Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago
Корюково фожеаси ҳақида ҳикоя:
Ҳамма Хатинь фожеаси ҳақида эшитган, аммо энг йирик жазо-қирғин ҳаракати бўлган Корюково фожеаси ҳақида камчилик одам билади. Нюрнберг трибунали буни расман тан олган. 1943 йилнинг 1-2 март кунлари мадьяр(венгр фашист) лар томонидан амалга оширилган бу мудхиш ҳодисада етти минг маҳаллий аҳоли тириклайин ёқиб юборилган, ёки отиб ўлдирилган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида Чернигов вилоятида яшаган қариялар мадьярларнинг тинч аҳолига немислардан ҳам қаттиққўллик билан муносабатда бўлганини эслашади.
Қотилликларни мадьярларнинг шарқий оккупация қўшинларига кирувчи 105-чи енгил дивизияси (генерал-лейтенант Алдя-Папа Золтан Йоган) ва мадьярлар ҳамда рус казакларидан иборат 399-чи дала қўмондонлиги (командир Байер Бруно Франц) амалга оширган.
Корюково шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда 5 минг кишидан иборат партизан қўшини бор эди (қўмондон — СССР НКВД офицери Алексей Фёдоров). Шу кунларда партизанлар мадьяр ва рус казакларидан иборат Корюково гарнизонига ҳужум уюштирган эди, бу эса мадьярларнинг шиддатли қасос олишига сабаб бўлади. Партизанлар Корюково аҳолисининг қатлиомини тўхтатмасликка ва венгрларга халал бермасликка қарор қилади.
Корюководаги қотилликлар натижасидаги қурбонлар сони бўйича Беларусиянинг Хатинидан 45 баробар, Чехиянинг Лидицесидан 41 баробар ва Франциянинг Орадуридан 12 баробар кўпдир.
СССР даврида бу мавзу кўп тилга олинмаган, чунки бу жиноятни немис-фашистлар хисобига ёзиш мумкин бўлмаган, шунингдек, Венгрия ўша пайтда СССРнинг социалистик лагердаги иттифоқчиси эди.
Қизиғи : Фёдоровнинг сохта “қаҳрамонликлари”га бағишланган “Подпольный обком действует” номли сохта телефильм 1980-йилларда суратга олинган.Аслида НКВД бу қотилликка халақит бермаган ва бу вахшийликдан ўзларининг мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланганлар.
Манчестер Сити деб номланган футбол клубининг асосчиси аёл киши бўлганини биламизми?
Бу 1855 йилда туғилган Анна Коннелл исмли аёл бўлиб у Харрогейтдаги Масиҳ черковининг рухонийси Артур Коннеллнинг қизи эди. 1865 йилда унинг отаси Манчестернинг энг машхур жойларидан бири бўлган Ғарбий Гортондаги Авлиё Маркнинг Англикан черковининг ректори етиб тайинланади. Ишсизларнинг кўплиги 1879 йил январ ойида Коннеллни черковда бепул ошхона ва маҳаллий камбағалларга ёрдам бериш учун махсус фонд яратишга ундайди.
Анна жамоат ишларида қатнашиб, отасининг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Дарҳақиқат, ўша пайтда Ғарбий Гортон аҳолиси қашшоқ ва даҳшатли санитария шароитларда яшовчи аҳоли кўп бўлган ҳудуд эди. Кўп фуқаролар спиртли ичимликларни суиистеъмол қилар , худудда жиноий вазият ёмонлашувига сабаб бўлардилар . Анна Коннелл жамиятнинг маънавий ҳолатини яхшилаш йўлини излайди. Шунинг учун,у 1880 йилнинг ноябр ойида у иккита черков оқсоқоли ва Брукс металлургия заводи уюшмаси аъзолари Уилям Бистов ва Toмас Гоодбеар билан биргаликда бир нечта спорт клубларини яратди. Булар ичига 1875 йилда ташкил қилинган Авлиё Марк черкови крикет жамоаси кирган, уларнинг учтаси — Уолтер Чоу, Едвард Kитчен ва Уилям Беастовнинг ўзи — кейинчалик футболчиларга айланишган. Манчестерлик Архидеакон Анна Коннеллнинг фаолиятини мақтайди ва унинг кейинги ишига барака сўраб фатво беради
Шу билан бирга, қишда Ғарбий Гортон эркаклари жамоавий спорт билан шуғулланиш имкониятига эга эмаслиги аниқ бўлганди. Шунинг учун, 1880 йилнинг ноябр ойида Анна Коннелл, Беастов ва Гоодбеар авлиё Марк (Ғарбий Гортон) ёки Ғарбий Гортон (Авлиё Марк) деб номланган Авлиё Марк черков футбол жамоасини яратдилар.Aртур Коннелл қора кўйлак ва оқ ички шимларда чиқиш қилган гуруҳнинг биринчи президенти бўлди. Жамоа ўзининг биринчи расмий протоколга қайд этилган учрашувини 1880 йил 13-ноябрда Макклесфилд черкови жамоасига қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида ютқазди. Айтганча, жамоа ўзининг биринчи мавсумида фақат бир мартагина ғалаба қозонишга муваффақ бўлди —бу 1881 йил март ойида Сталйбридге жамоаси мағлуб этилган ўйин эди.
1884 йилда у Гортон ассоциацияси футбол клуби деб ўзгартирилди. Шу билан бирга, Уилям Бистов асл формани — оқ хочли қора кўйлакларни ўйлаб топди. 1887 йил августда клуб Хайд-Роуддаги янги жойга кўчиб ўтди ва Maнчестер ҳудудидан кейин "Ардвик" деб ўзгартирилди. Икки йил ўтгач, клуб 1000 томошабинга мўлжалланган трибуна қурди. Ва 1891 йилда у Иттифоқ Лигасига қўшилди ва кетма-кет икки йил Maнчестер шахри Кубогини қўлга киритди. 1892 йил апрел ойида Англия иккинчи дивизиони ташкил этилиши сабабли Англия Футбол Лигаси Ардвикни ушбу турнирга қўшишга қарор қилди. 1892-1893 йилги мавсум охирида жамоа 5 та ўйиндан сўнг 12-ўринни эгаллади.
Кейинги йил Ньютон Хит деб номланувчи яна бир янги клуб иккинчи дивизионга келиб қўшилади ва у , кейинчалик Maнчестер Юнайтед деб номланди ва бу Манчестер шахри футболининг иккита клубга оширди. Шу билан бирга, янги тайинланган Ардвик менежери Жошуа Парби клуб учун янги ном — Maнчестер Сити номини таклиф қилади. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар аҳолисининг барча қатламлари учун ушбу жамоанинг аҳамиятини кўтаришини таъкидлайди . Бошқарув қўмитаси бунга рози бўлади. Ва 1894 йилдан бери "Manchester Сitу " номи ўзгаришсиз қолди.
Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси томонидан жамоанинг қўллаб-қувватлаши жуда тез ўсди. Шундай қилиб, 1895 йилда гўзал ва порлоқ жума куни бўлган ўйинда шаҳарликларни қўллаб-қувватлаш учун 30 мингга яқин томошабин йиғилди. Деярли ҳар бир ўйинга ўртача 20 000 киши келиб, жамоани карнай ва барабанлар билан шовқин сурон билан қўллаб-қувватлайди. Баъзи томошабинлар махсус кийимда келишни афзал кўришди ва шу билан Mанчестер Сити клубининг фаол мухлислари сифатида ажралиб туришарди.
Сан-Миниа́то (итал. San Miniato) — Италиянинг Тоскана вилоятини,Пиза провинциясида жойлашган шахар. Шаҳар майдони- 102 км. кв. Аҳолиси тахминан-30 минг киши атрофида.
Хўш бу шаҳарнинг нима ахамияти бор дерсиз?
Манбаларга кўра 1796 йилда 1-Италъян кампанияси даврида бу шаҳарга генерал Наполеон Бонапарт бир неча бор мехмонга келган. Айтишларича бу ерда унинг узоқ қариндошлари яшаган экан.
Баъзи тарихчиларнинг фикрига кўра Бонапартлар сулоласи айнан шу шаҳардан келиб чиққанлар ва кейинчалик Корсика оролига бориб қолганлар эмиш.
