Aziz Qahhorov |Rasmiy kanal

Description
?? Kogon tuman hokimining axborot siyosati masalalari bo'yicha maslahatchisi Azizjon Qahhorovning rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun: [email protected]
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago

2 months, 2 weeks ago

Kontraktni 4 qismga bo‘lib to‘lash imkoni bormi? JAVOB: Ha, 4 ga bo‘lib to‘lash mumkin.

OTM talabalariga o‘qish uchun yillik to‘lovning to‘liq miqdorini teng ulushlarda to‘rt qismga bo‘lish yo‘li bilan o‘tkazishga ruxsat berilgan.

Bunda muddatlar quyidagicha:

25% qismini — 1-kursga tavsiya etilganlar 15-sentyabrgacha, ikkinchi va undan keyingi bosqich talabalari uchun 1-oktyabrgacha;

50% qismini — 2025-yil 1-yanvargacha;

75% qismini — 2025-yil 1-martgacha;

100% qismini — 2025-yil 1-maygacha.

To’lov muddatlarini uzaytirish ham mumkin. Bunda 1-kursga kirganlarning dastlabki muddatini uzaytirish vakolati Davlat qabul komissiyasiga berilgan, qolgan hollarda OTM rektori muddat uzaytirishni o’zi hal qiladi.

kontrakt.edu.uz sayti orqali yuborgan arizangiz tasdiqlansa, 4 ga bo‘lib to‘lash imkoni va muddatlari haqida maʼlumot chiqadi. Mana shu yerdan ham ko‘rib olsangiz bo‘ladi.

Bunda, mazkur tartib moliyaviy mustaqillik berilgan davlat oliy taʼlim muassasalari uchun tavsiyaviy xarakterga ega.

*‼️ESLATMA: bo‘lib to‘lash imkoniyati super-kontrakt uchun ham amal qiladi. Lekin super-kontraktda o'qimoqchi bo'lganlar dastlab 50% to'lovni* amalga oshirishlari kerak. Shundan keyingina ularni talabalikka qabul qilish to'g'risida buyruq chiqadi. 25% qoidasi faqat oddiy kontraktga taalluqli.

@AzizQahhorov

2 months, 2 weeks ago

❗️Талабалар учун ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.

Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:▪️ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.

Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.

@AzizQahhorov

2 months, 3 weeks ago

Мустақиллик - миллатнинг қутлуғ байрами

Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий кун – халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.

Юртимиз ривожи, республикамиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган чуқур янгиланишлар ва ислоҳотлар, илм-фан юксалиши мақсадида изланишлар олиб бораётган олимларимиз ва тадқиқотчиларимизга юксак эътибор, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг ҳар бир соҳасига инновацияларнинг жорий этилиши бўйича саъй-ҳаракатлар бугун ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши бунинг яққол мисолидир.

Ҳар бир давлатнинг мустақилликка эришган куни шу мамлакат халқининг жаҳон ҳамжамиятида тенглар ичра тенг, ўз ўрни ва ўз сўзига эга бўлиш бахтига муяссар бўлган  энг азиз санасидир. Истиқлол йилларида янги авлод камолга етди. Энг муҳими, ҳаёти маъно-мазмуни, мақсад-муддаоси ва онгу дунёқараши тубдан ўзгарган юртдошларимизни мустақилликни янада мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, баркамол авлодни тарбиялаб, мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузини янада юксалтиришдек эзгу мақсадлар бирлаштирди.

Мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, демократик янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Ўтган давр эркин ва фаровон ҳаётни, буюк келажакни фақат ва фақат мустақиллик асосидагина қуриш мумкинлигини кўрсатди.

Фикримизнинг якуни сифатида айтишимиз мумкинки, биз учун истиқлол – миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳондаги обрў-эътибори, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Ҳар бир фуқаромиз учун – миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар – эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб беришдир.

@AzizQahhorov

5 months, 1 week ago

*Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:
* Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;

Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

❗️ Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Каналга уланиш ? @AzizQahhorov

5 months, 1 week ago

Beeline тармоғида авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда. Шу сабабдан интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин.

"Яқин орада хизматларнинг ишлаши тўлиқ тикланади", — дейилади компания хабарида.

Каналга уланиш ? @AzizQahhorov

5 months, 1 week ago

❗️ 120 млн сўмлик ипотека кредити олиш истагини билдирганларни рўйхатга олиш бошланди.

? "Онлайн маҳалла" электрон платформасида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларнинг рўйхатини юритиш модули очиб берилди.

? Мазкур ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

? Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

? Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари “маҳалла еттилиги” билан биргаликда Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун кредит олган фуқароларнинг мунтазам даромад олиш имконини берадиган фаолият турлари билан банд бўлишларини таъминлайди.

7 months, 2 weeks ago

ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️ Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. *▪️ Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️ Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️ Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️ Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️ Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️ Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг қошида эмас!

▪️ Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!*

ОНАЛАР ҲАҚИДА

*▪️Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️ Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️ Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!*

Каналга уланиш ? @AzizQahhorov

7 months, 2 weeks ago
7 months, 2 weeks ago
7 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago