Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
**ДИННИНГ АСЛИ.
Ҳар бир нарсани асли-асосий қисми бўлгани каби, Диннинг
ҳам асли-асосий бўлаги бордир. Яъни Дин ўша асосий бўлаги
бўлсагина кейин у, ҳақийқий Дин деб аталади. Акс холда у
ботил дин бўлиб қолаверади. Динни асоси қолиб бошқа
қўшимча амалларни қилишлик инсонга ҳеч қандай фойда
келтирмайди. Мисол учун: Инсон танасини Ислом деб
оладиган бўлсак, у танани жонлантирган нарса руҳ бўлгани
каби, Исломнинг ҳам асли жонлантирайдиган руҳи бўлади.
Бу руҳ диннинг асли бўлган Лаа илааҳа илла-Аллоҳдир.
Руҳсиз тана ўлик бўлгани каби, Лаа илааҳа илла-Аллоҳсиз
Ислом ҳам ўлик исломдир. Танамизни ҳам кийим билан
зийнатлаганимиз каби, Исломдаги қолган солиҳ амаллар
билан ҳам Исломни зийнатлантирилади. Демак энг биринчи
билишлигимиз керак бўлган асос бу: ТАВҲИД КАЛИМАСИ –
Лаа илааҳа илла-Аллоҳ экан. Ислом динимиздаги барча
амаллар тавҳид асосида бўлсагина бу амал мақбулдир.
Динни асоси бўлган тавҳидни билмасдан ҳар қанча
мусулмонликни даъво қилса ҳам, бу инсон ҳеч қачон
мусулмон ҳисобланмайди. Аллоҳ таъало бундай инсонни
ҳеч қандай эътиборга олмайди. Ҳаттоки умр бўйи намоз
ўқиб, рўза тутиб, кечалари йиғлаб бедор бўлиб ибодатда
ҳаётини ўтказган бўлса ҳам. Бу қилган амаллари билан
ўзларини мўъмин ҳисоблайдилар. Лекин уларнинг кўплари
мушриклардир. ,,Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат
мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар,,
(Юсуф: 106). Ислом динимиз бешта асосий рукун устига
қурилган бўлиб. Энг биринчиси ва асоси бу, шаҳодат
калимасидир. Яъни: Аллоҳдан ўзга ҳақ Илоҳ йўқ ва
Мухаммад (аълайҳис-салом) Унинг қули ва росулидир деб
гувоҳлик беришликдир. Аввало мана шу калимани маъносини
билиб, тил билан айтиб, ва шу калима бизларга тақазо
қилган буйруқ ва қайтариқларига амал қилиб, қалби бундан
ҳеч қандай танглик топмай тасдиқласагина, кейин бу
инсонга исломнинг қолган амаллари фарз бўлади. Мисол
учун: Юз марта <<Асал>> сўзини такрорласангиз ҳам оғиз
ширин бўлмагани каби, ҳудди шундай, <<Лаа илааҳа илла-Аллоҳ >> калимасини ҳам минг марта такрорласангиз, у
калиманинг маъноси ва шартларини билмасангиз, ҳеч
қандай фойдаси бўлмайди.**@kun_mavzular
🎙 Тавҳид калимасини маъносини билмайдиган мусулмонлар ҳақида
**Аёлларни бозорларга чиқармаслик
روي علي رضي الله عنه
أنه لما جاء إلى الكوفة
ورأى النساء في السوق، قال:
ألا تستحيون
ألا تغارون
ما لي أرى نساءكم في الأسواق يزاحمن العلوج
Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади, у киши Кўфага келиб аёлларни бозорда кўргач: Уялмайсизларми, рашк қилмайсизларми, нимага аёлларингизни бозорларда ёш (кучли, дағал) йигитларга (ёки кофирларга уларнинг орасига кириб) тиқилиб, суқилиб юришган ҳолда кўряпман, деди.
قال الحسن البصري رحمه الله :
أتدعون نساءكم يزاحمن العلوج في الأسواق،
قبح الله من لا يغار
Ҳасанул Басрий рохимаҳуллоҳ айтди:
Аёлларингизни бозорларда ёш йигитларга (ёки кофирларга) тиқилиб, суқилиб юришига қўйиб берасизларми? Рашк қилмайдиган кимсани Аллоҳ расвосини чиқарсин.
ـــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــــ
📚(مسند الإمام أحمد)
📚(قوت القلوب)**
*‼️[*Азизлар мавзу ‼️**
🥀Дўзахий аёллар🥀**](https://t.me/Kun_mavzular/5811)
**Ботин ва зоҳир
Баъзи аҳли илмлар айтади:
“Агар қалб макр ва ҳийла каби сифатларга эга бўлса, у тўлиқ шу ранг билан бўялади. Натижада бу қалб эгаси маймун ва чўчқа каби маълум сифат билан сифатланган ҳайвоннинг хулқи билан хулқланиб боради. Бу сифат унинг қалбида кучайиб борар экан, унинг аломатлари юзида аста секин кўрина бошлайди. Қарабсизки вақт ўтиб унинг юзидан шу ҳайвоннинг кўриниши очиқ билиниб қолади. Кимда фаросат бўлса, инсонларни юзида ботинларида унинг хулқи билан хулқланишган бирор ҳайвоннинг суратини кўради. Камдан-кам маккор инсонни кўрасиз-ки, магарам унинг юзи маймунникига ўхшайди ёки аксар ровизий(шия)лар чўчқага ўхшайдилар. Нафси ит каби ўчкўз инсонларни эса юзида итнинг суратини кўрасиз.
Инсоннинг зоҳири ички дунёси билан тамомий боғлиқ. Унинг нафсида ёмон сифатлар мустаҳкам жойлашгани сари, зоҳирида шу сифатнинг сурати кучайиб боради.
Шу сабабдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда имомдан олдин ҳаракат қилувчи инсоннинг боши эшакнинг бошига ўхшаб қолиши билан қўрқитганлар. Чунки бу инсоннинг ботини эшакнинг хулқига ўхшайди. У имомдан эрта ҳаракат қилиши билан намози фасод бўлишидан бошқа нарсага эришмайди. Аниқки у имомдан аввал салом бера олмайди, бу аҳмоқликда шубҳасиз у эшакка ўхшайди“.
📓 “Иғосатул лаҳфан“
© Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ**@kun_mavzular
**Эслатинг, эслатма мўъминлар учун манфаатлидир.
Ривоят қилинишича бир киши Тоҳа сурасини тиловат қилаётган вақтида кўзи илиниб уйқуга кетади.
Тушида бир киши келиб унга Тоҳа сураси ёзилган саҳифани қўлига беради, қараса,
Тоҳа сурасининг хар бир ҳарфи устига 10 рақами ёзилган экан.
Демак, ҳар бир ҳарфга 10 тадан ажр ёзилибди деб хурсанд бўлиб турганда, бир оятни ҳарфлари устига ҳеч нима ёзилмаганини кўради.
Шунда ҳайрон бўлиб саҳифани келтирган кишига қараб:
-Нега бу оятга ҳеч нима ёзилмаган,- деб сўрайди.
Шунда у:
-Мана шу оятга келганингда ёнингдаги киши эшитиши учун овозингни кўтариброқ ўқидинг, шунинг учун сенга ўша оятга ажр ёзилмади,- дейди.
Амаллар ниятлар билан эътиборлидир!
Қиёмат куни баъзи кишилар тоғлар мисоли яхши амаллар билан борадилар, ҳаттоки Малоикалар уни Жаннатга олиб боришга ҳозир бўлиб турадилар, лекин Аллоҳ уни Жаҳаннамга улоқтиришга буюради. Фаришталар:
- Эй Роббимиз ахир биз бу бандани фақат яхши ишларини кўрар ва ўшаларни ёзган эдик,- дейди.
Оламларнинг Роббиси эса уларга:
- Сизлар бандамнинг зоҳирида қилган амалларини: намозини, рўза, садақа-эҳсон, ҳаж-умраларини,
илм олганини, илм тарқатганини, амру- маъруф, наҳий мункарлар қилаётганини кўргансизлар, мен эса сизлар кўра олмайдиган ниятларини,
ўша амалларини ким учун, нима учун қилаётганини кўрганман,
яхши амалларидан мақсади- дунё матоҳи, дунёда мақталиш, одамларни яхшиси бўлиб кўриниб,
шунинг ортидан дунёда таниқли бўлиш учун бўлган. Улар муродини дунёда олганлар,
бугун уларга Охиратда яхши улуш йўқдир,- деб, Жаҳаннам оловига улоқтиришга буюради.
Ҳадисда 4 та инсон ҳақида айтилади
1-киши ниҳоятда бой ва тақволи олим киши,
у илмини ҳам,
бойлигини хам кечаю кундуз
Аллоҳ буюрган жойларга, Аллоҳни хурсанд қиламан деб сарф қилади.
2-киши уни ҳар кўрганда:
- Қани энди менда ҳам илм, бойлик бўлсаю, мен ҳам кечаю-кундуз Аллоҳ йўлида сарф қилсам,- деб орзу қилиб уни ҳаётини ҳавас қилади.
У иккаласинг ҳам Аллоҳ ҳузурида ажрлари бир хил ҳолда тирилади.
3-киши ҳам катта бой бўлади, лекин у бойлигини кечаю кундуз гуноҳ- масият, риё, мақтаниш, хўжакўрсинга, ҳаром ишларни ҳар турига ишлатади,
қайси ёмон иш бўлса, ундан пулини аямай сарфлайди.
4-киши эса, ўша гуноҳга ботган бойни ишларини кўриб,
унга ҳавас қилиб:
-Қани энди менинг ҳам пулим бўлсаю, ўшандай ишларни қилар эдим,- деб орзу қилади.
У иккиси ҳам гуноҳда бир хил бўлиб тирилади.
Амаллар ниятлар билан эътиборлидир!
Кимдир Қиёматга тоғлардай яхши амаллар тайёрлаб олиб боради-да, лекин ниятлари холис бўлмагани туфайли амаллари тўзон каби сочиб юборилади.
Бошқа киши амаллари оз,
лекин содиқ бўлган- яхши-эзгу амалларни қилиш ниятларини ўзини олиб кетиб,
Қиёмат куни мезон палласида тоғлар мисоли қила олмаган яхшиликларни ажрини топади.
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом:
Икки мусулмон қилич кўтариб бир- бири билан жанг қилиб, бири иккинчисини ўлдирса иккаласи ҳам, Дўзахдадир деганларида саҳобалар:
- Йа Росулуллоҳ, қотил Дўзахдалигини тушунамиз, лекин ўлдирилган нега Дўзахда,- деб сўраганларида:
- Чунки у ҳам биродарини ўлдириш нияти билан қурол кўтариб чиққан эди, агар шериги устун келмаса, у ўлдирган бўлар эди,- деганлар.
Биродар, ниятларингиз билан Олий Жаннатларни қўлга киритиш фурсатида Дўзах томон бурилманг!
Нега Қуръон ўргатяпсиз?
Нега Қуръон ўрганяпсиз?
Нега илм ўқиб тарқатяпсиз?
Соф, покиза, содиқ ниятларингиз билан катта насибалар жамлаб олинг.
Қалбингиз доимо инсонларга яхшилик соғиниб турсин, молингиз билан, тоат ибодатингиз билан етиша олмаган олийликка тилингиздаги зикр саловотлар ва қалбингиздаги яхшилик қилишга бўлган содиқ азму қарорларингиз билан кўтарилиб олинг.
Ҳар тонгни ниятларингизни янгилашдан бошланг.
Шундагина қабрда оттирадиган биринчи тонгингиз Жаннат боғларидан бир боғча бўлади.
Тирикмисиз?
Қалбингизни нафрат тошларига, тилингизни озору- ёлғонлар сахросига эмас,
гулу райҳонлар ўсувчи атиргул бўстонларига айлантириб хушбуйлик улашиб олинг.
Афсуски, бугунги фурсатлар яқинда тугайди...
Яқинда тугайди...**@kun_mavzular
**Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳалол аниқ баён қилинган, ҳаром ҳам аниқ баён қилинган. (Лекин) уларнинг орасида шубҳали нарсалар бор. Ким улардан узоқ бўлса динини ва обрўсини сақлаб қолипти... деган ҳадисларини ҳаммамиз биламиз.
Бу ҳадиси шарифда мусулмонлар учун ниҳоятда қимматли кўрсатмалар бор. Ҳадисга кўра мусулмон одам ҳукми аниқ-равшан бўлмаган ҳар қандай шубҳали ҳолат ва амаллардан ўзини узоқ тутишлиги билан динини саломат сақлаб қола олар экан.
Ҳозир жуда кўп баҳс қилинаётган мавлид қилиш, мусиқа эшитиш каби масалалар ҳам ҳукми аниқ-тиниқ бўлмаган шубҳали ишлар жумласидандир. Қайсидир олим жоиз дейди, яна қайсидир ножоизлигини айтади...
Ҳадис эса бизга шубҳали ўринларни тарк қилсанг дининг ва обрўйингни чиройли сақлаб қоласан деб кўрсатма беряпти. Кимдир у деяпти, яна кимдир бу деяпти, ҳадис эса эҳтиёт бўлгин, динингни чиройли сақлашинг учун иккиланадиган, ноаниқ ишларни тарк қилгин деяпти...
Шу ўринда фалон-фалон олимлар рухсат беришганку деган мулоҳаза бўлиши мумкин. Бунга Ибни Аббос розияллоҳу анҳунинг бир гаплари чиройли жавоб бўлса керак. У буюк саҳобий: -Устингизга осмондан тош ёғилишидан қўрқаман. Ман сизларга росулуллоҳ бундай деганлар десам, сизлар фалончи ундай деган, пистончи мундай деган дейсизлара, -деганлар...
Кимдир қайсидир олимларга эргашиб нималардир қилаётгандир, майли ўзи билади. Аммо сиз пайғамбаримизнинг шу сўзларига эргашиб шубҳали нарсаларни тарк қилинг, иншааллоҳ динингизни чиройли сақлаган бўласиз ва бу ҳадис сиз учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ҳар қандай олимнинг гапидан кўра минг чандон каттароқ ҳужжат бўлади.
Аллоҳ ҳаммамизни ҳақ йўлдан адаштирмасин!**@kun_mavzular
**Бир окамиз этибердилар:
-Бир одам турмада ҳар намозида, ҳар дуоларида Аллоҳдан Баъқи га қўйилишини сўрар экан.
Шерикларига ҳам:
-Мен ИншаАллоҳ Баъқига қўйиламан деявераркан.
Шериклари кўнглига оғир ботмасин, чунки 30 йилга «кесилган» бу одам қаeрда-ю, Баъқи қабристони қаeрда деб, индамас экан.
2016 йил вазият ўзгаргандан кейин, кўп ўтмай қамоқдан чиқибдилар.
Энг аввал қилган иши Қирғизистон орқали, Умрага кетибдилар. Мадинага етиб борганларидан кейин, кўп ўтмай ўша ерда омонатларини топширган эканлар…
Яна бир воқеа, суд 16 йилга «кесган» киши:
-Бу сизларнинг ҳукмларинг, Аллоҳнинг ҳукми бошқа деб айтганди.
3 йилга қолмасдан чиқиб келди, деб айтиб беришганди.
Аллоҳдан ҳар доим яхшиликни сўрайвериш керак, ҳатто ва ҳатто сизни кўзингизда буни иложи йўқ бўлса ҳам.
Чунки У-қудуқ тагидан Юсуфни,
Балиқ қорнидан.Юнусни
Оловдан Иброҳимни қутқарган, Аллоҳдир!@kun_mavzular Ҳаётда... Сенинг вазифанг фақат ҳаракат қилиш, қолганига Аллоҳ кафилдир.
Сенга фараж-енгиллик қандай келади, қачон келади, буларни ўйлаб ўтирма! Аллоҳнинг чораси жуда буюк, У Ғолиб ва ҳар бир ишга Қодирдир.
Сени ич-ичингдан биладиган Зот фақат Аллоҳдир. Шунинг учун вахимага берилма, хавотир олма. У Зот сенга раҳмлиларнинг энг Раҳмлиги эканига ишон!**@kun_mavzular
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago