Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
- Покизалар, кимларники?
- Покизаларники!
Бу ҳақиқат:
- Гўзал, гўзалликни севади, гўзалликни истайди. Шуни билгин ки, гўзал гўзални жазб этади (тортади).
"Покизалар, покизалар учундир" оятини ўқи!
Дунёда ҳар бир нарса, бошқа бир нарсани жазб этади. Иссиқ иссиқни тортади, совуқ совуқни. Асли бўлмаганлар, асли бўлмаганларни тортмоқда. Қолганлар ҳам, қолганлари билан сархуш бўлмоқда.
Жаҳаннам аҳли бўлганлар, жаҳаннам аҳли бўлганларни жазб этади. Нурга мансуб бўлганлар, фақатгина нурга мансуб бўлганларни истайди. Кўзингни юмдингми, жонинг суғуриб олинаётгандек бир аламга, бир изтиробга тушасан. Кўзингни, кундузнинг нуридан айрилишга тоқати йўқ!
Мавлоно Жалолиддин Румий.
Дўстларингиз билан улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
ҲEЧ НАРСА (ЯЪНИ АРЗИМАС) БЎЛ!
Саҳобалардан бўлган бир солиҳ киши бор эди. Унинг исми Зоҳир бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яхши кўрар эдилар. У саҳродан айрим нарсаларни олиб келиб, бозорда савдо қилар эди. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом унинг ўз молларини ёйиб савдо қилаётганини кўриб қолдилар. Унинг орқа томонидан айланиб ўтиб, қучоқлаб икки кўзини қўллари билан беркитдилар. Набий алайҳиссаломнинг лутфу карами, меҳрибончиликларини кўринг. Ҳалиги солиҳ киши кўзи берк ҳолда «Ким бу, ким бу» дея атрофга қарарди. Шунда йўловчи бир одам:
- Бу Расулуллоҳ бўладилар – деди.
Шунда ҳалиги солиҳ киши белини Расулуллоҳга яқин тутиб, кўкракларига суркана бошлади. Расулуллоҳ уни ушлаб:
- Буни мендан ким сотиб олади – деб одамларни чақира бошладилар. Шунда Зоҳир:
- Эй Аллоҳнинг Расули ундай қилсангиз мен сизни касодга учратиб қўяман. Мен арзимас одамман – деди. Расулуллоҳ эса:
- Лекин сен Аллоҳнинг мезонида арзимас ва касодга учратадиган одам эмассан – дедилар.
Сен ҳеч нарсага арзимас бўл. Шунда мавлойинг олдида ҳамма нарсага айланасан. Аллоҳим бизни нафсларимиздан қутқар, ҳавою нафс ва шаҳватларимиздан озод қил.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
Дўстларингиз билан улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
ЕТТИ ҲАЛОК ҚИЛУВЧИ НАРСА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти ҳалок қилувчи*(гуноҳлар)дан сақланинглар!»***, дедилар. «Ё Расулуллоҳ, улар
қайсилар?» деб сўрашди. У зот:
1) Аллоҳга ширк келтириш;
2) сеҳр;
3) ноҳақ одам ўлдириш;
4) етимнинг молини ейиш;
5) судхўрлик;
6) жанг пайтида ортга қочиш;
7) покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина
аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Аллоҳ раҳматига олсин, охиратлари обод бўлсин.
Assalomu aleykum bugun yana bir og’ir judolik Ustozimmiz Adhajon domlani katta dedalari ( otalarini ukalari !!! ) Muhammadjon akani Alloh rahmatiga olsin Amin 🤲 o’tib qoldilar 🥲 Janoza ertaga peshinga Jome masjitda
Гуноҳлардан сақланишнинг осон йўли
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Энг буюк олим шуки, гуноҳларнинг зарарлари бошқаларга нисбатан унга кўпроқ ошкор бўлади. Шу сабабли, у гуноҳлардан кўпроқ сақланади» деганлар.
Воқеа: Бир куни зиёфат столида бир жарроҳ ўтирган эди. У юрак мутахассиси эди. Унинг фақат сабзавот еяётганини кўрдим. Олдида эса товуқ каби бир неча нарсалар бор. Уй эгаси: «Жаноб Доктор! Гўштдан олиб енг» деди. Жуда мажбур қилавергач, Доктор бирозгина гўшт олди. Уй эгаси: «Яна олинг», деди. Шунда, Доктор: «Мен жарроҳман ва ҳар куни одамларнинг юрагини операция қиламан ва унда йиғилиб қолган ёғларни кўраман. Шунинг учун, гўшт қорнимга тушиб нималар қилиши менга яхши маълум. Мен егим келса ҳам табиатим тортмайди», деди. Ўша куни, бу бандага тафсилот кўпроқ ошкор бўлганлиги сабабли, унга ёғдан сақланишлик ҳеч қандай қийин иш эмаслиги хаёлимга келди.
Худди шундай, олимга гуноҳларнинг зарарлари кўпроқ ошкор бўлганида, унга гуноҳлардан сақланишлик ҳечам қийин иш бўлмайди. Балки, осон бўлади. Унинг қалбида, қиёмат куни шарманда бўлиб қолмайин деган қўрқув бўлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Каъбул-Аҳбор розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилди:
✨ «Эй Калимим! Мен ошиқларим ва дўстларим кўнглида бир уй қурдим ва уни Қалб деб атадим.🌷 Унинг ерини маърифат,
🌷 осмонини иймон,
🌷 қуёшини шавқ,
🌷 мевасини муҳаббат,
🌷 юлдузларини шабода,
🌷 тупроғини ҳиммат,
🌷 момақалдироғини қўрқув,
🌷 чақмоғини умид,
🌷 булутини марҳаматлилик,
🌷 ёмғирини раҳмат,
🌷 дарахтини вафо,
🌷 мевасини ҳикмат,
🌷 денгизини илм,
🌷 кундузини фаросат қилиб қўйдимки, у (фаросат) нурдир, кечасини маъсият қилдимки, у (маъсият) зулматдир.💥 Унинг тўрт устуни бўлиб:
💥 бир устуни унсдан – дўстлик ва муҳаббатдан,
💥 бир устуни таваккулдан,
💥 бир устуни ишончдан,
💥 бир устуни сидқдан – тўғриликдандир.🌿 Унинг тўрт эшиги бўлиб:
🌿 бир эшиги илмдан,
🌿 бир эшиги ҳилмдан,
🌿 бир эшиги ишончдан,
🌿бир эшиги маърифатдандир.✨ Эшикда сабрдан иборат қулф бордир.✨ У уйга Мендан бошқа кира олмайди, чунки мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқдир, мулкимда – салтанатимда Менинг шеригим йўқдир.✨ Эй Мусо! Ҳамма табиб (Менинг изним билан) зоҳирий дардларни даволайди, Мен ботиний дардларни ҳам даволайман, чунки Мен қалблар эга бўлган нарсаларни биламан!✨ Эй Мусо! Сиз жаннатимга ташна бўлинг, мен сизга (жаннат ичимликларидан) ичираман ва сизни ризвонларни кўриш билан қондираман. Чунки Мен – ҳисоб-китоб кунининг Эгаси – Шаҳаншоҳидирман... ».Абу Ҳомид Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»дан.ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Жаннат мевалари
Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир* (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”*, деганлар.
Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
ФАРҚИ БОР.Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг Сияру аъломин нубало. китобида келтиради.
Шақиқ Балхийнинг таржимаи ҳолида шундай келади.
“Бир кун у хотинига шундай деди.
Агар бутун Балх аҳли мен билан бирга бўлиб фақатгина сен менга қарши бўлсанг диним ишини қоим қилишга кучим етмас эди.Ҳамма нарса уйда бошланиб уйда тугайди. Агар уй жаҳаннам бўлса оламнинг гўзаллиги фойда бермайди. Дунёдаги барча машаққатларни лутф ва муҳаббатга тўла хонадон даволайди.
Агар инсоннинг саодати ёки шақовати етмиш фоиз умр йўлдошига боғлиқ десам муболаға қилмаган бўламан.
Ҳа, Фиръавннинг кофирлигига қарамасдан Осиё мусулмон эди.
Нуҳ ва Лут алайҳис саломлар хотинларининг кофиралигига қарамасдан пайғамбар эдилар.
Аммо шак йўқки, бирорта уй Ҳадича розиёллоҳу анҳо яшаган уй каби бўлмаган. Кишининг ўзини ёлғиз ҳис қилиши билан суянчи борлигини ҳис қилиб туриш ўртасида катта фарқ бор!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@imom_adham ?????
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago