Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 2 days, 10 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 1 week ago
*? Парижда Паралимпия ўйинлари якунланди*
2024 йилги Паралимпия ўйинлари 8 сентябр, якшанба оқшомида Париждаги «Стад де Франс» стадионида якунланди.
Париж Паралимпия ўйинларида 22 спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилди. Ўзбекистонлик паралимпиячилар 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, 13-ўринни эгаллади.
XVII Паралимпия ўйинлари 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтди.
Жаҳон ва таълим
? Бугун Халқаро саводхонлик куни
International Literacy Day
Ушбу кун БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 1966 йил, 8 сентябр куни Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган “Халқ таълими вазирларининг саводсизликнинг тугатиш бўйича халқаро конференцияси”нинг тавсиясига кўра эълон қилинган эди.
?ЮНЕСКО 2024-йилги Халқаро саводхонлик кунини “Кўп тилли таълимни ривожлантириш: тушуниш ва тинчлик учун саводхонлик” мавзусида нишонлайди.
Халқаро байрам 9 ва 10 сентябр кунлари Камеруннинг Яоунде шаҳрида бўлиб ўтади. У жаҳон конференциясини, ЮНЕСКОнинг саводхонлик бўйича халқаро мукофотини топшириш маросимини, шунингдек, саводхонлик бўйича Жаҳон альянси ва Саводхонлик ва муқобил таълимни ўрганиш бўйича тадқиқот гуруҳи ва ЮНЕСКОнинг йиллик йиғилиши каби тадбирларни ҳам ўз ичига олади
Саводхонлик- киши томонидан ўз она тили қоидаларига асосланган ўқиш ва ёзишни муайян ўзлаштирганлик даражасидир. Шу билан бирга, у аҳолининг ижтимоий-маданий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир.
Ушбу сананинг нишонлашдан мақсад, жаҳон ҳамжамиятини фаоллаштириш ва саводхонликни алоҳида шахслар, ҳамжамиятлар ва жамиятларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш усули сифатида баён этишдан иборатдир.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари саводсизликни тугатиш борасида сезиларли ютуқларга эришган бўлсаларда, бугунги кунда 750 миллиондан ортиқ катта ёшли инсонлар саводсизлигича қолмоқдалар. 267 миллион бола эса мактабга қатнашдан маҳрумдир.
✅@grandtalim ✅@grandmaktabi ✅ @yangiasruniversitetii
Бугуннинг гапи
"Муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда. Ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбиядир.
Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилдик. Мактабларимизда аввало она тили ва адабиётни чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хорижий тил эгаларини олиб келмоқдамиз. Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда".
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти.
O‘RTA MIYONA O‘QITUVCHINI HECH KIM ESLAB QOLMAYDI
? Rahbarlik lavozimidan voz kechib oddiy oʻqituvchilikni tanladim
? Haqiqiy oʻqituvchi boʻlish uchun doim nafs bilan kurashish kerak
? Grand taʼlim maktabining matematika fani oʻqituvchisi
Manzura Zakirovna sohada 33 yillik faoliyati davomida oʻrgangan va bilganlari bilan oʻrtoqlashdi
*? Maktabimizda 1-sinfdan 9-sinfgacha qabul boshlandi*.
*?? Ariza topshiring va imtihonlarimizdan o‘tib, Grand taʼlim maktabi o‘quvchisiga aylaning:* www.grandmaktab.uz/cv
*? Intervyuni you tube sahifamizdan toʻliq shakilda https://youtu.be/yp_i7UShEx0 tomosha qilishingiz mumkin.
? Aloqa: 99-905-29-92 ✍️Telegram:* @GrandMaktabAdmin
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит
Табрик
? Ийдул Адҳа- Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Сизларни ўз номимдан ва оила аъзоларим номидан муборак байрамимиз - Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум!
Халқимиз орасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка чорловчи бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Шунингдек, фойдали ва сифатли таълим бериш, фарзандларимизни билимли ва юксак аҳлоқли инсонлар бўлиб етишувида ўз ҳиссасини қўшаётган GRAND TA'LIM НТМ, GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETI ўқитувчи ва ходимлари барчамиз шодиёна кунларда сизлар билан бирга эканимиздан мамнунмиз.
Биз таълим соҳасидаги амалий ҳаракатларимизни ривожлантириш ва кенгайтиришда давом этамиз.
Айни дамда давом этаётган қабул имтиҳонларида барча ўқувчи ва абитуриентларга муваффақият тилайман.
Барчаларингизга файзу барака ва тўкинлик тилаймиз. Аллоҳ таоло азиз ва гўзал Ўзбекистонимизни ҳамиша паноҳида асрасин!
Ийдул Адҳа- Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Ҳурмат билан, Музаффар Саттиев.
GRAND TA'LIM бош директори. GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETI муассиси.
✨ Grand taʼlim maktabida yozgi oromgoh 2024 ga qabul boshlandi! Oromgohimizda milliy dasturimiz asosida 7 yoshdan 12 yoshgacha boʻlgan bolalar vaqtlarini mazmunli va maroqli oʻtkazib jismoniy chiniqish bilan birgalikda ilm olishadi!
? SPORT MASHGʻULOTLARI: futbol, voleybol, taekvondo
? IJODIY TOʻGARAKLAR: rasm chizish, qo'l mehnati, teatr va musiqa mashg'ulotlari
? SAYOHATLAR: haftada 2 marta shahar bo’ylab sayohatlar va ko’ngilochar tadbirlar
? AQLIY OʻYINLAR VA VIKTORINALAR: bilim va mantiqni rivojlantiruvchi o'yinlar
? MAXSUS KUN: kutilmagan sovgʻalar
? XORIJIY TILLAR: ingliz rus tili toʻgaraklari
? ODOB AXLOQ darslari kabi yoʻnalishlarda oʻquvchilarmiz yozni biz bilan yanada qiziqarli va maroqli oʻtkazadilar.
*? Ishonchli 3 mahal oqsillarga boy taomnoma bolajonlarga albatta kuch hadya etadi!*
*? Oromgoh haftada 5 kun, soat 08:30dan 17:00 gacha, 4 hafta 1-iyuldan 27-iyulga qadar davom etadi*.
? Aloqa: 99-905-29-92 *✍️Telegram:*@GrandMaktabAdmin
Дунё ва болалар*?12 июн - Халқаро болалар меҳнатига қарши кураш куни*World Day Against Child Labour
#xalqarotadbir
*? Маълумки, 1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”* деб эълон қилинган. Илк маротаба 2002 йилда нишонланган. Асосий мақсади- ушбу муаммога жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш ва унинг бартараф этиш чораларини кўришдан иборатдир. Ҳар йили 12 июнда турли хукуматлар, идора ва ташкилотлар шунингдек миллионлаб инсонлар болалар меҳнатини олдини олиш муаммосига ўз диққатларини қаратиб, ушбу мақсад асосида бирлашадилар.
Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича, ўтган йилларда 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган 218 миллион бола меҳнатга жалб қилинган, шундан 152 миллиони замонавий қулликнинг қурбонлари ҳисобланади, шундан 73 миллион бола хавфли меҳнат турида ишлашади. Уларнинг кўпчилиги мактабга қатнаш, ўйнаш, етарли даражада тўйиб овқатланиш имкониятларидан маҳрумлар.
Шу сабабдан айнан бугун дунёнинг кўплаб бурчакларида ушбу санага бағишланган турли тадбирлар: кўргазмалар, болалар байрамлари, театрлаштирилган саҳналар ва ахборот кампаниялари ташкил этилади.
Бобур Аҳмад
*?DARAJA SERTIFIKATI IMTIHONI* (ARAB TILI)
✳️ Imtihonda muassasaning barcha tinglovchilari, shuningdek muassasa tinglovchisi bo'lmaganlar ham qatnashishi mumkin.
✳️ Imtihon savollari muassasaning arab tili yo'nalishi dasturi asosida tuzilgan va 100 ballik tizim asosida baholanadi.
? Imtihondan so'ng ikki ish kuni ichida ishtirokchilarga tegishli sertifikat taqdim qilinadi.
? Imtihon sanasi: 12.06.2024-yil, chorshanba kuni, soat 11-00
? Imtihon o'tkaziladigan joy: GRAND TA'LIM NTM, Chilonzor bosh binosi
? Imtihonga passport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat bilan kiriladi
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Imtihonda qatnashish uchun to'lov online amalga oshiriladi:
? Payme ⬅️
? Click ⬅️
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❗️ To'lov amalga oshirilgandan so'ng, chekni quyidagi profilga yuboring ➡️➡️:
https://t.me/MurojaatGrandTalimBot
*✏️Ro'yxatga olish 11.06.2024-yil, soat 18-00 gacha.*? Murojaat uchun:
https://t.me/MurojaatGrandTalimBot
Дунё ва одамлар
*? Туркия Республикаси (Türkiye Cumhuriyeti)
- Қонунчилик шакли: Республика
- Давлат бошлиғи, Президент – Режеп Таййип Эрдўғон. - Пойтахти: Анқара шаҳри.
- Мустақиллик куни: 29 октябрь, 1923 йил.Йирик шаҳарлари: Истанбул, Измир, Анқара, Бурса, Адана, Газиантеп, Кўня, Мерсин, Анталия.*
?Аҳолиси: 85 372 377 киши (2024 йил). (дунёда 17 ўринда)
Майдони: 783,562 km².
Чегарадош давлатлар: Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Сурия, Греция, Болгария.
Пул бирлиги: Турк лираси.
Дини: Ислом, ҳанафий мазҳаби.
?Туркияда туристик хизмат кўрсатиш, сервис ва инфраструктураси яхши ривожланган. Бу асосан денгизбўйи курортлари ва мамлакатдаги кўплаб диққатга сазовор жойлар билан боғлиқ.
Мамлакатда 81та музофот мавжуд. Иқтисодий салоҳиятига кўра, Туркия дунёдаги катта 20 таликка кирувчи давлатлардан бири.
? Ўзбекистон билан ўзаро муносабатлар
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. Бунда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий иродаси, қатъияти муҳим асос бўлди. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда.
Бобур Аҳмад
@grandtalim
@yangiasruniversiteti
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 2 days, 10 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 1 week ago