Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 4 days, 11 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Parvo qilma, boʻlmaganni boʻldiramiz,
Paymonasi toʻlmaganni toʻldiramiz.
Bir zamonlar otar edik, osar edik,
Endi esa majlis qilib oʻldiramiz.
Oʻzbekiston Qahramoni, xalq shoiri Abdulla Oripov
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.
Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.
Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.
Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.
У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.
Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.
Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди.
Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".
Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!
© Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.
Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари:
Мақтанчоқликни тўхтатайлик.
Лондон хақида қисқача:
Бу ерда тили бурро тадбир уйиштириб "Фаол" бўлганлар бир тийин экан.
Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади.
Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса халиям кофе турларини фарқига бормайман.
Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача.
Бизни яна энг катта айбимиз бу нолойиқ бўлган номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шахарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?
Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
Бу ерда, яъни Лондонда. Яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.
Хулоса: Бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинн талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда.
Ўқинг биродарлар ?
Алишер Ҳашимжанов
Ayollarimiz haqida hazi-huzullar qilamiz-u, chindan ham ularga oson emas. Jonlari omon bo‘lgurlar.
Ikki haftadan beri yakshanba kuni bollarga qisman o‘zim qaradim. Aniqrog‘i xotinga qarashdim, desam ham bo‘ladi. Ishoning, unisi haftadan bunisi haftagacha charchog‘i hali-hanuz chiqib ketgani yo‘q.
O‘rni kelganda hali uylanmagan yigitlarimizga bir nimani shivirlab ketay, qizlar eshitmasin. O‘zingizga kuchli ayolni umr yo‘ldosh qilib tanlang. Ha, shunday qiling, bundan qo‘rqmang!
Jaydariroq tushuntiraman. Hayotning hamma yo‘llariga ham silliq asfalt yotqizilmagan. Shunday yo‘llar keladiki, yamalariga tushganda, dukilaridan o‘tganda yaxshigina silkinib olasiz.
Ana o‘shanda ko‘ksingizga boshini qo‘yib, hali hammasi yaxshi bo‘lishini, bu yo‘llardan birgalikda chiqib olishini aytib dalda bo‘ladigan, o‘z o‘rnida eng ishonchli motivatsiya beradigan, har qanday vaziyatda ham yoningizda turadigan o‘sha kuchli ayol bo‘ladi.
Bunday vaziyatda kuchsiz va o‘quvsiz ayollar nima qilishini ham izohlab ketaman. Bu sening vazifang, ermisan, ko‘tarasan, deb shundoq ham sinib ketay degan yelkangizga osilib oladi. Dalda bo‘lmaydi, qo‘llab-quvvatlamaydi, yoningda turmaydi. Zinhor bu ojizalik emas!
"Erni er qiladigan ham xotin, qaro yer qiladigan ham xotin". "Har bir kuchli erkakning ortida kuchli ayol turadi". Ha, bu ayni haqiqatlar. Xotinlaringizga sekin bildirmay, bularni tan olib qo‘yavering.
Xulosa: er-xotin bir-biriga motivator. Ishonmasang, uylanib ko‘r!
*❗️*Microsoft Word dasturlarida foydalanish uchun kerak bo'ladigan qisqa klavishlar
Barchamizda iqtidor bor. Lekin baliqni daraxtga tirmashib chiqish qobiliyati bor-yo‘qligi masalasida muhokama qilsangiz, u o‘zini bir umr lapashang his qilib o‘tadi.
Albert Eynshteyn
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 4 days, 11 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago