PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 7 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months, 2 weeks ago
Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир.
© Мавлоно Жалолиддин Румий
Француз инқилобчиси Жорж Дантоннинг қатли олдидан охирги сўзини сўрашганда, инқилобчи ўз қотилларига қарата: «Чопган бошингизни халққа кўрсатинг, у ғурурланишингизга арзийди», деган экан...
Айрим мағлублар борки, улар ғолиблардан шарафлироқ.
© Байрам АЛИ
#Ўзбекистон_радиоси
«Тафаккур ва ижод» эшиттириши.
«⸺ Ҳақиқий ҳикоя мана шундай... Бир лаҳзада қалбингизни остин-устун қилиб юбориши мумкин! Ҳолбуки, асл адабиётнинг вазифаси ҳам шу. У инсондаги ниманидир ўзгартириши керак. Ё онгида, ё қалбида...»
Суҳбатдош: Байрам АЛИ
Тун бизга тушлар ёрдамида энг муҳим хотираларимизни қайтаришга ҳаракат қилади.
© Мария Цветаева
Анча йиллар бурун бир дўстим ўз севги можаролари ҳақида кулибгина гап бошлади-ю, кутилмаганда бирдан йиғлаб юборди. Бу эса кейинчалик бизнинг бир-биримиздан олислашишимизга сабаб бўлди: у энди мендан ўзини олиб қочар, мени кўрганда кўзимга қарамасликка ҳаракат қиларди...
Шунда бир нарсани тушуниб қолдим. Демак, инсоннинг ўта шахсий ички кечинмаларини ҳис этиш ҳам, баъзан унга нисбатан тажовуз бўлиши мумкин экан...
Дўстим, сиздан кўзини олиб қочган одамнинг кўзларига, иложи бўлса, тикилманг...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
*«Сибрдаги саргардонлик йилларим бир ҳамюртим билан учрашиб қолдим. Йиғлаб кўришдик. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Мен уни ҳам ўзимга ўхшаб беайб бадарға бўлганлардан бири эканлигини сезиб турсам ҳам, сўрадим:
— Сизни нега қамашди биродар?
— Сулаймон Азимовнинг "думи"сан, деб!
—Кимнинг-кимнинг?
—Айтдимку, Азимовнинг...
Анчадан кейин бир оз ўзимга келиб, секин бориб елкасидан қучдим:
— Уни танийсизми?
— Йўқ, кўрмаганман...
— Унда келинг, танишиволайлик, — дедим. — Менман ўша сиз айтган одам!..»
Марказқумнинг собиқ котиби Сулаймон Азимов хотираларидан.*
© М. Юсуф. «Қора қуёш»дан
#iqtibos Ҳақиқат сиз ўйлаган каби дунёни бузиб юборадиган нарса эмас. Балки, у ҳаётни соддалаштиради.
© Экзюпери
#Yakshanba_mutolaasi «...Тажрибага суяниб айтилса, унинг йилда бир ёки икки марта қилинадиган ташрифи пайти ўша биргина мақсад қўйилар ва бу ташриф ҳар сафар омадсизлик билан якунланарди – муҳаррир унга нисбатан уят аралаш, баъзида кучли норозилик билан ифода этилувчи ҳамдардлик туйғусини туярди, холос.
Мана, ҳарф терувчи секингина кирди ва намойишкорона эҳтиром ила ортидан кабинет эшигини товушсиз беркитди.
– Ўтиринг, Иоганнес, – деди муҳаррир руҳлантирувчи оҳангда...»
Ҳерман ҲЕССЕ. ҲАРФ ТЕРУВЧИ (ҳикоя) Тўлиқ ўқиш: ⤵️
https://telegra.ph/%D2%B2erman-%D2%B2ESSE-%D2%B2ARF-TERUVCHI-%D2%B3ikoya-11-26
Telegraph
Ҳерман ҲЕССЕ. ҲАРФ ТЕРУВЧИ (ҳикоя)
Қўлда ҳарф терувчи Иоганнес тахминан бир соатдан буён қабулхонада ўтиргани, бугун бошлиқ билан суҳбатлашиш ниятидан сира ҳам қайтиб бўлмаётгани, бошқа пайт келиши кераклигини ҳеч тушунтиролмаётгани ҳақида бош муҳаррирга айтишганида, у ўзининг заиф, хаёлчан…
Ҳақиқий оғриқни яқинингизни учратганда бошдан кечирасиз; тасаввур қилинг, шу даражада ўзгарганки, зўрға таниб турибсиз.
© Фёдор Достоевский
Қалбингизни хазинага ⸺ шукр, эзгулик ва садоқатга ⸺ тўлдиринг, шунда одамларда унга кириб бориш ҳаваси уйғонади.
*© Байрам АЛИ*
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 7 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months, 2 weeks ago