O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 2 days, 16 hours ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 1 month, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 week, 2 days ago
Кўксимни очаман,
Чекинар ғафлат.
Карахтлик тўкилиб борар манглайдан...
Қайси муюлишда юрибсан йиғлаб —
Трамвай, мен сени англайман.
Бунчалар бешафқат бу қўш темир из,
Бу тақдир чангали — бераҳм, маҳкам.
Тақдирдош, қийналдик, ахир иккимиз,
Бу темир из билан,
темир из билан...
Бу — бекат, дедилар.
Тўхтадик ғингшиб,
Кетдик, бўл, дедилар.
Югурдик ҳайрон.
Бугун темир ғафлат изидан тушдим,
Оёғим тупроққа — бир роҳатижон!
Аммо, Бу трамвай...
Кетмас ўйимдан.
Кўчага боқаман.
Қайда бечора?
Ана, трамвайлар осиб қўйилган
Совуқ симдорлардан ўт чиқиб борар.
Усмон Азим
Кўнглимнинг қачондир ўтган боғида
Юзма-юз туради иккита соя –
Туманлар тўзғийди сўлу соғида.
Бу икки кўлканинг беун “оҳ”ида -
Шом чоғи - айрилиқ топмоқда воя.
Юзма-юз туради – эгиб бошларин,
Дардда адо бўлган бори сўзлари,
Туманга... Туманга чўккан кўзлари.
Кўнглимнинг қачондир ўтган боғига
Қарасам, тўкилар кўзим ёшлари.
Хотирдан кетмасми у шом чоғлари,
Эй, сен, тақдирини олисда ёққан,
Эй, сен, юрагимда оташли оққан?..
То ҳануз шовуллар кўнглим боғлари -
Ёшларимни арта боққаним боққан.
Усмон Азим
Йўлларни танимай тунда бораман,
Юлдузлар чўккандир чўккан кўзимга.
Гарчи армонингда юлдузпораман –
Сенсиз бир пора нур йўқдир ўзимда.
Бу тунда рўй берган, оҳ, қандай корлар –
Ундан на сўз келар, на оқади куй.
Деразасин нурга тўлдириб порлар,
Менинг ёруғимни ўғирлаган уй.
Усмон Азим
Мен бошқа, юракнинг ҳаёти бошқа,
У мендан юксакдир, у-мендан теран.
Ажралиб чиқаркан тан деган тошдан,
Бир нурли руҳ билан ёритиб теграм,
Айланиб боради бир қатра ёшга –
Англайман: раҳнамо бу ҳолга Эгам.
Юракнинг азоби тамом ўзга иш –
Унга икки дунё – даҳшат ишхона,
Унга дўзах каби туйилар беҳишт,
Оромнинг қучоғи ширин афсона –
Ўзин изтиробда қилар парвариш.
Юракка ҳалақит бермайман. Танам –
Хотира. Аслида бахтли сўнганман:
Мен жуда камдирман, мун жуда ҳам кам –
Бир қаранг, эҳтимол йўқдирман... Зотан
Юракка айланиб бўлганман!
Усмон Азим
Мошинлар ухлашга бир-бир кетдилар –
Югуриб, ҳайқириб
Темирлар толди.
Тунги чироқларнинг нурларига ғарқ
Қатор толлар билан
Кўчалар қолди.
Боролмайман,
Кечир.
Тундамас гуноҳ.
Жонимни ғашликлар ўртади тамом.
Бу тун темирларни ухлатди Оллоҳ,
Бу тун юракларни уйғотди ёмон.
Боролмайман.
Кечир.
Тундамас гуноҳ.
Дилда яралмади ёруғ ибора...
Тонггача тўлғониб йиғладим:
“Эвоҳ!
Наҳот, менинг умрим ордан иборат?!”
Усмон Азим
Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.
Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.
Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…
Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.
Усмон Азим
“Мени ҳали эслаб юрасиз”, —
деди бир аёл.
“Йўқ, — деди у. — Сизни
эслайдиганлар жуда кўп.
Мен эса, ҳеч кими йўқ
бир аёлни эслайман,
Худо хохласа;
ҳеч кими йўқ
бир аёлни соғинаман,
Худо хоҳласа”.
Ташқарида —
хазон ёғар.
“Қайси йилнинг хазони?
Бу суҳбат
қаердан келди?
Нега бунча ғуссали? Нега
бирдан соғинч ўртади жонимни?
Ҳеч кими қолмадимикан у аёлнинг?
Бир ўзи юрганмикан дунёда тентираб?
Излаб борсаммикан?..”
Ташқарида —
Хазон. Шамол.
Куз ёмғири.
Нималарни
хоҳлаяпти
Парвардигор?
Йўл эса,
унча олис эмас:
ўттиз беш кузакдан
ўтилса,
бўлди.
Усмон Азим
Қайларга бошлади бизни бу тақдир,
Қайси синовларнинг тошлари эзди?
Икки айри умр учрашди охир –
Юрагим сезди.
Учиб ўтди қанча турналар оғир,
Қанча гулбаҳордан кунларим безди…
Айрилиқдан чиқди иккита тақдир –
Юрагим сезди.
Ёлғизлик – суянчу сирдошдан жудо -
Беадад кузларда соғиниб кезди.
Аммо борлигингни ҳар лаҳза, ёр–о,
Юрагим сезди.
Музлатди!.. Музлатди ҳижроннинг рўзи,
Жонимда изғирин бетиним эсди…
Бизни учраштирган тангрининг ўзи –
Юрагим сезди!
Усмон АЗИМ
- Шукур, - дейди замин, - Ўзингга шукур!
Сенинг режанг ила иноним-ҳаддим!
Самода сайр этмоқ нақадар сурур! -
Менга шаън тақдирни этгансан тақдим!
- Одамизот қалай?
- Не дейин?.. Энди
Уларга маконман раъйингга кўра.
Биласан, қадами ойга ҳам етди -
Мен-ку кўникканман... Ойдан ҳол сўра!
Усмон Азим
ФОЖИА
Келинг, яшамаймиз энди.
Яшаш чарчатди.
Бир бизми осмонни кўтариб турадиган,
Юлдузларни ёқадиган,
Шеърлар ёзадиган,
“Севаман” деб йиғлайдиган бир бизми?!
Келинг, яшамаймиз.
КУН КЎРАМИЗ энди.
Худо ургандай кун кўрамиз.
Хеч ким бу кунларни кўрмайди.
Бу кўнлар ҳам ҳеч кимни кўрмайди.
Биз эса кўри-и-иб ўтирамиз бу кунларни.
“Қандай кун кўраётганларини
Билмайди бу одамлар...”, деб
Йиғла-а-аб ўтирамиз!..
Усмон Азим
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 2 days, 16 hours ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 1 month, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 week, 2 days ago