиш йилини Довудга олиб беришни Аллоҳдан сўраган эканлар. Сўраганлари ижобат бўлибди. Шундай қилиб, орадан тўққиз юз қирқ йил ўтиб ажал фариштаси Одам отага рўбарў бўлибди. Шошилибсан ҳали минг йил бўлгани йўқ дебдилар Одам ота. Тўғри депти ажал фариштаси, аммо олтимиш йилини ўғлинг Довудга берганингни, эсла, дебти. Одам ота шувало эсламоқчи бўлибдилар, аммо, эслай олмаптилар. Бас ўша кундан бошлаб ҳар бир нарсани гувоҳлар билан ёзиб қўйишга амр бўлди. Одам отаки эсларидан чиқарганларидан кейин бошқаларга йўл бўлсин.
Яна Қурони Каримнинг Бақара сурасида Аллоҳ айтади:
“Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Олдингизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. ... “Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг” ... “гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин.”
Яна бир гап, пайғамбарлардан Идрис алайхиссалом қалам билан ёзув ёзган биринчи кишидирлар. У Шийс алайҳи саломдан кейинги учинчи пайғамбар бўлиб келганлар.
Азиз болалар мен ушбу ҳикояларим билан нима демоқчиман? Ўқув қуролингиз қоғоз ва қаламга беэътибор бўлманг. Мени дуч келган ерга ташламанг. Эхтиёт қилинг, эъзозланг. Улғайганингизда қарз олди бердиларида иккита гувоҳ билан ёзиб қўйишни эсдан чиқарманг. Шунда мен сизларни дунёда билоғон бўлсин, олим бўлсин, деб дуо қиламан.
Олти юз минглик исроилликлар тунда йўлга чиқдилар, аммо Фиръавн буни сезиб қолиб, аскарлари билан изларидан тушди. Қуёш чиқиш палласида Бани Исроилга етай деб қолди. Икки тараф бир бирларини кўрдилар. Бани Исроил танг ахволда қолган эди. Олдинда денгиз, орқада душман. Қочишга жой йўқ. Шунда Мусо алайҳиссаломга асойинг билан денгизни ур деган амр бўлди. Урган эди, денгиз сувлари иккига бўлиниб, икки ёнда тоғдек кўтарилди. Олдинда сувсиз ер кўринди. Қочақлар ўзларини ўша ерга урдилар. Уларни тақиб келаётганлар ҳам шундай қилишди. Аллоҳнинг қудратини қаранг ки Мусо алайҳиссаломнинг охирги қавми қирғоққа чиқди ҳамки тоғдек кўтарилиб турган дегиз ўз жойига тушди. Фиръавн эса аскарлари билан битта ҳам қолмай ғарқ бўлиб кетди. Нихоят Бани Исроил Аллоҳнинг инояти билан қулликдан қутилиб, озодликка чиқди. Бу қутлуғ кун Муҳаррам ойининг ўнинчи куни эди. Бу куннинг шукроналигига Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавми рўза тутдилар. Бу кун мазлумларнинг Аллоҳнинг марҳамати билан зўравонлар устидан қозонган ғалабасидир. Бу кун бандаларининг ҳар қандай макр ва хилалари Аллохники олдида хеч нарса эмаслигига бир далил ва исботдир.
Ушбу буйруқ Қурони Каримнинг “Қасос” сураси еттинчи оятида келади. Она ўзига илҳом бўлган бу қутлуғ ҳабарни тезда бажаришга киришди. Жигар гўшаси Мусони сандиққа солиб дарёга оқизди. Сувнинг бир ирмоғи Фиръавннинг боғидан ўтар эди. Сандиқ Аллоҳнинг амри билан боғга бориб тўхтади. Фиръавннинг хотини чақалоқни кўрди ю ойдек гўдакка муҳаббати зиёда бўлди. Эридан уни боқиб олишни сўради. У кўнди. Бироқ чақалоқ чириллаб йиғлар, қанчадан қанча энагаларнинг кўкрагини оғзига олмас эди. Чунки Аллоҳ уларнинг сутини гўдакка ҳаром қилган эди. Мусонинг онаси сандиқни дарёга ташлаганида қизига унинг изидан боришни тайинлаган эди. Саройдагилар болани эмихиш учун яна бошқа энагаларни қидириб турганларида Мусонинг опаси пайдо бўлиб: “Сизларга уни эмизиб, боқиб, катта қилиб берадиган оилани кўрсатиб берайми?” деди.
Буюк қудрат эгаси Аллоҳимнинг чеварлигига минг минг тасанно. Аллоҳ Мусонинг онасига “Биз уни сенгга қайтаргувчимиз “ деб ваъда қилган эди. Қайтарди. Мусо ўз онаси бағрида, Фиръавн саройида улғая бошлади. Оҳ, Мусо улғайган сари ташвишлари ҳам улғаяр, уни олдинда жуда катта синовлар кутаётганини билмас эди.
Мусо жудаям мехрибон эди. Камбағал ва заиф одамларга доимо ёрдам беришга шошиларди. Фиръавн саройидагиларнинг тамоман тескариси эди. Унинг бу фазилатлари сарой амалдорларига ёқмасиди. Подшоларининг асранди ўғлига бегонадек қарашарди. Яна у бутларга сиғинмасликда айиблашарди. Ёвузлик, бутларга сиғиниш унинг фитратида йўқ эди. Томирида Бани Исроил қони оқарди. Отаси Фиръавннинг қиз болаларни қолдириб, ўғил чақалоқларни сўйишига, ҳудоликни даъво қилишига ич ичидан қарши эди. Буларни ҳам саройдагилар сезиб юришар, Фиръавннинг эркатойини қандоқ қилиб йўқотсак экан деб бош қотиришарди.
АШУРО КУНИ ХИКОЯСИ (1-қисм)
Сиз болалар қамарий – ой тақвими бўйича Муҳаррам ойи кириши билан катталарнинг: “Ашуро куни яқинлашяпти Ҳудо ҳўхласа унинг рўзасини тутамиз” деганларига гувох бўласиз. Ана шунақа менга яъний Ашуро кунига мусулмон оламининг муҳаббати бошқача. Аввало, Ашуро куни нима деганини билиб олайлик. Ашуро арабча сўз бўлиб, ўнинчи кун деганидир. Йилда ўн икки ой бўлса, ҳар ойнинг ўнинчи куни бор, шундайми? Лекин Муҳаррам ойининг ўнинчи куни ўзгача да. Буни саҳоба ибн Аббосдан ривоят қилинган ушбу муборак ҳадисдан биламиз:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
“Бу нима?” дедилар.
“Ьу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган”, дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман”, дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар”. Баъзи кишилар Ашуро рўзасини тоқ тутмай бир кун олдинги кундан ёки бир кун кейинги кундан қўшиб тутадилар.
Ҳўш, нима учун яхудийлар каминани “солих кундир” дейишди? Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўлсалар “Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман” дедилар ва бу кунни рўзасини тутишга амр қилдилар. Нимага, нима учун? Бу кунда қандай ҳикмат, қандай сир бор? Ана саволлар у мана саволлар. Мен бу саволларга жон деб жавоб беришга тайёрман. Эшитинг:
Жуда қадим замонда, Миср деган томонда подшо Рамсис иккинчи деган фиравн ўтган. Унинг қўл остидаги ахоли динлари жиҳатдан иккига бўлиниб яшаган. Бирлари ерлик бутпараст мисрликлар бўлиб, иккинчилари Юсув алайҳиссалом даврларида келиб қолган фақат Аллоҳгагина сиғинадиган Бани Исроилликлар эди. Фиръавн Рамсис иккинчи уларни бутларга ва ўзига сиғинишга мажбур қиларди. Чунки у ўзини худо деб биларди. Бани Исроил қавми буни истамас эди. Қарама қаршилик шундан эди. Фиръавн уларни қийноқдан олиб, қийноққа соларди. Одам ўрнида кўрмас эди. Қул ўрнида кўрар, қулдек муомала қиларди. Чунки у ўз қавмини Бани Исроилликлар таъсирига тушиб қолишидан жуда қўрқарди. На фақат Фиръавн, унинг атофидаги амалдорлар, мол мулк эгалари, фолбину сеҳргарларгача ички бир ховфда юрардилар. Уларга очиқдан очиқ уриш эълон қилиб, қириб ташлашни ўйлар эдилар у бунинг иложи йўқ эди. Улар жуда кўпчилик эди. Нима қилиш керак? Уларни қандай қилиб ер юзидан йўқ қилиш мумкин? Шунда Фравннинг саройида ҳизмат қилиб юрган фолбин у сеҳргарлар, зодагонлар мудҳиш бир режа тузишди. Ўз салтанатига тиш тирноғи билан ёпишиб, мен худоман деяётган Фравнга шундай дейишди;
“Сенинг мулкингни заволи Бани Исроилдан келажакда туғиладиган бир ўғил боладир” дейишди. Бу гапдан Фиръавн қўрқиб кетди. Шундан кейин нима бўлди, дейсизми? Жуда ёмон бўлди. Фравн Бани Исроилликлар орасига ўз айғоқчиларини қўйиб, туғулган ҳар бир ўғил бола чақалоқни ўлдиртира бошлади. Қиз чақалоқларга эса тегмади. Бу ёвузликдан иккита мақсад кўзланган эди. Бири эркаксиз миллат кўпаймайди, иккинчиси шу тахлит улар ўз ўзидан йўқолиб кетади. Аёллари эса мисрликларга чўри бўлиб қолади.
Албатта ҳамма нарсани кўриб, билиб турувчи Аллоҳ Фиръавн ва унинг вазири Ҳомон макрига қарши “Қасос” сураси 5 – 6 оятларда шундай деди:
“Биз эса ер юзида хўрланганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни, уларни ворислар қилишни ва ер юзида уларга имконлар беришни, Фиръавн, Ҳомон ва икковининг лашкарларига улар (Бани Исроил)дан қўрққан нарсаларини кўрсатишни истаймиз”.
Шундай тахликали кунларнинг бирида Бани Исроилликлар орасида бир ўғил чақалоқ туғилди. Онаизор хурсанд бўлиш ўрнига қўрқиб кетди. Ахир Фиръавн айғоқчилари ҳабар топишса тамом, болани сўйишади да. Чақалоққа Аллоҳдан паноҳ сўраб, Мусо деб исм қўйдилар. Лекин Мусони қандай қилиб катта қилишади? Уни қаерда асрашади? Фиръавннинг одамлари изғиб юрган бўлса? Оила катта ташвиш ичида қолди. Шунда Мусонинг онасига Аллоҳ таолодан шундай илҳом бўлди:
“Уни эмизавер. Бас, қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма. Албатта, Биз уни сенгга қайтаргувчимиз”.
Шундай қилиб, ер юзини сув босди. Кема сув юзасига кўтарилди. Ичида саксон кишига яқин мусулмонлар, бир жуфтдан хайвонлар ва дон дунлар бор эди. Улар Аллоҳнинг амри билан илоҳий уруғликка айландилар. Бундан бу ёғига ер юзидаги ҳаёт шу кемадаги жонзотлардан кўпаяди. Улар кемада неча куну, неча ой бўлган бўлсалар уларни на очлик на сувсизлик тутди. Аллоҳнинг амри билан ер сувни ютди. Шунда кемадаги мусулмонларнинг кўзини қувонтириб осмон у фалакда мен яъний камалак пайдо бўлдим. Менинг вазифам тўфон тугаб, ер юзида тинч ва осойишта ҳаёт бошланаётганлигининг дарагини бериш эди. Шунинг учун ҳам саҳоба ибн Аббос “Камалак ер ахли учун ғарқ бўлишдан омонлик белгисидир,” деб ривоят қилганлар. Одатда қаттиқ жалалар, селлар ёғиб ўтганда одамлар дунёни сув босармикан деб қўрқиб кетадилар. Шунда мен пайдо бўламан у Аллоҳнинг амри билан уларнинг юрагига умид чироғини ёқаман.
Мана азиз болажонлар сизлар билан танишиб ҳам олдик, сиз Нух алайхиссаломнинг тарихларини билиб олдигиз. Яна бир гап. Ҳаводаги ранглар масаласи. Улар хаво зарраларида мавжудлигини билдириб ҳам қўйишдир. Сизларни ўз ранглари билан ҳайратга соладиган мевалар у, гуллар у, набототларга Аллоҳ таоло ўша ранглар билан зеб беради. Қалай хикоям сизга ёқдими? Зериктириб қўймадимми? Йўқ дейсизми. Унда жудаям хурсандман. Сиз ерда мен осмонда бўлиб бир биримиз билан учрашгунча.
ФАРИШТАЛАРГИНА КУЗАТАДИМИ?
Эсингдан чиқарма болам, сен шундай ёшга етдингки, сени бундан буёғига, нафақат фаришталар балки бутун олам кузатади. Ҳа, қаттиқ назоратдасан. Нимага десанг Одам отони Аллоҳ таоло Ернинг ҳалифаси, яъний эгаси қилиб яратиб, жамийки нарсаларни унга ҳизмат қилишга буюриб қўйган. Шунинг учун она Ер одамзод менга қандай эгалик қиляпти, бойликларимни исроф қилмаяптими деб кузатиб туради. Бунда ер юзидаги жамийки набототу, дов дараҳтлару, ҳайвонот олами ю, қурт қумрсқа, тоғу тошларгача кузатувчига айланади.
Кузатиб нима қилишади бобожон, дейсанми?
Яҳши савол. Одамзод шундайки, у дунёга борганда дўзаҳ азобидан қўрқиб, мен бу ишни қилмаганман, деб тонади ва фаришталарни ёлғончига чиқармоқчи бўлади. Ўшанда кузатиб турган дов дарахт бўлса жойидан кўчиб бориб, жонивор бўлса тирилиб бориб, биз кўрганмиз шу иш бўлган деб гувохлик беради.
Шу ўринда сенга бир ҳикоятни айтиб бераман. Қадимда, бир қабилада бажжаҳл, қўпол, буни устига ичкичи бир одам бўлган экан. Одамлар уни ҳечам тўғри йўлга солиша олмапти. Ахири ундан қутилиш учун, оёқ қўлини боғлаб, бир эшакка тескари ўтқазиб, қашқирларга ем бўлсин деб тоғу тошга қараб ҳайдаб юборибди. Бир жойга борганда у ҳолдан тойиб, йиқилибди. Эшагини шундоққина кўз олдида қашқирлар тортиб кетибди. Навбат ўзига келибди. Жон ҳолатда тошга ёпишибди. Қараса қўлида бор йўғи майда тошчалармиш, бир сиқимида тўрт дона, бир сиқимида уч дона. Бу тошчалар билан ўзини ҳимоя қила олмаслигига кўзи етиб депти: “Эй тошчалар, сизлар гувоҳ бўлинглар мен ёмон одам бўлсам ҳам Ҳудонинг якка ю ягоналигига, Муҳаммаднинг (с. а. в) пайғамбар эканига ишонаман.”
Шундай депти ю ўзидан кетибди. Қашқирлар унга тегмапти. У уҳлаб қолибди. Туш кўрибди. Тушида оҳири замон бўлганмиш. Фаришталар унинг “Номаиамал” дафтарини чап тарафидан берибди. Буни кўрган дўзаҳ фаришталари бу ёққа юр деб дўзаҳ сари судраб қолишибди. Фаришталар дўзаҳнинг бир дарвозасидан кирйлик дейишса уни бир тош тўсиб турганмиш. Фаришталар қанчалик уринишмасин уни жойидан қўзғата олмапти. Бошқа дарвозага қараб йўл олишибди. У ерда ҳам шу аҳволмиш. Дўзаҳнинг еттита дарвозаси бор экан, еттитасини ҳам еттита ҳарсанг тўсиб турганмиш. У уйқидан кўзини очиб, гуноҳларини Аллоҳ кечирганини қўлидаги еттита тошчалар дўзаҳ эшикларини беркитганини билибди. Тавба қилиб, қабиладошлари билан дўст иноқ бўлиб, умр гузоронлик қилган экан.
Унинг қўлига бекорга етти дона тош тушмаган экан да. Чунки дўзаҳнинг еттита, жаннатнинг эса саккизта дарвозаси бор. Кўрдингми болам биз тилсиз, жонсиз деб ўйлаган оддий тошлар ҳам Аллоҳнинг қудрати билан нималарга қодир бўла олар экан.
Ана шунақа набирагинам. Биз яшайдиган олам кўринишдан бошқа бошқа кўрингани билан аслида ҳаммамиз битта тан, битта жонмиз. Бу дунёда бир биримизни кузатиб яшаймиз. Яҳшилигимз ҳам ёмонлигимиз ҳам беиз кетмайди. Қўрқиб кетмаяпсанми, полвоним? Қўрқмагин деб бу гапларни айтяпманда, асалим. Сен атроф олам билан худди одамлардек муамолада бўл, шунда оҳиратда ёнинги олувчи ёнқозиқларинг кўп бўлади.
БАЛОҒАТ ОЛАМИ СИРЛАРИ
Модамики сен ўсмирлик оламига қадам қўйган экансан унинг ўзига ҳос сир у синоатларидан ҳам, албатта воқиф бўлишинг керак, болам. Бўлмаса, болалик билан ўсмирлик ўтасида кўп сарсон бўлиб қолишинг бор.
Қандай сирлар ҳақида гапиряпсиз, бобожон? – дейсанми?
Сирлар ки ўҳ ҳў... жуда кўп, бир чекадан эшит, болажоним, ҳа, яҳшилаб қулоғингга қуйиб ол. Аввало фаришталар ҳақида. Аллоҳ таоло каттадир, кичикдир ҳар бир бандасига фаришталарни масъул қилиб қўйган. Фаришталар бизларни турли туман фалокатлардан огох қилиб турадилар. Лекин огох бўлиш учун бандаси ҳамиша тахоратли, пок бўлиши, бир сония ҳам Яратганни эсидан чиқармаслиги керак. Аллоҳ буюрган ишларни қилиши, Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиши зарур. Аллоҳ ҳамиша чиройли ҳулққа буюриб, ёмон ҳулқдан қайтаради. Фаришталар бадҳулқ одамларни ёмон кўрадилар ва улардан қочиб, нари юрадилар. Натижада у одамнинг боши ташвишдан чиқмайди. Ишлари юришмайди. Лекин фаришталар орасида шундайлари борки, хушҳулқ бўласанми, бадҳулқ бўласанми бари бир сендан узоқлашмайди. Шу ўринда яна битта гапни айтиб қўйишим керак. Балоғат ёшига етганингда “Номаиамал” дафтаринг ҳам очилади, болам. Ўша дафтарга бу дунёдан ризқинг узулганича савоб ва гуноҳ амалларинг ёзилиб боради.
Ким уни ёзиб боради, бобожон?
Ўша юқорида мен айтан сени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган Аллоҳнинг содиқ фаришталари. Уларнинг биттаси ўнг елкангда, иккинчиси чап елкангда ўтиради. Ҳа кечаси ю кундузи сен билан бўлади. Улар болалик пайтингдаги яҳши ва ёмон ишларингни дафтарга ёзишмаган. Нимагаки, болалик энг беғуборлик, поклик даври ҳисобланади. Балоғат ёшига етганда эса у давр тугайди. Натижада савоб ва гуноҳ амалларинг ёзиб бориладиган “Номаиамал” дафтаринг очилади. Билиб қўй ўнг елкангдаги фаришта фақат савоб амалларингни ёзади, чап елкангдагиси эса, фақат, гунох амалларингни. Кун бўйи шу икки фаришта ўртасида ўз аро тортишувлар бўлиб туради. Бирон бир гунох иш қилиб қўйсанг, яхши амалларни ёзадиган фаришта унисига қараб, дарровда шошиб ёзиб қўйма, балки, кечкадовир хатосини тушиниб, тавба қилиб қолар, деб ёзишни орқага суриб туради. Ростан у одам ҳатосини тушиниб, энди бошқа қилмайман деб тавба қилса ўша ҳатоси қайтага савоб бўлиб ёзилади. Бу билан чекланиб қолинмайди, балки, олдин қилиб қўйган гуноҳлари бўлса ўшалардан яна ўнтаси ўчирилади.
Ана шунақа болам, бундан буёғига босган ҳар бир қадаминг, ҳадди ҳаракатинг назоратда бўлишини унитма. Худди кўчаларга ўрнатилган анови камера дейишади ку, ўшанақа деявер.
Кейин нима бўлади, Бобожон?
Нима нима бўлади?
Фаришталар ёзган дафтаримда.
Ўҳ ҳў... дафтаринг оҳиратда асқотади болам. Агарда бу дунёдаги савоб амалларинг кўп бўлса, дафтарингни фаришталар ўнг тарафингдан қўлингга тутқазишади. Ох... бу қанчалар шараф а! Ҳар бир мусулмон банда буни орзу қилади. Аҳир бу жаннатга йўл дегани да, навқироним. Агарда аксинча бўлса чи, ундан Ҳудонинг ўзи асрасин, дафтарингни чап тарафдан чап қўлингга тутқазишади. Бу дўзаҳисан, дўзоҳга боравер дегани я... Бунақа одам ердан униб чиқиб, дон тугмаган пуч бошоққа ўҳшайди. У қуруқ похол да, болагинам ёқишдан бошқага ярамайди.
КЕЛ, ЯНА “РАСТА” СЎЗИНИ ШАРҲЛАЙМИЗ
Набирагинам, сен домла “Интернет” жанобларининг “раста” сўзига берган изохларига тушиниб, тушунмаганинг юз кўзларингдан сезилиб турди. Аҳир сен: “қатор”, “қаторга қўйилган”, “бозорлардаги бир турдаги мол билан савдо қиладиган дўконлар қатори”, “ўсиб етган”, “пишиб етилган” деган сўзларга мени қанақа алоқам бор дейишинг мумкин? Тўғри, сен одамсан, мева ёки, дўконларда сотиладиган мол эмассан. Кел, яҳшиси сенга алоқаси йўқдек туйилаётган ўша сўзларини ўзимизча шарҳлаб кўрайлик.
“Қатор” деганда қатор тушган замонавий чиройли уйлар, қатор экилган азим тераклар, бир қатор саф тортган жангчи аскарлар кўз олдимизга келади, тўғрими? Демак “қатор” сўзида чиройлилик, кўркамлик, тартиб интизомга хос сифатлар бор эканми? Ҳа, ҳудди шундай! Бундан чиқди сен ҳам ана шундай сифтларга эга бўлган инсонлар қаторига қўшилибсан да, болам. Ҳалқимизда “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди” деган мақол бор. Нор дегани улкан, кучли, ғайратли деганидир. Демак, юртнинг оғирини енгил қиладиган норлар қаторига қўшилибсан.
Энди “қаторга қўйилган” деган сўзини шарҳлаб кўрайлик. Сен бундан буёғига ўзингни қаторга қўшилдим, қаторга кирдим деб бил. Бу қатор шундай қаторки ундан ҳохласанг ҳам чиқиб кета олмайсан. Ҳа, орқага йўл йўқ, болам. Энди сен шу қаторда шаклланасан, орзу ниятларинг йўлида ҳаракатда бўласан, камолга етиб борасан. Шуни чуқур ҳис этмоғинг керак. Сенга талаб ошиб боряпти а? Нима сен бир умр болалик оламида қолиб кетаман деб ўйловдингми? Бу мумкин эмас. Бу қонуният. Аллоҳ шундай қилиб яратиб қўйган.
Шарҳлаш навбати “Бозорлардаги бир турдаги мол билан савдо қиладиган дўконлар” деган сўзга келди. Тасаввур қил, олам бу – бозор, сен ундаги бир дўконсан. Ҳўш, одамлар сендан нималарни ҳарид қилиб олиши мумкин? Аввало ҳусни ҳулқинг қанақа? Меҳрибонмисан? Муомаланг чи? Салом алик, табассум масалалари қандоқ? Саҳиймисан? Қўлингдан бир иш келадими? Сўраганларга жўяли маслаҳат бера оласанми?.. Шу ва шу каби саволларга ўзингни тайёрлай олсанг, эътиборли бўласан, болам. Одамлар атрофингдан кетмай қоладилар. Ҳудди сифатли мол сотадиган супермаркетга ўҳшаб қоласан. Одамлар шунақа ажойиб дўкондир. Энг яҳши ҳулқларни бир бирларидан олиб, бир бирларига бериб яшайдилар. Савдо тушуми эса “Раҳмат”! “Барака топинг”! “Миннатдорман”! “Омадингизни берсин”! га ўҳшаган дил тортар сўзлардир.
Энди биз шарҳламаган қайси сўз қолди, қатордаги болам? Ҳа, “ўсиб етган”, “пишиб етилган” сўзлари қопти. “Ўсиб етган” дегани, болаликдан чиқди, ўсмир бўлди деганидир. “Пишиб етилган” сўзига келсак, энди сен балоғат ёшига етдинг, ишларга, топшириқларга, вазифаларга масъулсан, дегани. Катта кичик ишлардан бўйин товламайсан. Оғирнинг устидан, енгилнинг тагидан юрмайсан. Ҳа расталик, ўсмирлик палласидан дарак берди. Ўсмирлик оламига ҳуш келибсан, болагинам.
Эмишки бир савдогар сафарга чиқиб, анча йиллар хаяллаб, юртига қайтибди. Уйига яқинлашган сари ҳар хил ҳаёлларга бораверибди. Болаларимнинг онаси мени кутдимикан ёки ўлдига чиқариб, бошқа турмуш қурдимикан? Агарда шундай бўлган бўлса хотинимни ҳам, эрини ҳам ўлдираман. Одатда савдогарлар тун ярмида уйларига кириб боришмас экан. Туя, от эшаклари қўшниларни безовта қилиб қўйиши мумкин экан да. Шунинг учун тунни карвонсаройда ўтказиб, эл юрт уйғонганда кириб борар эканлар.
Ҳалиги савдогар от улов, юкларини карвонсаройда қолдириб, ўзи ўғринча уйига жўнапти. Бориб оҳиста дарвозани қоқибди. Бир оздан кейин ховлидан “ким у” деган эркак кишининг овози эшитилибди. Савдогар хотинининг овозини кутган эди да. Ҳа, депти савдогар ичида кўзи қонга тўлиб, хотиним менга хиёнат қипти да, кундуз куни келганимда қўлга тушира олмасдим, кўнглим сезган эди, энди ўзидан кўрсин деб эшикни бир тепиб очибди да, қаршисидаги одамга ташлана кетибди. Хотини ичкаридан фонус кўтариб чиқиб, эрини таниб қопти. У ўз ўғлини бўғизламоқчи бўлиб турган экан. “Ўғлингиз ку бу” деган ҳайқириқ эс хушини йўқотган отани ўзига келтирибди. Савдогар ўғли раста бўлганини, овози ўзгарганини билмас экан да.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her