Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

RİSOLAT

Description
Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.
Advertising
We recommend to visit

Всем Карамба! Тут вас ждут мемы, юмор и приколы

По рекламе: @newbrandmediabot

Last updated 3 weeks, 3 days ago

хэлп от taehyung хелп

Last updated 7 months, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago

2 months, 1 week ago

𖦹 Э Ъ Л О Н

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли мусулмонлар, қадрли биродарлар!
Алҳамдулиллаҳ… воссолату вассаламу аъла Расулиллаҳ! Вабаъду:

Аллоҳ таоло банларга берган энг катта неъмати ҳидоятдир, ислом ва иймондир, ким Аллоҳ таолонинг ҳидоятига эргашса бахтлидир, гарчи дунёда бой-бадавлат бўлмаса ҳам, модомики ҳидоят йўлида яшар экан; у неъматдадир ва у охиратда бахтсиз бўлмас, Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга Мендан бирор ҳидоят келганда: ким ҳидоятимга эргашса; бас адашмайди ва бахтсиз бўлмайди». (То-ҳа: 123).

Мусулмонларнинг иттифоқи билан ҳидоятда қолиш ёки ҳидоят йўлига кириш учун тавба амали зарурдир; чунки инсон кўп хато қилувчидир. Шунинг учун Қуръон ҳам, суннат ҳам тавбага кўп урғу берган: аҳкомлари, турлари, шартлари ва ҳоказо… Тавбанинг аксар масаласи муҳкам оятлардан ҳисобланади. Қадимги ва кейинги олимларимиз ҳам тавба ҳақида алоҳида китоблар ёзган, қолаверса эътиқод ва амалга тааллуқли ишларда ва китобларда ҳам тавба масаласи бевосита зикр қилинади.
Пайғамбарларнинг вазифаларидан бири ҳам одамларни Аллоҳ таолога кўп-кўп тавба қилишга, истиғфор айтишга чақирган. Ҳатто олимлар: «барча дин ва ундаги етуклик тавба амалига дохилдир», деб айтади. Бир қанча йирик олимлар тавба ҳақида алоҳида китоблар, мақолалар ёзиб мерос қолдирганлар, бу барча диндор китобхонларга маълумдир. Шу сабаб тавба амалига алоҳида тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлган ишлардан ҳисобланади. Табиийки бунга талайгина сабаблар бор:

- одамларнинг аксари салафлар айтганидай тавбага енгил қарайди; ё унутганидан, ёки орзуга берилганидан, ёки раҳматга суянганидан…

Тавба ҳақидаги аксар китоблар ёки унга тегишли масалалар зикри араб тилида ёзилган, ёки улардан баъзи-бири таржима қилинган холос, шунинг учун тавба ҳақидаги китобларни жамлаган ҳолда ва мавзуси-масалаларини тартиблаб тилимиз ва онгизимга мос равишда мустақил бир китоб ёзишга жазм қилган эдим, чунки бу бобдаги китобга эҳтиёжимиз катта. Аввало мусулмонлар учун тавбадаги оят ва ҳадислар, кейин тавбанинг фиқҳи ҳақида айтган уламолар сўзларини яхши англаб олиш лозим бўлади. Камина бу ҳақида аввалроқ (2019 й.) араб тилида кичик бир рисола ёзган эдим, кейин эса ўз тилимиздаги мусулмонларда тавба ҳақида кенгроқ бир китобга эҳтиёж борлигини пайқаган ҳолда бу ишга киришдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Ўз изни билан Тавба китоби ўз тилимизда ҳам нашрдан чиқди.
Тавба қалб амалларининг энг муҳимларидан саналади, шунинг учун азиз биродарлар бунга кўнгилдан эътибор қаратинг, имкон қадар тавба фиқҳини ўрганинг, чунки банданинг - ё Аллоҳ билан ё ўзига ўхшаган банда билан ҳақ-ҳуқуқлари бўлади, буларни сақлаб қолиш ёки бузмаслик тавбага ҳам боғлиқдир.

Аллоҳ таолонинг изни билан китоб Қирғизистон давлатида нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Шунингдек нашр ишларидаги барча дин ходимларига ҳар бир дастаклари учун алоҳида раҳматимни изҳор қилиб қоламан.

Китобни Ўш шаҳридаги кўпгина китоб дўконларидан харид қилиб олишингиз мумкин. Аммо, PDF шаклини иккинчи нашрдан кейин тарқатишга қарор қилганмиз. Китоб ҳақидаги мулоҳаза ва фикрларни сўнгги саҳифада кўрсатилган электрон манзилдан юборишингиз мумкин.
Китоб ўз номи билан банданинг йўли бўлган Тавбадир, унда жуда муҳим бўлимлар ва масалалар келтирилган: тавба шартлари ва гуноҳлар бўлими каби, қисқаси банда табвасиз нажот тополмайди. Умид қиламанки китоб барчамизга фойдали бўлади, дуоларингизда унутманг.

- Китоб ҳақида маълумот:

Муаллиф: Умар Шоҳир
Номи: «ТАВБА банданинг йўли»
Нашриёт: Рисолат
Сана: 1445 й, шаъбон ойи / 2024 й, феврал
Саҳифаси: 416 бет
ISBN: 978-9967-9508-6-3
Нашр: Биринчи нашр
Нашр сертификат рақами: No 196
Манзил: Ўш вилояти

Ҳурмат билан Umar Shohir

𖣔 Рисолат - @risolat_net

2 months, 3 weeks ago

• Салафлар айтарди: Ражаб ойи шамолга ўхшайди, Шаъбонда сер ёмғир булутларни ҳайдаб келади, Рамазон эса ҳосилни териш ойидир.

• Энди ким Ражаб ойида экин экишга енг шимармаган бўлса, Шаъбон ойида экинни суғаролмай қолади, кейин Рамазонда қандай қилиб ҳосил йиғаркин а?!

© **Умар Шоҳир

𖣔 Рисолат** - @risolat_net

2 months, 3 weeks ago

#РАМАЗОНГА_БИР_ОЙ_ҚОЛДИ:

• Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ Шаъбон ойи киргач тижоратини йиғиштириб, Қуръон тиловати учун фориғ бўларканлар.
Яна у киши бундай деб қўярканлар: «Рамазондан олдин нафсини ислоҳ қилиб олган кишига тувбо-жаннат бўлсин!»

© Ибн Ражаб, «Латоифул Маориф».

• Аллоҳ таоло Рамазондан олдин ва кейин ҳам, аҳволларимизни тузатсин, гуноҳларимизни афв этсин, муборак ойга тайёргарликни осон қилсин, ботину зоҳир фитна-фасодлардан сақласин барча Ислом аҳлини, омин.

© Умар Шоҳир

𖣔 Рисолат - @risolat_net

3 months, 1 week ago

𖦹 КУН ЎГИТИ

𑁍 Эй банда: Сен ўзинг ёқтирмаган ҳолатда яшамагин, токи яхши ҳолатда хотима топгин.

𑁍 Эй банда: Яхши ҳолатда бўлиш учун; яхши ниятда бўл, яхшилик қил! Яхши ҳолат дининг, намозинг, ахлоқинг – яхши бўлиши билан яхшидир, дунё билан эмас, албатта.

𑁍 Эй банда: Агар дунё билан яхши ҳолат бўлса эди, пайғамбарлар дунёга ҳақли бўлиб; тўкин-сочинликда, имтиҳонсиз худди хонлардай, бой-зодогонлардай, балки шаҳзодалардай яшар эди!

᪥ Дуо: Аллоҳ таоло динимизни саломат қилсин, дунёга алданмайлик, кўп қизиқмайлик, дунёда қоладиган йўқ... Ё Аллоҳ! Сендан - саломат дин, саломат қалб сўраймиз, бизларни йўқчилик билан синамагин, дунёга алданиб қолмайлик, Ўзингдан бошқага муҳтож қилмагин, Ягона илоҳимиз Ўзингсан, омин.

𖣔 Рисолат - @risolat_net

3 months, 2 weeks ago

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

«ما أجمع عليه المسلمون من أمور دينهم الذي يحتاجون إليه أضعاف أضعاف ما تنازعوا فيه».

(ابن تيمية، الفتاوى، ٧/٣٥٧.).

«Мусулмонлар дин ишларида муҳтож бўлиб иттифоқ қилган нарсалари; улар унда ихтилоф қилган нарсаларга нисбатан зиёдаси билан кўпдир».

«Мажмуъул фатаво», 7/357.

𖣔 Рисолат - @risolat_net

3 months, 2 weeks ago

Нафс етишиш имкони йўқ нарсадан кўра, имкони бор нарсага кўпроқ интилувчан бўлади. Агар нафс инсонни биринчи ҳолатга кўра журъат қилдирса ёки одатлантириб қўйса; инсон исрофга ёки жаримага қўл уради. Шунинг учун исломдаги зоҳидлик ва қаноат ахлоқлари кишини намунали даражага кўтаради.

© Умар Шоҳир

𖣔 Рисолат - @risolat_net

3 months, 2 weeks ago

• Салафлар айтарди: Ражаб ойи шамолга ўхшайди, Шаъбонда сер ёмғир булутларни ҳайдаб келади, Рамазон эса ҳосилни териш ойидир.

• Энди ким Ражаб ойида экин экишга енг шимармаган бўлса, Шаъбон ойида экинни суғаролмай қолади, кейин Рамазонда қандай қилиб ҳосил йиғаркин а?!

© **Умар Шоҳир

𖣔 Рисолат** - @risolat_net

3 months, 2 weeks ago

𖦹 ЭСЛАТМА

«Осмонлар ва ерни яратган кундан Аллоҳнинг китобида ойлар адади ўн иккитадир, улардан тўрттаси ҳаром қилинган, мана шу тўғри диндир, у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… ». (Тавба: 36).

Ҳаром қилинган тўртта ой:

  1. МУҲАРРАМ

  2. РАЖАБ

  3. ЗУЛ ҚАЪДА

  4. ЗУЛ ҲИЖЖА

Мазкур ойларда ҳар қандай гуноҳ-маъсият қилиш, бошқа ойлардан кўра гуноҳи оғирроқ, шунинг учун ояти каримада: «… у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… », дея таакидланди.

Модомики ушбу ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи оғирроқ бўлар экан, демак уларда тоат ибодат қилишнинг бошқа ойлардан кўра савоби ҳам кўпроқ, тарозида эса оғирроқ бўлади, ин ша Аллоҳ.

© **Абу Солиҳ

𖣔 Рисолат** - @risolat_net

3 months, 3 weeks ago

Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ айтди:

حَدَّثَنَا خَلَفُ بْنُ قَاسِمٍ، نا مُحَمَّدُ بْنُ الْقَاسِمِ بْنِ شَعْبَانَ، نا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ بْنِ يُونُسَ، نا مُحَمَّدُ بْنُ مَنْصُورٍ، نا شُجَاعُ بْنُ الْوَلِيدِ، نا خُصَيْفٌ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: "مَا لَمْ يَعْرِفْهُ الْبَدْرِيُّونَ فَلَيْسَ مِنَ الدِّينِ".

"الجامع في بيان العلم وفضله"، ١/٧٧١.
"الفتاوى"، لإبن تيمية، ٥/٤.

«Бадр аҳли билмаган нарса диндан эмас».

**Ибн Абдулбар «Жомеъул баёнул илм ва фазлиҳи», 1/771.
Ибн Таймия «Фатаво», 4/5.

𖣔 Рисолат** - @risolat_net

5 months, 3 weeks ago
**Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:**

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бидъат босқичма-босқич бўлади, кичигидан тортиб то каттасигача; ҳатто бидъат қилган кишини диндан чиқариб ташлайди, худди хамрдан қил чиққандай».

«Мадорижус соликин», 1/224.

𖣔 Рисолат - @risolat_net

We recommend to visit

Всем Карамба! Тут вас ждут мемы, юмор и приколы

По рекламе: @newbrandmediabot

Last updated 3 weeks, 3 days ago

хэлп от taehyung хелп

Last updated 7 months, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago