Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

HADISLAR TOPLAMI

Description
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

4 days, 18 hours ago

Ey Qizim

4 days, 21 hours ago

#Ҳадис_1142📗

أَخْبَرَنَا هَارُونُ بْنُ مُعَاوِيَةَ عَنْ إِبْرَاهِيمَ بْنِ سُلَيْمَانَ الْمُؤَدِّبِ عَنْ الْأَعْمَشِ عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ حَدَّثَنِي مَوْلَايَ أَنَّ أَهْلَهُ بَعَثُوا مَعَهُ بِقَدَحٍ فِيهِ زُبْدٌ وَلَبَنٌ إِلَى آلِهَتِهِمْ قَالَ فَمَنَعَنِي أَنْ آكُلَ الزُّبْدَ لِمَخَافَتِهَا قَالَ فَجَاءَ كَلْبٌ فَأَكَلَ الزُّبْدَ وَشَرِبَ اللَّبَنَ ثُمَّ بَالَ عَلَى الصَّنَمِ وَهُوَ إِسَافٌ وَنَائِلَةُ قَالَ هَارُونُ كَانَ الرَّجُلُ فِي الْجَاهِلِيَّةِ إِذَا سَافَرَ حَمَلَ مَعَهُ أَرْبَعَةَ أَحْجَارٍ ثَلَاثَةً لِقِدْرِهِ وَالرَّابِعَ يَعْبُدُهُ وَيُرَبِّي كَلْبَهُ وَيَقْتُلُ وَلَدَهُ

Мужоҳиддан ривоят қилинади:
"Менга хўжайним ўз ойласи уни ёғ ва сут солинган жом билан илоҳларига (таом бермоқ учун) юборгани ҳақида бундай сўзлаб берди: "Улар (илоҳларидан) қўрққани учун мени ёғни ейишдан қайтарди. Шунда бир ит келди-да ёғни еб, сутни ичди. Кейин Асоф ва Ноила исимли бутларнинг устига пешоб қилди".
Ҳорун айтди: " Жоҳилият даврида одамлар сафарга чиқса, ўзи билан тўртта тош олар эди. Учтасини ҳожатга ишлатиб, тўртинчисига ибодат қиларди.
Итни тарбиялаб, фарзандини ўлдирар эди".

(Сунани Доримий)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

5 days, 21 hours ago

#ал_Азкор_89

27-БОБ

АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИВЧИНИ ЭШИТГАН КИШИНИНГ АЙТАДИГАН НАРСАЛАРИ

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади.

«Ассолату хойрум минан навм», деса:
صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ»
(Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.
@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***

1 week, 4 days ago

#ал_Азкор_86

عن معاوية رضي اللّه عنه قال‏:‏ سمعت رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم يقول‏:‏ ‏»‏المُؤَذّنُونَ أطْوَلُ النَّاسِ أعناقاً يَوْمَ القِيامَةِ‏»‏

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир», деганларини эшитдим», дедилар».

(Молик "ал Муватто" да, Бухорий, Муслим, Абу Довуд, ан Насойи ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***

1 week, 5 days ago

#Ҳадис_1139📘

عن عبد الله قال
((جاء رجل إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال يا رسول الله أيؤاخذ الرجل بما عمل في الجاهلية قال من أحسن في الإسلام لم يؤآخذ بما كان عمل في الجاهلية ومن أساء في الإسلام أخذ بالأول والآخر))

Абдуллоҳдан (ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан) ривоят қилинади:
"Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳузирларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Инсон жоҳилят (исломдан олдинги давр)да қилган гуноҳ ишлари учун азобланадими?" деб сўради. У зот: " Ким исломда гўзал йўл тутган бўлса, жоҳилятда қилган ишлари учун азобланмайди. Ким исломда ёмон йўл тутган бўлса, аввалги ва охирги (гуноҳ)лари учун азобланади", дедилар.

(Сунани Доримий)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

1 week, 5 days ago
2 weeks, 4 days ago

#Ҳадис_1136📘

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди».

(Бешовлари ривоят қилганлар).

Бошқа бир ривоятда: «Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган.

(Термизийнинг ривоятида): «Уч нарса қайтарилмас: болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган).

Шарҳ

📌 Хушбўйликнинг соф инсон табиати учун маҳбублиги матлуб.
📌Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин.
📌 Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик экани ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди.
📌Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўй нарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар ҳам ушбу яхши одатга эргашганлари ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.
📌 Охирги ривоятда хушбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда.
📌Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган.
📌Мазкур нарсалар ҳадя қилинса, рад қилинмайди.
📌 Мабодо, баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, суннатда бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади.
Қаранг, қандоқ ҳам гўзал.@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***

2 weeks, 5 days ago

#ал_Азкор_81

عن أبي هريرة رضي اللّه عنه أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ ‏»‏إذَا رأيْتُمْ مَنْ يَبِيعُ أوْ يَبْتَاعُ في المَسْجِدِ فَقُولُوا‏:‏ لا أَرْبَحَ اللَّهُ تِجارَتَكَ، وَإذَا رَأيْتُمُ مَنْ يَنْشُدُ فيهِ ضَالَّةً فَقُولُوا‏:‏ لا رَدَّ اللَّهُ عَلَيْكَ‏»‏ قال الترمذي‏:‏ حديث حسن‏.‏

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин, деб айтинглар. Йўқолган нарсасини овоза қилиб, ахтарилишини сўраганни кўрсанглар, Аллоҳ сенга қайтармасин, денглар», деб айтдилар».

(Ад Доримий, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да, Термизий келтириб Хасан хадис деганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***

2 weeks, 6 days ago

#Ҳадис_1135📘

Абу Зуръа розияллоҳу анҳу айтади:
«Абу Ҳурайра билан Марвоннинг ҳовлисига кирдим. Бас, у ўша ерда суратларни кўрди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла, Мен яратган нарсага ўхшаш нарса яратишга урингандан ҳам золимроқ кимса борми?!
Қани, бир заррани яратиб кўрсинлар-чи! Қани, бир дона буғдойни яратиб кўрсинлар-чи!
Қани, бир дона арпани яратиб кўрсинлар-чи! дейди», деганларини эшитганман», деди.

(Икки шайх ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌Ушбу икки ривоятдан сурат солувчиларнинг иши нақадар ёмон олиниши кўриниб турибди.
📌 Уларнинг иши Аллоҳнинг яратувчилик сифатига шериклик қилишга ҳаракат деб баҳоланмоқда.
📌 Бу маъно айниқса ўша пайтларда ўта бўрттирилган.
📌 Чунки у вақтларда сурат солиш фақат сохта худолар суратини солишдан иборат бўлган.

@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***

3 weeks, 6 days ago

#ал_Азкор_77

21-БОБ.

МАСЖИД ИЧИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ (36)

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди.

Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ عِنْدَ رَبِّهِ (30)

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир».

Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур».

عن بُريدة رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏

« ‏إنَّما بُنِيَت المَساجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ‏ »‌‏.‏ رواه مسلم في صحيحه‏.‏

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар.

(Муслим ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago