IBRATLI HIKOYALAR TO'PLAMI

Description
Ibrat...
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 year, 2 months ago

​​БАЛКИ  БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу Сизнинг  нажотингиздир!

@ihtuz

1 year, 2 months ago

Ҳеч бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув эртага сени чўктира олади ҳам.
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

​​©️ Жалолиддин Румий

@ihtuz

1 year, 2 months ago

​​​​ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

@ihtuz

1 year, 3 months ago

Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.

@ihtuz

1 year, 3 months ago

Непалликлардан ҳаётий сабоқлар

  1. Секин гапиринг. Тез ишланг.
  2. Одамларни қариндошларига қараб баҳоламанг.
  3. "Мен сени севаман" деганда рост гапиринг.
  4. "Мен бундай бўлганидан афсусдаман" деганда, кўзларига қаранг.
  5. Бировларнинг орзуи ва тушлари устидан кулманг.
  6. Одамларга улар кутганидан ортиғини беринг ва буни хурсандчилик билан бажаринг.
  7. ЭНГ яхши кўрган шеърингизни доим ёдда сақланг
  8. Ҳамма айтилаётган гапга ишонманг
  9. Буюк муҳаббат ва улкан ютуқлар учун таваккал қилишга тўғри келади.
  10. Ютқазганизда сабоқ олишга, фойда билан чиқишга ҳаракат қилинг.
  11. Кичкина баҳс деб, катта дўстликдан воз кечманг.
  12. Хато қилсангиз яширманг, уни тўғирлашга ҳаракат қилинг.
  13. Ҳар куни озгина вақт ёлғизликда қолинг.
  14. Баъзан сукут энг яхши жавобдир.
  15. Кўпроқ ўқинг.
  16. Яқин инсон билан уришганда, ўтмишни қўзғатманг.
  17. Бир йилда бир марта бормаган жойингизга сафар қилинг.
  18. Худога ишонинг, аммо доим машинангиз эшигини ёпиб юринг.

@ihtuz

1 year, 3 months ago

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:

"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"

Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

@ihtuz

1 year, 3 months ago

Ҳаётингизни яхшилашингиз учун 25 маслаҳат:
1. Роҳатланиш учун пулингизни аяманг;
2. Ёқдими — айтинг;
3. Бугун яшанг, чунки кеча ўтиб кетди, эртага келмаслиги мумкин;
4. Тушунарсизми — сўранг;
5. Агар учрашишни истасангиз — таклиф қилинг;
6. Бирор нарсани хоҳласангиз — сўранг;
7. Ҳеч қачон тортишманг.
8. Тушунарли бўлишни хоҳласангиз — тушунтиринг.
9. Агар айбдор бўлсангиз, дарҳол айтинг ва баҳона изламанг;
10. Ҳар доим ёдда тутингки, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва бу кўпинча сизникига тўғри келмайди;
11. Аҳмоқлар билан гаплашманг;
12. Ҳаётда асосий нарса — бу севги, қолган ҳаммаси — беҳуда;
13. Инсоннинг барча муаммолари фақат унинг бошида;
14. Атрофимиздаги дунё на ёвуз, на меҳрибон, унга сизнинг борлигиниз ҳам йўқлигингиз ҳам аҳамиятсиз;
15. Ҳар қандай воқеадан завқ олишга ҳаракат қилинг;
16. Бошқа ҳаётга эга бўлмаслигингизни доимо ёдда тутинг;
17. Асло мижғов бўлманг;
18. Кўп телевизор кўрманг, акс ҳолда улоқчага айланасиз;
19. Ҳеч кимга қарздор эмаслигингизни унутманг;
20. Унутмангки, ҳеч ким сизга ҳеч нарса қарздор эмас;
21. Сиёсат билан шуғулланманг, сиёсат одамларни ғазаблантиради;
22. Ҳаётда ҳар доим фақат ўзингизга ишонинг;
23. Ваъдаларга эмас, балки ҳис-туйғуларингизга ишонинг;
24. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, ўлганингизда, сизда шу ҳам бўлмаслигини ўйлаб кўринг;
25. Билингки, бугун сизнинг ҳаётингиздаги энг яхши кун.

@ihtuz

1 year, 3 months ago

• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!

@hissiyotim

1 year, 3 months ago

#ibrat

ҚИЗ ФАРЗАНД

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир”, – деб ёзиб қўйди. “Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Якинларингизга узатинг:
???
@ihtuz

1 year, 3 months ago

"Дунё ишлари чала қолади" деб Роббингни тарк этма! Зеро, мозорлар ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Жалолиддин Румий

@ihtuz

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago