O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago
Шаштим ҳам энг учқур тулпорни минди,
Менга писанд эмас минг-минг довонлар...
Ҳаётим,
Мен сенга суяндим ахир,
Бошим осмондадир, кўксим эса тоғ.
Ғуборлар бўлса ҳам ҳар қанча дилгир,
Қора ранг эмас у кўрганимиз оқ.
Олча гулларидай нигоҳи нафис
Руҳим дунёсида ғунча очар юз.
Кўксимда бир қушча сайрайди – ҳофиз,
Еру кўк оралаб рақс этар юлдуз.
Хайрият дунёда сен борсан энди,
Майли ўтаверсин чопиб шамоллар.
Шаштим ҳам энг учқур тулпорни минди,
Менга писанд эмас минг-минг довонлар...
*© Ўткир Раҳмат*
#Руҳият_мавжлари I @Otkir_Rahmat
Заминдан кўк қадар айланар хаёл...
#мангу_овоз I @Otkir_Rahmat
Борлиқнинг борини илғай олмас кўз,
Заминдан кўк қадар айланар хаёл.
Бу ҳаёт бунча ҳам чопқилайди тез,
Ортидан эргашар умр ҳайрон, лол.
Қушлар учиб борар кун ботар томон,
Уфқнинг юзида қизғиш аломат.
Увада булутлар тутганча осмон,
Беҳудуд кенгликда кўтарган қомат.
Чўққилар гўёки унга етгулик,
Не ҳолат юз берар оёқ остида.
Наҳотки бариси бир кун ўтгулик,
Шу кўҳна тупроқнинг сирли устида?..
Йўлбарсдек ташланса нафс беҳисоб,
Пайт пойлаб изғиса оқшом бўрилар.
Сотқинлар бор қавмда юракда зардоб,
Ёлғонга алмашса элни тўралар...
Ғижимлаб кўксингни тимдалар оғриқ,
Бошингга неларни солар бу савдо.
Бу ҳаёт қилсайди буни бирёғлиқ,
Сал поклаб берсайдинг, эй кўҳна дунё...
Заминдан кўк қадар айланар хаёл...
*© Ўткир Раҳмат*
#мангу_овоз I @Otkir_Rahmat
Лаҳзада қай дил шод, қай бир дил ўксир...#лаҳза I @Otkir_Rahmat
ЛАҲЗА
Бунча ҳам шошқалоқ,
Бунча беором,
Йўлма-йўл ненидир териб кетар у.
Ногоҳон кимгадир бахт этиб инъом,
Кимгадир қайғуни бериб кетар у.
Бандидан узилган япроқ индамас,
Олманинг юзлари ногоҳонда ол.
Сарғайиб қолганин майса ҳам сезмас,
Яна қуш қанотин қоқди бемалол.
“Оҳ” деган овоздан титради бир уй,
Қай кимса ҳаётдан безиб нолиди.
Гирдоби қаърига тортиб оғир ўй,
Хабар ҳам олмади дардманд ҳолидан.
Меҳрни ким топди, кимдир саломни,
Бир ҳовуч кимдир чўғ, биров эса қўр.
Унутиб қай кимга она каломни,
Бегона тиллардан айлади ҳузур.
Бунча ҳам шошқалоқ,
Бунча бесабр,
Шиддати бераҳм, қиличдай кескир.
Борини кўтариб кетаётир ер,
Лаҳзада қай дил шод, қай бир дил ўксир...
*© Ўткир Раҳмат*
#лаҳза I @Otkir_Rahmat
Ифорларни олиб сабо эсар дайдиб,
Суйкалади ногоҳонда димоқларга.
Кенгликларга келган баҳор яна қайтиб,
Қиқирлаган кулгу берди ирмоқларга.
Тонг юз очди гала қушлар чуғурида,
Оқаётган сувда ўйнар нур жилваси.
Бу ҳаётнинг бугун яна ўғирида,
Янчилади қувонч, нола ва ғалваси.
Ифорларни олиб сабо эсар дайдиб,
Суйкалади ногоҳонда димоқларга.
Кенгликларга келган баҳор яна қайтиб,
Қиқирлаган кулгу берди ирмоқларга.
Хазонларнинг бору йўғи билинмайди,
Бутун борлиқ яшил тўнин кийиб олган.
Қувна десам юрак қурғур ҳеч кўнмайди,
Ўйга ботиб кўксимга бош қўйиб олган.
Кўрмайсанми қара, дейман атроф гулгун,
Дов-дарахтлар гуллаган-ку ахир қийғос.
Ҳеч бўлмаса бироз сен ҳам завққа тўлгин,
Бизга кўклам инъом этган бу он холос.
Шафқати йўқ ўтаётган вақтнинг ахир,
Кетган кетди, қайтмас энди йўқотганим.
Ҳаммасига чидаётир ёлғиз бағир,
Дўст елкадош, нени ўйлар билмам ғаним.
Ич-ичимда пинҳон тутган ажиб туйғу,
Ато этган ундан фахр титроғим бор.
Борим, жоним билсанг бизга ягона у –
Киндик қоним тўкилган шу тупроғим бор.
Боболарим наъраси бор заррасида,
Момоларим эккан райҳон яшнар ҳамон.
Ою йиллар бир-бир ўтиб қариса-да,
Мангу яшнаб қолаверар Ўзбекистон!
*© Ўткир Раҳмат*
#Табиат_манзараси I @Otkir_Rahmat
Кўнгил ҳақида ўй
Исмим Ўткир менинг…
Олтмиш уч йилки…
Кўнглим на осмону,
На-да кошона…
Унга келганларки,
Бари нафсона —
Ҳолинг надир демас,
Дегай бер яна…
https://www.youtube.com/watch?v=zh64oi2Vwmk
YouTube
Шеър — кўнгил тилмочи
#xs\_uz #narodnoeslovo ЎТКИР РАҲМАТ “Шеър — кўнгил тилмочи” рукнининг бугунги иштирокчиси кўнгил кечинмаларини нафақат табиат, балки бутун борлиқдаги эврилишлар билан уйғунликда, вобасталикда ифодалашни хуш кўрадиган ўзига хос шоир Ўткир Раҳмат. Шоирнинг…
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago