O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago
Отам ҳақидаги ушбу эссе " Ишонч" газетасининг бугунги -- 4 май сонида чиқди. Ҳусан Эрматов раҳбарлигидаги таҳририят жамоасига чин дилдан миннатдорлик билдираман.
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса ҳаммадан бадавлатсан!
***Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу***
#тафаккур_учун **Кимнинг қандайлига қачон билинади
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.**
https://www.youtube.com/watch?v=zBkq0uCCmDA&t=130s
YouTube
Маматқул Ҳазратқулов: 60 йил аввал талаба бўлганман, шундан буён қўлимдан китоб тушмайди!
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида ижодий маҳорат мактаблари лойиҳаси доирасида устоз журналист-адиблар билан ижодий учрашувлар ўтказилмоқда. Зиммамизга етук, малакали журналист кадрлар тайёрлаш вазифаси юкланяптими…
Ҳаким деди: Етти нарсани тавсия қиламан, уни ёдлаб амал қилсанг, саломат бўласан:
#Азизлар, ҳали кеч эмас!
Рим сенатори Маркус Като 80 ёшида юнон тилини ўрганган.
Сократ 70 ёшидагина кўплаб чолғу асбобларида чалишни ўрганган ва бу санъатни мукаммал эгаллашга муваффақ бўлган.
Микеланжело ўзининг энг муҳим расмларини 80 ёшида чизган.
Гёте 80 ёшида “Фауст“ асарини тугаллади.
Немис тарихчиси Леополд Ранке 91 ёшида «Жаҳон тарихи» асарини битирди.
Исаак Нютон 85 ёшида ҳам тинимсиз фаолият билан банд эди.
Лев Толстой 82 ёшида далани ўроқ билан шундай ўрганки, ёш ўроқчилар унга етиб бора олмасди. “Уруш ва тинчлик“ романининг оппоқ соқолли муаллифи шу мўътабар ёшида конькида учди, велосипедда, отда сайр қиларди ва тўппонча билан (бир оёғида) 40 мартадан кўпроқ ўтириб-туришни машқ қиларди!
Америка фуқароси, бастакор ва дирижёр Игор Стравинский 88 ёшгача ишлаган.
Шоир Берангер 77 ёшгача ижод қилди;
Лев Толстой - 82 ёшгача;
Виктор Гюго - 83 ёшгача;
Академик Иван Павлов - 87 ёшгача;
қадимги юнон драматурги Софокл - 90 ёшгача.
Файласуфлар Диоген ва Демокрит, рассомлар Титиан ва
Микеланжело саксон ёшга тўлганидан кейин ҳам ижодий фаол эди;
Бернард Шоу 94 ёшгача ишлаган...
Айтганча, яқинда америкалик олимлар Европалик ҳамкасблари билан биргаликда шов-шувли кашфиётни эълон қилишди:
Маълум бўлишича, инсон мияси аввал ўйлагандек 25-30 ёшгача эмас, балки 50 ёшгача ривожланади. Бундан ташқари, агар одам фаол ақлий фаолият билан шуғулланишда давом этса, мия қариши деярли содир бўлмайди!
Буларнинг барчаси нима учун?
Фақат бир нарса:
“Кексалик“ деган касаллик йўқ, лекин фақат нотўғри психологик қарашлар мавжуд.
Таниқли психиатр Даниел Амен: “Эшитганингизнинг ҳаммасига ишонманг, ҳатто ўз бошингизда бўлса ҳам“, - деб маслаҳат беради.
Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқлар ва тўсиқларнинг барчаси бизнинг ичимизда.
Уларни бузинг!
Бизнинг руҳимиз, ички кучларимизнинг ёши йўқ.
Биз тирик эканмиз, бизда ҳали ҳам юқорига кўтарилиш имконияти мавжуд - руҳий юксалиш йўлида ҳеч бўлмаганда яна бир баландликка кўтарилиш.
Яхши вақтларни кутманг - фақат битта яхши вақт бўлиши мумкин.
У “ҲОЗИР“ деб аталади
(муаллиф номаълум)
А. Ҳамроев таржимаси
Мадҳиямиз муаллифлари Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов ва Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago