🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨‍⚕

Description
Reklama @reklama_tibbiy
Eng kerakli bot @MedXperiencebot
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 month ago

#Қон тўхтатувчи воситалар

1.Этамзилат – дицинон, амп. 12,5%-2,0 мл, в/и 2-4 мл, 3-4 м. кунига, таб. 1-2 таб., 3-4 м. кунига

2.Аминокапрон кислотаси – 5%-100,0, в/и том.3м.
кунига,ичишга– совутилган холатда 10-20 млдан хар 15 минут, 200 мл.

3.Транексамовая кислота – тренакса, тремин, сангера, амп. 5,0, в/и до 3 м. кунига

4.Викасол - витамин К, амп. 1%-1,0, в/и, м/о 1,0 - 3,0 мл 2-3 м. кунига

5.Гемостатик губка махаллий қон тўхтатувчи восита сифатида –тиш олдирилгандан сўнг, жигар
операция жараёнида
шикастланса.буйрак.талоқ, ғовак суяк тўқимасидан қон кетиш холатларида қўлланилади.

5.Контрикал – апротинин, контраленс, фл. 10 000 ЕД, в/и ёки в/и том. 10 000-50 000 ЕД.

6.Гордокс – амп. 10 мл, 100 000 ЕД/10 мл, в/и ёки в/и том.

7.Кальций препаратлари – кальция хлорид,кальция глюконат амп.10%-10,0, фл.1%-100,0, в/и, в/и том. 1-2 м. кунига

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

1 month ago

#Гипертензив воситалар-2

5.ГКС – гидрокортизон, преднизолон, дексаметазон, АҚБ оширади, турли шок холатларида
қўлланилади.
а) Дексаметазон – Дексазон, Декапос, Фортекартин, Мегадексан, таб. 0,5 мг дан, 4 мг дан, апм.4 мг дан/мл, 8 мг дан/2 мл, 40 мг дан/5 мл. Ичига, в/и, мо, махаллий,шу жумладан.конъюнктивал.
Дозалаш индивидуал, врач тавсиясига кўра. Тез тиббий ёрдам вақтида – в/и 8-12 мг дан секин юборилади.

б) Преднизолон – Преднизол, Метопред, Декортин, Солю-Декортин таб. 1 мг дан, 5 мг дан, амп.15мг дан/мл, 30 мг дан/мл, кўз том.0,5%, суртма маҳаллий қўлланиши учун 0,5%-10 мл. Тез
тиббий ёрдам вақтида 30-120 мг дан в/и.Оғир шок холатларида 500–1200 мг дан/сут. аста секинлик билан, дозани 300 мг дан/сут.туширилади ва қўллаб турувчи доза миқдорига етқазилади.

6.Кофеин - 1 таб. Болалар учун кофеин-бензоата натрия 0,075 г; амп. 1 мл, 2 мл, 100/мл, 200 мг
дан/мл.ичишга— 0,025–0,1 г 2–3 м. кунига. Т/о, катталарга — 1 мл 10 ёки 20% эритмаси 2–3 м.
кунига; болаларга (ёшига қараб) —0,25–1 мл 10% эритмаси 2–3 м. кунига. Юқори бир маротабали
доза катталарга — 0,4 г, суткалик — 1 г.

7.Никетамид - Кордиамин – амп. 1 мл, 2 мл 200 мг дан/мл, катталарга 15-40 кап. буюрилади 2- 3 м. кунига ёки 1-2 мл т/о, м/о, в/и 2-3 м. кунига. Болаларга томчилар ёшга қараб ўлчанади (бир томчи бир ёш миқдорида) 2-3 м. кунига ёки 0,1-0,75 мл ёшига қараб т/о, м/о, в/и 2-3 м. кунига.
Юқори бир маротабали доза катталар учун – 2 мл, суткалик – 6 мл. Наркотик воситалар билан
заҳарланиш холатида 5 мл кордиамин юборишга руҳсат этилади.

8.Коллоидли эритмалар айланаётган қон хажмини оширувчи воситалардир, улар ўткир қон йўқотишларда ва гиповолемик холатларда қўлланилади.Гидрооксиэтилкрахмала воситалар (рефортан, стабизол, хаес, хестар ва б.)
Декстранлар (полиглюкин, реоплиглюкин, макродекс, реомакродекс, реодекс ва др.),
глюкозанинг концентрланган эритмалари (10%, 20%, 40%), желатин эритмалари (желатиноль,гелофузин, волютенз, геласпан ва б.),поливинилпирролидон воситалари (гемодез, энтеродез,
глюконеодез, неогемодез ва б.), электролит эритмалар (натрий хлорид 0,9%, 3%, 5%, 10%),
Рингер, Рингер—Локк, Рингер лактати, дисоль, трисоль, квартасоль, хлосоль, ацесоль, лактасоль, ионостерил, ионостерид Д5, Дарроу), аминокислота эритмалари (инфезол, аминоплазмаль,
рекамин, аминорем, аминол ва б.), кўп атомли спиртлар (сорбитол, сорбилакт, реосорбилакт ва
др.)

  1. Қон томирларни торайтирувчи воситалар – ксилометазолин, оксиметазолин, нафазолин,
    тетризолин, трамазолин, фенилэфрин – воситалар асосан назал томчилар шаклида қўлланилади,уларнинг ножўя таъсирлари узоқ қўлланганда АҚБ ошишини келтириб чиқаради.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

1 month ago

#Гипертензив воситалар

Турли генезга эга бўлган паст АҚБ кўтариш учун қўлланиладиган воситалар: шок холатида
(анафилак, гиповолемик, кардиоген,постгеморагик, эндотоксик, травматик ва бошқалар), АҚБ туширувчи воситалар дозаси ошириб юборилганда,марказий генезга эга гипотензия,эндокрин ва
қон томирларга боғлиқ бўлган коллапслар холида қўлланилади.

1.Эпинефрин - Адреналин гидрохлориди – амп. 1,0 мл 1мг дан/мл. Парентерал: анафилактик шок ва бошқа. Аллергик реакцияларда, гипогликемии — т\о, айрим холларда — м/о ёки в/и секин; катталарга — 0,2–0,75 мл, Болаларга — 0,1–0,5 мл; Катталар учун т/о юборилгандамаксимал доза бир марталик — 1 мл, суткалик — 5 мл.Катталарда бронхиал астма хуружида — т/о 0,3–0,7 мл.Юрак тўхтаб қолганда— юракка бевосита 1 мл.
Махаллий: қон тўхтатиш учун воситаларда намланган тампонлар қўйиш мумкин. Махаллий анестетикларга юборишдан олдин бир неча томчи қўшиш мумкин.

2.Норэпинефрин – норадреналин – амп. 4 мл, 8 мл, 2 мг дан/мл. В/и (томчилаб) — 2–4 мг дан (1–2 мл 0,2% эритмаси) 500 мл 5% декстроза эритмаси (ҚБ назоратида).

3.Фенилэфрин – мезатон – амп. 1 мл, 10 мг дан/мл. Вена ичига, аста секин юборилади.Коллапсда — 0,1–0,3–0,5 мл 1% эритмаси, 20 мл 5% эритмаси декстрозлар ёки 0,9% эритмаси натрия хлоридда эритилади.Зарур бўлса такрорлаш мумкин.В/и том. — 1 мл 1% эритмаси 250–500 мл 5% декстроза эритмаси.П/к ёки м/о. Катталарга — 0,3–1 мл 1% эритмаси 2–3 м. кунига; 15 ёшдан катта болаларга орқа мия анестезиясида — 0,5–1 мг дан/кг.
Шиллиқ қаватлар қон
томирларини торайтириш ва яллиғланиш жараёнини камайтириш мақсадида шиллиқ қаватларга томизиш ёки суртиш мумкин (эритма концентрацияси 0,125, 0,25, 0,5, 1%). Максимал доза катталар учун. Т/о ва м/о: бир марталик — 10 мг дан, кундалик— 50 мг дан; в/и: бир марталик — 5 мг дан, кундалик — 25 мг дан.

4.Дофамин - амп. 5 мл 0,5% ёки 4% эритмаси. Дофамин в/и том.юборилади; 25 мг ёки 200 мг
дан воситани, 125 ёки 400 мл 5% глюкоза эритмаси ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади. (дофамина 1 мл эритмада 200 ёки 500 мкг ташкил қилади). Бошланғич юбориш тезлиги 1-5 мкг/кг минутига (2-11 том. 0,05% эритмаси) бўлиши керак. Зарур бўлганда юбориш тезлигини 10-25 мкг/кг минутгача ошириш мумкин (ўртача 18 мкг/кг минутга). Инфузия узлуксиз 2-3 с 1-4 кунгача юборилади. Суткалик доза 400-800 мг етказилиши мумкин.Препарат таъсири тез номаён бўлиб юбориш тўхтатилгач 5-10 мин сўнг тўхтайди

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

1 month, 1 week ago

#Артериал гипертензияда қўлланиладиган воситалар

Антигипертензив воситаларни таснифи.
1.Бета-адреноблокаторлар
2. АПФ ингибиторлар
3. Ангиотензина-2 антогонистлари (сартанлар)
4. Кальций канали блокаторлари (верапамил, нифедипин, амлодипин)
5.Вазодилататорлар (нитратлар)
6.Марказий таъсирга эга адренергетиклар ёки миядаги альфа-рецепторларни
таъсирловчилар (клонидин, клофелин)
7.Турли гуруҳ воситалари.
8.Ренинни бевосита ингибиторлари (алискирен)
9.Диуретиклар
10.Комбинирланган воситалар

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

#Тромболитиклар

Қон ивитмалари структурасини ташкил этувчи фибрин толаларини парчалаш хисобига
тромбларни йўқ қилувчи воситалар.

📌Кўрсатмалар: ўткир коронар етишмовчилик,турли локализациядаги артериал ва веноз тромбозларни бартараф этишда қўлланилади.

1.Стрептокиназа – фл. 750 000 ТБ, 1 500 000 ТБ, стрептокиназа 250 000 ТБ в/и 30 дақиқа давомида сўнгра в/и 100 000 ТБ/с тезлигида 24 соат давомида.

2.Стрептодеказа – лиофилизатланган кукун 1 500 000 ФЕ (фибринолитик бирлик) фл. 10 мл.миқдорида в/и. Стрептодеказани в/и бошланғич дозада 300 000 ФЕ (текширув дозаси)юборилади бир соат давомида ножўя таъсирлар бўлмаса яна (1-2 мин давомида)
2 700 000 ФЕ (умумий доза 3 000 000 ФЕ) 300 000-600 000 ФЕ минутига миқдорида юбориш
керак.

3.Альтеплаза – Алтелизе – Кукун лиофилизатланган эритма инфузия учун, 1 фл. – 50 мг дан.
Инфаркт миокардда 65 кг юқори — 15 мг дан в/и струйно,сўнгра 50 мг дан инфузия шаклидаа
30 мин ва кейин 35 мг дан 1 соат давомида умумий доза 100 мг етгунича юборилиши лозим.
6–12 сюборилаганда симптомлар пайдо бўлгандан кейин — 10 мг дан в/и,сўнгра инфузия
шаклида 50 мг дан 60 мин давомида ва 10 мг дан хар 30 мин думумий доза 100 мг дан 3соат
ичида. Умумий тана вазни 65 кг кам бўлмаганларга умумий доза 1,5 мг дан/кг ошмаслиги керак.
Даволаниш қисман тромбопластин фаоллиги вақтини назорати остида ўтқазилиши лозим,бу вақт дастлабки вақтни
1,5–2,5 бараваридан ошмаслиги лозим.Ўпка артерияси тромбоэмболиясини даволашда: 10 мг в/и 1–2 мин давомида юборилади. Сўнгра 2 соат
мобайнида умумий доза 100 мг етгунича 90 мг юборилади.

4.Урокиназа – Укидан – фл. Лиофилизат инфузия тайёрлаш учун 10 000 МЕ, 50 000 МЕ, 100 000 МЕ, 500 000 МЕ. В/и, в/а томчилаб юборилади.Зарур дозани индивидуал танлаш лозим.Тромбин вақтини нормадан 3–5 бараваргача
оширилишига эришиш лозим. Шунингдек асосий дозани танлаб олиш имкони бўлиши учун қон
ивишини стандарт параметрларини назорат қилиб бориш лозим. Веналарнинг чуқур тромбози.Дастлабки доза — 4400 ХБ/кг, юқори хавф остидагиларга — 150000 ХБ 10–20 мин давомида;ушлаб турувчи доза — 100000 ХБ/ч, юқори хавф остидагиларга — 40000–60000 ХБ 2–3 кун давомида.
Зарур натижага 72 соат ичида эришилмаса, индивидуал холатда дозани ошириш мумкин.
Оғир ўпка эмболияси. Бошланғич доза— 4400 МЕ/кг 10–20 миндавомида; қўллаб турувчи доза — 4400 МЕ/кг/ч 12 соат давомида.

5.Целиаза — Стрептокиназа ферментини сақловчи препарат. Бета-гематолитик стрептококкнинг “С” экмасидан олинадиган восита. Амп. лиофилизират 250 000 МЕ. дан в/и том. ёки артерия ичига. Амп. 1-2 мл эритмада эритилади (тўлиқ эриш 1-2 минут ичида рўй беради, лойқаланиш ва чўкмага йўл қўйилмайди). Эритувчи сифатида Реополиглюкин, натрий хлорни изотоник эритмаси, 5% глюкоза эритмаси қўлланилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

1 month, 2 weeks ago

ANTIBIOTIK DORILAR TAʼSIRINI NIMA «KESADI?»

☘️ Nemis tadqiqotchi olimlarining izlanishlari antibiotiklar qabuli immun tizimni 50-75 foizga pasaytirishini isbotladi. Aslida, shifokorlar antibiotiklarni oddiy dorilar kor qilmay, organizmdagi noxush holatni tezroq yengish kerak bo'lganda qo'llashadi. Yaʼni, aybni kuchli dori yozib bergan shifokorga emas, sog'ligini shu holatga keltirgan bemorga, aniqroq qilib aytganda, o'zingizga yuklash adolatdan, bizningcha.

🛑 Antibiotik buyurilgan bo'lsa, ularni belgilangan vaqtda aniq qabul qiling. Chunki ko'pchilik 7 kun o'rniga 5 kun ichib, ularni to'xtatib qo'yishga odatlangan. Bu holat immun tizim uchun yanada ayanchli bo'ladi. Yaxshisi, shifokor ko'rsatmalariga rioya qilib, davolanishni davom ettiring. Faqat davolanish paytida ko'proq sut-qatiq iching. Shu orqali dorining salbiy taʼsirini kesish mumkin.

❇️ Antibiotiklar tez taʼsir qiladi deb, ularni o'zboshimcha qabul kilish esa umuman yaramaydi. Bu ishingiz bilan immun tizimini butkul ishdan chiqarishingiz turgan gap. Shuning uchun har doim malakali shifokor maslahatiga tayanib ish tuting.

Siz kutgan tibbiy blog:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

#Mutaxassis_tavsiyasi

Och qoringga qaysi dori vositalarini ichish kerak emas?

Maʼlumki, dori preparatlari taʼsir etish xususiyatiga koʻra turli vaqtlarda ichiladi.
Bu haqda yoʻriqnomada aniq koʻrsatma beriladi:

👉 Ovqatlayotganda ovqat hazm qilish jarayonini yaxshilovchi preparatlar (festal, enzistal, pepsin)ni qabul qilish mumkin;

👉 Ovqatlanib boʻlgach, yarim soatdan soʻngina bosh ogʻrigʻiga qarshi ogʻriqsizlantiruvchi, siydik haydovchi, isitma tushiruvchi, yurak faoliyati uchun glikozidlar, shamollash va yalligʻlanishga qarshi hamda antibakterial taʼsirga ega dorilar ichiladi.

Ovqatdan oldin ichiladigan turlari belgilangan soatiga koʻra:

👉 tanovuldan 1 soat oldin — probiotiklar (lineks, xilak-forte); yarim soat avval — antatsid guruhiga mansub preparatlar, meʼda va oʻn ikki barmoq ichak yarasiga ichiladigan dorilar;
👉 taomlanishdan 30-40 daqiqa ilgari — diareyaga qarshi preparatlar, kalsiy, tetratsiklin guruhiga oid dori vositalarini qabul qilish mumkin.

Achchiq va til tagiga tashlab ichiladigan dorilarni esa och qoringa ichib boʻlmaydi.

☝️ Agar dori preparati yoʻriqnomasida qabul qilish vaqti koʻrsatilmagan boʻlsa, uni kunning istalgan qismida ichishingiz mumkin. Eng maʼquli, ovqatdan 30-40 daqiqa oldin qabul qilishdir.

Siz kutgan tibbiy blog:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103

1 month, 3 weeks ago

#1⃣Гастрит фармакотерапияси

Умум қабул килинган хозирги тасниф буйича гастрит икки гурухга бўлинади. А тури (аутоиммун) - меъда танаси гастрити, шиллик атрафияси билан бирга; В тури (антрал) – Н. pylori чакирган; А ва В тури (аралаш) – пангастрит; С тури (токсик-химик ёки ДВ чакирган); сур.юза гастритит.

Гастритни кечишига кўра енгил, ўрта ва оғир хамда ўткир ва сурункали кечиши.
Гастрит ва меъда-ичак яра касаллигини даволашда диетотерапияни, хамда ёмон одатларни (чекиш, ичиш) ташлашни уз ичига олади.

Гастритни хозирги замон фармакотерапияси.
Гастритни ва гастродуоденитни, Н. pylori чакирганда, ярасимон диспепсиясида, куйида келтирилган етти кунлик даво схемасидан фойдаланилади.
I. схема:
Н+-, К+-АТФаза ингибиторлари омепразол (зероцид) 1 капсуладан (20 мг) per os 2 махал суткада (эрталаб ва кечга) тавсия этилади. Препаратни кечги кабули – соат 20 00 дан кеч булмаслиги керак, дори кабулини интервал – 12соат;

Атибиотик гурухи-макролидлардан кларитромицин (клацид) 1 табдан (250 мг) per os 2 мах суткада, кабул орасидаги интервал -12 соат
Антибиотик гурухи - тетрациклин 1 драж (500 мг) per os кунига 2 махал овкатдан кейин
Яримсинтетик антибиотик гурухи пенициллин, амоксициллин 1 таб (1 г) per os суткада 2 махал овкатдан кейин;
Трихомоноз ва бошка протозолиё инфекцияларда метронидазол (трихопол) 1 таб (500 мг) per os суткада 2 мах овкатдан олдин.
II схема:
пилорид – комбинирланган препарат (таркибида Н2-гистамин рецепторини блокатори ранитидин ва висмута цитрат), бактерицид хусусиятга эга ( микроорганизмларни улдирувчи), Н. pyloriга таъсир этувчилар, 1 табдан (400 мг) per os суткада 2 махал суткада овкатдан кейин;
амоксициллин 1 табдан (1 г) per os 2 махал суткада овкатдан кейин ёки кларитромицин (клацид) 1 таб (250 мг) per os
суткада 1махал кабул интервали 12 соат ёки антибиотиклар тетрациклин 1 дражедан (500 мг) per os 4 махал овкатдан кейин;
метронидазол (трихопол) 1 таб (500 мг) per os 2 махал суткада овкатдан кейин.
III схема:
блокатор Н2-гистамин блакатор рецепторлари фамотидин {квамател, гастросидин) 1 табдан (20 мг) per os 2 махал суткада (эрталаб ва кечкурун.) ёки Н2-гистамин блокатор рецепторлари, ранитидин (зантак) 1 таб (150 мг) per os суткада 2 махал(эрталабва кечкурун). Танланган препаратларни 12соатли интервал билан кабул килинади (кечкурун – 20 00 гача)
гастропротекторлар висмут субцитрат (денол ёки вентриксол) 2 таб (240 мг) per os 2 махал овкатдан 30 мин олдин. Препарат эрталаб ва кечкурун кобул килинади.
антибиотиклар тетрациклин 1 драже (500 мг) per os 2 махал кунига (эрталаб ва кечкурун овкатдан кейин) ёки яримсинтетк антибиотик гурухи пенициллинларидан амоксициллин 1 таб (1г) per os 2махал бир кунда (эрталаб ва кечкурун овкатдан сунг).

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago