Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago
осмонларга узатдик қўлни,
юракларга қўнди бир сурур.
танлагандик энг мушкул йўлни,
охир бизни ўлдирди ғурур.
бизга қарши жанг қилди само,
бошимиздан ёғилди қорлар.
қишдан омон чиққандик, аммо
бизни қатл этди баҳорлар.
H.Hamidovdan ?
инсон қалбига энг қисқа йўл бу самимийлик.
– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…
Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.
– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!
– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…
Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.
– Алло, амаки?
Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.
– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?
– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…
– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?
– Ойимга.
– Яхши, ойинг қаердалар?
– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.
Бошловчининг юзига табассум югурди.
– Ҳали ука тополмагандир-да.
– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…
Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:
– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.
Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.
– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.
Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.
– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?
– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!
– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?
– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?
– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.
Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:
– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.
– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?
– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.
Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.
– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…
– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.
– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.
– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.
– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?
– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…
Бошловчини яна йиғи тута бошлади.
– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?
– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…
(муаллифини билолмадим)
САБРНИНГ ҚИСМЛАРИ
Баъзи орифлар сабрнинг мақоми учтадир, дейдилар:
Биринчи мақом шаҳватни тарк қилишдан иборат бўлиб, уни "тавба қилувчилар даражаси" дейилади.
Иккинчи мақом тақдир қилинган нарсага рози бўлишдан иборат бўлиб, уни "зоҳидлар даражаси" дейилади.
Учинчи мақом Роббинг раво кўрган нарсасига муҳаббат қилишдан иборат бўлиб, уни "сиддиқлар даражаси" дейилади.
Сабр ҳукм жиҳатидан ҳам бир неча қисмга бўлинади:
Фарз.
Шариатда ҳаром ва ман қилинган нарсаларга сабр қилиш фарздир.
Нафл.
Макруҳ - ёқимсиз нарсаларга сабр қилиш нафлдир
Ҳаром.
Шариат ман этган сабрни қилиш ҳаромдир.
Мисол учун, бир кишининг қўлини бошқаси зулм қилиб кесса, унинг сабр қилиб туриши ҳаромдир. Балки ўзини ҳимоя қилиши фарздир.
Шунингдек, маҳрам аёлларига тажовуз қилганларга рашк қилмай, сабр этиб туриш ҳам ҳаром.
Сабрнинг даражалари:
- Авомнинг даражаси: Қалбни тоатларни қилишга ва гуноҳлардан қайтишга тутиб туриш.
- Хосларнинг даражаси: Нафсни риёзот ва мужаҳадотларда ушлаш, ҳолларнинг йўлида қийинчиликларга солиш ва пардани кўтаришга ҳаракат қилиш.
- Хосларнинг хосининг даражаси: Руҳни мушоҳада ва муояна ҳузурида тутиш.
"Руҳий тарбия" китобидан.
хавас қилинадиган хайотларда хам, ошкор қилинмайдиган синовлар бор.
Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганларида, кўзёшларини қўллари билан артиб, уни юзлари ва бутун жасадларига суртардилар. Ва: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан етиб келган: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганда чиққан ёш теккан ўринларга, дўзах ўти тегмайди", дердилар
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 months ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 7 months ago