Мурожаат учун ёки бепул батафсил малъумот олиш учун https://t.me/Uzbekmigrant_bot
Юристга ёзилиш +7 (495) 190-77-94
Last updated 3 weeks, 3 days ago
Last updated 9 months ago
Агар сиз идеал она,идеал рафиқа,идеал бека,идеал келин,бир сӯз билан айтганда идеал аёл бўлишни хохласангиз бизнинг каналимиз айнан сиз учундир.
РЕКЛАМА бўйича мурожаат:👸 Админ @ZamzamaS
Last updated 2 weeks, 1 day ago
• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:
- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.
- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).
- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.
- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).
Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.
- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).
Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.
- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).
- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).
- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).
Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).
Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017
? К А Р И М бўл!
«Мен кечирган ишларни ўзим қилганимда; мени кечиришмас эди».
©️ Достоевский
? Рисолат - @risolat_net
? Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:
- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.
© Тарифий
? Рисолат - @risolat_net
? ТАРҒИБ
قال النبي صلى الله عليه وسلم: "التَمِسُوها في العَشْرِ الأَوَاخِرِ: في تسعٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ سبعٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ خمسٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ ثلاثٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ آخرِ ليلةٍ".
أخرجه الترمذي (794 )، وأحمد (20404 )، وابن خزيمة (2175 ).
Ҳадис: «Унга охирги ўн кунликда интилинглар: тўққиз (кеча) қолганда, ё етти (кеча) қолганда, ё беш (кеча) қолганда, ё уч (кеча) қолганда, ё охирги кечада».
©️ Термизий, 794. Аҳмад, 20404. Ибн Хузайма, 2175.
? Рисолат - @risolat_net
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Лайлатул қадр қайси кунларда келиши мумкин?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ…
Лайлатул қадр кечаси аниқ айтилмаган, дейилади, бунинг ҳикмати мусулмонлар у кечага эришишлари учун қолган кечаларда ҳам кўп ибодат қилиб ҳаракат қилишлари мақсад қилинган, шунинг учун баъзи салафлар: У кечага йил бўйи кечалари бедор бўлиб эришишни сўраб ҳаракат қилган эришур, Рамазонда охирги ўн куни кирганда ҳаракат қилиб қўйган кишига фақат Аллоҳ муваффақ этса эришади, деганлар.
Унинг вақтига келсак; у Рамазон ойида эканлигида ихтилоф йўқ, яъни ижмоъ қилинган. Жуда кўп олимлар охирги ўн кунида келишини ривоят қиладилар, бу саҳиҳ. Тоқ кечаларда деб; жумҳур салаф ва холаф уламолари, қолаверса Шофеъий, Ҳанбалий уламолари ҳам, тоқ кечаларда келишини айтганлар. Жуфт дегувчилардан кўра, тоқ кечаларида келиши ҳақидаги қавл тўғрироқ. Лайлатул қадр муборак кеча бўлиб, ушбу умматга то қиёмат қоим бўлгунича берилган. Аввалги умматларда бундай фурсат бўлмаган.
Лекин саҳобалардан Убай ибн Каъб, Ибн Аббос, Ибн Умар ва бошқа розиаллоҳу анҳумлар; у кечани; Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, эканлигини айтганлар, Ҳатто Убай ибн Каъб қасам ичганлар. (Муслим «Саҳиҳ», 762). Сўнгра у кечанинг аломатини ҳам саҳобалар айтганлар, яъни; лайлатул қадр кечаси ўтиб, эртаси куни қуёш оқиш бўлиб ёруғлиги кўзни оғритмайди, қуёшнинг атрофини ҳам кўрса бўладиган даражада кўринади, дейилади. Бу салафлардан бир тоифа олимларнинг қавли, шунингдек Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам шундай бир қавл бор, баъзи салафлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигирма еттинчи кечалигини истихрож қилиши, охирги оятдаги "(هي)-у" калимасидан чиқаришга уринганлар, чунки "у" сурадаги йигирма еттинчи калима деганлар. Имом Аҳмад мазҳаблари ҳам шундай. Энг саҳиҳ ва сариҳ далил эса Имом Муслимда ривоят қилинади. Убай ибн Каъбдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Албатта у – йигирма еттинчи кечадир». Бу ҳадис ҳақида уламолар айтади; ушбу ҳадис саҳиҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ лайлатул қадр кечасининг хабарини баъзи хос кибор саҳобаларга билдирганлар, фақат. Ҳаммага айтганларида ёки фош қилганларида, улар фақат йигирма еттинчи кечани пойлаб ўтирардилар, деб тушунтирадилар.
Шунга кўра ким уни йигирма еттинчи кечада деб билса уни кўчмайди, деганлар. Қолган олимлар, яъни йигирма еттинчи кечада эмас, балки тоқ ёки жуфт кечаларда дегувчилар ҳам, у кечани ҳар йили ўрни алишиб кўчиб туради, деб айтадилар. Нима бўлганда ҳам, Рамазоннинг барча кечаларини, ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, ундан унумлик фойдаланишимиз лозим. Аллоҳ билгувчироқ.
© Абу Солиҳ
? Қиёмул лайл:
• Шубҳасизки қиёмул лайл намози – Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ тоатлардан ҳамда у унга эришган киши учун битмас ҳазина бўлажак.
• Қиёмул лайл ўқиган киши ўзида хотиржамликни, розиликни ҳосил қилади ҳамда кўпгина ажр ва яхшиликка давомий сазовар бўлади.
• Қиёмул лайл орифлар учун зоди роҳила, тақводорларнинг йўлдошидир, ҳаётда ҳам, мамотда ҳам, нурдир, толиққанга роҳатдир.
• Фаришталар гувоҳ бўлиб турадиган, ҳурматли котиблар ёзиб қўядиган қиёмул лайлга қандай қилиб: йўқ, дейиш мумкин?!
– Ҳеч бўлмаса витрни унутманг!
© Абу Солиҳ
? Рисолат - @risolat_net
? Э Ъ Л О Н
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли мусулмонлар, қадрли биродарлар!
Алҳамдулиллаҳ… воссолату вассаламу аъла Расулиллаҳ! Вабаъду:
Аллоҳ таоло банларга берган энг катта неъмати ҳидоятдир, ислом ва иймондир, ким Аллоҳ таолонинг ҳидоятига эргашса бахтлидир, гарчи дунёда бой-бадавлат бўлмаса ҳам, модомики ҳидоят йўлида яшар экан; у неъматдадир ва у охиратда бахтсиз бўлмас, Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга Мендан бирор ҳидоят келганда: ким ҳидоятимга эргашса; бас адашмайди ва бахтсиз бўлмайди». (То-ҳа: 123).
Мусулмонларнинг иттифоқи билан ҳидоятда қолиш ёки ҳидоят йўлига кириш учун тавба амали зарурдир; чунки инсон кўп хато қилувчидир. Шунинг учун Қуръон ҳам, суннат ҳам тавбага кўп урғу берган: аҳкомлари, турлари, шартлари ва ҳоказо… Тавбанинг аксар масаласи муҳкам оятлардан ҳисобланади. Қадимги ва кейинги олимларимиз ҳам тавба ҳақида алоҳида китоблар ёзган, қолаверса эътиқод ва амалга тааллуқли ишларда ва китобларда ҳам тавба масаласи бевосита зикр қилинади.
Пайғамбарларнинг вазифаларидан бири ҳам одамларни Аллоҳ таолога кўп-кўп тавба қилишга, истиғфор айтишга чақирган. Ҳатто олимлар: «барча дин ва ундаги етуклик тавба амалига дохилдир», деб айтади. Бир қанча йирик олимлар тавба ҳақида алоҳида китоблар, мақолалар ёзиб мерос қолдирганлар, бу барча диндор китобхонларга маълумдир. Шу сабаб тавба амалига алоҳида тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлган ишлардан ҳисобланади. Табиийки бунга талайгина сабаблар бор:
- одамларнинг аксари салафлар айтганидай тавбага енгил қарайди; ё унутганидан, ёки орзуга берилганидан, ёки раҳматга суянганидан…
Тавба ҳақидаги аксар китоблар ёки унга тегишли масалалар зикри араб тилида ёзилган, ёки улардан баъзи-бири таржима қилинган холос, шунинг учун тавба ҳақидаги китобларни жамлаган ҳолда ва мавзуси-масалаларини тартиблаб тилимиз ва онгизимга мос равишда мустақил бир китоб ёзишга жазм қилган эдим, чунки бу бобдаги китобга эҳтиёжимиз катта. Аввало мусулмонлар учун тавбадаги оят ва ҳадислар, кейин тавбанинг фиқҳи ҳақида айтган уламолар сўзларини яхши англаб олиш лозим бўлади. Камина бу ҳақида аввалроқ (2019 й.) араб тилида кичик бир рисола ёзган эдим, кейин эса ўз тилимиздаги мусулмонларда тавба ҳақида кенгроқ бир китобга эҳтиёж борлигини пайқаган ҳолда бу ишга киришдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Ўз изни билан Тавба китоби ўз тилимизда ҳам нашрдан чиқди.
Тавба қалб амалларининг энг муҳимларидан саналади, шунинг учун азиз биродарлар бунга кўнгилдан эътибор қаратинг, имкон қадар тавба фиқҳини ўрганинг, чунки банданинг - ё Аллоҳ билан ё ўзига ўхшаган банда билан ҳақ-ҳуқуқлари бўлади, буларни сақлаб қолиш ёки бузмаслик тавбага ҳам боғлиқдир.
Аллоҳ таолонинг изни билан китоб Қирғизистон давлатида нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Шунингдек нашр ишларидаги барча дин ходимларига ҳар бир дастаклари учун алоҳида раҳматимни изҳор қилиб қоламан.
Китобни Ўш шаҳридаги кўпгина китоб дўконларидан харид қилиб олишингиз мумкин. Аммо, PDF шаклини иккинчи нашрдан кейин тарқатишга қарор қилганмиз. Китоб ҳақидаги мулоҳаза ва фикрларни сўнгги саҳифада кўрсатилган электрон манзилдан юборишингиз мумкин.
Китоб ўз номи билан банданинг йўли бўлган Тавбадир, унда жуда муҳим бўлимлар ва масалалар келтирилган: тавба шартлари ва гуноҳлар бўлими каби, қисқаси банда табвасиз нажот тополмайди. Умид қиламанки китоб барчамизга фойдали бўлади, дуоларингизда унутманг.
- Китоб ҳақида маълумот:
Муаллиф: Умар Шоҳир
Номи: «ТАВБА банданинг йўли»
Нашриёт: Рисолат
Сана: 1445 й, шаъбон ойи / 2024 й, феврал
Саҳифаси: 416 бет
ISBN: 978-9967-9508-6-3
Нашр: Биринчи нашр
Нашр сертификат рақами: No 196
Манзил: Ўш вилояти
Ҳурмат билан Umar Shohir
? Рисолат - @risolat_net
Мурожаат учун ёки бепул батафсил малъумот олиш учун https://t.me/Uzbekmigrant_bot
Юристга ёзилиш +7 (495) 190-77-94
Last updated 3 weeks, 3 days ago
Last updated 9 months ago
Агар сиз идеал она,идеал рафиқа,идеал бека,идеал келин,бир сӯз билан айтганда идеал аёл бўлишни хохласангиз бизнинг каналимиз айнан сиз учундир.
РЕКЛАМА бўйича мурожаат:👸 Админ @ZamzamaS
Last updated 2 weeks, 1 day ago