O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили: Томорқада етиштирилган маҳсулотнинг меҳри ва баракаси бошқача бўлади
Риштон туманида Президентнинг 2023 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳиралари ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк-иқтисод ташкилотлари, фермер, томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассислари иштирок этган "Соҳибкор" ва "Қайрағоч" маҳаллаларида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Туман ҳокими аҳолига бўлиб берилган ердан унумли фойдаланиб, экспортбоп махсулотлар етиштириш, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига қилган ташрифлари давомида ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган масалалар ҳақида сўз юритди ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгиланган еттита устивор йўналишларга тўхталиб, уларни шарҳлаб берди.
Шунингдек, мулоқотда томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги ҳамкорликда олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, айрим ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига эътироз билдирилди.
Семинар сўнггида тумандаги 71 та маҳаллага бириктирилган масъулларга аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиш, уй шароитида чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва оила учун бошқа қўшимча даромад келтирувчи ишлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва уларни оилавий тадбиркорликка қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида кооперациялар ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Риштонда 60 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга завод ишга тушди
Риштон тумани “Бирлашган” МФЙ да “Қаҳрамон” ғаллачилик кластеридаги 6 млрд.сўм қийматга эга буғдойни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди. Тадбиркор Исомиддин Ўринбоев ва туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида эски трактор парки ўрнида фаолият бошлаган кластер томонидан ишга туширилган, 60 тонналик дон қайта ишлаш ун заводи риштонликлар учун анча қулайликлар келтириши аниқ.
Заводнинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов, вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Баҳодир Холиқов, сектор раҳбарлари, вилоятларда келган мутахассислар, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Бу лойиҳа ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилган бўлиб, асосий мақсад ресурс тежамкорлигига эришиш, маҳсулот сифатини оширишга қаратилган.
Бугунги кунда мазкур завод сифатли ун нави, омихта ем, шунингдек, қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва туман аҳолисини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашни ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Заводда 85 нафар ишчи-ходим самарали фаолият юритиб келмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш, сифатли ишлаши ва дам олишлари учун қулай иш шароитини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдаги камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди
Тошкент вақти билан 14:20 да Афғонистонда 6 баллик зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
- Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 4 weeks ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 6 days, 12 hours ago