Барча даврларнинг энг кўп сотилган китоблари:
Инжил (5 миллиард)
Қуръон (3 миллиард)
Мао Цзэдуннинг "Кичик қизил китобчаси" (900 миллион)
Мигелъ де Сервантес "Дон Кихот" (500 миллион)
5.Жоан Роулинг " Гарри Поттер "ҳақидаги китоблар серияси (500 миллион)
6 .Жон Толкин. «Узуклар хукмдори»
Пауло Коэльо. « Алкимёгар »
Дэн Браун. « да Винчи коди »
Стефани Майер. « Ғира-шира »
Маргарет Митчелл. «Шамоллар билан кетган »
Наполеон Хилл. «Ўйла ва бадавлат бўл»
Анна Франк. « Аннанинг кундаликлари"
Сергей Довлатов хикоя қилади:
Ёшлигида шоир Иосиф Бродский гугурт чўпини шимга ишқаб ёқиш ҳунарини ўрганган эди . Аниқроқ айтганда — шимининг орқа жойига, яъни, оёғининг орқа қисмига. Чирк этиши билан гугурт чўп ловиллаб ёнарди.
Худо ҳаққи, у бу маҳоратидан қандай ғурурланганини кўрсангиз эди ! Бу маъносиз ва уятли кўникмани у қандай қадрлаган! Қандай ҳавас билан бошқаларга тинимсиз намоён қилар ! Бошқалар бундай қила олмаганда шодон хурсанд бўлар ! Кибрли ғалаба ҳисси билан кулиб юборарди …
Кейинчалик Бродский жуда машҳур бўлди. Унинг китоблари кўплаб чет тилларга таржима қилинди. Бир нечта халқаро мукофотларга сазовор бўлди. Шубҳасиз, Нобел мукофотига ҳам эга бўлди.
Аммо мен уни бошқа ҳеч қачон бунчалик ғурурли кўрмаганман. Бунчалик чексиз ўзига бино қўйганини эслай олмайман.У ўшанда нихоятда самимий бахтли юрарди.
Афтидан, уни ўзининг фавқулодда истеъдодига бўлган тушкунлик қийнаган. У фавқулодда бир инсон эди ва бундан азият чекарди. У оддий одам бўлишни хоҳларди. Яъни,хамма қатори сўкинишни, тоза спирт ичишни... гугурт чўпини шимига ишқаб ёқиб папирос чекишни...
Даҳога айланиш осон эмас. Лекин даҳо бўлиб ҳам, оддий инсонга айланиш ундан ҳам қийинроқ.
Нина Аловертнинг фотоси: Довлатов ва Бродский.
Унинг фикрича, узоқ умр кўриш учун жасорат керак. Ва ҳаёт режаси, ундан чекинмаслик керак.
Германиянинг ва башариятнинг улуғ ёзувчиси Гёте ўзининг шахсий ҳаётини сақлаб қолиш режасига эга эди. Бу режа яшаш хоҳишига асосланган бўлган .
Яшашга бўлган хоҳиш инсонни даволаши ва унинг ҳаётини узоқ давом эттириши мумкин. Буюк Гёте туғилганида деярли ўлик, қорайиб кетган, овозсиз ҳолда дунёга келган эди. Мумтоз адибнинг фикрича уни уч кун давомида туғолмаган онаси бу ҳолат учун осмондаги тўлин ойни айблаган . Уни артиш ва массаж ҳаракатлари билан тирилтира олгандилар.
Албатта, унинг соғлиғи жуда заиф эди. Унинг болалиги ва ёшлигида соғлиғи узлуксиз муаммоларга дуч келади: 21 ёшида Гёте сил касаллигига чалинади ва ўпкасидан қон кетиш бошланади. Эххе адибни қандай касалликлардан азоб чекмаган деса бўлади? Тана аъзоларидан бирортаси тўлиқ соғлом эмасдек эди. Шунга қарамай, у ёшликнинг барча исрофгачиликларини бошидан ўтказди: вино ичди, дуэлларда жанг қилди ва ҳатто муҳаббатда омадсизликка учради. Бу уни шу қадар азобга солдики, ҳатто ўзини ўлдиришни ҳам ўйлади.
Шундай инқирозли пайтда, ўлим рўпара турганда, Гёте ҳаётни, яшашни бутун қалби билан хоҳлаб қолди. Ёш ўлиб кетиш қандай даҳшатли! Ҳаёт жуда гўзал, яшашни тинимсиз хоҳлайсан! Аммо соғлиқ йўқ — нима қилиш мумкин?
Ана шундагина Гёте ўзининг соғлиғини тиклаш учун чоралар кўра бошлайди. Бу чоралар унга нафақат яхши соғлиқ беришга, балки 80 ёшдан ошиқ умр кўришга хам ёрдам берди. У нафақат узоқ умр кўрди, балки ҳаётнинг барча қувончларидан баҳраманд бўлди, буюк асарлар яратди, улкан муваффақиялартга эришди, бойлик ва шон-шарафга эга бўлди. Хўш у нима қилган эди?
Энг аввал у барча исрофгарчиликлардан воз кечди. Спиртли ичимликлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланди, винони деярли ичмади.
Шахсий парҳезга риоя қилди. Кун тартибини сақлади, вақтида ухлади. Ва буни доимо узулуксиз килди. Ҳеч қандай истисноларга йўл қўймади.
Ўзини чарчаганини ҳис этганда, сафарга йўл олди ва икки йил Италияда яшади. Албатта, буни ҳар ким ҳам амалга ошира олмайди. Аммо бунинг маъноси шундаки, инсон атроф-муҳитни ўзгартириши, янги таассуротларга эга бўлиши ва саёҳат қилиш имкониятларидан фойдаланиши кераклигини исботлайди .
Гёте кўп ва ижодкорона ишлади. У доим ижод қилар эди. Асарларини сотар эди, меҳнатини бепул тақдим этмас эди. Бу уни илҳомлантириб, мотивация берар эди.
У жанжаллар ва фитналардан қочишга ҳаракат қилди, гарчи унинг даврида бу жуда қийин бўлган бўлсада. Гёте жасур ва матонатли эди. Аммо зарурати бўлмаса, бўлар- бўлмас баҳсларга киришмасди, бошқа истеъдодли инсонлар ҳақида яхши сўзлар айтар, ҳасад қилмас ва ноҳақлик қилмас эди.
У севди ва севимли бўлди. Ҳақиқий, чин дилдан муҳаббат қилди ва уни сева олган инсонлар севар эди. Ҳар доим ҳам бундай бўлмади албатта, лекин кўп ҳолларда шундай эди.
У қўрқишдан воз кечди. У қўрқув ва руҳий заифлик келтириб чиқарган нарсаларни қасддан бажарди: ўзини мажбурлаб, ўзини енгди. Масалан, барабан товушидан қўрққан адиб —атайин махсус уни тинглар эди. Бош айланишидан азият чеккан Гёте — махсус баланд минорларга чиқиб, ўзини енгар эди.
Яшаш ва ҳаётдан завқланиш учун у нималарни қилмади дейсиз! Ва у соғлом, бақувват инсонга айланди. Шифокорларнинг тўқима ташхислари ва тақдирнинг салбий тахминларига қарши узоқ умр кўрди.
У шунингдек бинафшагулни жуда яхши кўрарди. Ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Веймарни гуллар билан тўлдирди — ҳозир ҳам бу шахар гуллаб турган боғга ўхшайди . Бу буюк инсон ҳақидаги ёдгорликдир. Ва инсон ҳаёт ва касалликка қарши чиқиши, агар ўзида куч тўплаб, яшаш режасидан чекинмаса, қандай натижага эришиши мумкинлиги ҳақидаги эслатма хамдир .
Муҳаббат ва меҳнат — инсонга узоқ умр кўриш учун куч беради, деганди Зигмунд Фрейд. Ва яна кичик қувончлар, масалан бинафшагуллар каби. Ҳоббилари ҳам муҳим: Гёте рассомликни ўрганди ва улкан минераллар коллекциясини йиғди.
У соғлом бўлиш ва узоқ умр кўришни чексиз хоҳлади. Аммо биргина хоҳишнинг ўзигина етарли эмас, амал қилиш учун режа керак, ва ундан ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда чекинмаслик лозим. Инсонга яшаш хоҳиши жуда зарур. Шундай қилиб, Гёте нафақат буюк китобларни, балки соғлом ва узоқ умр кўришнинг буюк усулини ҳам қолдирди.
Чарли Чаплин 88 ёшда вафот этган.
У бизга ўзидан 4 та баёнот қолдирган:
Бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас, ҳатто бизнинг муаммоларимиз ҳам.
Ёмғир остида юришни яхши кўраман, чунки ҳеч ким менинг кўз ёшларимни кўра олмайди.
Ҳаётдаги энг беҳуда кун – бу кулмаган кунингиздир.
Дунёдаги энг яхши олтита табиб ( врач) :
Қуёш,
Дам олиш,
Жисмоний машқлар,
Диета,
Ўз-ўзини ҳурмат қилиш,
Дўстлар.
Ҳаётингизнинг ҳар бир босқичида уларга амал қилинг ва соғлом ҳаётдан баҳраманд бўлинг.
Агар сиз ойни яхшироқ кўрсангиз, гўё Худонинг гўзаллигини кўрасиз...
Агар сиз қуёшни кўрсангиз, Худонинг қудратини ҳис этасиз...
Агар сиз ойнага қарасангиз, Худонинг энг яхши яратган махлуқи – ўзингизни кўрасиз. Шунинг учун илоҳий кучга ишонинг.
Биз барчамиз сайёҳмиз, Худо эса бизнинг саёҳат агентимиз. У аллақачон маршрутимиз, брон қилиш ва йўналишларимизни белгилаб қўйган... Унга ишонинг ва ҳаётдан баҳраманд бўлинг.
Ҳаёт шунчаки бир саёҳат! Шунинг учун бугунгидан завқланг!
Эртанинг келиши эса аниқ эмас.
Индонезия ҳақида сиз билган ёки билмаган 17 қизиқарли факт
Индонезия дунёдаги энг катта архипелаг бўлиб, у 17000 дан ортиқ оролларни ўз ичига олади. Уларнинг тахминан 6000 тасида одамлар яшайди холос .
Индонезиянинг пойтахти Жакарта бўлиб, у дунёдаги энг кўп ва зич аҳолига эга орол – Ява оролида жойлашган.
Индонезия аҳолиси бўйича дунёдаги тўртинчи ўриндаги давлат бўлиб, 270 миллиондан ортиқ аҳолиси бор.
Расмий тили Индонезия тили (Баҳаса Индонезия) бўлиб, у Малай тили асосида яратилган ва бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалган.
Индонезия дунёдаги энг катта вулқонли архипелагдир, унда 130 дан ортиқ фаол вулқонлар мавжуд, жумладан, Мерапи ва Бромо вулқонлари.
Индонезиянинг Бали ороли дунёдаги энг машҳур туристик манзиллардан бири бўлиб, унинг пляжлари, ибодатхоналари ва ўзига хос маданияти билан машҳур.
Индонезия қаҳва етиштириш бўйича дунёдаги энг йирик давлатлардан бири бўлиб, унинг Суматра ва Ява каби ҳудудларида етиштирилган қаҳва донлари ўзига хос таъмга эга.
Мамлакат бой маданий меросга эга бўлиб, унда 300 дан ортиқ этник гуруҳлар мавжуд, ва уларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида тили, урф-одатлари ва анъаналарига эга.
Индонезия асосан мусулмон мамлакати бўлиб, дунёдаги энг катта мусулмон аҳолисига эга мамлакатдир, аммо унда сезиларли даражада насронийлар, ҳиндулар ва буддистлар ҳам яшайди.
Дунёдаги энг катта калтакесак – Комодо аждаҳоси фақат Индонезиянинг Комодо, Ринча ва Флорес оролларида яшайди.
Индонезия дунёдаги энг биохилма-хил мамлакатлардан бири бўлиб, у орангутанглар, йўлбарслар ва каркидонлар каби ноёб ҳайвонлар ватани ҳисобланади.
Мамлакатда 100 дан ортиқ фаол вулқон бор ва Индонезия Тинч океани олов ҳалқасига кирганлиги сабабли, ер қимирлашлар ва вулқон отилмаларига мойилдир.
Индонезиянинг миллий таоми – Наси Горенг (қовурилган гуруч) бўлиб, у кўпинча тухум, товуқ ёки креветка билан ва соя соуси ҳамда зираворлар билан тановвул қилинади.
Индонезия архипелаги бир пайтлар Жануби-Шарқий Осиёдаги энг қудратли империялардан бири – Сривижая империясининг худудлари бўлган,
у 7-13 асрлар давомида гуллаб-яшнаган.
Индонезия ороллари экватор бўйлаб тарқалганлиги сабабли, тропик иқлимга эга бўлиб, юқори намлик ва юқори ёғингарчилик кузатиладиган архипелагдир . Бу мамлакатни йил давомида тропик ўрмонлар ва ҳайвонот дунёси учун жозибадор манзилга айлантиради.
Мамлакат пальма мойи, каучук, қаҳваси ва како каби табиий ресурсларни экспорт қилиш бўйича етакчи ўринда туради.
Индонезия ўзининг анъанавий санъат турлари билан машҳур бўлиб, улар қаторида Батик (мато бўяш техникаси), Ваянг Кулит (соябон қўғирчоқлар театри) ва Гамелан (анъанавий мусиқий ансамбль) кабилар бор.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago