O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 1 month ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 2 months, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 month, 1 week ago
РАСМИЙ АХБОРОТ
Блогер Ф. Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Х. (эркак, 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникаси отоларинголог, муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) ва Ж. Қ. (эркак, 1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникасида анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси Д. Комилов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.
А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж. Қ.га Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ўташ учун 2 йил тиббиёт соҳасида анестезиолог-реаниматолог шифокор вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой 27 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК ФАОЛ ҲАРАКАТ ТАДБИРИ ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИ МУҲОКАМАСИДА
Бугунги кунда дунё бўйлаб 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампанияси бошланган. Бу тадбир аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари ҳаракатларини бирлаштиради.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг 1979 йил 18 декабрдаги “Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган.
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, Миробод тумани Оила ва хотин қизлар бўлими, туман ички ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампаниясини қўллаб-қувватлаш, муаммога эътибор қаратиш ва бирдамликни намойиш этиш чораларини кўриш мақсадида амалий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Б.Исламов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Б.Сагатов, раис ўринбосари М.Хажиев, судьялар Д.Опаева, Г.Адилова, Р.Давранова ҳамда Миробод тумани ҳокими ўринбосари Ф.Мадаминовалар иштирок этишди.
Тадбирни Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Исламов очар экан, бугунги кунда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда судья Д.Опаева гендер тушунчаси, гендер зўравонлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар, гендер зўравонлик турлари, гендер зўравонликнинг ўзига хос хусусиятлари, оилавий келишмовчиликнинг гендер зўравонликдан фарқи, гендер зўравонликдан жабрланган аёларнинг хулқ-атвори тавсифи, гендер зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворига хос психологик хусусиятлари ҳамда зўравонликни олдини олиш, реабилитация ва реинтеграция масалалари юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.
Тадбир якунида маъсуллар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим ишлар бўйича келишиб олинди.
РАСМИЙ АХБОРОТ
Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б", "г", "ж", "р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу билан бирга Жиноят кодексининг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Олий судда мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, Мустақиллик байрамининг шонли 33 йиллиги арафасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” бош ғояси халқимизнинг юксак кўтаринки кайфиятини яққол ифодалаётгани, эртанги кунга ишончи тобора мустаҳкамланаётганидан дарак бераётганини алоҳида таъкидладилар.
Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ўзгариш ва янгиланиш жараёни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий - ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ислоҳотлар самараси ўлароқ, инсон ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда кейинги йилларда 5 мингдан ортиқ ноҳақ айбланган шахслар судлар томонидан реабилитация қилинди.
Яна бир эътиборли ҳолат, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланиб қатағон қурбони бўлган, халқ душмани деган оғир тамға босилган, аслида эса ватан ҳимояси, юрт мустақиллиги, дини, эътиқоди ва миллат ғурури учун курашган 1 200 дан ортиқ ватандошларимизнинг номи оқланиб, тарихий адолат тикланди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтириб, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда. Айни шу мақсадда бир қатор янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинди, амалдаги қонунчилик нормаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунинг баробарида судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам муҳим ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этиб турибди.
Таъкидланганидек, судья ва суд ходимларининг масъулиятли фаолияти давлатимиз томонидан доимо юксак қадрланиб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан Мустақиллик байрами муносабати билан фидокорона хизмат қилаётган бир гуруҳ судьяларни давлат мукофотига муносиб деб топилгани суд тизимига бўлган ишончнинг яққол тимсолидир.
Хусусан, Олий суд судьяси Гулнора Парпиева ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси Зокир Худойқулов “Содиқ хизматлари учун” медали ҳамда Бухоро вилояти маъмурий судининг судьяси Жалолиддин Ҳусенов “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиб, уларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Бугунги байрам тадбирида бир гуруҳ суд фахрийлари, судья ва ходимлар, бошқа идора ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, бир гуруҳ судья ва суд ходимларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбир доирасида бир гуруҳ судьялар ва суд фахрийлари Судьялар олий кенгаши томонидан мукофотланди.
Меҳмонлар Олий суд музейининг экспонатлари билан ҳам танишди.
"Маҳалла обод - юрт обод" шиори остида ўтказилган умумхалқ ҳашарида пойтахт судлари ходимлари уюшқоқлик билан иштирок этдилар. Айниқса, бу тадбирда жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди, жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди, жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судларида катта ҳажмдаги ишлар бажарилди.Буни фотолавҳаларга муҳрланган тасвирлардан ҳам кўриш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, бу эзгу ишлар Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, озодалик ва ободлик йўлидаги асрий қадриятларимиз ифодасидир
ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР ИШТИРОКИДАГИ НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари судьялари, пойтахт прокуратураси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ нинг Салар сув тўйинтириш иншооти ишлаб чиқариш ва амалий фаолияти мисолида пойтахтдаги хўжалик юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан табиатга ва табиий ресурсларга етказиладиган зарарларнинг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик ва бартараф қилиш мавзусида амалий семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Амалий семинарда иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид норматив қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабалари ижросининг таъминланиши холати муҳокамалар марказида бўлди.
Иштирокчилар тадбир давомида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Сергели туманида жойлашган Салар сув тўйинтириш иншооти ишлаб чиқариш фаолияти билан танишдилар, пойтахт хўжалик юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида табиатга ва табиий ресурсларга етказиладиган зарарларнинг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик ва бартараф қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари ижроси ,ИПК, Олий суд Пленуми қарорлари, иқтисодий ва фуқаролик судлари фаолиятида кўрилаётган ишлар моҳияти таҳлил қилинди.
Тадбир сўнгида семинар машғулоти иштирокчилари бу борада ўз фикр-мулоҳазалари ва тегишли таклифларини билдирдилар
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 1 month ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 2 months, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 month, 1 week ago