Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

👑Супер Бекажон👑

Description
Агар сиз идеал она,идеал рафиқа,идеал бека,идеал келин,бир сӯз билан айтганда идеал аёл бўлишни хохласангиз бизнинг каналимиз айнан сиз учундир.
РЕКЛАМА бўйича мурожаат:👸 Админ @ZamzamaS
Advertising
We recommend to visit

Всем Карамба! Тут вас ждут мемы, юмор и приколы

По рекламе: @newbrandmediabot

Last updated 3 weeks, 3 days ago

хэлп от taehyung хелп

Last updated 7 months, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago

3 weeks, 3 days ago

**СИЗ АТРОФДАГИЛАРГА ЭМАС, АВВАЛ ЎЗИНГИЗГА ЁҚИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ

┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄**http://t.me/superbekajon1

3 weeks, 3 days ago
*****🍎*** Қуритилган олманинг фойдали хусусиятлари*******✅***** **Энг …

*🍎 Қуритилган олманинг фойдали хусусиятлари**✅ *Энг бой кимёвий таркибга эга бўлганлиги сабабли олмани қуритиш организм учун жуда кўп фойдали хусусиятларни сақлаб қолади:*📌*қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади;*😀 *жигар тўқимасини фойдали микроэлементлар билан тўйдиради;*😀*ичак перисталтикасини рағбатлантиради;*😀*метаболизмни тезлаштиради;*😀*сийдик тизими ва жигар фаолиятини нормаллаштиради;*😀*йўғон ичакнинг яллиғланиши учун тавсия этилган қабзиятдан халос бўлишга ёрдам беради;*😀*юмшоқ ва мушак тўқималарини, эпидермисни тиклашга ёрдам беради;*😀*қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради;*😀*остеопорознинг ажойиб профилактикаси ҳисобланади.

┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄**http://t.me/superbekajon1

3 weeks, 3 days ago

#ийд_муборак **БИР КУНИ...

ҲАЙИТЛИК

Байрамлар кўп эди. Айниқса, биз болалар оҳорли либос кийиб, катталар ҳайитлик бериб қувонтирадиган кунни зориқиб кутардик. Рўза ойи бошланиши билан онамга: “Она, ҳайитга неча кун қолди?” деб бармоқларини санайвериб безор қилардим. Энг қизиғи, ўша қутлуғ кунда янги кўйлак, ироқи дўппини кийиб, майда ўрилган сочларимизни бир-биримизга “кўз-кўзлаб”, эрта тонгда нақ кўчага ўйнагани чиқардик.
Ва ниҳоят орзиқиб кутилган кун келди. Эрта тонгда онам тикиб берган кўйлакни кийиб кўчага чиқдим. Тонг ёришмай кўча-ҳовлилар супурилиб, сувлар сепилганидан ёқимли тупроқ иси келарди. Қувониб чопқиллаб ўйнаб юрган болалар сафига қўшилдим. Биздан беш-олти ҳовли нарида яшайдиган тенгдошим Комила кичкина бармоғига қизил ип боғлаб олганди. “Нега бармоғингга ип бойлаб олдинг?” деган саволимга: “Онам янги кўйлак олиб беролмадим, ҳеч бўлмаса бармоғингга янги ип бойлаб олгин, кўйлак кийгандек бўласан, деди”, дея ип боғланган бармоқчасига маъюсгина термилди. Қушлар, балиқчалар расми туширилган ипли матодан тикилган кўйлагимга ҳавас билан қараб турган дугонамга раҳмим келди. Ўша тобда чиройли кўйлак кийиб олганимдан хижолат ҳам бўлдим.
Комиланинг дадаси меҳрибон киши эди. Ишдан қайтаётган пайти кўчада ўйнаб юрган болаларга киссасидан сақичми, қурутми бериб, бошини силаб эркалаб қўярди. Хасталик туфайли бевақт оламдан ўтди. Бир куни онам улар ҳақида гапирганда эшитиб қолгандим:
– Ёшгина умри хазон бўлган одамгаям увол, бир этак боласи билан бева қолган аёлга ҳам қийин бўлди. Эрининг топганига қаноат қилиб, далага чиқиб ерга кетмон урмаган жувонгина энди кесакка қоқилиб йиқилсаям, узун сочлари тупроқни супурсаям меҳнат қилиши керак. Қўлимиздан келганича ёрдам бериб, болалари қаторга қўшилгунча маҳалла аҳли корига яраб туришимиз керак, – деганди.
Ҳайит намозидан қайтаётган бобоси ёки дадасининг бағрига ошиқаётган болалар изидан мунғайиб қараб турган Комиланинг ёнига бориб қўлидан маҳкам тутдим. “Дадам ҳозир қайтади. Иккаламизга ширинлик, ҳайитлик ҳам беради”, дедим ишонч билан. Аммо боласининг қўлидан тутиб уйига етаклаётган одамлар орасида дадам кўринмасди. Ҳамма тарқалди. Дугонам иккимиз йўлга термилганча анча ўтирдик. Шу пайт кўча бошидан дадамнинг қораси кўринди. Иккаламиз тенг югурдик. Бошимизни силаб, бағрига босган дадам қўлидаги халтанинг бирини Комилага тутди. Кейин унга қараб:
– Қизим, бу ширинликларни уйга олиб киринг, очиб қаранг, сизга кўйлакча олдим. Агар лойиқ келмаса, дўкондан алиштириб бераман, – деди. Сўнг менга қараб: “Қизижон, сизга онангиз кўйлак тикиб берди, келаси байрамда худди шунақасидан олиб бераман”, деди.
Хурсанд эдим. Дадамнинг қулоғига секингина “Раҳмат, дадажон”, дея пичирладим.

Мунаввара Усмонова

┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄**http://t.me/superbekajon1

1 month ago

**ШУНАҚА ҚАЙНОНАЛАР КЎПАЙСИН

┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄**http://t.me/superbekajon1

1 month ago
**АЁЛ ҚАЛБИ

**АЁЛ ҚАЛБИ

Сўзидан унади саҳрода гуллар,
Меҳридан тошади дарёда сувлар,
Умиди узундир қисқадир йўллар,
Аёл қалби баҳор билсангиз агар!

Хафа қилманг аччиқ гапларни айтиб,
Кўнглини қолдирманг ваъдадан қайтиб,
Елкасига юрар кўп ташвиш ортиб,
Аёл қалби нокиз билсанггиз агар!

Алдаманг ҳеч қачон ожиза дея,
Қадамингиз сезар ҳар бир сония,
Гапирса гапирар жонидан куя,
Аёл қалби зийрак билсангиз агар!

Аёллар одати бўлмоқ беқарор
Гоҳо жаҳли билан қилади қарор,
Аммо ўйламайди бермоқни озор,
Аёл қалби дарё билсангиз агар!

Аёл зоти борки гўзалдир олам ,
Оёғи остида нозил Жаннат ҳам,
Жилмаяр кўнглида бўлсада алам,
Аёл қалби жаннат билсангиз агар!

Сўзидан унади саҳрода гуллар,
Меҳридан тошади дарёда сувлар,
Умиди узундир қисқадир йўллар,
Аёл қалби баҳор билсангиз агар!

Хурсаной Еаримова

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄**http://t.me/superbekajon1

1 month ago

**ЧИРОЙЛИ ЁСТИҚ ЖИЛДИНИ ТИКИШ

┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄┄**http://t.me/superbekajon1

1 month, 1 week ago

**ЎЗ ХАЛОЛИНГДАН ҚЎЙМАСИН

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄**http://t.me/superbekajon1

1 month, 1 week ago

**ЗАМОНАВИЙ ТРЕНДДАГИ ГАРДЕРОБЛАР

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄**http://t.me/superbekajon1

1 month, 1 week ago
[**ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН ЗЎР КАНАЛ

[**ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН ЗЎР КАНАЛ

ШОШИЛИЛА🥰🥰🥰
СУПЕР АРЗОН НАРХЛАРДА, СУПЕР СИФАТЛИ КОСМЕТИКА ВА КИЙИМ КЕЧАКЛАР ФАҚАТ ШУ КАНАЛДА. 💖💖💖
АДМИН ЎЧИРИБ ЮБОРМАСИДАН ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ👇👇👇

https://t.me/+cEzq85LUgww3MjUy
https://t.me/+cEzq85LUgww3MjUy
https://t.me/+cEzq85LUgww3MjUy**](https://t.me/+cEzq85LUgww3MjUy)

1 month, 2 weeks ago
**Рамазон ойида Нишолданинг фойдаси

**Рамазон ойида Нишолданинг фойдаси

Ҳар бир одамнинг организмида ҳар хил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Ўша нишолда таркибидаги модда ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган. Тажрибадан ҳам ўтган.

Унинг таркибида етмак деган илдиз бор. У ўсимлик одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди. Ёш болалар еса, шамоллашининг олдини олади. Бундан ташқари нишолда рўза тутаётганларни оч қолдирмайди...

Ёқтирмасдим… энди ейман..

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄**http://t.me/superbekajon1

We recommend to visit

Всем Карамба! Тут вас ждут мемы, юмор и приколы

По рекламе: @newbrandmediabot

Last updated 3 weeks, 3 days ago

хэлп от taehyung хелп

Last updated 7 months, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago