Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

ҚАҚНУС.

Description
Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...
Advertising
We recommend to visit

لشراء او اعلان او تمويل

☛ @PV_Ka_ML

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@mabdaulqiroat
@saudalshuraim
@Muhammad_Mubin_domla

Last updated 1 month ago

Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...

Last updated 4 days, 15 hours ago

4 days, 23 hours ago

Ассалому алайкум, азизлар! Ҳали Бунёдни очилмаган қирраларини кўрасиз.😉😉😉.
Мен ҳозир сценарий ёзиш курсида ўқияпман. Ҳаётий ва ибратли, ўзингиз гувоҳ бўлган воқеалар бўлса бўлишсангиз.

5 days, 11 hours ago

- Шу акангни илм~фандан бошқасини ҳам билармикин.
- Нима қилсин? Алоҳида уй~жой қилиши керак. Отам рўзғорни зўрға эплаяпти ўзи. Уйланиш ҳақида ҳали ўйлаб кўргани йўқ.
- Бирдан уйланиш шарт эмас.
- Акам шунақа, ҳали уйлана олмасам, бировни қизини йўлини тўсмайман деган.
- Мен кутардим...
- Ўзига айтинг.
- У ўқиган қизни оламан деса керак. Мени эса...
   Бобур жавоб бермади. Елка қисиб қўя қолди.
Муштарий кўнгли ҳақида холасига билдирсамми деб ўйлай бошлади. Балки бир ечим айтар. Аммо у холаси билан гаплашиб улгурмаси онаси қўнғироқ қилди. Уйга қайтиши керак экан. Опалари тайёрловга кетибди. Уйда ўтирадиган одам керак эмиш. Чунки онаси ишларди. Кун бўйи ишда бўлгани учун, кимдир рўзғор қилиши керак.
- Хафа бўлмасанг бир гап айтаман,-деди Бунёд бу гапни эшитиб,- сен ўқишни қўй. Бирон ҳунар ўрган ёки бошқа йўналиш танла. Математика сен учун эмас.
- Ҳали яна бир йил бор~ку коллежни тугатишимга. Натижа чиқмайди дейсизми?
-Ўзинг қизиқмайсан~ку. Вақтинг кетяпти.
- Тўғри мен математикага қизиқмайман. Мен... Мени бутунлай бошқа... Ҳуллас мени сизни тайёрловингизга қатнашишдан мақсадим бошқа. Фақат... Сиз сезмаяпсиз,- Муштарий шу гапни бошини эгиб қизариб айтди~ю, югургудек жўнаб қолди.
   Бунёд эса тиржайиб қўйди.
- Сезаман тентак қиз. Фақат ҳали ҳаёлинг неча турланади. Ўртада қолиб кетишни истамайман.
Шу куни Муштарий кетди. У кўп қолмайман деб ўйлаганди. Аммо опаларини иккови ҳам ўқишга кириши, ота уйида қолиб кетишига сабаб бўлди. Ундан ёмони эса, 9~синфни тугатган Интизор Бунёд ўқийдиган коллежга киргани камдек, холасини уйига кўчиб келди. Бунёд онамга ҳамроҳ бўлади деган эмиш.
   Бунёд чўлидан буткул бўшаб коллежга ишга кирганди. Озроқ мактабда ҳам дарси бор эди.
- Нега бегонани уйингизга киргиздингиз,- деб сўради Марғуба опадан.
- Бошида ўзимга ҳам ғалати туюлди. Ҳар қалай қиз бола. Бизда уч ўғил. Қандай бўлар экан деб. Аммо Бунёд икки укасига ҳам яхшилаб дарс берган, агар бирон гап эшитса ёмон қилар экан.
Муштарий шу куни уйига йиғламоқдан бери қайтди. Гарчи Бунёд бу қизга ёки қизни Бунёдга бирон марта қизиқиш билдирганини сезмаган бўлсада, ичида барибир рашк оловланди.
- Роппа-роса ўн ёш фарқи бор, жинни,- уни устидан кулди сирдош дугонаси. Қизни ўқитмоқчи дединг~ку, Бунёд акани. Ҳали у эрга тегаман дегунча Бунёд ака юрадими?
- Холамга бир шипшиб қўйишим керак барибир. Бу чўллик келгинди, ўрнимни эгаллашни ҳавас қилмасин яна!
Марғуба опа Муштарийни ўзидан~ку, эмас синглисидан эшитган гапни маъқуллади.
- Мен ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Тўғриси Муштарийни келин қилгулик ҳавасим ~ку бор эдида. Уни Султонга мўлжаллаб кўриб, бўлмайди. Иккиси бир синфда ўқиб, эгизаклардек катта бўлишган деб қўйгандим. Бунёд... Бунёд ҳамма нарсани ўзи ҳал қилганига бир кун келинни ҳам ўзи топади деб ўйлардим.
- Бегона қилиб нима қиласиз? Икковини қариндошлик жойи ҳам йўқ. Бир~бирини яхши билади. Ўзи бу бола қизларга ҳам қизиқмади. Ҳали бир~икки йилда ўзини тутиб Султонни ҳам ўқишга киритиб олса, унгача Муштарий ҳам айни эрга берадиган ёшга етади.
- Тўғри,- деб қўйди Марғуба опа.
   Муштарий ҳақидаги гапни Бунёд синглиси билан бўлган гапдан бир ҳафтача ўтиб айтди.
- Она ҳали Муштарий ёш. Коллежни тугатиб олсин ўйлаб кўрамиз.
    Бу гапдан ҳабар топган Муштарий қувониб кетди. Демак Бунёд акаси ҳам унга бефарқ эмас. 2017-йил кириб келганида ният қилди. Кейинги йил шу пайт ҳеч бўлмаса унаштирилган бўлай Бунёд акам билан деб.
   Кейин мудраб ўтирган, ҳатто байрамда ҳам уйига кетмайдиган Интизорга қаради. Ҳали гўдак. Энди коллежни биринчи курси. Бир йил олдин ҳам борган экан мактабга. Нияти ўқиш. Бунёд буни ҳам ўқиши тугашини судралиб юриб кутмайди~ку. Мана ўртоқлари ҳам бирин~кетин уйланяпти. Бунёд ҳам қараб турмас, бу чақиртиканак унгача ўқишини ўқиб турсин.

5~ қисм. ИНТИЗОР.
   Хўш, бу Интизор ким эди ўзи?
Бунёд чўл мактабида бу қизчани иқтидорини сезиб, ичида ачинганди. Ёш бошидан белги қилиб қўйиладиган бу чекка қишлоқ қизлари ўқиса саккизинчи синфгача ўқирди. Ундан нари уй ва дала ишларига қарашиб, 18 ~19, ҳатто  ундан ҳам ёш турмушга чиқиб кетишарди.

5 days, 11 hours ago

У яна ҳаммасини жим эштарди... Йўқ
Энди бир чора кўрмаса бўлмайди.
- Ойижон,- деди ҳамма ишларини битириб бўлиб, қизига қараб турган қайнонасини олдига келар экан.
- Ҳа.
- Шу битта яхши татар фолчи бор эканда. Шунақа юриб кетганларни тийиб берадиган... Шунга бир бориб келсамми?  Агар анави қиз иссиқ ~совуқ қилиб олган бўлса қайтарма қилардим.
- Яхши ўйлабсиз. Бораверинг.
- Фақат, қимматроқ экан.
-Тўғри. Ўзи амали ўткири қиммат юрийди,- Орзуманд опа ёнидан пул чиқариб берди. Дилрабо эса хурсанд бўлиб кўчага отланди.
Орзуманд опа шу куни сал кечроқ қайтса ҳам келинига индамади.
- Нима деди?- сўради қизиқиб.
- У фақат шунақа иссиқ ~совуқ қилинганлар билан шуғулланар экан. Бордим. Ҳеч нарса демасимдан ҳамма нарсани айтиб ташлади. Кейин битта дуо ёзиб берди. Шуни овқатига қўшиб беринг деди. Фақат қиммат экан. Яна келасан бу сафар кам бердинг, қўшиб олиб келасан деди. Мен агар таъсир этса қайтиб келаман дегандим. У яна бир кел. Бир ҳафтада у қиз қилган иссиғ~совуғини кесишни бошлайман деди.
- Майли келин боринг. У ўлгурни жодуси кучли шекилли, кўряпсизку, уйга бир сўм олиб келдиргани қўймайди.
- Сизни қўрқитмай дегандиму... Фолбин у қиз эрингни катта пулга туширишни мўлжаллаяпти деди.
- Вой ўлай.
- Фақат ўғлингизга айтманг. Фолбин ўзбошимча ҳеч иш қилманглар деб айтди. Пулни аямасанглар қайтариб бераман деяпти.
- Майли, пул топилади. Боламни қайтариб олсак бўлди.
Кейинги гал Орзуманд опа келинига Шердор бир пайтлар тиқиб қўйинг керак бўлса ишлатаман, деган долларни иккитасини чиқариб берди.
- Лекин бир ҳафтада кўрайлик натижасини,- деди бир оз шубҳа билан.
- Ҳўп ойижон,- Дилрабо кулиб жавоб берди. Яна кўчага отланди. Фолбин айтган натижа эса Дилрабо яна икки марта "кал бува" кўтариб боргач, уч ҳафта деганда бўй кўрсатди. Шердор қандайдир асабий бўлиб қолди~ю, уйга кеч келиш ва умуман келмасликни, энг муҳими телефонда чеккалашни йиғиштирди.
- Топган фолбинингизни дами зўр кўринади,- деди Орзуманд опа.
- Ха, ойижон. Айтишича ўғлингизни топиш ~тутишига ҳам ҳа демай барака кирармиш.
- Илоҳим шундай бўлсин!
Дарҳақиқат, кўп ўтмай Шердор онасига иккита доллор тутқазиб, олиб қўйинг деди. Ойлиги ҳам аста~секин уйгача келишни бошлади.
Бу ёқда етти ойлик бўлиб, ширин бўлиб қолган қизалоқ Осиё ҳам дадасини онасини ёнида кўпроқ ушлаб қола бошлади.

4~ қисм. ЧАҚИРТИКАН.
   Муштарий Бунёд билан ёлғиз ўзи бир ой шуғулланиб қолди. Феврални бошидан Интизор исмли мактабларига чўлдан янги келган, тўққизинчи синф ўқувчиси қўшилди. У Бобурни синфдоши эди. Синф раҳбари Ёқут опани уйида туриб ўқирди. Уни математикага иқтидоридан ҳабар топган Бунёд ўзи тайёрлашини айтиб, уйига чақирибди. Унинг ёнига укаси Бобурни ҳам олди. Муштарий учун дарслар яна зерикарли бўла бошлади. Чунки ундан кейин қўшилгани билан, Интизор жуда тез ўзлаштира бошлади. Бундан қизни ўзидан ҳам Бунёд кўпроқ ҳурсанд бўларди.
    Интизор бошида одамови, бирон гап гапиришдан олдин елкасини қисиб қўрқиб гапирарди. Шундай пайти, Бунёд бошқаларга қилмаган муомаласини қилиб, жуда мулойим бўларди. Уларни кўриб турган Муштарий эса, муштдеккина қизчадан Бунёдни рашк қиларди. Орасида нимадир бор деб ўйларди. Аста суриштирса бу Интизор деганлари Бунёд ишлаётган чўлдан экан. Ичига ғулғула тушган Муштарий, уни аста~секин гапга сола бошлади. Мактабни тамомлаш арафасида Интизор ҳам анча ўзини тутиб олиб, атрофдагилардан қўрқмайдиган бўлиб қолганди. Авваллари гап сўраса ҳушламай жавоб берадиган қиз, энди дадил~дадил гапирарди.
- Бунёд устоз бу ерда яхшироқ ўқийсан, ўзим тайёрлайман деб олиб келган,- деди қиз. Гапларидан устозига бўлган улкан ҳамма билиниб турарди.
   2016- йил коллежни иккинчи курсини тамомлаган Муштарийни юраги қиса бошлади. Кейинги йил топширади. Куни кеча олинган тестданнатижа яна ёмон чиқди. Бунёд жавобини бериб юборса керак.
- Ҳа, нима бўлди?- Бобур ҳомуш ўтирган қизга ёнига чўкди.

1 week, 5 days ago

8⃣~ҚИСМ ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА ЕТТИНЧИ ҲИКОЯ ИККИНЧИ ИМКОН – Telegraph https://telegra.ph/EHNG-GULLAGAN-YOSHLIK-CHO%D2%92IMDA-ETTINCHI-%D2%B2IKOYA-IKKINCHI-IMKON-04-28-5

1 week, 5 days ago

Грип билан қувлашмачоқ ўйнаяпмиз.🏃‍♀➡️🏃‍♀➡️🏃‍♀➡️ Чап бериб ютиб чиқсам, янги асарни ёзаман. Ҳозирча чала.

1 week, 5 days ago

Грип билан қувлашмачоқ ўйнаяпмиз.🏃‍♀➡️🏃‍♀➡️🏃‍♀➡️ Чап бериб ютиб чиқсам, янги асарни ёзаман. Ҳозирча чала.

2 weeks, 6 days ago

Якунга ҳам оз қолди. Ўтган йили ана тўй деганда ажрашиб кетишганди, ҳеч ким кутмаганда. Бу сафар нима бўлар экан, деб ҳавотирда юрганлар борми? 😁😁😁

2 weeks, 6 days ago

- Нима қиласиз?- деди идиш юваётган Саида.
- Шу қизчам билан уришиб қолдим. Бир куйдирай, бошқа топиб.
Саида ишини тўхтатиб қайнукасига қошларини чимириб қаради.
- Кейин яна ярашиб олсангиз ўртада битта қизни аҳмоқ қиласизми?
- Ҳозир қизлар йигитлардан айрилганларига кўп ҳам мотам тутмайди.
- Шунга ликиллаб ундан~бунга ўтиш керакми? Ундан кўра яхшироқ ўз соҳангизни ўргансангиз бўлмайдими?!
- Ҳўп,- Усмон нари кетди,- отамни напини гапирдингиз ўзиям,- деди кейин пиқ этиб кулиб.
Саидани эса барибир жаҳли чиқди. Айни шу пайт дам олиш куни бўлгани учун уйда дам олиб ётган Ориф чиқиб келди.
- Нега қошлари чимирилган мени севгилимни?
- Ориф жиннилик қилманг,- қитиғи келган Саида нари қочди.
- Хотинимсан, қаерда жиннилик қилишни ҳоҳласам, ўша ерда қиламан.
- Қоним қайнаб кетяпти денг,- деди Саида тиржайиб.
- Ҳа-да. Сени кўрсам, қоним қайнайди.
- Унда бир совиб олинг!- Саида идишларни ташқарида юваётгани учун, ёнида бир челак сув турганди. Чаққон олиб, сал орқага тисланиб, Орифни устига сепиб юборди.
Ориф дастлаб нима бўлганини англолмай қолди, кейин эса кўзи олайиб Саида томонга отилди. Аммо у аллақачон ҳовли тўрига қараб қочиб қолганди. Қувлаб келаётган Орифни бир қараб, биринчи учраган дарахтга тирмашди.
- Тўхта,- Ориф ортидан чиқди. Аммо Саида қуриган шохга қараб кетаётганини кўриб тўхтади.
- Йиқиласан. Туш пасга.
- Қувманг тушаман.
Ориф дарахтдан тушди.
- Туш энди.
Саидани усти боши ҳўл, ҳўмрайиб турган эрига қараб кулгиси қистади. Сал пастга тушди.
- Туш дедим. Битта~яримта кўриб қолса, нима дейди.
- Кетсангиз тушаман.
- Ҳозирми кейинми барибир калтак ейсан туш.
- Мени урасизми?- кўзлари сузилди Саидани.
- Бошқа хотиним йўқ~ку. Сени ураманда.
- Урдириб қўяр эканманми?
- Аста ураман. Лекин барибир ураман. Ҳозир тушсанг аяйман.
Саида шақиллаб кулди.
- Тушмайман.
Шу пайт:
- Ака,- деган Усмонни овози эшитилди,- қаранг Рамзиддин ака чақиряпти.
- Ҳозир,- Ориф Саидага ҳунук қилиқ кўрсатиб нари кетди.
- Ҳа,- деди Ориф уйга кириб кийим алмаштирмаси кўриб қолган Рамзиддин.
- Ҳеч нарса,- Ориф кийим алмаштиргани кириб кетди. Рамзиддин уни изидан зум ўтмай келган Саидани кўриб кулди:
- Эр~хотин сув сепар ўйнадингларми?
Саида гапни бошқа ёққа буриб, Ориф чиққунча Рамзиддин билан гаплашиб турди. Сочи бир оз ҳўл, бу нарса нозиктаъбига ёқмагани билиниб турган эрини кўриб яна кулгиси келди Саидани.
- Қайтиб келай ҳали...- пўпса қилиб кетди Ориф.
Бироқ у қайтиб келганида ўтирган ҳолатда ётоққа суяниб, Саида аллақачон ухлаб қолганди.
- Эрини кутишни ҳам эпламайди бу,- тўнғиллади Ориф. Уни жойига ётқизиб қўяр экан. Ўзини ёлғондан ухлаганга солган Саида эса тиржайиб қўйди.
🌺🌺🌺
Тўйдан икки ой ўтиб алоҳида бўлиб чиққан ёшларни куни тортишув билан ўтарди. Саида аста~секин ўзлигини тиклаб келарди. Қизларини кўзларидаги қувончни кўриб Инобат опа билан Ҳайдар акани ҳам кўнгли кўтариларди. Қишлоқдаги гап-сўзлар ҳам аста~секин босила бошлади. Чиққанини ҳам бўғадиганлар топиларди. Йигитларда ор қолмай, жувонларга уйланиб кетаётгани ҳақидаги гапга бир даврада Калонова шундай жавоб берди.
- Аллоҳга шукур одамлар динни тушиниб қолишди. Телеграммдаги биоларига ҳар ҳил ақлли гапларни ёзиб қўйишади. Фақат шу битта томони борда. "Қадаримга розиман, тақдиримга берганингга розиман деб ёзиб қўйиб, ўз ҳаётларига нима бўлса яхшиликка йўйиб ўтиришадида. Шу, бировни тақдирига рози бўлишмайди~да. Ундай бўлиши керак эди, бундай қилиши керак эди деб, аралашгилари келади. Ҳой биродар у ҳам қадарига розидир, дейдиган мард керакда. Ҳали ўзини ўрни қаерда эканини билмай, дўзахми жаннатми, бировни ўрнини муҳокама қилишлари ёмон.
Орифга эса бу гап~сўзларни умуман қизиғи йўқ эди. Учинчи ойга ўтган ширин турмушида, уйига ошиқиб бормаган куни йўқ эди. Навбатчилик кунлари Саида қишлоққа қайтарди. Шу куни Саида ҳам яхши ухлолмасди. Бўш вақт топиб телеграмда Орифни ҳабар ёзишини кутиб ўтирарди.
- Кечаси ухламай, кундузи гарангисиб ўтиради,- дерди Ситора уни устидан кулиб.
Саида эса ишламагани учун куни Орифни кутиш билан ўтиб унга қаттиқ боғланиб қолганди.

2 weeks, 6 days ago

Саида кўзларини қисиб бироз турди-да,  Орифдан нари кетди. Бирон ёмон гап айтиб юбормаслик учун, баҳсни тўхтатди.
- Саида,- кўрпага ўраниб чаппа ётиб олган хотинини туртди Ориф.
- Нима дейсиз?
- Менга қара.
- Йўқ, хафа бўлдим.
- Жоним мени.
- Суйилманг.
- Мени яхши кўрасанми?
   Саида жим бўлиб қолди. Чунки гап оҳангида қандайдир дард бор эди.
- Ҳа.
    Ориф бошқа савол бермади. Саида қучиб кўзларини юмди.
🌺🌺🌺
- Сентябрдан ўзимизни мактабда ишлайсан,- деди Ориф бир неча кундан кейин, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб келиб, ҳўмрайиб ўтирган Саидага.
- Керакмас. Ишламай, топганингизни еб ётама,- сочини тараб жавоб берди Саида.
   Ориф жуда чарчагани учун кулиб қўя қолди.
- Ҳа, гапим ёқмадими?- заҳрини қандай чиқаришни билмаётган Саида давом этди.
- Ёқди. Шу ёнимда ётсанг бўлди,- кўзларини юмиб олган Ориф аранг жавоб берди.
- Чарчадингизми?- ётоққа келиб ўтирган Саида Орифни сочларини силади.
- Ҳа.
- Унда яхши дам олинг.
- Мен чарчадим дедим, ухлайман демадим.
- Унда туриб, Малакка қўнғироқ қилинг. Менга видеоҳабар ташлабди.
- Сенга?
- Ҳа. Лекин Моҳирўйдан эмас,  эрини номери шекилли. Моҳирўйни номери бошқа эди.
- Сен уни номерини қаердан биласан?
- Бир марта гаплашган эдик... Малакни кўринг,- нима ҳақида гаплашганларини айтгиси келмади.
Ориф ҳам қизи иккинчи онасига нима ёзганига қизиқди.
- Ассалому алайкум Саида ая. Яхшимисиз? Буважоним, бувижоним, амакиларим, янгаларим яхшими? Дадамга айтинг, мен улардан ҳафаман. Мен билан икки кундан бери гаплашмаяпти. Марат амаким, оғир операцияси бор. Ҳаёлидан чиққандир деди. Мен барибир ҳафаман. Ё... дадамга бошқа қиз олиб келдингизми?
   Ориф қизини ўзига ярашган қилиқларига жилмайиб қараб турарди.
- Митти фариштам, бирам соғиндим, уни.
- Тезроқ телефон қилинг. Бунақа донолигига борса, мени айблашни ҳам бошлайди.
- Мен ҳозир,- Ориф телефонини олиб ташқарига чиқди.
   Саида эса кун бўйи чарчаган экан, ўрнига чўзилиб, кўзларини юмди. Онаси холаси чаллари қилмоқчилигини айтганди. Эрта бориш керак. Саидани шунақа маросимлардан юраги пўкиллаб қолибди. Тунов куни Орифни катта аммаси қилган чаллари сал қолса, жанжалга айланиб кетарди. Чунки чалларида ўзидан олдин оғзи юрадиган аммажонни овсини юзинг~кўзинг демай:
- Тавба дейманда. Иккинчи марта эрга текканда ҳам тўй кўриб, келин бўлиш бошқача бўлса керак?
   Саида изидан айтилган гаплар билан юзма~юз келиб эсанкираб қолди.
- Вой, сиз ҳам икки марта эрга теккансиз~ку. Нима қилибди?- лабини бурди қайнонаси ўрнига келган Орифни холаси.
- Мен бунақа тўй ~томоша қилмаганман. Шунга энсам қоттида.
- Вой, бори шуми? Ҳа энди. Сизни шунга муносиб кўрилмагандирсиз. Ундан кейин агар сабаб бўлмаса, бировни оёғига тикан кирармиди. Бу ҳам Аллоҳнинг пешонага ёзганида. Худойим Саидахон билан Орифни тақдирини ёзаётганида сизни эсингиздан сўрамаган эканда.
    Ҳамма бир он жим бўлиб қолди. Ҳалиям холажон жуда гапга уста экан, лаби пир~пираб жанжал бошлаган аёлни гапини ҳазил томонга буриб, вазиятдан чиқди.
- Мени қачон тинч қўйишар экан,- Саида кўзлари уйқуга кетаётиб пичирлаб қўйди.
   Малак билан гаплашиб келган Ориф ухлаб қолган Саидани устини ёпиб, юзларидан беозор ўпиб қўйди.
Саида Ориф бир ой туриб, шаҳардаги уйимизга кетамиз деса ҳам, қирқимиз чиққунча қолайлик, деб сўраганди. Гарчи алоҳида яшаш одамлар иккисини турмушига кўникгунча яхши вариант бўлса ҳам, Саида қайнона~қайнота хизматини қилмай, вазиятдан фойдаланиб қочиб қолишни ҳоҳламади. Бир тарафдан катта ва сершовқин оилада яшаш унга ёқарди. Ишини ўғлига топшириб қўйган Очил ака уйда ўтириб, унда- бунда куймаланиб юрарди. Ора~чора азбаройи жонидан тўйдирган Ситорани қизи билан ўғлини олдига солиб қувиб бақиргани эшитилиб турарди. Усмон ўқишдан қайтиши билан эса, негадир ҳамма унга ёпишиб кетарди. Бирон юмиш қилишдан кўра, гапга уста Усмон оила аъзоларини кўзини боғлаш билан шуғулланарди. Табиатан ҳазилкаш Ситора билан тинмай тортишиб ўтирарди. Бошида Саида билан масофа сақлади~ю, вақт ўтиб аста~аста уни ҳам нишонга олиб қўярди.
- Янга шу маҳаллангизда чиройли қиз йўқми?

3 weeks, 6 days ago

ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА. БЕШИНЧИ ҲИКОЯ: ҲАЁТ-МАМОТ. – Telegraph
https://telegra.ph/EHNG-GULLAGAN-YOSHLIK-CHO%D2%92IMDA-BESHINCHI-%D2%B2IKOYA-%D2%B2AYOT-MAMOT-07-19-4

Telegraph

ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА. БЕШИНЧИ ҲИКОЯ: ҲАЁТ-МАМОТ.

***💻******🖊️***6-ҚИСМ***🖋️******📖*** ***🌿******🌿******🌿******🌿***2015 - йил. Август.***🌿******🌿******🌿******🌿***  Соҳиба масаласи ҳал бўлган бўлса ҳам, Ойша қандайдир ўйчан юрар эди. -Сенга нима бўлди?- деди Пўлат ой куни яқинлашиб оғирлашиб қолган Ойшага. -Билмадим. Тушимга тез-тез акам киряпти. -Умарми? - Ҳа. -Сендан хавотир…

ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА. БЕШИНЧИ ҲИКОЯ: ҲАЁТ-МАМОТ. – Telegraph
We recommend to visit

لشراء او اعلان او تمويل

☛ @PV_Ka_ML

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@mabdaulqiroat
@saudalshuraim
@Muhammad_Mubin_domla

Last updated 1 month ago

Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...

Last updated 4 days, 15 hours ago