Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 weeks, 2 days ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 6 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 8 months ago
?Layk dan qizgʻonchiqsilarda?
#Келин #Муаллиф_Айдин. *** Жасур юзидаги анча йўқола бошлаган жароҳатларга қараб, кетиш онлари яқинлашаётганини тушунди. Аслида, аллақачон кетган ҳам буларди. Аммо онасини ўйлади. Ўзини безаб қўйилган аҳволда кўришини, шу арзимаган нарсани…
Жасур юзидаги анча йўқола бошлаган жароҳатларга қараб, кетиш онлари яқинлашаётганини тушунди. Аслида, аллақачон кетган ҳам буларди. Аммо онасини ўйлади. Ўзини безаб қўйилган аҳволда кўришини, шу арзимаган нарсани деб ҳам сиқилишини истамади. Мана излар ҳам билинмай қолибди, анча. Эрта, ё индин кетса ҳам бўлади. Иложи бўлса бу ерларга бошқа қайтиб келмайди. Ҳаммасини унутиб ота-онаси ёнида янги ҳаёт бошлайди.
-- Ҳилола, хужайинимга айтдим, аммо вақтлари йўқ экан. Бошқа сафар энди. Ўзинг ҳам биласанку. Бу эркакларни иши ҳеч тугамайди.
Гаплашиб олай, деб баҳона қилган Лейла, ўзи билмай Ҳилола кутган жавобни бериб ошхонага кириб келди. -- Мен ҳам бора қолай. Ўзи қўнғироқ қилганинг учун келган эдим. Аҳволи яхшимикан деб. Нега саҳардан телефон қилган эдинг?
-- Зерикканимдан...
Шубҳа гумонлардан ўзини тобора ёмон ҳис қилсада, жилмайишга ҳаракат қилиб жавоб берди, Ҳилола.
-- Ҳимм, майли. Энди тез-тез гаплашиб турамиз. Ҳўпми?
-- Ҳўп...
Лейла қизни розилигини эшитиб, ҳудди қамоқдан озод бўлган маҳбусдек шартта қўлига қора чармли бежирим сумкасини олди. Аммо Ҳилола қизиқиб берган оҳирги саволига, сал қолса шошиб ҳақиқатни айтиб қўяй деди. -- Лейла опа, поччани исмлари нима?
-- Ҳа исмими, Ума... Умид. Умид исми.
Деди, қилишига оз қолган хатосини ўйлаб рангги оқариб.#Келин#Муаллиф_Айдин.
Лейла яна бир нималар деб ўзини тўғри эшикка ўрди. Яна озгина қолса, ҳаммаси фош бўладигандек эди. Ҳилолани кўриниши ҳам ёқмаган эди унга. Доим унга кулиб турадиган қиз, бугун негадир ғажиб ташлашга шайдек турар эди.
-- Жин урсин. Мен нега қалтираябман? Аслида, у мендан қўрқиши керак эмасми?... Унга индамайгина уйни бушатиб бермаслигим керак эди. Энг бошидан борлигимни билдириб қўйишим керак эди.
Лейла ўз-ўзига тинмай гапириб лифтга чиқиши билан Умарга қўнғироқ қилди. Бироқ нариги томон ҳам унинг асабига тегишга аҳд қилгандек, жавоб бермай ҳунобини оширди.
-- Умар... Умид...
Совуқ ҳавога қарамай, очиқ деразалардан атрофни томоша қилаётган қиз, оҳиста пичирлади. Баҳор фасли жуда яқин. Бироқ Ҳилоланинг қалбига қаҳратон қиш энди кириб келаётганга ўхшайди. Кўзлари, аччиқ ёшларни қўйиб юборгиси келмаётгандек, мавжланиб турибди. Аммо шундай бўлса-да, бир томчи ёш йўзи бўйлаб оқиб тушди, ерга. -- Ммен... Ммен ошириб йўбораябман. Бунчаликка бормайсизларку, тўғрими? Жуда ваҳимачи бўлиб қолибман чоғи?...#КEЛИН#Муаллиф_Айдин.
Лейла ҳеч бир жойда ўтира олмади. Ҳудди, қўлга тушиб қолган ўғридек ҳис қилар эди ўзини.
-- Ниманидир билади у.
Ишонч билан деди, ўзига. -- Ўзгариб қолган. Қарашлари ҳам бежо... Ҳўп, билсачи. Шунга нима. Шуни ҳоҳлаган эдимку. Нега ўзи, қўрқоққа ўхшаб қочиб қолдим?... Билган бўлса, ажаб бўпти. Баттар бўлмайдими. Умар акам, Умар акам деб, жонимга тегган эди ўзи.
Ниҳоят, Лейла ўзини тинчлантирди. Ҳатто, сўзлари ўзига мойдек ёқиб, юзида таббасум пайдо бўлди. -- Буни ювиш керак. Умарни бугун қандай бўлмасин, ёнимда олиб қоламан. Мен ҳис қилган азобларни бир ҳис қилиб кўрсинчи. Чидай олармикан...
Ҳилола бушаб қолган масаллиқларни ўрнини тўлдириш учун яқинида жойлашган доим борадиган супермаркетдан қайтар экан. Умар иши чиқиб қолганини, кеч боришини маълум қилди. Бу гаплардан сўнг, эртароқ қайтишини сўрайдиган қиз, бу сафар сукунда қолди.
Телефонни чўнтагига қайтариб солиб, чуқур ҳурсиниб қўйган қиз, ўзидан йигирма мертлар узоқроқда, ўзининг қаватига қараб тикилиб турган йигитни таниб, шу чоғ кўзлари ёниб кетди.#КEЛИН#Муаллиф_Айдин.
-- Умар...
Пичирлади, қиз ўзи ҳам билмай. Ҳозиргина ундан ҳафа бўлгани ҳам ёдидан чиқди. Юзида ажиб бир табассум мавжланди. Нега бунча ёқтирмаса эрини. Қачон бунчалик меҳр қўйди экан унга?**
#КЕЛИН *
Бугунги тонг барча учун бирдек бўлиши мумкин, бироқ Ҳилола учун эмас. Бугун у учун ўзгача кун. Ёқимли ҳиссиётларга тўла... Эҳтимол бундан кейин фақат шундай чиройли тонглар отар. Гарчанд, қизнинг ҳаётига қуёш кириб келгандек...
Уйқуга тўйинган қиз, кўзларини очмасдан тўриб ҳонада ёлғиз эканлигини англади. Атрофни бироз кузатганча кечаги тунни ёдга олиб беихтиёр жилмайди. Гўё тушга ўхшайди барчаси. Кеча қандай аҳволда эди-ю, бугун қандай аҳволда?
Эринибгина ўрнидан турган қиз, энг аввало Умарни қидира бошлади. Топа олмагач эса соатга қараб ҳайратдан кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
-- Наҳотки шу вақтгача ухладим? Умар ишга кетгани аниқ. Веей, нонушта ҳам қилиб бермадима...
Бироз кайфияти тушди Ҳилоланинг. Бу кўпроқ Умар уни огоҳлантирмай кетгани учун эди. Аммо, тун қайта-қайта эсига тушиб кетаётган бир пайтда аразлаб ўтирадиган аҳволда эмасди. Ҳозир қўйиб берса рақсга тушиш шашти бор. Ҳатто танасидаги сим-сим оғриқларга қарамай.
Ювиниб олиш учун душга кириб бир он ойнадаги аксидан кўз уза олмай қолди қиз. -- Шу аҳволда Умарни қидирдимми ҳали? Агар уйда бўлгандачи?
Ҳилола тўзғиб кетган сочларини тартибга соламан деб бўйни ва елкасидаги изларга термулиб қолди. Оппоқ бўлгани учунми, қонталаш излар аниқ ва равшан кўриниб турар эди. Ёдида бундан бир йил аввал, ҳоласини қизининг тўйи олди, бўласи билан тиш шифокорига қатнаган эди. Ушанда бўласи унга бир жуфтликни кўрсатиб, "- Қизнинг бўйнини кўрябсанми? Кукариб кетибди. Сал эҳтиёт бўлса бўлмайдими?" деган эди. Ўзи бўлса жавобан " Эри бўлса бўлибдида, нега аёлига қўл кўтаради? Аҳмоқми бу?" деган. Ушанда бўласи мириқиб кулган, бироқ бу кулгуни сабабини ҳеч тушуна олмаган эди. Бугун эса...
-- Шунақа бўлар экан-да?... Ярамас қиз. Шунинг учун ўстимдан кулган экансанда? Сабабини сўраганимда айтмаган эди ҳам. Бошига тушса билади деганда жинни.**
Kelinni Davom 11:00da
@islom_qizlari kanalida boʻling
@hikoyani_toliq_oqish_uchun
-- Сиз... Мастмисиз?..
Яқинида бўлгани учун Умардан спиртли ичимликни ҳиди анқиди. Айни лаҳзаларда йигитни сўзлари қизни юрак ретмини тезлаштирган бўлса-да, бу сўзлар юракдан чиқишини истарди, мастликдан эмас. Балки, адашаётгандир ҳам. Мастлик, ростлик деб бекорга айтишмас...
-- Ишон.
Умар Ҳилолани бир тутам сочини қулоғи ортига ўтказиб, секин шивирлади. -- Мен ҳар доимгиданда теранроқман. Мени фақат бир нарса маст қилаябди... Сен! Сен мени ақлдан оздирябсан. Ўзингга сеҳрлаб олаябсан...
Йигит бу сафар қизнинг помидордек қизарган яноқларини оҳиста силади. Ҳилолани бутун танаси титраб кетди унинг бу ҳаракатларидан.
Бир онда нигоҳлар тўқнашди. Орасида деярли маълум сантиметрлар бор ҳолос. Улар ҳудди бир-бирини энди кўраётгандек юз тузилишларини ўргана бошлади. Аммо Ҳилолани андишаси устунлик қилдими, кўзларини олиб қочди. Бу вақтда эса Умар қирмизи лабларга маҳлиё бўлиб қолган эди.
-- Мменимча... ннима деяётганизни ббилмаябсиз...
Деди, қиз ўзига кела олмай, киприклари пирпираб.
-- Сенга муносиб эмаслигимни биламан. Мен ёмон одамман. Мени ҳақиқатларим сени тамом қилишидан қўрқаман. Бироқ... Сени қўйиб йўборишга кучим етмайди. Ортиқ ўзимни жиловлашга ҳам...
Ҳилола Умар нимани назарда тутганига тушунмади. Аммо нима қилмоқчи бўлаётганини англагач шошиб ўзини ортга олмоқчи бўлди. Умар ҳам буни сезгандек, қизнинг нозик белидан қучиб ўзига яқин олиб келиб, дудоқларини кишанлади.
Ҳилола минг йил ўйласа ҳам Умардан бундай харакатни кутмас эди. Лекин ҳаёллар бошқа, ҳаёт бошқа эканки, айни дамда қалтираганча йигитнинг қучоғида турибди. Ўзини ҳалос қилмоқчи бўлиб, бироз типирчилаб кўрди, алал-оқибат эса кучлироқ қуршовга олинди.
Нимадирнинг овози Умар қизни бироз муддатга ҳалос қилишига замин яратди. Полда ётган ўз суратини кўргач эса майин жилмайиб деди:
-- Ўғри қиз, қўлга тушди чоғи?
-- Ннафаасс...ннафас ололмай ққолдимку...
Ҳансираб қолган қиз шикоят қилди ўзича.
-- Кечир. Аммо айб ўзингда. Шунчалик ҳам ширин бўласанми?
-- Умааар...
Бўйни ўзра босилаётган лаблар қизни буткул ҳаяжонга солиб қўйди. Гапирмоқчи бўлдию, овози паст аммо эҳтиросли бўлиб чиққанига ғалати бўлиб кетди. Камига энди гапирмоқчи бўладию, лаблари кишанланиб қолаверади. Нафас олиши ҳам ўзгариб, борган сари тезлаша бошлади. Бўлиши мумкин бўлган воқеадан саросимага туша бошлади. Умар эса ҳеч тўхтай демас, аксинча қизни ўзига сингдириб йўборишга аҳд қилгандек ундан бир лаҳза айрилмас эди.
Деворга суяниб қолган қиз эгнидаги кийимлари ечила бошлаганини сезгач қўрқув бутун вужудини эгаллаб олди. -- Илтимооос... Ммен...мен тайёр эмасман...
-- Ўзингни бўш қўй ва шунчаки менга ишон. Бу қўрқинчли эмас.
Қулоғи остида пичирлади Умар.
Балки ростдан вақти келгандир. Умар энди ўзига нисбатан нималарнидир ҳис қила бошлаганда, қўрқоқ қуёндек ундан қочиши тўғримикан?... Аслида бу иш аллақачон бўлиши керак эмасмиди?
Ҳа у ишонади. Ўзини, ўзлигини Умарга, севган инсонига буткул ишониб топширади...
Ҳилола кўзларини юмар экан, оёғи ердан узилганини англади. Бироздан сўнг эса ўзини юмшоқ ётоқ ўстида ҳис қилди.**
Kelin hikoyasidan kechkipayintga ham 2qisimdan joylaymi
**Аланга
2#
Кун ботиб борар, атрофдан қарғаларнинг ёқимсиз овози келар, аёл қўлидаги ошхона сочиғини асабий бурарди.
—Хуллас, алоҳида яшасангиз дейман. Шу уй—сизларники. Қачон ўлсам, келиб эгалик қилинг. Ҳозир эса ижарага бўлса ҳам уй топиб чиқиб кетсангиз!
Музаффар аёлига қаради.
—Менга фарқи йўқ, аммо Худо хоҳласа, фарзанд кўрсам, мен ҳам шунақа қиламан, ўзим тинчгина эрим билан яшайвераман.
Йигит индамади. Сукут —аломати ризо.
Ёшлар ижарага чиқиб ўтирмади. Дилрўзнинг онаси чет элга ишлагани кетадиган бўлди-ю, булар уч хоналик квартирага кўчиб ўтдилар.
Муҳаррам ўғлини бунчалик тез рози бўлади, деб ўйламаганди.
Бир кўзлаб катта қилган боласи хотинининг этагини тутиб кетворсая?! Инсофли келин оламан деб ўйлаганди, невараларим кўп бўлади, шу ҳовлиларда ўйнаб юради. Демак насиб эмас экан. Бу келин уни ўзига хизматкор қилиб олди. Ишдан чарчаб келган қайнона овқат қилса-ю, лоақал идиш-товоқ ювмаса. Бир марта туриб ҳовли супурай демаса. Жудаям безбет экан. Асаби бузилиб, бир бало қилиб қўймасимдан кета қолгани дуруст. Шу ўйлар билан тайёр бўлган кечки таом аёлнинг томоғидан ўтмай қолди.
Музаффар турмуш қурганига бир йил бўлай деяпди-ю аёлини тушунмади-тушунмади. Ўз уйига кўчиб келгач, янаям дангаса бўлди. Истаган пайтида уйқудан турар, онасининг не ҳасратларда топаётган пулини совуриб, тайёр овқатларга буюртма берар, тайёрга айёр эди. Бора-бора Музаффар ҳам шу ҳаётга кўникди. Бошлиғи билан уришганини баҳона қилиб ишидан бўшаб олди. Тўғрида, тайёр келиб турган пул бор, уй бор, биров мушугини пишт демаса!
Кейин Шаҳло туғилди. Кўзлари онасидек шаҳло эди қизалоқнинг.
Дилрўз на қайнонасидан хабар олар, на эрига қарар, тажрибасизлигидан боласи кўп касал бўлар, дангаса эр-хотинлар бир-бирини айблар кечгача жанжал қиларди. Оила эмас, ғурбатхона эди бу.
—Нега ишламайсиз? Қачонгача ойим боқадилар бизларни? Чийилларди сочлари тўзиб, ўзи озиб кетган Дилрўз.
—Ойингга айт, машина олиб берса, кира қиламан, —дерди йигит ор-номус деган нарсани унутиб.
—Нега ойим сизга машина олиб бериши керак?
—Шу шалтоқ қизи билан яшаётганим учун! Ана, ҳамманинг қайнотаси олиб беряпди. Телефонидан кўзини узмай, бепарво гапирди Музаффар.
Муҳаррам ўғли билан келинини қувиб юборгач, бошида нима иш қилиб қўйганини сезмади. Кейин-кейин одамларнинг гап сўзлари, маломатлари билан хато қилганини англаб ета бошлади. Ўғли ҳам кетолмай турган эканми, бошида бир-икки телефон қилиб турганди, кейин жим бўлиб кетди. "Ўғлим менсиз яшолмайди, бир-икки ойда қайтиб келади, ортидан келин ҳам эргашиб келади, шунда унга шарт қўяман! Уйим-жойим дейсан, эр — сеники деб айтаман!" —деганди. Чучварани хом санаган кўринади.
Невара кўриб, зақини кўрмади-я?
Яна куз келди. Муҳаррамнинг кунда, кунора мазаси йўқ, яхшиям қизи бор, уйларни эплаб туради. Овқат қилишни ҳам ўрганиб олган, келади-ю овқатини ичиб, двм олади. Аммо битта шаҳарда туриб ундан онда-сонда бир хабар оладиган ўғлини, бор-йўғи беш-олти марта кўрган неварасини соғинади. Ўтган сафар неварасига ширинлик тутқазганди, келини боласининг қўлидан юлқиб олиб, ахлатга отди. Чириллаб қолди бола бечора
—Буни аллергияси бор, бўғилиб қолса, бошимга бало бўлади, ўзи зўрға катта қиляпман. Бугундан кейин мендан сўрамасдан ҳеч нарса берманг.
Яна бир сафар ўғлидан шикоят қилиб келди.
—Ўғлиз эртадан кечгача кўчада юради бетайин ўртоқлари билан. Бир сўм пул топмайди, қачонгача бизни онам боқадилар.
Муҳаррам ёшлигидан суяги меҳнатда қотган ўғлининг бирдан дангаса бўлиб қолишига ишонмайди, ичида "баттар бўл, апатига-чапатига. Эринг энди ўзингга мос бўлибди", —дейди, қўяди
Қайнона-келин икки йилда душманга айланиб улгурди.
Бугун ўғли келди. Қандайдир ўйчан, совуққон.
—Ойи, Дилрўз ажрашмоқчи...
(давоми бор)
Феруза Салходжаева**@islom_qizlari
?"АЛЛА" билмас онам.
Инсон зоти борки доим туққан ёки тарбиялаган онасига ва туғилиб ўсган ватанига талпиниб,узоклашса соғинб яшайди.Бу холат айримларда кузатилмас балки,шунинг учун хам уша инсонлар ўз вақтида онасини ва ватанини қадрига кеч етиб оқибатта кейинчалик афсус надомат қилишади.
Сарлавхани ўқиб хайрон бўлаётган бўлсангиз керак...Бир пайтлар мен хам ойилада кенжа ва эрка фарзанд эдим...Онам (рахматлик) мени эркалаб ўзгача ном билан чақирар, мендан хафа бўлсалар гаплашмай қўяр кейин ўзим ялиниб кечирим сўрар эдим чунки онамни бу усуллари ургандан хам қаттиқ азоблигини билардилар.Барча онасини севадиганлар оналарини тарифласа"онам беқиёс пазанда қўли ширин,чиройли,доно деб айтади.Мен қўшимча қилиб "Алла"ни билмайдиган онам дейман...Ажабланяпсизми?!
Ёш пайтим оилавий ухлашга ётсак онамни қучоғида мен,дадамлар(рахматлик)акаларим ён хонада ётар эдилар.Биз ётган уйдан улар ётган уйга ўтилар ва шу эшик доимо очиқ бўлар эди.Уйқуга ётиш олдидан "Алла" ўрнига ...
Онамни:"Алхамду лиллахи роббил ааламийн,"
Мен ва акаларим:"Алхамду лиллахи роббил ааламийн,"
Онам:"Аррохманир рохийми малики явмиддийн"
Мен ва акаларим:"Аррохмани рохийми малики явмиддийн,"деб "Фотиха" ва "Ихлос"сурасини 3 маротаба такрорлаш билан уйқуга кетар эдик.Гарчи хаммамизга ёд бўлиб кетса хам базан онамни такрор айтишларини истасак онам хам ўз ўрнида ухлашдан аввал айтишимизни талаб қилар эдилар.Бу такрорлар айниқса мен учун жуда хам ёқимли ва ажойиб эди.Чунки хар гал "Фотиха"сурасини "мағзубий"деган жойи такрор келса мен худди мағиз егандек тасаввур қилиб тамшаниб ютиниб қўяр эдим.Бу мени беғуболарча болалик тасаввурларим эди.Бир куни онамга"Алла" айтиб беринг дедим.Онам:"Оллойе,Оллойе,Олло!Олложоним Оллойе,Оллооо!!!"дедилар.Мен эса инжиқлик қилиб "йўққққ!!! Аллаааа!!! деб айтинг дедим.Онам эса:"Болам алла сўзи Оллохдан олинган экан бошқача айтолмиман..." дедилар мени эркалаб.Мен ўша лахзаларда онамни эркалаб,ялинганнамоо қараши,уларни менга бўлган мехр таровати ўзга хеч бир инсонда такрорланмаслигини афсус англаб етмаган эдим.Ўша беғубор болалигимни эсласам ,онамни кучоғидаги сурурбахш онларим райхон иси уфуриб турган(чунки онам ўзи эккан райхонни жаннат ўсимлиги деб мушк сифатида қишу ёз фойдаланар эди)ифорли онамни эслаб соғинч азобидан ичимдан фарёд отилади.Лекин тилимни қонатгудек тишлаб томоғимга тошдек тиқилган нарсани базор ютаман.Бунга чидолмаган кўз ёшларим киприкларим орасидан чаккиллаб тўкила бошлайди....
Авваллари "фалончи вафот этибди " десалар "Ха, Оллох рахмат қилсин!"деганларга қўшилиб юзларимни силаб қўяр эдим.Онамни йўқотгач билдимки жудолик оғир мусибат эканлигини.Бу гапларимни яқин севган инсонларини йўқотганлар хис қила олади.Шундай экан азизлар ота-онангизни хозироқ уларга севишингизни Оллох учун айтиб қўйинг вақтингиз борида.Ишонинг куни келиб бу ишингиздан завқ олиб фахрланасиз асло афсус қилмайсиз!!!
Мен афсус қилмайман фақат қани эди кўпроқ ёнида бўлсам эди деган армоним бор ва бу борада катта акамга "сизга хасадим бор, мендан кўра кўпроқ онам билан бўлгансиз яна туғилган кунларингиз бир кунда(1-май)"деб араз қиламан...
Аллохимга бэадад шукурлар бўлсин менга шундай онадан яратганига!!!Алхамдулиллах!!! Шундай онаки аёллар гаштагига келган "Отин аяга" бошидаги рўмолини ечиб поёндоз қилиб тўшаб:"илимлисиз бизга хам юқсин!"дея рўмолини устидан зорлаб ўтказган,фарзандларига хам дунё хам диний таълим бераолган,кечалари ибодатта бедор бўлиб "ухламисми она!"десам"еее болама гўрда хам одам ухлаб ётади"дея жавоб берган,шаҳидлар-пайғамбар ва сиддиқлар қаторида бўларкан деб хавас қилиб,гарчи бемор болсада орзусига эришиб автохалокатда шахид кетган ва яна ўша сиз эшитган,билган "АЛЛА"ни бузиб айтадиган бу МЕНИНГ ОНАМДУР!!! МУШФИҚ ВА БЕОЗОР ЯЛИНЧАК ОНАММ!!!
Сизга онам ёққан бўлса онам хаққига дуо қилиб қўйинг азизлар!!! Тилагим ота-онангиздан мехрингизни аяманг улар ғанимат.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
ҲАСАДГЎЙ “ДЎСТ”ЛАР
Пошшо саройидаги ҳамма аъёнлар Афандини ёмон кўрардилар. Улар пошшога Афандининг устидан ғийбат қилишар, унинг ҳақида турли-туман уйдирмалар тарқатишар эди. Бироқ Афанди билан учрашганларида ҳамиша ўзлари шарманда бўлишарди.
Бир куни улар тўпланишиб пошшонинг олдига кирдилар-да, Афандининг оғзи сассиқлигига уни ишонтирмоқчи бўлишди. Иғво устига тасодифан Афанди келиб қолди. Аъёнларнинг ранги-қути ўчиб, дамлари ичига тушиб кетди.
Пошшо ҳақиқатни билмоқчи бўлиб Афандидан сўради;
— Қани, яқинроқ ўтирчи, аъёнлар сенга қаттиқ касаллик йўлиққан дейдилар, ростми?
— Шоҳим, уларнинг ҳаммаси менинг қадрдон дўстларим, улар ёлғон гапиришмайди, эшитайчи, улар нималар дейишдийкин?
— Буларнинг айтишларича, сенинг оғзинг ёмон сасиб кетган эмиш.
— Уларнинг гаплари жуда тўғри, шоҳим,— деди Афанди,— ҳозиргача мен уларнинг хиёнати, аҳмоқона қилиқларини бировга айтмай ичимга юта берганимдан, ўша иллатлар ичимда сасиб, оғзимдан чиқмоқда.
?? ???? ?????
[**РАСМ УСТИГА БОСИНГ
??????????????
СИЗГА ҚАНДАЙ МЕВА ЁҚАДИ?
ОЛМА??
АПЕЛЬСИН??
УЗУМ??
НОК??
ШАФТОЛИ??
БАНАН??
ТАРВУЗ??
ҚУЛУПНАЙ??
АНАНАС??
Ёққан мевангизни устига босинг ва чиқадиган сюрпризнини ўзингизга сақлаб қўйинг**](https://t.me/addlist/AK7dFQ9CoN5iOGNi)
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 weeks, 2 days ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 6 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 8 months ago