? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Кеча иқтисодий судда қўзғатилган иш бўйича тайёрланган фикрномани кўриб беришимга тўғри келди. Бу ҳужжатда кўрсатилган иш рақами 4-1001-2408/129140 экан.
Бу Тошкент туманлараро иқтисодий судида 2024 йилда 130 мингдан ортиқ иқтисодий иш кўрилди, деганидир.
Ушбу судда 19 та судья ўрни борлиги, йил давомида бўш ўрин бўлиши ва судьяларнинг меҳнат таътилига чиқишини ҳисобга олиб, кўрилган ишларни 17 та судьяга бўлса, битта судья йил давомида ўртача 7 600 дан ортиқ ёки ҳар бир иш кунига 30 тадан кўп иш кўрди деганидир.
Энди иқтисодий судда кўриладиган ишлар тоифасининг кўплиги инобатга олинса, судьялар қандай юклама билан ишлаганлигини тушуниш мумкин.
Бу судда кўриладиган ишлар доимо ҳам бир-бирига ўхшаш бўлавермайди.
Судья битта ишни кўрганда суғурта соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ қонунчиликка асосланса, иккинчисида солиқ, учинчисида эса лизинг ва ҳоказо қонун нормаларига мурожаат қилади.
Нафақат кодекслар ва қонунлар, қонуности ҳужжатлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, бухгалтерия ҳисоб ҳужжатлари ва ҳоказо ҳужжатлар мағзини чақиши, ишни ҳал қилишда қўллаши керак бўлади.
https://t.me/oliysuduz/40612 бу ерда айтилишича, 2024 йилда иқтисодий ишлар сони 2023 йил билан таққослаганда 61 фоизга ошган.
Бу жуда катта рақам. Майли нима ҳам дердик, бу кетишда 2025 йил ҳам енгил бўлмайдиёв. Иқтисодий суд судьяларига куч-қувват тилайман.
Судларда мавжуд ишлар бўйича унинг тартиб рақами маъноси нималигини биласизми, масалан, 4-1401-2403/15200-сонли ишдаги рақамлар нимани англатади?
Ҳақиқатдан бу рақамларнинг маъносини ҳамма ҳам тушунавермайди. Келинг шу тўғрисида маълумот берай.
Иш рақамидаги 4 иқтисодий ишлар учун бериладиган индекс (жиноят иши 1, фуқаролик иши 2, маъмурий иш 3 ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш 5 индексидан бошланади).
14 эса Самарқанд вилоятидаги судни англатади (худди эски автомобил рақамлари вилоятлар бўйича тақсимланганидек, 10 Тошкент шаҳри ва ҳоказо).
01 бу Самарқанд шаҳар иқтисодий суди дегани (кейинги ҳудуддаги судлар 02, 03 ва ҳоказо).
24 индекси бу иқтисодий иш 2024 йилда қўзғатилганлигини билдиради.
03 эса Самарқанд шаҳар иқтисодий судида 03 коди берилган судья демакдир (одатда 01 суд раисига, 02 раис ўринбосари бўлса унга тегишли бўлади).
Иш рақамидаги 15200 эса 2024 йилдаги 15200-сонли иш дегани. Бу рақам йилнинг бошида 1 дан бошланади ва шу йилнинг 31 декабрида тугайди.
**САВОЛ:
Совға қилинган уйни уни совға қилган шахснинг турмуш ўртоғи, фарзандлари қайтариб олиши мумкинми?
ЖАВОБ:**
Амалдаги қонунчиликда мулкни совға қилиш деган тушунча мавжуд эмас.
Агар фуқаро ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли кўчар ёки кўчмас ашёни бошқа шахсга текинга мулк қилиб беришни хоҳласа бу ҳолда ҳадя шартномаси тузилиши керак бўлади.
Яъни, аҳоли ўртасида “совға қилиш” деган тушунчани қонунчилик “ҳадя қилиш” деб номлайди.
Ҳадя билан боғлиқ қоидалар ФКнинг 31-боби (502-511-моддалари) да батафсил баён қилинган.
ФК 502-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя қилувчи ҳадя олувчига ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади. Ҳадя шартномасининг предмети нафақат ашё, балки мулкий мажбуриятдан озод қилиш ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу Кодекс 507-моддасига кўра қуйидаги ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади:
- ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда;
- ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда (бунда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга);
- ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ва жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатилишидан олдинги бир йил ичида ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан ҳадя қилган бўлса.
Шунингдек, ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Ҳадя қилувчининг ўзи шартномани бекор қилиш хоҳишини билдирмаса, юқорида санаб ўтилганлардан бошқа ҳолларда ҳадяни бекор қилиб бўлмайди.
@iqtisodiyhuquq@AdvokatKomilov_bot
Тортишув принципи ва адолатни ўрнатиш фақат биринчи инстанция судида мавжуд қоидалар эмас, уларга барча инстанцияларда амал қилинади.
Пост сўнгида берилган таклифларни қонунчилик ташаббусига алоқадор мутасаддилар кўриб чиқишига умид қилинган бўлса-да, мен ўзимнинг таклифлар бўйича субъектив фикрларимни билдирдим холос.
Қаердадир бир эшитганимдек, энг яхши суд ислоҳоти – ўрнатилган қоидаларни имкон борича узоқроқ муддат ўзгартирмасликдир.
Чунки, қисқа муддатда ислҳотнинг самараси ёки камчиликлари кўринмайди.
Тез-тез ўзгарадиган қоидалар эса судга мурожаат қилувчилар учун яхшигина бош оғриғи бўлади.
Иқтисодий судларда ҳам сиртдан иш кўриш тизимини жорий қилиш керак(ми) (https://t.me/yuristkadr/13007).
Фуқаролик судларида ишни сиртдан кўриш деган амалиёт ҳақиқатдан иқтисодий судларда йўқ. Чунки, ИПК талабига кўра иқтисодий судлар ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриши мумкин бўлиб, бунда албатта жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил ишда мавжуд бўлиши керак.
Бу далил почта алоқа бўлимининг билдиришномаси (увидомление) бўлиб, у суд томонидан юборилган ажримнинг жавобгарнинг почта манзилига суд мажлисига қадар етказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Жавобгар иштирок этмаганлигининг ютқизиш эҳтимоли юқорилигига келсак, бу фикр жуда ҳам тўғри эмас.
Иқтисодий низоларда далилларнинг ўзига хослиги шундаки, аксарият бухгалтерия ҳужжатлари икки ёқлама ёзувни амалга ошириш усули билан шакллантирилади (шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, юк хатлари, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ва ҳ.к.). Демак, жавобгарда мавжуд бўлган муайян далил даъвогарда ҳам бўлади.
Бундан ташқари, даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилганда даъво аризасининг нусхаси жавобгарга юборилгани ёки топширилганини тасдиқловчи далилни тақдим қилиши шарт. Акс ҳолда даъво аризаси бу камчиликни бартараф этиш учун суд томонидан қайтарилади.
Ўзига нисбатан даъво қўзғатилган жавобгар киритилган даъвони асоссиз деб ҳисобласа, суд мажлисига қадар ИПКнинг 156-моддасига асосланган ҳолда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни судга юборишга ҳақли.
Сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилиш ҳақида ариза бериш билан ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқий оқибати бўйича бир маънодаги ҳаракат.
Чунки уларнинг иккаласида ҳам мақсад ҳал қилув қарори бекор қилинишига эришиш бўлади.
Фақат фарқи шундаки, ариза ишни сиртдан кўрган суднинг ўзига берилса, апелляция шикояти ишни кўрган суд орқали вилоят (шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) судига берилади.
Яна бир фарқ, апеляция шикояти учун давлат божи тўланишидир.
Лекин шуни унутмаслик керакки, суд харажатлари судда ютқазган тараф зиммасида бўлади ва жавобгарнинг қилган харажатлари даъво асоссизлиги сабабли рад этилса, албатта даъвогардан ундириб берилади.
Шу ўринда яна битта муҳим ҳолатни таъкидлаш ўринлики, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида 15 кунлик муддатда ариза бериш мумкин бўлиб, ФПКда бу муддат ўтиб кетганидан кейин берилган ариза нима бўлиши, агар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин шу мазмунда ариза берилса, ижро ишининг тақдири қандай давом этиши тўғрисида қоидалар мавжуд эмас.
Суд ҳужжати устидан апелляция ёки кассация шикояти берилганда эса, қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома бериш мумкин ва судлар суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туради.
2024 йил 1 январдан ИПКга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳам ишни биринчи инстанция судида кўришга ўтган ҳолда ишни тўлиқ ҳажмда кўриб чиқади.
Давлат божининг миқдори эса ишни биринчи инстанция судида кўришда тўланиши лозим бўлган сумманинг ярмини ташкил қилади-ки, бу ҳам судга мурожаат қилган тараф учун енгиллик аслида.
Судларда жавобгарнинг келмаганлиги сабаби узрли-узрсизлиги кўпда ҳам аҳамият касб этавермайди. Судда иши кўрилаётган жавобгар бунга бефарқ бўлмаслиги керак аслида.
Суд амалиётида жавобгар қатнашмаса-да, даъвогар ўз даъво талабини далиллар билан исботлаб бера олмаганлигига кўра рад этилган ишлар талайгина.
Чунки, ИПК талаби бўйича даъвогар даъвосининг асосли эканлигини, жавобгар эса даъвога қарши ўз важлари тўғри эканлигини исботлаб бериши шарт. Яъни, умумий қоидага кўра исботлаш мажбурияти тарафлар зиммасида.
Бундан ташқари, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш мажбурияти аризачи бўлган давлат органлари зиммасига юклатилган. Ҳатто, суд бу тоифадаги ишлар бўйича жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилишни аризачи зиммасига юклашга ҳақли.
Даъвонинг асоси ва даъвонинг предмети нима?
Суд жараёнида "даъвонинг асоси" ва "даъво предмети" муҳим тушунчалар бўлиб, улар иш мазмунини белгилашда муҳим ўрин тутади. Келинг, уларни алоҳида-алоҳида тушунтираман:
1. Даъво асоси – даъвогарнинг талабини қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар ва юридик фактлар мажмуаси. Яъни, даъво аризасини топширишга асос бўлган сабаблар ва далиллар даъво асосини ташкил қилади.
Масалан, агар даъвогар қарздордан пул қайтарилишини талаб қилаётган бўлса, қарз шартномаси ва қарз қайтарилмаганлиги ҳақидаги фактлар даъво асосини ташкил этади.
2. Даъво предмети – даъвогар суд орқали нимага эришмоқчи эканлигини, яъни даъвонинг мақсадини билдирувчи нарса. Бу даъвогар талаб қилаётган аниқ ҳуқуқий натижани ифода этади.
Масалан, даъвогар пул қарзини ундиришни ёки мулкка бўлган ҳуқуқини тан олишни талаб қилиши мумкин. Шу тарзда, даъво предмети даъвогар кўзлаган асосий ҳуқуқий мақсадни кўрсатади.
Яъни, даъвонинг асоси – даъво учун далил ва фактлар, даъво предмети эса даъвогарнинг суддан кутаётган аниқ ҳуқуқий натижасидир.
❓**Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?
? JAVOB: Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun** dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:
✅ 31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;
✅ 1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;
✅ 2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);
✅ 3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.
? Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni.
? @xushnudbek ?
2023 йилда корхонамизнинг шаънини қораловчи хатлар бизнинг мижозларимизга рақобатчи корхона томонидан юборилган. Бу масала юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзгатилган ва рақобатчининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний деб топилиб, бир ойлик муддатда раддия жўнатиш юклатилган.
Рақобат қўмитаси қарори билан келишмаган рақобатчи корхона турли ташкилотларга, шу жумладан мамурий судга ҳам мурожаат қилган.
Биринчи инстанциядан тортиб тафтиш инстациясигача барча судлар рақобатчи корхонанинг аризасини рад қилиб, қўмита қарори қонуний деган хулосага келган.
Шундан сўнг, орадан 1 йил ўтиб рақобатчи корхона олдин хат юборган адресатларга раддия жўнатди ва бу ҳақда маълумот такдим қилди.
Савол: Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бизнинг корхонамиз ишчанлик обрўсини бузганлик ёки маънавий зарарни ундириш тўғрисида иқтисодий судга мурожат қила оладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандига кўра бошқа шахсга зарар етказиш натижасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келади.
ФК 100-моддасининг саккизинчи қисмига кўра ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир, тўққизинчи қисмига кўра ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади.
Демак, рақобатчи корхона томонидан юридик шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказганлиги юзасидан кўрилган зарар (ҳақиқий зарар ва бой берилган фойда)ни ундириш ҳақида иқтисодий судга мурожаат қилиш мумкин.
Фақат даъво аризасини тайёрлашда малакали юрист хизматидан фойдаланган маъқул, чунки бу жараёнда эътиборга олиниши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд.
Иш ҳолатларига кўра даъво муддатининг узилганлиги ҳамда уни ўтказиб юборилишининг узрли деб топилиши ҳолатлари мавжуд эмас.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар юқорида баён қилинган ҳолатларни ўз аризасида кўрсатган ҳолда даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни сўраган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгардан 400 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги талаби даъво муддати қўлланган ҳолда рад этилган ва қонуний тўхтамга келинган.
@iqtisodiyhuquq@AdvokatKomilov_bot
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid