O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago
Фуқаро Ё. Салимовнинг FACEBOOK ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаати юзасидан
Мурожаатда келтирилган важлар ўрганилди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари буйича Миробод туманлараро суди томонидан ундирувчи Миробод тумани давлат солиқ инспекциясининг қарздор Ёрмаҳмат Салимовдан тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилган.
Мазкур суднинг 2023 йил 13 апрелдаги суд буйруғи билан қарздор Ё. Султоновдан ундирувчи Миробод тумани Дават солиқ инспекцияси фойдасига солиқ карздорлиги бўйича 1 170 648 сўм миқдоридаги қарздорлик ва 15.000 сўм почта харажатлари ва давлат фойдасига 300 000 сўм миқдоридаги давлат божи ундириш белгиланган.
Мазкур суд буйруғи электрон платформа орқали тарафларга Гибрид- почта тизими воситасида 2023 йил 20 апрелда юборилган. Қарздор томонидан суд буйруғи нусхаси почта орқали 2023 йил 25 апрелда қабул қилиб олинган.
Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш муддати ўтгандан сўнг суд буйруғи ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Миробод тумани бўлимига юборилган.
Қонунчилигимизга кўра суд буйруғига нисбатан унинг нусхаси қабул қилиб олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида тарафлар судга ўз ёзма эътирозларини баён қилиб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Аммо бугунги кунга қадар қарздор томонидан мазкур суд буйруғига нисбатан ёзма эътироз суднинг иш юритувига келиб тушмаганлиги маълум қилинади
КЎЧАТ ЭКИБ БОҒ ЯРАТАЙЛИК
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, суд биноси ҳудудини ободонлаштиришга ҳаракат қилдилар, бино ҳовлиси ҳудудига 10 туп арча ва 5 туп гул кўчатлари ўтқазилди.Экилган бу кўчатларнинг парвариши ва ўсиши назоратга олинди
**Жисмоний ва юридик шахслар, адвокатлар диққатига!
Олий суд биносида электр таъминоти билан боғлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Олий суднинг расмий веб-сайти, “Электрон суд хизматлари” интерактив хизматлари портали (“АДОЛАТ” ахборот тизимлари комплекси, видеоконференцалоқа тизими ва ҳоказо)нинг фаолияти 2023 йил 15 ноябрь куни соат 10.00 дан соат 15.00 га қадар тўхтатилади.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда техник носозликларни бартараф этиш ишлари якунига етгач, ахборот-коммуникация тизими тўлиқ ишга туширилиши маълум қилинади.**
ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМЛАРИ ШАХСИЙ ТАРКИБИ БИЛАН ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Юнусобод тумани қўриқлаш бўлими шахсий таркиби ўртасида жиноятчилик, турли хилдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва ходимларга Янги Конституциянинг мазмун моҳияти, ўзгаришлар юзасидан профилактик йиғилиш ўтказилди.
Унда Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьялари О.Ҳайитов ҳамда У.Мусаев, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Юнусобод тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник С.Абдукадиров, бўлими бошлиғи ўринбосарлари катта лейтенант О.Тожибоев, капитан Ш.Мирхаликов, навбатчилик қисми инспекторлари, бўлим отряд командирлари, ТҚМ бошлиқлари, бўлим сафдор ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда туман суди судьялари бугунги кунда мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб, жорий йилда қабул қилинган Янги Конституциянинг Янги Ўзбекистоннинг буюк келажаги ва фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти нақадар юқори эканлигини эътироф этишди.
Қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминланишида ҳар бир ходимнинг ўрни беқиёс эканлиги, тизим раҳбар ходимлари мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришлар билан бир қаторда дунё ҳамжамиятида бўлаётган сиёсий беқарорлик ҳолатлари тўғрисида ўз қўл остидаги шахсий таркибга доимий равишда етказиб боришлари жуда муҳим.
Таъкидландики, ҳар қандай шахс қонун олдида тенг эканлиги, амалий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс айблилик даражасидан келиб чиқиб жавобгар бўлаётганлиги, ўзлари билиб-билмай воситачилик қилиб қўяётганлиги, буларнинг барчаси учун жавобгарлик борлиги айтилиб, ўтказилаётган профилактик йиғилишдан ҳар бир ходим тегишли хулоса чиқаришлари лозимлиги уқтирилди.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago