Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
فمن كان يرجوا لقاء ربه فليعمل عملا صلحا و لا يشرك بعبادة ربه احدا ( كهف ،110)
(Ва ким Роббисини юзини кўришни хоҳласа чиройли амал қилсин ва Роббисини ибодатига бировни шарик қилмасин).
Бизнинг шарқ ислом мумтоз адабиётимизнинг вужуди Аллоҳ таолонинг муборак жамолига бўлган ишқу мухаббатнинг васфи, тараннуми билан юғрилгандир. Ўтмиш тафаккуримиз ва эътиқодимиз фақат шу маъно , шу ақида устига қурилган. Румию Аттор, Саъдию Ҳофиз, Жомию Навоий, Фузулию Машраб каби барча муқтадоларимиз шаҳиди ишқ, мажнуни висол, ошиқи жамоли Ҳақ бўлганлар.
Қалбида Аллоҳга муҳаббати йўқ инсонни ҳаттоки олими дин бўлсин, хайри, эзгулиги бўлмайди. Бизга навоийлар, машраблар шуни ўргаттилар. Ислом адабиёти, исломнинг рўҳидир. Рўҳи бўлмаган танани нима қадри, нима қиймати бор ?!... Хуш, айтинчи, Аллоҳга муҳаббатни Мажнундан, вафони Фарҳоддан ўрганмасак, кимдан ўрганайлик ? Буни бошқа мактаби ҳам борми?... Тарихимизда навоийхон, маснавихон, бедилхон, форсидон, туркийдон бўлмаган уламони биров олим демаган. Фақатгина фиқҳ ё ақоиднинг қуруқ матни ё шунчаки арабийдонлигу қорилик билан комил, маънавий инсонни тарбиялаб бўлмайди.
Эй муҳаббатнинг ташнаси бўлган қадрдоним, ақалли ҳеч бўлмаганда " Девони ҳикмат " – ни, Машрабни, Ҳувайдони, тез –тез ўқиб тургин , яқинларинга ҳам эшиттиргин. Булар муҳаббатни мусаффо булоғи бўлиб, қониб ичган инсонга оби ҳаёт каби жон ато қиладилар. Ажаб эмаски муборак нафасларидан бизнинг ҳам қалб боғимизда муҳаббат лолалари очилса. Шоядки муборак юзига , толибу ташналардан, ошиқи содиқлардан қилса.
Насруллоҳ Мириноятшоҳ.
Ошиқлар сийрати.
Имом Табароний ҳазрати Муоздан ва у киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан қўйдаги ҳадисни ривоят қилган эканлар : "Агар хоҳласангиз, қиёмат куни Аллоҳ таоло муъминларга аввал айтадиган ва уларни Аллоҳ таолога биринчи айтадиган гапининг хабарини бераман". Аллоҳ таоло муъминларга : " Мени юзимни кўришга ошиқмаганмидиларингиз ? " – деса, мўминалар : " Ҳа, Эй Роббимиз, ошиққан эдик " , – дейишади. Аллоҳ таоло : " Нима учун ? " деб сўраса, мўминлар : " ( Чунки) сени авфинг ва мағфиратингни умид қилган эдик " , дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: " Сизларга мени авфим ва мағфиратим бўлсин ! ", дейди.
Аллоҳ таолонинг дийдорига интилиш, интиқиш ва соғинч билан яшамоқ чин мўминнинг дунёдаги ёлғиз ва ягона орзўси бўлмоғи лозим. Бу орзў, армондан бўлак нарсалар қалбимиз боғи ўзра гўёки бир бегона , заҳарли гиёҳ мисоли экан. Албатта, бу сўзларни шунчаки оддий ташбиҳ деб эмас, балки ислом эътиқодиниг асли ва мағзи сифатида қабул қилиш керак.
Фикримизни дақиқ ифодасини ихлос хазинасининг амини , муҳаббат бозорининг саррофи Шоҳ Машрабдан эшитайлик :
Кетсам бу алам бирлан, юз коҳишу ғам бирлан,
Савдойи санам бирлан, хуш даври сафо келди.
Девонайи Машрабсан, қўрқуб нега йиғларсан ?...
Ошиқ кишига ўлмоқ ким айни шифо келди.
Мусаффо ислом ақийдасини фақат қандайдир мавҳум ва шубҳали китоблардан эмас, балки хақийқий ихлосу муҳаббат кони бўлган боболаримиздан ҳам ўрганайлик !... Ўзларининг содда ва беғубор эътиқодлари билан минг йил давомида исломнинг ғолиб байроғини бутун оламга кўтариб, шарқу ғарбни тасарруф қилганлар ўшалар эмасмидилар ?!... " Меъмор биринчи ғиштини қийшиқ қўйадиган бўлса, деворнинг охири қай ҳолда битиши мумкин ?..." – деганлари эҳтимол шу маънода бўлса керак.
Улўғларимизнинг айтишларича улимнинг аччиқ шарбатини фақатгина Аллоҳ таолонинг муборак юзига бўлган завқу шавқ ва мухаббат ҳаловатигина ширин қилиши мумкин. Ўларнинг иқрорларича бундан ўзга чора йўқ экан !... Модомики шундай экан Машраб айтган ўша "айни шифо" – малҳамни қаердан излаш мумкин?
Ўлуғлар бунинг учун аввало шу даражани топган аҳли мухаббат азизларни хизмату сўҳбатлари, дуою назарларини топиш керак, дейдилар. Уларнинг айтишларича, бу қалбнинг ҳолати бўлиб, фақат илму амални ўзи билан бўлмайди.Ташбиҳ жоиз бўлса бу шундай дард эканки фақат айни соҳиби дард – "маризи ишқ" –лардан юқиб қолар экан.
يايها الذين أمنوا اتقوا الله و كونوا مع الصدقين. (التوبه– 119)
( Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқингиз, ва сиддиқлар билан бўлингиз )
Жумладан яна Каломуллоҳни тафаккур билан кўп ўқимоқ, намозларга эътибор, зикрда давомилик ва одобли бўлмоқлик Аллоҳнинг муборак жамолига бўлган иштиёқни зиёда қилишлиги толибларга алоҳида эслатиб турилган экан. Ўрни келганда шуни илова қилиш лозимки аср намозидан сўнг " Набаъ" сўрасини канда қилмаслик ҳам муъминни охиратга бўлган рағбатини оширишлиги саҳиҳ ҳадисда айтилибди.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг волидаларини куфрга нисбат берилишида яна қўйидаги ҳадиснинг ҳам маълум таъсири бўлган. Унда айтилинишича кунлардан бирида муъминлардан бирлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мажлисларига кириб : " Ё Расулуллоҳ , мени дунёдан ўтган отам ҳозир қаерда" – деб сўраб қолади. Унга Расулуллоҳ: " У..., дўзахдадир" , деб жавоб берадилар. Буни эшитиб бояги киши ўксиганидан йиғлаб мажлисни тарк этади. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом уни юпантириш мақсадида " менинг ҳам Отам сеники билан биргадир" – деб бир саҳобийни уни кетидан жўнатадилар.
Биринчидан , Имом Муслимдан келтирилган бу ҳадис маъно ва моҳияти жиҳатидан йуқорида келтирилган оят ва ҳадисларнинг маъноларига хилофлиги яққол кўриниб турибди.
Иккинчидан, бу ҳадисни исноди ҳақида журҳ ва таъдил ( ҳадисларни айбу нуқсонларини аниқлаш илми) уламоларидан бўлган Тайёр Азимий, Абу Ҳотим Розий, Зайлаъий ва Абу Зўҳралар унда ишкал борлигини ва ғариблигини таъкидлайдилар. Жумладан Зайлаъий имом Бухорий мазкур ҳадис ровийлари ичидаги Ҳаммод Ибн Саламани хотирасини қариликда заифлашиб қолганлиги боис уни ҳадисларини рад қилганлигини айтади.
Мазҳаб ва тафсир улўғларидан булган Аҳмад Қусталонии шофеи ва "Руҳ– ул – маони " соҳиби Мухаммад Олусийлар ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг аждодларини иброҳимимашраб муваҳҳидлар бўлганликларини ёзган эканлар.
Бу ўринда эътиқод олимлари кишининг маълум вақтда дўзахда бўлишлиги ҳали унинг кофирлигига тўла далил булолмаслигини айтадилар. Бунга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг икки қабрнинг олдидан ўтаётганларида айтган сўзларини мисол қиладилар. Узот алайҳиссалом булар катта гуноҳлар учун эмас, балки майда гуноҳлар сабабли азобланияптилар : бири пешобидан эҳтиёт бўлмаган ва яна бири чақимчилик билан машғул бўлган, деганларини, келтирадилар.
Ва ниҳоят баъзи уламо бу мавзуда индамаслик ва сукутни яхши деб билган эканлар. Машҳур муҳаддислардан Абдулҳақ Деҳлави шу фикрда булган эканлар.
Насруллоҳ Мириноятшоҳ .
? Ўлуғлар охирги дам охирги нафас ҳақида.
? Насруллоҳ Мириноятшоҳ
Ояти кримада баён этилган “Бирга бўлиш”
Ушбу ояти каримада амр этилган “бирга бўлиш” икки хил тарзда бўлади:
1. Жисман бирга бўлиш. Бу хил баробарлик содиқларнинг йиғилишларига қатнашиб, улардан илм, фазилат ва файз олиш билан бўлади.
Инсон содиқлар билан бирга бўлмоқ учун уларнинг йиғилишларига давомий қатнайди, суҳбатларини эшитиб, ҳол ва рафторларидан намуна олади.
Шу сабабдан ҳам саҳобаи киром (розиаллоҳу алайҳим ажмаин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг атрофида парвона бўлиб, ҳар доим у зот билан бирга бўлишга ҳаракат қилар эдилар.
Узоқда яшайдиганлар ҳам фурсат бўлиши билан, йўл хавфсизлиги таъминланиши биланоқ Оламлар Фахри (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни зиёратига келардилар. Ҳазрати Умар (розиаллоҳу анҳу) Мадина шаҳри четида яшаб турганларида қўшнилари билан навбатма-навбат Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб турардилар.
2. Руҳан бирга бўлиш. Агар бир одам содиқлардан жисман узоқда бўлса, нима қилади?
Бундай ҳолатда ҳам у муборак зотларнинг хатти-ҳаракатларига эргашади. Гарчи ғойибда бўлсаларда, уларнинг бажарганларини бажариб, тарк этганларини тарк этиб, ҳолу рафторлари, хатти-ҳаракатлари ва гап-сўзларини хаёлда жонлантириб, уларнинг ҳоли билан ҳоллашади.
Аҳлуллоҳнинг мажлисида шахсан қатнашиш кишига қандай фойда берса, ғойибона шахсиятлари ва ҳолларини ўйлашлик ҳам фойда бераверади. Чунки бир одам хаёлида, ақлида ва қалбида нимани тасаввур қилса, ҳаракатларида ҳам ўша нарса зуҳур этадики, робита мана шундан иборатдир.
Исмоил Ҳаққи Бурсавий (қуддиса сирруҳу) “Содиқлар билан бирга бўлинг” (Тавба сураси, 119) ояти жалиласининг тафсирида шундай марҳамат қиладилар:
“Ушбу ояти каримада баҳс этилган содиқлардан мурод комил муршидлардир. Агар бир солик уларнинг хизматида қаттиқ ғайрат кўрсатса, муҳаббати билан у зотларнинг назарига тушса, уларнинг файз ва барокатлари туфайли масивани тарк этишга, Аллоҳ йўлида истиқоматда бўлишга осонликча эришади ва Ҳақ ҳузурига қовушади” (“Руҳул Баён” тафсири, Тавба сураси, 119-оят).
Битта ояти кариманинг олти юзта маъноси бўлади. Бу оятнинг ҳам битта маъносида робитага буюрилмоқда. “Содиқлар билан бирга бўлинг” дегани, “Шайхингиз билан бирга бўлинг” деганидир.
Бу баробарлик жисман бўлса қийин бўлади. Чунки сизда уй, боғу-роғ, фарзандлар, оила, таомлар, кийим-бош, идиш-товоқларингиз бор. Уларни тарк эта олмайсиз, бу қийин. Аллоҳ таоло эса машаққатга буюрмаяпти. Шундай экан бу баробарлик кўнгил баробарлигидир.
Кийимларни, идиш-товоқларни ювишда, таомланишда, уйни супираётганда, даструхон солиб йиғиштиришда, юрганда, ўтирганда, ётишда, умуман ҳар лаҳзада бу баробарлик бўлиши мумкин. Аллоҳ ўша қувватни берсин. Робита шундай нарсаки, сизни барча офатлардан қутқаради.
Муфассир Алусий (роҳимаҳуллоҳ) юқоридаги ояти карима тафсирида: “Содиқ ва солиҳлар билан аралаш бўлинг (улар билан бирга бўлинг)ки, шунда улардек бўласиз. Чунки ҳамма ўзига яқин бўлган кишисига эргашади”, деб айтадилар.
“ФЎЙУЗАТУЛ ВОСИТА” (РОБИТА, ТАВАССУЛ ВА ТАБАРРУК) Шайх Маҳмуд Нақшбандий ал-Мужаддидий ал-Холидий ал-Уфий Маҳмуд Уста Усмон ўғли (қуддиса сирруҳу)
Таржимон: Улуғбек Султон
СОДИҚЛАР БИЛАН МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ
БИРГА БЎЛИШ
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
“Эй иймон келтирганлар! (Рози бўлмаган нарсаларга яқинлашиш борасида) Аллоҳдан эҳтиёт бўлинглар (тақво қилинглар) ва (ҳам иймонда, ҳам аҳдга вафода, ўзи, сўзи тўғри бўлган) содиқлар ила бирга бўлинглар!” (Тавба сураси, 119-оят).
МАШЙИХИ КИРОМ БУ ОЯТИ КАРИМАНИ РОБИТАГА ДАЛИЛ СИФАТИДА ЗИКР ҚИЛГАНЛАР
Машойихи киром (қуддисаллоҳу асророҳум) бу ояти каримани тасаввуф аҳли наздида мўтабар ҳисобланган робитага далил сифатида келтирадилар.
Бу ояти каримани робитага далил сифатида биринчи марта зикр қилган зот Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валий (қуддиса сирруҳу) бўладилар.
Ҳанафий мазҳаби имомларидан бўлмиш орифи-биллоҳ Убайдуллоҳи Аҳрор Самарқандий (қуддиса сирруҳу) ушбу ояти кариманинг тафсирида қисқача шундай дейдилар: “Албатта, содиқлар билан бирга бўлиш ҳам сурат, ҳам маънода улар билан бирга бўлиш деганидир.” Кейин маънавий баробарликни робита ва ҳузур билан бўлади деб тафсир қилдики, бу ҳаммага маълум бўлган жоиз ишдир (Али ибн Ҳусайн ал-Воиз, таржимон: Мавлоно Сайфуддин, “Рашаҳот айнил ҳаёт”, 356-сҳ.)
Айримлар ушбу ояти кариманинг бу маънода далил сифатида келтирилишига қарши чиқиб: “Бу оятни робитага нима қалоқаси бор?! Зеро, ким биландир бирга бўлиш дегани ҳам унинг ёнида турмоқ, ҳам у билан бир хил ҳис-туйғу ва фикрларга эга бўлиш деган маънони билдиради. Ёнида турган одамингиз билан бир хил ҳис-туйғу ва фикрга эга бўлмасангиз бу тўлиқ бирга бўлиш ҳисобланмаганидек, сиз билан бир хил ҳис-туйғу ва фикрга эга бўлган кишинининг ёнида бўлмасангиз, бунда ҳам бирга бўлган ҳисобланмайсиз. Бу ерда тушунтирилган нарса шу бўлади. Буни робитага нима алоқси бор бўлсин?” деб айтадиган бўлсалар, уларга шундай жавоб берилади:
“Бир одамнинг мутлақ ва комил маънода содиқлар билан бирга бўлиши дегани шу маънони билдиради: “Уларнинг ҳис-туйғу, фикр, ҳол ва хоҳишларига шерик бўлиб, феълан ёнларида бўлиш, сўз ва ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдир. Яхши биламизки, Аллоҳ таоло бандасига кучи етмайадиган нарсани буюрмайди. Шундай экан, агар буни феълан амалга оширишнинг иложи бўлмаса, унда Аллоҳ таолонинг бандасига кучи етмайдиган нарсани буюрмаслиги нима бўлади? Бундай ҳолатда ҳеч бўлмаганда ҳис-туйғу ва фикрлар нуқтаи назаридан қалбан улар билан бирга бўлиш мумкин бўлади. Зеро, ояти каримада келган “маъийят” нинг маъноси фақатгина жисмларнинг бир жойда бўлиши ҳолатига хос эмасдир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ
“Қаерда бўлсангиз ҳам (бўлаверинг, умумий маънода илм ва қудрати билан, алоҳида маънода эса фазлу раҳмати билан) У (Раббингиз) сиз билан биргадир” (Ҳадид сураси, 4-оят).
Бу ерда ҳам “маъийят” ҳақида сўз бормоқда. Лекин бу ерда келган “маъийят”нинг мазмун-моҳияти бошқача. Бу ерда: “Қаерда бўлсангиз ҳам бўлаверинг, Аллоҳ таоло сизнинг нима иш қилишингизни кўриб, билиб туради ва ҳамма ҳолатингиздан хабардордир”, деган маънода келмоқда.
У ҳолда “маъийят” сўзининг кенг маъносидан келиб чиқиб, Тавба сураси ояти каримасида келган “бирга бўлмоқ” сўзи маъносини жисмларни бир жойда бўлиши шартига боғлаб қўйиш тўғри бўлмайди.
“Маъийят” деганда фақат жисмларни бир жойда бўлиши шарт қилиб олинмайди, чунки бу ерда ҳол, ишонч, рафтор ва сўздаги баробарлик ҳам мавжуддир.
Шу сабабдан ҳам: “Сиз бир хил тушунча ва ҳис-туйғуга эга бўлган одамингиз ёнида бўлмасангиз, у киши билан бирга бўлган ҳисобланмайсиз”, деган эътирозни мурид билан муршид орасидаги робитага алоқаси йўқ. Улар орасидаги робита ҳақида бундай деб бўлмайди.
Агар шундай деб ҳисобласа, бу робитанинг мақсадини билмасликдан далолат беради. Бу мавзуни бошқача услубда изоҳ этадиган бўлсак, бу ояти каримада мўминларга очиқ-ойдин хитоб этилмоқда. Бу эса “сидқ” сифатини иймондан бошқа махсус маъноси борлигини кўрсатади. Яъни сидқ мартабасида бўлган ҳар қандай киши мўмин ҳисобланади, лекин ҳамма мўмин ҳам сидқ мартабасида бўлавермайди.
https://t.mNasrullohMirinoyatshox
16 – СЎҲБАТ.
“НАЗАР БАР ҚАДАМ” – нинг “Рашаҳот – айнул – ҳаёт” китобидаги талқинларидан.
15 – СЎҲБАТ.
“НАЗАР БАР ҚАДАМ” – нинг “Жомеъ – ус – сулук” , “Мактубот” ва “Девони кабир”– даги шарҳларидан баъзи намуналар.
14 – сўҳбат
2. ИККИНЧИ РАШҲА.
“НАЗАР БАР ҚАДАМ“ хожагон тариқатидаги унбир рашҳанинг иккинчиси ҳисобланади.
Аслида бу кечинмалар ихлос билан зикр қилиб турган ҳар бир зокирдан ўзи пайқамаган ҳолда ҳам ўтиб туради. Шунга қарамасдан улўғлар йўл аҳлининг ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида ўшбу қоидаларни жорий қилган эканлар.
https://t.me/NasrullohMirinoyatshox
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago