Sobir Madiyev

Description
Ushbu kanal orqali madaniyat va san’at ta’limiga oid yangiliklar, muassasa rahbarlarining faoliyatida zarur bo‘ladigan tavsiyalar berib boriladi.
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 21 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 4 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago

1 week, 2 days ago
1 week, 2 days ago

‼️Диссертацияни ҳимояга тақдим этиш ва Кенгашда ҳимоя қилиш

Диссертация бажарилган муассасада диссертация дастлабки экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг уни кўриб чиқиш учун муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга юборилади.

Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.

Илмий ва таълим ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ўзлари ишлаётган жойда тузилган Илмий кенгашларда, вазирлик, идораларнинг раҳбарларига ўз ташкилотларига қарашли муассасаларда тузилган Илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. Бунда уларнинг диссертация ҳимоя қилиши билан боғлиқ масалалар ОАК томонидан ҳал этилади.

ОАK аппарати ходимлари ОАК раҳбарияти рухсати билан диссертацияларини ҳимоя қилишлари мумкин.(шу жойи маззами)

Диссертацияни Илмий кенгашда дастлабки кўриб чиқиш, ҳимояга қабул қилиш ва диссертациянинг ошкора ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертация ва аттестация ишини ОАКга тақдим этиш Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) мувофиқ амалга оширилади.

1 week, 2 days ago

Дарсга келмаган “академик қарздор талаба”нинг курсдан қолдирилиш тартиби

(кредит-модул тизими бўйича)

1 та фан учун 6 кредит ажратилган;
1 кредит 30 соатга тенг;
1 та фаннинг 6 кредити 180 соат;
180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.

Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни, 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.

Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади. Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади. Мана шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.

2 months, 3 weeks ago

**МАСОФАВИЙ ХОДИМНИ БЎШАТДИК, ЛЕКИН БУЙРУҚНИ ҚАНДАЙ ТОПШИРАМИЗ?

САВОЛ.
Биз бир ходимни масофадан ишлаш бўйича ишга қабул қилганмиз. Меҳнат шартномасида ҳам масофадан туриб ишлаш кўрсатилган. Эртадан бу ходимни ишдан бўшатмоқчимиз, лекин унга ишдан бўшаганлиги ҳақидаги буйруқни қандай топширамиз? Телеграмига ёки электрон почтасига юбориб қўйсак етадими?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 464-моддаси иккинчи қисмига кўра:

агар масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиб чиқиши электрон ҳужжат тарзида амалга оширилса, иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимга мазкур меҳнат шартномаси бекор қилинган куни лозим даражада расмийлаштирилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали қоғозда юбориши шарт.

Яъни, масофавий ишлаётган ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни электрон тарзда юборишнинг ўзи етарли эмас.

Ходим ишдан бўшатилган кунинг ўзида, унинг меҳнат шартномасида кўрсатилган манзилига почта орқали буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда хат юборишингиз керак.

?@yuristkadr

2 months, 3 weeks ago

#amaliyot
Ходимни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатиб юбориш мумкинми?
Биринчи ходим йўқ жойдан жанжал чиқариб, бошқа бир ходим билан уришди ва уни “сен ғирт ярамас ва ифлос одамсан” деб ҳақорат қилди. Хўш, мана шу иш учун биринчи ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?
Кўз олдимизга амалий тилда “статья билан ишдан бўшатиш” дейиладиган Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси келади. Тўғрими?

МК 162-моддасига асосан ходимни иш жойида бошқаларни ҳақорат қилиш ички меҳнат тартиби қоидаларидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ҳақорат қилган ходимни МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш мумкин. Буни биласиз.

▪️Бироқ, бу вазиятда айрим турдаги қонунбузарликларни аниқлаш бошқа маъмурий органлар ёки судлар ваколатида эканлигини эътиборга олиш керак. Масалан, ҳақорат ёки туҳмат қилганлик фактини аниқлаш иш берувчилар ваколатига кирмайди. Туҳмат ёки ҳақорат қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (40, 41-моддалари)га мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бу ҳуқуқбузарликлар жиноят судлари томонидан аниқланадиган қилмишлар ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 245-моддаси). Яъни, ходимнинг бошқа бир шахсни ҳақорат қилганлик факти жиноят судлари томонидан аниқланмагунича, унинг айби исботланмаган бўлади. Демакки, суднинг якуний қарори чиқмагунича, ходимни ҳақоратда айблаб ишдан бўшатиб юбориш ноқонуний бўлади. Қизиқ томони шуки, ҳақорат қилган ходимни судга тортиш ҳақоратланган жабрдийда шахснинг аризасисиз амалга ошмайди. Ходимнинг ҳақорат қилганлик фактини аниқлаш учун биргина иш берувчининг ташаббуси етарли эмас. Шуниси ҳам бор.

▪️Шу жойида кўпроқ семинарларда айтиладиган бир жиҳатга тўхталмоқчиман. Биринчи ходим кейинги ходимни ҳақорат қилган вазиятда одатда, ҳақоратдан ташқари бошқа интизомий қилмишлар ҳам содир этилган бўлади. Масалан, бошқа ходимлар билан қўпол муомалада бўлиш, корхонадаги ички муҳитни ёмонлашишига сабаб бўладиган жанжалли вазиятларни юзага келтириш, ишдаги одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган, ташкилот ва ходим обрўсига путур етказадиган номуносиб ҳатти-ҳаракатлар содир этиш каби қилмишларни айтяпман.

Агар булар ☝️ҳам ички меҳнат тартиби қоидаларидаги мажбуриятларни бир марта қўпол бузилишлари рўйҳатида алоҳида қилмиш сифатида кўрсатилган бўлса, иш берувчи ҳалиги ходимни айни шу фактларга таяниб ишдан бўшатиши мумкин.

Ҳозир давлат ташкилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритади. Мисол учун дейлик, ушбу комиссия биринчи ходимнинг ҳаракатларида ҳақоратдан ташқари биз санаб ўтган кейинги қилмишлар ҳам борлиги ҳақида ҳулоса берса, иш берувчи ҳақорат фактини бир четга суриб туриб, ушбу фактларни қўллаган ҳолда ходимни ишдан бўшатиши мумкин бўлади.

?‍?Кўриб турганингиздек, бу ерда кўп нарсалар ташкилотдаги юрист ва кадрнинг топқирлигига ҳам боғлиқ.
?@yuristkadr

3 months ago
3 months ago

#Кадровик Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?

Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

? аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
? ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
? ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
? резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
? 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
? I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
? ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
? жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

3 months ago

#amaliyot Ходим “больничнийда” бўлганда меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилиш мумкинми?

Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслиги МКнинг 163-моддасида кўрсатилган. МК 163-моддасидаги бу чеклов меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишга тегишли.

Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш эса, иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси)дан алоҳида ва мустақил асос ҳисобланади. МКнинг дастлабки синовга доир 129-132-моддаларида меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинмас деб аниқ ёзиб қўйилмаган. Бироқ, бундан дарров хулоса чиқаришга шошилманг.

Сизга бошқа бир қоида ҳақида айтишим керак. МКнинг 130-моддасида “вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди” дейилган. Эътибор беринг, ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов муддатига, янада аниқроғи, дастлабки синов даврига қўшилмас экан. Энди, МК 132-моддаси иккинчи қисмидаги мана бу қоидани ёдга олайлик: “Иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни кўрсатган ҳолда ўз ташаббусига кўра, дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақли” дейилган тўғрими? Шу жойда “...дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақли” деган жумлаларга аҳамият берамиз, яъни иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилмоқчи бўлса, бу фақат дастлабки синов даврида амалга оширилиши мумкин.

Демак, хулоса шундай бўлади, ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов даврига кирмайди ва шу сабабли, иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси бўйича бекор қила олмайди.

Қизиқ бир кейс айтиб бераман. Ходимнинг дастлабки синов муддати тугашига бир хафта қолган. Иш берувчи ходимнинг фаолиятидан қониқмаганлиги сабабли, уни дастлабки синов натижаси бўйича ишдан бўшатмоқчи. Бу бўйича ишчи гуруҳи томонидан алоҳида далолатнома ҳам тузилди. Ходимга огоҳлантириш хати берилди. Кутилмаганда ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврига чиқиб кетди, камида 10 кун касаллик даврида бўлиши аниқ. Хаммаси аён, ходим ким биландир маслаҳатлашган ва 10 кун меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлса, синов даври тугайди ва иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилолмайди деб ўйлаган.

Лекин ходим адашган. Негаки, МК 129-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов муддатига қўшилмайди дегани, ходим меҳнатга қобилиятсизлик варақаси очтирдими, демак, шу кундан бошлаб, дастлабки синов даврининг ўтиши тўхтаб туради деганидир. Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини ёпган кундан бошлаб, тўхтаб қолган синов даври тўхтаган кундан бошлаб яна ўтишни бошлайди. Ва иш берувчида касаллик варақаси ёпилиши муносабати билан қайтадан ўтишни бошлаган синов даврида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга барибир имкон бўлаверади.

?@yuristkadr

3 months ago

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;

  1. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;

  2. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;

  3. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;

  4. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;

  5. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;

  6. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;

  7. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади;

  8. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;

  9. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;

  10. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;

  11. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;

  12. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;

  13. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;

  14. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;

  15. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;

  16. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;

  17. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;

  18. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;

  19. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

3 months, 1 week ago

#Кадровик
Меҳнат шартномаси меҳнат интизомини ходим томонидан мунтазам бузиш асоси билан бекор қилинганда судларнинг эътибори қаратилиши керак бўлган жиҳатлар.

Ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги нималарда кўринади? МКнинг 161-2қ 4-бандига асосан ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир.
Бундай низоларни кўришда, Судларга ҳам бу соҳада тушунтиришлар берилган. Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сонли қарорига асосан
Бунда судларнинг эътибори меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишга муқаддам тегишли тартибда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд унга нисбатан бошқа таъсир чоралари қўлланилганидан кейин бир йил давомида ходим томонидан содир қилинган интизомга хилоф ҳаракат асос бўлишига қаратилсин.

Суд 161-2қ 4-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиниши қонунийлиги масаласини муҳокама қилишда фақат интизомий жазо чорасини қўллашнинг белгиланган муддатлари ва тартибига амал қилинганини аниқлаш билан чегараланиб қолмасдан, балки аввал меҳнат интизомини бузганлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашда ҳам белгиланган муддат ва тартибларга риоя қилинган-қилинмагани, ходимнинг моддий жавобгарликка тортилиши ёки унга нисбатан бошқа таъсир чоралари қўлланиши асосли бўлган-бўлмаганини ҳам текшириб чиқиши керак.

Агар суд муҳокамаси давомида ходимга нисбатан илгари қўлланилган жазо ёки таъсир чораси бир йиллик муддат ўтмасдан олдин меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда (МК 315-моддасининг учинчи қисми) олиб ташлангани аниқланса, МК 161-2қ 4-бандига асосан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 21 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 4 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago