Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her
«Ҳатто халқаро биология олимпиадаси учун республика саралашида назарий саволларга қўшиб амалий саволларни ҳам қоғозда бажарганмиз».
«Ўзим ўқиган мактабда биология лабораторияси у ёқда турсин, физика ва кимёники ўта ачинарли ҳолатда эди... Қўлсиз, оёқсиз фанга айланиб қолган».
«Бизда мактаб болаларга стул-партада ўтириш, одобли бола бўлиб, сукут сақлашни ўргатадиган жой бўлиб қолган. Мактаб болани қамаб ўтирадиган макон бўлмаслиги керак».
«Илм соҳасида инвестиция киритиш лозим бўлса, буни ўйлаб ўтирмасдан қилиш керак. Бошқа соҳалар кутиб турар, аммо илм кутмайди. Пулни тежаш ёки олиб қолиш умуман нотўғри иш».
«Халқаро доирадаги олимпиадаларга тайёрлайдиган мутахассислар Ўзбекистонда жуда кам. Уларни шаҳар марказлари, асосан, пойтахтдан топасиз».
«Бирор чет тилини билмасдан халқаро олимпиадага тайёрланишнинг имкони йўқ. Чунки ўзбек тилида халқаро олимпиадага оид деярли бирор манба, китоб ёки кўрсатма мавжуд эмас».
«Олимпиадаларда бериладиган имтиёз ортидан ОТМга осонгина кириш мумкин деб ўйлашади. Ҳамма бир-бирини янчиб ўтиб, бирор ўринга эга бўлишни хоҳлайди».
«Ўзбекистондаги фан олимпиадалари тизими битта ҳам хатосиз, зўр ишлайди деб айта олмайман. Хатолар кўп. Буни олимпиаданинг ичида юрган одамларнинг ҳаммаси билади».
«Қанақа натижа бўлишидан қатъи назар ота-онам доим мен билан фахрланишларини билдиришарди, шунинг ўзи йиқилган жойимдан туриб кетишимга етарди».
«Бизда олимпиаданинг моҳиятини болалар ҳам, катталар ҳам хато тушунишади. Унда бир марта ғолиб бўлган ўқувчидан иккинчи марта ҳам шундай натижани кутишади».
«Олимпиада бу ҳаётнинг тугаши эмас. Унинг жавоби бугунга ҳам, келажакка ҳам ўзгартириб юборадиган даражада таъсир кўрсатмайди. У кичкина зиначалардан бири».
Азиза Абдуллаева, химия ва биология бўйича жаҳон олимпиадаси ғолибаси
ХОР БЎЛГАН ИСТЕЪДОДЛАР
1980 йиллар. Бир йигит Ленинград Давлат Университетининг Мехмат факультетини битириб аспирантурага топширади. Ўша вақтларда аспирантларга бериладиган стипендия миқдори — 100 рубл эди. Киров номли заводдаги оддий чилангар ёки токарнинг оладиган ойлиги эса аспирантнинг стипендиясидан бир неча баробар ортиқ эди.
Пулсизлик ва ёш хотинининг хархашалари ниҳоят аспирантнинг жонига тегиб, у аспирантурани ташлади. Ўша заводга бориб ишга жойлашмоқчи бўлди.
Одатга кўра, заводнинг кадрлар бўлимида ундан маълумоти ҳақида ҳужжат сўрашди. Унда эса бор-йўғи саккизинчи синфни битирганлик ҳақида аттестат бор эди холос. У даврларда маълумот олиш учун «жиддий» қаралар эди. Шунинг учун йигитни кечки мактабга мажбуран ўқишга юборишди. Қахрамонимиз бу таклифга қаршилик ҳам қилиб ўтирмади. Ҳафтада бир марта ойлик тўланадиган дам олишнинг ҳеч зарари йўқ эди-да.
Аммо, бунинг битта «лекин»и бор эди. Кечки мактабда аспирант ўзини овсарга солиб олишига тўғри келарди. Бу ишни эса, «камчатка»да ўтириб олиб амалга ошириш унчалик ҳам қийин эмас эди. Унинг ёнида пиёниста-боғбон ўтирар эди. У дарс давомида доим ухлашни яхши кўрар эди.
Бир куни ўқитувчи айлананинг майдони «Пи»нинг радиус квадратининг кўпайтмасига тенг келишини тушунтираётган эди. Собиқ аспирант эса ўқитувчини эшитмас эди. Ўқитувчи унга алоҳида дарс бериб қўймоқчи бўлди. Унга аста яқинлашиб баланд овозда сўради:
-- Доиранинг майдони нимага тенг экан?
Ўзининг аспирантлик илмий иши билан фикри банд бўлиб турган аспирант йигит кутилмаган бу саволдан сал довдираб: «Пи...» дея гап бошлади. (бу асло русча сўкиш сўзи эмасди аслида. Бу грекча «Пи» ҳарфи бўлиб, айлананинг узунлигини радиусга нисбатини белгилаган). Синфдагилар рўбарўларидаги синфдошларининг бу сўзини аҳмоқликка йўйиб, мазза қилиб хохолаб кулишди.
Ўқитувчининг уни жиннига чиқаргудек номаъқул танбеҳларидан, ҳатто ўзини шу мактабга ўқитувчи ўлароқ бадарға қилган Яратувчига ҳам тил теккизиб койишларидан ғазабга келган йигит чидаб туролмади. Шартта ўрнидан туриб доскага яқинлашди. Мелни қўлига олиб, досканинг бир четидан бошлаб икки ва уч интегралли мисоллар билан интеграл белгиси остида ниҳоятда моҳирлик билан айлананинг юзасини топиш формуласини тасвирлади ва айлана-доиранинг майдони аслида ПиЭр квадрат эмас, айнан «Пи» эканини, буни ўрта мактаб ўқув қўлланмаларида хато ёзилганини ажойиб тарзда исботлаб берди. Синфдаги ишчи-ўқувчилар гўё гипноз қилингандек, доскада ёзилган тушунарсиз формула ва терминларга тикилганча қотиб қолдилар. Шок ҳолатига тушган ўқитувчи эса, базўр овозини чиқариб пичирлади: «Наҳотки бу мумкин бўлса?» У бу сўзни у ердагиларга эмас, ҳавога айтаётгандек эди.
Шу пайт, ҳозиргина ҳуррак отиб ухлаётган аспирантнинг боғбон партадоши, доскага жаҳл билан урилаётган мелнинг овозидан уйғониб кетди шекилли, бошини кўтариб доскадаги ёзувларга тез кўз югуртириб чиқди ва деди:
-- Биродар, ҳўв анави учинчи қаторнинг чап томонидаги иккилик интеграл белгисининг остидаги ниҳоявий ўтишнинг бундай усули тақиқланган. У бу мисолга мос келмайди....
Аспирант боғбон шеригининг ғоят ўринли танбеҳини тўғри қабул қилди ва доскадаги формулани тўғрилаб қўйди...
Шоолим ШОМАНСУР
таржимаси
Juma ayyom muborak!
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her