Andijonnoma Расмий канал

Description
Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти.
Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй.

Мурожаат учун : @and_press_services

Web site: http://andijonnoma.uz
Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz
Facebook: facebook.com/andijonnomauz
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago

2 months ago
[**#Эслатма**](?q=%23%D0%AD%D1%81%D0%BB%D0%B0%D1%82%D0%BC%D0%B0) *****❗️***Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади**

#Эслатма *❗️Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади*

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги октябрь ойидан бошлаб 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:
– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

2 months ago
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle …

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда мамлакат қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темирйўл вагонларида ҳашаматли хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди.

Мамлакат бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юрт диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

2 months ago
**Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy …

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy kengashlar deputatligiga siyosiy partiyalar tomonidan ko'rsatilgan nomzodlar ro'yxatidagi 35 yoshgacha bo’lgan yoshlar

Ma'lumot uchun, Parlament deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil — 25 yoshda. Mahalliy kengashlar deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil esa — 21 yoshda.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

2 months ago
2 months, 1 week ago

⚡️ Репититорлар ва ўқитувчилар ўртасидаги фарқлар

Қуйида Сахоб Ариповнинг фикрлари:

1) Репетитор тайёр болани олади, мактаб ўқитувчиси эса болани унга тайёрлаб беради.

2) Репетитор пул олади, мактаб ўқитувчиси эса бепул ўқитади.

3) Репетитор 10-15 та бола билан ишлайди, мактаб ўқитувчиси эса 30-35 тадан синфдаги болалар билан ишлайди.

4) Репетиторда давлат таълим стандарти йўқ, мактаб ўқитувчисидан эса давлат таълим стандарти талаб этилади.

5) Репетиторда ўқув режа йўқ, мактаб ўқитувчиси эса юқоридан белгилаб берилган ўқув режа асосида дарс ўтишга мажбур.

6) Репетитор дарсини истаган вақтга қўяди, мактаб ўқитувчиси эса маълум бир вақтда дарсини ўтиши зарур.

7) Репетитор болаларни кучли, кучсиз, ўртача билимли гуруҳларга бўлиб ўтади, мактаб ўқитувчиси эса бир синфдаги ҳар хил билимли болаларга бир хил ёндошишга мажбур.

8) Репетиторни хеч ким текширмайди, мактаб ўқитувчисини мактаб раҳбариятидан тортиб, катта кичик текширувчилар, натижасини сўровчилар кўп.

9) Репетиторга аниқ мақсадни кўзлаб мурожаат қилишади, масалан, чет элга ишга кетиш учун, чет элдаги олийгохга кириш учун, ўзимиздаги олийгохга кириш учун, бир тилни ёки фанни ўрганиш учун.
Мактаб ўқитувчиси хам ўқувчиси хам мажбуриятдан боради.

10) Репетитор талабига жавоб бера олмайдиган болани хайдаб юбора олади,  мактаб ўқитувчисини эса бунга хаққи йўқ.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago

Жалақудуқлик хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Жалақудуқ туманидаги Оила ва хотин-қизлар масканида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Ушбу саломатлик тадбири вилоят прокурори, вилоят иккинчи сектори раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги аҳоли орасида касалликларни эрта босқичда аниқлаб, соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.

Унда 1116 нафардан аёллар, болалар ва кексалар иштирок этди.

Мазкур тиббий кўрикка нафақат туман, балки вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг терапевт, кардиолог, гинеколог, педиатр, стоматолог, эндокринолог, травматолог, невропатолог, нарколог, тери-таносил, инфексионист, окулист  каби йигирмадан ортиқ йўналиш бўйича малакали шифокорлари жалб қилинди. Бундан ташқари иштирокчилар умумий қон, қанд текшируви, гепатит таҳлили бўйича лаборатория, УЗИ, ЭКГ, рентгенография, флюорография текширувларидан ҳам ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Шунга асосан бир гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга имтиёзлар белгиланди, турли хасталиклар борлиги аниқланган фуқаролар вилоят шифохоналарида имтиёзли йўлланма асосида даволанишга тавсия этилди.

Шунингдек, аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш юзасидан шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

2 months, 1 week ago
Andijonnoma Расмий канал
2 months, 1 week ago
Andijonnoma Расмий канал
2 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago