QOQONJONIM.UZ | Rasmiy kanali

Description
QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_adm

Xar qanday sizni qiynab kelib turgan xaq-xuquqlaringiz bilan bog‘liq masalalarga yechim topishga yordam beramiz

Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

3 weeks, 3 days ago

Айрим маҳаллаларда одатий ҳолга айланиб улгураётган муаммолар ҳам санаб ўтилибди? 😅

Сиз ўз Маҳаллангизда шундай қийинчиликларга дуч келганмисиз?

https://t.me/Qoqonjonim_uzb

3 weeks, 3 days ago
**Элёрбек Мадаминович ҳозирги кундаги ИИБдан олинган …

**Элёрбек Мадаминович ҳозирги кундаги ИИБдан олинган маълумотларга кўра ҳеч қандай қидирув маълумотлар базасида турмайди, лекин Элёрбек Мадаминовичнинг яшаш манзилига Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари уни қидириб боришига нима ҳожат?

Бу ишлар Шухрат Эсанов ва унинг шериклари Фарғона шаҳар ИИО ФМБ раҳбари ва Марғилон шаҳар ИИБ бўлими раҳбарининг қабулида бўлганидан сўнг бошланиб кетди, бу хам азалдан Элёрбек Мадаминовичга нисбатан адоват қилиб келган Шухрат Эсановнинг заказими бу?

Шухрат Эсанов коррупцияга қарши курашаётган журналист блогерларни ИИБ ходимларига айиртириб илтимос қилиб йўқотмоқчими? Йўқотишни ўзи эплай олмадими? ИИБ ходимларини қўли билан амалга оширмоқчими ишларини?

ИИБ ходимлари Шухрат Эсановнинг қўлидами? Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ва Марғилон шаҳар ИИБ бўлинмасини тизимни Шухрат Эсановга топшириб қўйдими? Буларни ҳаммасини раҳбари Шухрат Эсановми? Агар бундай бўлмаса нега Шухрат Эсанов ва унинг шериклари Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Фарғона шаҳар 2-сонли ИИБ Марғилон шаҳар ИИБ биноларига ва раҳбарларини олдига бемалол катта холасини уйига кириб юргандек кириб чиқмоқда?**https://t.me/antikorruz

3 weeks, 4 days ago

Парклар ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Охирги пайтларда парклар ва дарахтзорларни хусусийлаштириш, уларнинг ҳудудини қисқартириш ва бошқа мақсадда фойдаланишга уринишлар кўпайди. Бунинг олдини олиш учун қатъий чоралар етарли эмас эди.

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича ташаббус бугун Парламентда қонун лойиҳаси сифатида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштириш, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтириш тақиқланади.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлигам кучайтириларкан.

Нафақат биз, балки келажак авлод учун ҳам манфаатли лойиҳа экан. Қабул қилинсин ва шу йўлдаги ишлар давомли бўлсин деймиз.

1 month ago

Қўқон шаҳар ҳокимият вакили "710 Оқ малибуси бор" Хўжа Ахрор исмли мансабдор шахснинг ваъдаси, ёҳуд дўконсиз қолган тадбиркорларни сой устига жойлаш операцияси.

https://t.me/Qoqonjonim_uzb

1 month ago

FARG'ONADA "DAVLAT HOKIMIYATI VA BOSHQARUVI ORGANLARINING OCHIQLIGI VA OSHKORALIGI, ULARNING OAV BILAN HAMKORLIGI MASALALARI" MAVZUSIDA DAVRA SUHBATI O'TKAZILDI

https://t.me/Qoqonjonim_uzb

1 month ago
Сиз ушбу суратда кўриб турган манзара …

Сиз ушбу суратда кўриб турган манзара Фарғона шаҳрида жойлашган "Болалар хиёбони" бўлади.

Эсингизда бўлса жорий йилнинг январ ойида ижтимоий тармоқларда хабар берган эдик. Ўшанда ҳамма дарахтларни кесиб ташлаб ўрнига дом қуришмоқчи бўлишган эди.

Тезкор манбаларимиз, яни обуначиларимизнинг эътиборлиги, ва вақтида бизга хабар берганлиги сабабли, ушбу чиройли манзара хозирда сақланиб қолинди.

1 month, 1 week ago

Бизни ҳалқ қонундан, гунохдан, жазодан эмас одамларнинг гапириши, миш-мишларидан ва шарманда бўлишдан қўрқади!..........

Тўйлардаги кераксиз урф одатлар, ортиқча харажатлар, увол ҳақида хаммамиз гапирамиз, хаммамиз кераксиз деб хисоблаймиз, лекин бу ишлар кўпайса кўпайяптики камайиш йўқ! НЕГА?

Бу ишни аёллар тўхтатмаса эркакларни қўлидан келмайди, аёлингиз, қизингиз гапингизга кирар, лекин оналар, ачалар, холаларни кўндиролмайсизку барибир?

Уларни яхши қуроли бор, ох вох, кўз ёши, хамма қиляпти, қилмаса бўлмайди, одамлар гапиради, қизғоняпсанми? деган гапларни эркак кўтаролмайдику?

Манимча бу ишни чораси осон! Буни учун домлаларимиз, имомларимиз бир оз қаттиққўллик қилишлари керак! Яъни бизда хар қандай тадбир уларсиз ўтмайди, улар таклиф қилинади!

Шунда улар шунақа тадбирлар, маросимларга келиб уй сохиб, сохибаларини чақириб тушунтиришлари, тушунмаса гуноҳга шерик бўлмасликларини айтиб орқага қайтишса?

Ёки шундай жойларда увол, бидъат ҳақида маърузалар ўқишса, кейин эса уй сохиб сохибаларига танбех беришса! Бизни ҳалқ қонундан, гунохдан, жазодан эмас одамларни гапириши, шарманда бўлишдан қўрқади!

Аёлларни миясига етиб бормагунча эркакка гапириш, уқдириш бефойда, эркакни боши эмас калласи ишлайди кўпинча! Улар оилани тинчи, ўзини халоватини ўйлаб кўз юмади, кўнади!

Аёлларимиз эса хўп дейдию билганини қилади, баъзилари эса билмаганининиям қиляпти шу кунларда ким ўзарга!

"Жуда кўп гапирилиб, умуман натижаси бўлмайдиган ишлар" туркумидан.......

Саломат бўлинглар!
@qoqonjonim_uzb

1 month, 1 week ago

Кейинги 20 йилда.

Гапни очиғи бизни томонларда ўнта тўйдан биттасида жуда нари борса иккитасида отарчи бўлади холос.

Мен борган тўйларнинг бирортасида раққоса таклиф қилингани кўрмадим.

Ўзини иззатини билган тўй сохиблари дастурхонга ичкилик қўйишдан хам воз кечишди.

Шунча хурсандчиликка озгина камчилигимиз бор.......

Шу десангиз аёлларни тугун, дастурхон, сават ва тоғораларини тўлиқ йўқота олмаяпмиз......

Мана шу иллатга чек қўя олмаяпмиз.

Мана шу урф одатдан воз кеча олмаяпмиз.

Гапни очиғи биз эркаклар айнан шу нуқсон ва исрофгарчиликни бартараф этгани қатъият кўрсата олмаяпмиз.

Бунга хам навбат келиб қолар.

Саломат бўлинглар!

1 month, 1 week ago

Тошкентда нотаниш аёлга жинсий аъзосини кўрсатган 23 ёшли йигит 15 суткага қамалди. У дастлаб кўп қаватли уйдаги хонадон эшигини таққилатиб, вақтни сўраган.

Тошкентда нотаниш қизга жинсий аъзосини кўрсатган йигитга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди.

Иш ҳужжатларига кўра, 23 октябрь куни 23 ёшли Б.Б. кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирининг эшигини тақиллатган. Йигит эшикни очган аёлдан вақтни сўрамоқчи бўлган. У билмаслигини айтган. Шундан сўнг Б.Б. унга бақира бошлаган ва жинсий аъзосини кўрсатган.

1 month, 2 weeks ago

“Agar jurnalist haq bo‘lsa, biz uni tan olishimiz kerak” – Prezident

Saida Mirziyoyeva va Komil Allamjonov tashabbusi bilan Mass-media fondi tuzilganiga bugun 5 yil to‘ldi. OAV sohasida yuz bergan ijobiy o‘zgarishlarni saqlab qolish va jurnalistlarni himoya qilish juda muhim. Fond matbuot uchun media bozorida teng imkoniyatlar yaratish, OAVni rivojlantirish funksiyalarini bajarib kelmoqda. Allamjonovga ko‘ra, AOKA davlatning yagona media siyosatini yuritishga mas’ul bo‘lsa, fond jurnalist va blogerlarning ovozini eshituvchi birlamchi tashkilotdir.

Kun.uz nashrining bergan xabariga koʻra Oʻzbekistonda jurnalist va bloggerlarni eshitadigan, biz bilan hamkorlik qilib fuqarolarning huquq va erkinliklarini, hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilishga qaratilgan boʻlib Qoʻqonjonim Tahririyati va Mass Media fondi bilan hamkorlik qilish uchun Mass Media fondi bilan muzokaralar olib borishni tez kunlarda  boshlashimizni maʼlum qilamiz.

Inshaalloh "OGʻIRIMIZNI" "YENGIL" qiladi deb umid qilaman. Faoliyatimiz davomida yuzaga kelayotgan muammolar zamirida, muammolar yetmayotgandek yana huquq tartibot idoralari xodimlari va OAV vakillari bilan yuzaga kelayotgan tushunmovchiliklar, qaramaqarshilik, IIB tomonidan tadbirlar uyushtirish, Jurnalistlar va blogerlar esa IIB raxbarlarini keskin tanqid ostiga olishi, va boshqa ziddiyatlar jiddiy tus olayotgani haqida xabar va video maqolalarni ijtimoiy tarmoqlardan topib koʻrishingiz mumkin.

Hamkorlik haqida kelishib olganimizdan soʻng koʻramiz "Mass Media" fondi bizning ishimizga qanchalik yengillik bera oladi? Hududiy davlat idoralari va organlari rahbarlari tomonidan boʻladigan tazyiqlarga qanday barham bera olishar ekan? Koʻramiz.....

(c) Jakhon Komil

https://t.me/Qoqonjonim_uzb

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago