Дийдор. Маматқул Хазратқулов

Description
We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 6 days, 3 hours ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 1 month ago

Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!

Ҳамиша биз билан бўлинг!

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks, 1 day ago

Бугун Алишер Навоий ҳазратлари таваллуди куни.

3 weeks, 1 day ago

АВВАЛГИЛАРҒА ЎХШАМАС
(Навоий ғазалига Омон Матжон мухаммаси)

Чарх авзойи бу дам аввалгиларға ўхшамас,
Котибу давру рақам аввалгиларға ўхшамас,
Энди инсон қадри ҳам аввалгиларға ўхшамас,
Кўнглум ичра дарду ғам аввалгиларға ўхшамас,
Ким ул ойнинг ҳажри ҳам аввалгиларға ўхшамас.

Не учар юлдузлар ўтди чалғитиб элни жуда,
Неча авлод йўли-ю умидин айлаб беҳуда,
Давр мезони билан тортай бу кун ўзимни-да,
Не ситамким қилса раҳм махфий эрди зимнида,
Эмди қилса не ситам аввалгиларға ўхшамас.

Бул Жаҳон тун бирла тонг баҳс этар бир ҳужраким,
Воҳ, қуёш савдосиға шамлар нечук бўлди ҳаким,
Ишқ, бу — ўз умрим, анга нечук қасамлар ичмаким,
Демангиз Ширину Лайли онча бор ишқ ичраким,
Хўбликда ул санам аввалгиларға ўхшамас.

Қай кишиким бир улуғ ишга этибди жон нисор,
Шиддати пасту баланд келганда ҳам бўлмайди ор,
Эй фалак, ҳеч кимни этма бесамар йўлларда хор,
Жавридин эрди аламлар, эмди тутмиш ўзга ёр,
Ўлмишамким, бу алам аввалгиларға ўхшамас.

Она Шарқ тожин киюр! Зулматда ушлатманг мени,
Бодайи ҳақ мастиман, ёлғонга уйғатманг мени,
Ўз хаёлимға қўйинг, ўзгага ишлатманг мени,
Ишқ аро Фарҳод ила Мажнунға ўхшатманг мени,
Ким бу расвойи дажам аввалгиларға ўхшамас.

Ҳар кима ҳар хил ёзур Арш Мирзоси сана,
Айланур ойина бу, ҳеч битта иш топмас пана,
Нафс ипига боғлидур руҳ ипларин узган тана,
Кўйининг эҳромидан кўнглимни ман этманг яна,
Ким анга азми ҳарам аввалгиларға ўхшамас.

Сўкмак ўтганлар ишин нотавонлар расмиким,
Ўз замонин рост этар қавми марддир асли ким,
Шу ҳаёт тилсимларин очмоқ Омонлар касбиким,
Эй Навоий қилма Жамшиду Фаридун васфиким,
Шоҳ Ғозийга карам аввалгиларға ўхшамас.

1 month ago

АЛЛОХНИНГ ИШИ

Бир куни чўлда пиёда кетаётган дарвешнинг олдидан отга миниб олган бир йигит чиқди.
– Ота, анчадан бери мени ўйлантирадиган бир савол бор, сизга айтсам жавоб берасизми? – деб сўради отга минган одам.
Дарвеш жавоб берди:
– Ақлим етадиган савол бўлса, марҳамат!
– Шу нарсани билишни истайман: Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Саволнинг тайинсизлигидан энсаси қотган дарвеш буни сездирмасликка уриниб:
– Жавоб бераман, бироқ бир шарт билан; сен отдан тушасан, унга мен минаман.
– Нима сабабдан?..
– Бундай “юксак” саволга юксакдан туриб жавоб бериш лозим. Сабаби шу, – деди дарвеш.
Йигит отдан тушди, дарвеш эса унинг отига минди. Пиёда ҳолда турган йигит:
– Хўш, энди айтинг-чи, Аллоҳ ҳозир нима қилаяпти?
Дервеш от устида ўтирганча жавоб берди:
– Нима қиларди, Аллоҳ отнинг жиловини сендек аҳмоқнинг қўлидан олиб, менга тутқазди!..

(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
https://t.me/habibabdunazaar

3 months ago

Абдулла Орипов

ДУНЁ

Бир кимса умрининг сўнгига қадар,
Йиғди молу дунё, йиғди сийму зар.

Уни қизиқтирди на дўстнинг ҳоли,
Ва на қўшнисининг ўксик аҳволи.

У чиндан мол-мулкнинг жиловин тутди,
Фақат нафс ортидан от суриб ўтди.

Бир куни ба ҳукми такдири азал,
Шамширин кўтариб келди-ку ажал.

Энди на сийму зар қутқара олур,
На биллур, на гавҳар қутқара олур.

Рози ё норизо — фарқи йўқ мутлоқ,
Бундай чоқ чорасиз ҳатто дўст-ўртоқ.

Бешафқат ажалга берар экан тан,
У деди: "Шу экан, дунё шу экан".

Марҳумга марҳумлик кўрилгай лойиқ,
Уни қабристонга элтди халойиқ.

Уюм тупроқ бўлди қувончи-ғами,
Кимдир боқиб деди: "Шунга шунчами..."

1994

@abdullaorifijodi

3 months, 1 week ago

барҳаёт овозлар

3 months, 1 week ago

ЎЛМАС НАВОЛАР "ТАНОВОР"

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

#Аждодларимиз

Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким эканлигини биласизми?

У тиббиёт, фалсафа, кимё, физика, математика, геология, астрономия, тарих, фармацевтика, география ва таржимонликда билимдон бўлган. У барча фанлар бўйича 120 дан ортиқ китоб ёзган.

У бундан 1000 йил аввал, Ер ўз ўқи атрофида айланишини илк бор айтган шахсдир ва замонавий технологияларсиз Ернинг айланасини жуда аниқлик билан 99.7% га тенг бўлган аниқликда ўлчаган. Шунингдек, ернинг шакли ва майдонини ўрганадиган "геодезия" фанининг асосчиларидан бири бўлган.
Жорж Сартон унинг ҳақида "Фанга кириш" китобида шундай деб ёзган: «У саёҳатчи, файласуф, математик, астроном, географ ва энциклопедик олим эди. У Исломнинг буюк олимларидан ва дунё илм-фанидаги энг йирик шахслардан биридир».
Немис шарқшуноси Шахоу эса уни шундай таърифлаган: «У тарихдаги энг буюк ақлий салоҳият эгасидир».

Бу буюк олим – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний.

oxunbobooficial

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago

#xayrli_oqshom

Navoiy og‘azali - Mustahzod

We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 6 days, 3 hours ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 1 month ago

Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!

Ҳамиша биз билан бўлинг!

Last updated 2 weeks, 3 days ago