ELMADAD

Description
«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!

Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago

1 month, 3 weeks ago

Ҳалигини гўштини еб чўчқатабиат даюсларга бу маълумотни дахли йўқ!

Ҳайвонда дин бўлмасада ўз жуфтини қизғонади ва ҳимоя қилади. Шундай экан бошладик. Ҳар қандай ор-номусли эркак аёлини туғуруқ жараёнида доялик қиладиган ёки УЗИ аппаратда текширадиган врачни жинсига эътибор беради. Аёл киши бўлса кўнгли хотиржам бўлади.

Шунақа ҳолатларни кузатиб охирги ўн йилда тахминан қирққа яқин талаба қизларга контракт пули ва УЗИ аппаратини ўрганиш учун баъзи аёл врачларни малакасини оширишга аксарият ҳолда махфий тарзда маблағ сарфладим. Масала савобда ҳам эмас, аслида ўнг қўл қилганни чап билмаслиги керак. Аммо бу ерда шахсий принцип деган тушунча муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Аёлларни шундай соҳада ўқитиш нафақат улар учун балки ҳар биримиз учун жудаям фойдали ишдир. Ҳеч бўлмаса ўқишига ёрдам бериш керак деб ўйлайман. Битта чойхонага кетадиган ёки тўйларга ишлатиладиган маблағ қанчадан қанча талабага ёрдам беришини тасаввур қиласизми?! Аёлларга хос мана шундай касбларга эътибор ҳар нарсадан устун. Нима дейсиз? Шундоқ ҳам чет элга бориб дам олиб келаётганлар орамизда кўпку... Бу ерда тиббиёт институтларда контракт тўловидан қийналаётган қизлар бор. Қизларга осон эмас, уларни ўқиши ота-она олдида ҳам жудаям хижолатли. Афсуски менталитет шундай бизда...

Эркак врачни қўли енгил бўлади, врачку ахир, унақа бунақа деган гаплар керак эмас. Гап бу ерда рашк ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам шундай ор-номусли одамларга тегишли мавзу деб бекорга айтмадим.

@elmadad

1 month, 3 weeks ago

#ТЎҒРИ_СТРАТЕГИЯ

СССР даврида афғон урушида қатнашган бир инсонни гапи ёдимга тушди. Афғон халқи ўз юртида бегоналарни ёқтирмайди. СССР армиясини ҳам АҚШ бошчилик халқаро коалиция кучларини ҳам айнан ўша халқ ҳолдан тойдирди. Афғонлар етти ёшдан етмиш ёшгача ҳар қандай қуролдан фойдаланишни билади. Мана шу жиҳат билан манаман деган аскарларни юрагига ваҳима солади.

Украина уруши фонида ҳарбий дронлар нақадар кучли қурол эканлигини инсоният кўрди. Миллионлаб доллар турадиган ҳарбий техникаларни арзимас деб кўрилган дронлар йўқ қилиш салоҳиятига эгалигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Керак бўлса душманга ҳужум қилишда украин ёшлари дронларни бошқариш оператори вазифасини бажармоқда.

Давлатимиз шуларни инобатга олган ҳолда, дронлар, сунъий интеллект ва роботлашган ҳарбий қуролларга эътибор бериши замон билан ҳамнафас бўлишни англатади. Энг аввало бу стратегия ривожланса инсон ўлими уруш майдонида каррасига камаяди. Натижадорлик кўтарилади.

Дронларни учириш бугунги кунда жавобгарликка сабаб бўлаётган бўлсада аммо уларни визуал тарзда мактаб ўқувчиларига ўргатиш имконияти мавжуд. Компютер орқали экранда дронлар парвозини бошқаришни ўрганиш муаммосиз. Нима демоқчиман? Йилига 500 минг мактаб битирувчиларидан дронларни бошқарадиган операторлар армияси тайёрлаш мумкин. Икки йилда бир миллион дрончи дегани. Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. Мана шу устунликдан оқилона фойдаланиш учун мактабларни ҳарбий дарсларини арзимаган пулга ислоҳ қилиш мумкин.

Тушундингизми энди?! Нима учун афғон халқи, украин урушидаги дронлар ҳақида гапирганимни?!

Мардон Аслонов

@elmadad

2 months ago

Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси дунёвийлик тараққиётнинг асосидир!

Концепция 7 та боб, 41 та банддан иборат. Унда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади ва унга хизмат қилувчи 10 та вазифа белгиланган. Бу ҳақда батафсил алоҳида кейинчалик батафсил тўхталиб ўтаман.

Аввало, ҳар қандай дин сиёсатдан холи эканлигини англаб олишимиз керак. Бу борада етарли сабаблар бор. Ҳар қандай давлат ривожи ортида биринчи ўринда манфаатлар биринчи ўринда туради. Агарда дин биринчи ўринда бўлса славян халқи бир динга эътиқод қилувчи рус ва украин ўртасида ҳозирги кунда уруш бўлмас эди. Агарда дин биринчи ўринда бўлса, ривожланган Араб давлатлари Ғарб билан яқин алоқада бўлмасди. Агарда дин биринчи ўринда бўлганида буддавийлик ўртасида келишмовчиликлар бўлмас эди.

У ҳолда гап нимада?! Қайси динга эътиқод қилишдан қатъий назар халқ фаровонлиги ва яшаш шароитини яхши бўлиши у яшаб турган давлат манфаатларига бориб тақалади. Бу борада давлат ўз фойдаси учун исталган давлат билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Хитой кофир, Россия ва АҚШ бошқа дин вакили ёки бошқа сабаблар билан тараққиёт баҳоланмайди. Тўғрими?!

Қўлингиздаги телефонни қайси давлат ишлаб чиқаргани аҳамиятсиз бўлгани каби дунёвийлик концепцияси ҳам шундай қабул қилинишига асос бўлади.

Бу борада кейинги мақолаларимда бирма бир ҳар бир мақсад ва вазифалар бўйича маълумот беришга ҳаракат қиламан.

Мардон Аслонов

@elmadad

3 months, 2 weeks ago
Тарихда қолаётган йил кўзларимизни ҳар томонлама …

Тарихда қолаётган йил кўзларимизни ҳар томонлама очди. Хатоликлар аслида илоҳий ҳикмат эканлигини белгилаб берди. Муҳими эртанги янги йилга улкан қадамлар бўлиши учун пойдевор бўлди. Ҳаёт мазмуни ўзгарди. Қийинчиликлар янада кучли бўлишимизга олиб келди. Тақдиримиз нақадар мураккаб тилсимот эканлигини исботлаб берди. Охирги пайтларда содир бўлган авиаҳалокатлар нақадар инсон ожизлигини яна бир бор эслатди. Бўлиши мумкин эмас деган ишлар аслида бўлиши кераклигига ишонтирди.

Ҳаётимизда янги давр бошланмоқда. Сиёсий карталар очилди. Кимлар аслида ким эканлигини кўрсатиб берди. Бир бирини айбини ошкор қилишди. Непотизм зарарларини ҳис қилдик. Натижада кўпчиликни фикри ўзгарди.

Дунё саҳнасидаги мувозанат ҳам бузилди. Иккиюзламачи кучларнинг яширин режалари ортидан бегуноҳ аскарлар нобуд бўлди.

Шунча нарсалар бўлсада аммо тўйларимизда ислоҳот бўлмади. Топганинг тўйга буюрсин деган дуо эмас балки тавқи лаънат остида ҳамон яшашга маҳкуммиз. Шу иллатни деб умримиз ва энергиямиз бекорга сарфланмоқда.

@elmadad

3 months, 3 weeks ago

НАМУНЧА?!

Рамзан Қодировнинг баёнотидан ҳамма сергак бўлиб қолганини қаранглар?! Таҳдид қилди деб намунча ваҳима қилишади?! Ўзбекистонни ўз йўли ва принципи бор эканки тергов доирасида ҳатто Рамзан Қодировга алоқадор шахслар суриштирилмоқда ва халқаро қидирувга берилмоқда. Шундай эмасми?!

Рамзан билан ўзимизда ош-қатиқ бўлганлар ҳақида гапирсаларингчи?! Нима ёки қўрқасанми?!

Омадини берсин чечен халқини ҳимоя қилиб гапирибди. Керак бўлса ўз услубимизда иш қиламиз дегани ўшаларни йўқ қиламиз дегани бўлса керакда?!

Давлат ўз ишини қилади. Икки халқ орасида низо чиқариш керак эмас! Чеченлар текширилсинмиш?! Нима дегани бу?! Фалон миллат ёмон деган одамни ўзи аслида миллатчи саналади.

Учта қотилни деб Дубайда ўзбеклар қийин аҳволга тушгани дарс бўлмадими?!

Қойил қолиш керак АҚШ бошчилик Озодлик радиоси Қибрайдаги суиқасд бўйича охир оқибат Рамзанни шу ишга тортди. Балки бизга маълум бўлмаган ишлар бордир. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистон мустақил давлат. На Рамзан, на Озодлик ва на ичимиздаги пиарчилар давлатимизни камсита олмайди. Ушбу суиқасд бўйича бундан кейин холис ёндашув бўлади демоқчиман.

Бош прокуратура ухлаб қолманглар! Тез-тез шу тергов бўйича маълумот бериб туринглар! Акс ҳолда сизни ўрнингизга АҚШ ёки Россия одамлари гапириб туради.

Мардон Аслонов

@elmadad

3 months, 3 weeks ago
ELMADAD
6 months, 1 week ago
Машаққат билан пул топиб, сўнгра бозорлик …

Машаққат билан пул топиб, сўнгра бозорлик қилиб уйга келасан. Иштаҳа билан овқат тайёрлаш учун келтирган масалиқларингни арчиб, товраб тайёрлаб қозон олдига қўясан. Бирма-бир ёғ, пиёз, гўшт ва ҳоказолар соласан. Овқат пишаман деганда уни янада мазали бўлсин деб бир дона чиройли тухумни қозон четига уриб синдириб қозонга солишинг билан...

Тухум палағда экан! Айниганидан унинг сассиқ ҳиди бутун овқатни ҳаром қилди.

Айнан ўша тухумни деб бор меҳнат, харажат, нафсинг ва вақтингга рози бўлиб бор нарсани ахлат қутисига улоқтирасан. Йўқ! Кўчага чиқариб қўясан. Унинг ҳиди оиланг муҳитини бузмасин дейсан!

Ҳаёт мана шундай! Навбатдаги ризқинг учун эрта тонгда чиқиб яна иглашга тушиб кетасан! Бу сафар ичини билмайдиган тухум ўрнига асал олишни ўрганган бўласан.

Асал нақадар ширин ва шифобахш?!

@elmadad

6 months, 1 week ago
Йиллар давомида ўзбеклар Хитой, Дубай, Россия …

Йиллар давомида ўзбеклар Хитой, Дубай, Россия ва бошқа давлатларга бориб савдо қилади. Табиийки ўша давлат қонун қоидаларига амал қилади.

Толибонни мусиқа бобидаги талабига Ташқи ишлар вазирлиги муносиб жавоб қайтармас экан, у ҳолда халқимиз орасида нима биз шунчалик заиф бўлиб қолдикми деган савол туғилади. Иқтисодий ҳамкорлик талабларига мувофиқ икки томонлама савдо масалаларида ҳар доим ички ишларга аралашмаслик банди бўлиши керак. Пули бор экан деб мижозни жоҳиш истакларига мослашиш бу журъатсизлик. Бу халқимизнинг конституциявий ҳуқуқларимизга дахл қилишни англатади.

Толибон хоҳишини инобатга олган ҳолда бозорларимизда мумтоз наволаримизни эшитиш тақиқланиши мумкинми?!

Кучни эмас ҳеч бўлмаса қатъиятни кўрсатиш керак!

@elmadad

6 months, 1 week ago
ИЛОҲИЙ КУЧ

ИЛОҲИЙ КУЧ

Инсон ҳаётининг бир қисмида шундай бўшлиқ пайдо бўлиши мумкинки уни бирдан тўлдириш имконсиздир. Балки йиллар кетар балки бир авлод вояга етгунча вақт ўтар, аммо ўша бўшатилган жой албатта ўз ўрнини билдириб турар.

Тўсатдан илоҳий куч шундай аҳволга соладики бошида тушунмай қоласан, вақт ўтган сари бўшлиқ тўлаётганини ҳис қиласан.

Отанг ёки онанг оламдан ўтса, ҳаёт тўхтагандек туюлсада аммо уларни ўрнини ва меҳрини маълум маънода тўлдиривучи бу ИЛОҲИЙ КУЧДИР!

Кўнгил хотиржам бўлади, ҳаётинг ўзгара бошлайди. Номуносиб инсонлар ортда қолганини тушуниб етасан. Тўғрисини айтганда ортга қарашга ҳам вақт топа олмайсан. Чунки сен энди хотиржам бўлгансан.

Сени алдаган, сендан фойдаланган ва қадрсизлаганларни эслашга жирканасан! Кўнглинг айнийди.

Сени ўзлигингга қайтарган ўша Илоҳий куч қаршисида бошингни эгиб таъзим қиласан.

@elmadad

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago