Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

To'g'ridan - To'g'ri | Tezkor Yangiliklar

Description
Mamlakatlar bilan bog'liq qiziqarli va eng so'nggi yangiliklar tafsilotini "To'g'ridan-To'g'ri" kanalimiz orqali kuzatib borishingiz mumkin!

Reklama va Hamkorlik uchun @
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 day, 23 hours ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 4 days, 21 hours ago

2 weeks, 1 day ago

​​**ЙИҒЛАДИМ !!!
ЙИҒЛАЙСИЗ !!!

Биласизми киши ҳайрону лол қоладиган лаҳзалар қайси ?!!!

Бу биз шариллаб оқаётган дарёлар, ажойиб қасрлар, ширин-шакар мевалар, чодирлар, олтину зар, маржон ва ипакларни кўриш пайтимиздир !!!

Бу анча йиллар бурун ўтиб кетган севганларимизни кўриш пайтимиздир !!!

Қобил фарзанднинг онаизори ва падари билан учрашиш онидир !!!

Ота-она ўзларининг кичиклигида нобуд бўлган фарзанди билан учрашадиган вақтдир !!!

Беморнинг соғайганига, кўзи ожизнинг кўра бошлаганига, маҳзуннинг хушнуд бўлганига, қариянинг йигитга, кампирнинг ёш қизга айланганига гувоҳ бўладиганимиз лаҳзадир бу !!!

Энди, яна ҳам севинчли
лаҳза келади:

Пайғамбарлар алайҳимус саломлар билан учрашамиз !!!

Саҳобаи киромлар билан кўришамиз !!!

Уммат уламолари билан саломлашамиз !!!

Уммат шаҳидлари билан кўришамиз !!!

Фаришталарни ўз кўзларимиз билан кўрамиз !!!

...Кейин бизни бир томонга етаклайдилар, биласизми у ерда нима бўлади ?!!!

Оҳ !!!
бориб қарасак,
Кавсар дарёси лабида бизни икки олам сарвари ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутиб турибдилар!!!

Муборак қўллари билан олтин ва кумуш косаларда сув берадилар, биз ундан тўйиб симирамиз ва сўнг ҳаргиз чанқоқ нималигини билмаймиз !!!

Кейин бизни у ерда – бу Абу Бакр Сиддиқ Розиаллоҳу анҳу кутиб оладилар, дея таништирилади !!!

Қарасак, Умар Розиаллоҳу анҳу ҳам келяптилар !!!

Мана бу зот Усмон ва Али Розиаллоҳу анҳумолардир, дейишади !!!

Дарахт тагида Холид ибн Валид розиаллоҳу анҳуни кўрамиз !!!

Ҳадис ровийси Абу Ҳурайра Розиаллоҳу анҳу билан танишамиз !!!

Узоқроқдан ширин азон овози келади, чопиб борсак у ерда Билол Розиаллоҳу анҳуни топамиз !!!

Кейин узоқдан майин най навоси каби товушни туямиз, яқинлашсак, ҳаммани қоил қолдирган бу овоз соҳиби Довуд алайҳиссалом бўлади !!!

Ўша лаҳзада Ухдуд асҳобларини ҳам,
Каҳф йигитларини ҳам, кема аҳлини ҳам, Фиръавн замони мўминларини ҳам, қишлоқ аҳли мўминларини ҳам,
Зул-қарнайнни ҳам.....!!!
ҳамма-ҳаммасини кўрамиз !!!

Шунда биласизми нима бўлади ?!!!

Бизни Холиқ Субҳанаҳу
«Эй аҳли жаннат», дея чақиради. Биз – лаббайка Роббано, Саъдайк, деб жавоб қиламиз.
У бизга «Яна неъматларимни зиёда қилишимни истайсизми», дейди.
Биз «ё Аллоооооҳ !!!,
нимани сўраймиз, ахир, юзимизни ёруғ қилдинг, жаннатинга киритдиг ва дўзахдан қутқардинг, янаям Зиёда не'матларинг борми...?!!!
деймиз !!!

Ана шунда энг, энг, энг тўлқинли, ҳаяжонли лаҳза бошланади:

Аллоҳ Таоло ҳижобни очади...!!!

Ана шунда биз жаннатдаги энг, энг, энг буюк неъматни гувоҳи бўламиз...!!!

БУ АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ КЎРИШИМИЗ НЕЪМАТИДИР...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Ана лаҳза ва мана лаҳза, таърифлашга тил, тавсифлашга қалам ожиз...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Шунда Ҳақ Таоло бизга «Бугун сизга Менинг розилигим берилди, бас, энди сизларга ҳаргиз ғазаб қилмайман», дейди !!!

Ё Аллооооҳ !!!

Биродари азиз !!!

Қаранг, жаннатдаги энг биринчи лаҳза, энг биринчи кеча ва энг биринчи тонг қандай бўлар экан ?!!!

Ушбу лаҳзада амаллар, вазифалар тугаган, одамлар ҳисобдан бўшаган бўладилар... барчамиз ёвузликларни, урушларни, нафратларни унутган бўламиз... ғам-ғуссалар, муаммолар кетади, соч оқариши, тинка мадор қуриб, юраклар сиқилиши... ҳамма-ҳаммаси қолиб кетган бўлади !!!

Ҳа, бу етишиш учун тиришиб ҳаракат қилишимизга лойиқ жаннатдир !!

Аллоҳим, раҳмлилар раҳмлиси ҳам, саҳоватлилар саҳоватлиси ҳам... Ўзингсан, раҳматинг, фазлинг, авфинг ва караминг ила, бизни ва ота-онамизни, ака-укаю опа-сингилларимизни, умр йўлдошимизни, зурриёдимизни севганларимизни ва зиммамизда ҳақлари бор ҳар бир кишимизни жаннат аҳлидан қил, Амиин !!!
Амииин!!!!
Амиииинн!!!!!

СУЙГАНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ.*☝️*САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

*✔️*☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

**➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali
👇*👇👇
Каналимизга обуна бўлинг⤵️***
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi

[​​](https://telegra.ph/file/0a36508f4595427ec7c9b.jpg)**ЙИҒЛАДИМ !!!
2 weeks, 3 days ago

**НЕВАРАЛАРГА...

Уйингизни бозор қилган,
Кўп гапириб безор қилган,
Бир пас ухлашга зор қилган,
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам,
Китобга чизиб қўйса ҳам,
Соатни бузиб қўйса ҳам,
Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда,
Ўғлингиз ота бўлганда,
Уйингизни тўлдирганда,
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган,
Бош оёқ сарпо кийдирган,
Қудаларни хўп ийдирган,
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун,
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун,
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз,
Олдида гап айтолмайсиз,
"Тегма!", "Олма!" деёлмайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Уйдагига бақир, чақир,
Суркалиб келар қурмағур,
"Собственний"да ахир,
Неваралар омон бўлсин!

Сакраса юрак шувиллар,
Гапирса бошинг ғувиллар,
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар,
Неваралар омон бўлсин!

Уқалайди оёғингиз,
Синар идиш, товоғингиз,
Сололмайсиз қовоғингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Овқат вақти минғилласа,
Косасини нари сурса,
Бир туширгинг келар роса,
Неваралар омон бўлсин!

Емаганин едирасиз,
Кийимини кийдирасиз,
Улар билан овунасиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ёрдамчингиз, дастёрингиз,
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз,
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ҳар нарсангиз топиб берган,
Пульт, кўзойнак қайда, билган,
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган,
Неваралар омон бўлсин!

Билар телефонлар кодини,
Нафақангизнинг вақтини,
Пул турадиган қутини,
Неваралар омон бўлсин!

Дўконларга етаклайсиз,
Эшилиб пул сарфлайсиз,
Шулар билан шод яшайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Қон босимини оширган,
Қорни очганда шоширган,
Сабр косасин тоширган,
Неваралар омон бўлсин!

Додаларга "валерианка",
Яхши доридир юракка,
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така",
Неваралар омон бўлсин!

Тўполони кетса ошиб,
Кетгинг келар қочиб, қочиб,
Кечирасан бағринг очиб,
Неваралар омон бўлсин!

Отасидан қутилгансиз,
Боласига тутилгансиз,
Энди доим биргадирсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Бўйгинанг тез чўзилгурлар,
Уйингга буғдой тўлгурлар,
Маккага имом бўлгурлар,
Неваралар омон бўлсин!

Бир кун сизни эслаб юрар,
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар,
Руҳингизни шодлаб турар,
Неваралар омон бўлсин!

Орқамизда қолсин бари,
Олдимизда юрсин бари,
Кўз қувончи, дил мадори,
Неваралар омон бўлсин.

Аллоҳимнинг раҳматлари,
Бизга берган неъматлари,
Уй безаги, зийнатлари,
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи,
Иффатли, шарму ҳаёли,
Қория, илмли, вафоли,
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин,
Ватаннинг ори бўлишсин,
Йигитнинг нори бўлишсин,
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими - зўр ИНСОН бўлсин!

Мастура Хожи Она Шеьрлари.👇
ㅤㅤㅤㅤ
#САВОЛ: Ҳазрат бир биродарим СОСА СОЛА ичимлигини ўша идишдаги босма ёзувини тескарисига ўқиса арабча ёзув пайдо бўлиб у Макка йўқ Муҳаммад йўқ деган ёзув пайдо бўлябди деб қолди, ҳақиқатдан ҳам шундоқми?**👉ЖАВОБНИ ЎҚИШ👈
https://t.me/solixon_domla_maruzalar/16572

2 weeks, 4 days ago

**100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

  1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

  2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

  3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

  4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

  5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

  6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

  7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

  8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

  9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

  10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

  11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

  12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

  13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

  14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

  15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

  16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

  17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

  18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

  19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

  20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

  21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

  22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак .**

Бахтли ҳаёт сари китобидан

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

2 weeks, 5 days ago

​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

  1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.
    2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

  2. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

  3. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

  4. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

  5. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

  6. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

  7. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

  8. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

  9. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

  10. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

  11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

  12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

  13. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

  14. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

  15. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

  16. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

  17. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

  18. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

  19. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

  20. *Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

  21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).*

  22. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

  23. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

  24. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

  25. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ\-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

  26. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

  27. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

  28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

  29. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

  30. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

  31. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

  32. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

  33. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

*✔️*☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!**

════════════

*👳*🧕Биз Билан Намозни🕌 (0%)дан Тез Ва Осон Ўрганинг
Инша Аллоҳ Сизга Энг Керакли Дуоларни Ҳам Шу Каналдан Топа Оласиз👈**

🎙 Долзарб Маърузалар👈🏻
📖 Қуръонни (0)дан ўрганиш👈🏻
🕌Намозни (0)дан ўрганиш👈🏻
📽НАМОЗ ўқишни ўрганиш эркак ва аёллар учун ВИДЕО қўлланма👈🏻

[​​](https://telegra.ph/file/ebc12ad4c58ddb9c440ac.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/ebc12ad4c58ddb9c440ac.jpg)**Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар**
2 months, 2 weeks ago

#ибрат

**ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ?

1️⃣ хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️⃣ кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади.
3️⃣ шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️⃣ муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️⃣ бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️⃣ романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️⃣ ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️⃣ романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️⃣ хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
🔟 келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради.
1️⃣1️⃣ мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
1️⃣2️⃣ юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
1️⃣3️⃣ ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
1️⃣4️⃣ муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
1️⃣5️⃣ хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
1️⃣6️⃣ бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
1️⃣7️⃣ кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
1️⃣8️⃣ уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
1️⃣9️⃣ чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
2️⃣0️⃣ руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
2️⃣1️⃣ у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
2️⃣2️⃣ рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
2️⃣3️⃣ севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
2️⃣4️⃣ ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради.
2️⃣5️⃣ у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
2️⃣6️⃣ жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
2️⃣7️⃣ ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
2️⃣8️⃣ садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
2️⃣9️⃣ ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
3️⃣0️⃣ ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
3️⃣*1️⃣* — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.

Сиз ҳам танишларингизга юбориб синаб кўринг!*✔️*☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

**➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali
👇*👇👇
Каналимизга обуна бўлинг⤵️***
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi

Telegram

Solihon domla Muxlislari️

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. (Зорият сураси 55) Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. Taklif & Rek @solihon\_domla\_info\_bot

[#ибрат](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82)
2 months, 2 weeks ago

​​​​​​​​​​**ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

  1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
  2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
  3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
  4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
  5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
  6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
  7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
  8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
  9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
    Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
  10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
  11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

❗️Бу маълумотларни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!*☝️*САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

*✔️*☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

**➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali
👇*👇👇
Каналимизга обуна бўлинг⤵️***
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi

[​​](https://telegra.ph/file/30da307a110f189f686c4.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/30da307a110f189f686c4.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/30da307a110f189f686c4.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/30da307a110f189f686c4.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/30da307a110f189f686c4.jpg)**ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:
2 months, 2 weeks ago

#Биласизми? 👪

👀 ЕТТИ АВЛОД

  1. Фарзанд
  2. Невара
  3. Чевара
  4. Эвара
  5. Панневара
  6. Овора
  7. Бегона

*✔️ Улашинг | *

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻**

Solihon Domla kanali

https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi

2 months, 3 weeks ago

​​АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ:

01. Сочларини сила
02. Эркала
03. Куўзларини ичига қара
04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла
05. Сухбатлаш
06. Биринчи тонгда ундан олдин уйғониб олма
07. Дастак бўл
08. Ресторанларга олиб бор
09. Кийим дўконларга олиб бор
10. Саёхат қилдир
11. Кулдир
12. Крассворд ўйинларни бирга ўйна
13. Мусиқа тинглат
14. Рағбатлантир тез-тез
15. Сокинлаштир
16.Доим кечир
17. Хайратлан
18. Ишон
19. Эшикни оч
20. Лифтдан чиқаркан тугмани бос
21. Машинани эшигини оч
22. Исит
23. Қучоқла
24. Ўп
25. Уни девоналардек яхши кўр
26. Уришсанг, қулоғига пичирла
27. Оёқларини массаж қил
28. Концертларга олиб бор
29. Уни хамма жойда хар доим кутиб тур
30. Биргаликда диета қил
31. Биргаликда спорт билан шуғуллан
...
...
1000. Нима хохлашини олдиндан бил
1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра
1002. Хар доим Уни эшит
1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма
1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма
...
...
...
6789. Машина олиб бер
6790. Соат олиб бер
6791. Узук олиб бер
6792. Билак узук олиб бер
6793. Сочини укладкасига, тез-тез салонга юбор
6794. Причёскани тез-тез ўзгартирсин
6795. Оддий теккис кўйлак кий
6796. Қасам (онт) ич
6797. Чида, Сабр қил
6798. Бардошли бўл
ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ:

01. Қорнини тўйғаз
02. ТВ пултини қўлига бер
03. Ёнида жим ўтир.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

**➖#САВОЛ: Ҳазрат бир биродарим COCA СОЛА ичимлигини ўша идишдаги босма ёзувини тескарисига ўқиса арабча ёзув пайдо бўлиб у Макка йўқ Муҳаммад йўқ деган ёзув пайдо бўлябди деб қолди, ҳақиқатдан ҳам шундоқми?** 👉ЖАВОБНИ ЎҚИШ👈 https://t.me/solixon_domla_maruzalar/16572

[​​](https://telegra.ph/file/e315ce13fb3a7f9f719a4.jpg)АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ:
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 day, 23 hours ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 4 days, 21 hours ago