TADBIRKOR BEKAJON SIRLARI

Description
Assalomu alaykum! Sizni juda hurmat qilamiz. Bilasizmi? Siz bilgan va qilayotgan ishlaringizning sirlarini hatto olimlar ham bilmasligi mumkin. Bu haqda hech o'ylab ko'rganmisiz? Bu kanal sizga tajribalaringizni o'rtoqlashish imkonini beradi.
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 month, 3 weeks ago
Ассалому алайкум..

Ассалому алайкум..
Одамлардан эшитиб қоламиз гоҳида муҳаббатим чил-чил синди деб...

Оқар сувни на тўхтатиб бўлади , на синдириб, уни фақат муз ҳолида синдириш мумкин..

Муҳаббат ҳам абадий ва фақат у юрак қотгандагина тўхташи ёки музга ўхшаб парчаланиб кетиши мумкин.

Сиз эса доим оқар сувдек бўлинг! синмайдиган ва қотмайдиган муҳаббатли.

2 months ago

– Қаймоқни яхши кўрасанми?
– Аяжоним касал бўлганида дўхтирлар ҳар куни сут-қатиқ ичиб турсангиз, дардингиз енгиллашади деганди. Мен ҳали у-ҳали бу қўшнининг уйига сут-қатиқ сўраб борардим. Ўша пайтларда аям бошимни силаб: “Ҳовлимиз катта, сен ёнимга кириб қолдинг, терак кўчатларимиз етилса, янги уй соламиз, томорқага деҳқончилик қилиб пул йиғиб, ўзимиз сигир сотиб оламиз. Тўйиб-тўйиб қаймоқ еймиз”, дерди.
Титраб-титраб йиғлаётган болакайни нима деб юпатишни билмасдим... Кўз ёшларимни яшириб:
– Мурувватли кишилар кўп, ўғлим. Қолаверса, раис бува сизларга ўз боласидай меҳр кўрсатяпти. Сигирни-ку, оламиз, аммо, ёғингарчиликда қаерда сақлайсан, нима едириб боқасан, ким соғади? – дедим.
– Ўртоқларим билан гувала қилиб, ғишт қуяман. Тераклар катта бўб қолди. Баҳорга чиқиб молхона қурамиз, сингилларим катта бўлгунча ўзим соғавераман, – деди болакай. Унинг қатъиятидан суюнардим, аммо тўп тепиб кўча чангитиб юрадиган ёшида елкасига олган юкининг залвори юрагимни эзарди.
Кунлар илигач, синфдош дўстларини дарсдан кейин ёнига олиб гувала қилиб ҳаракатга тушиб қолган болани кўриб, маҳалла аҳли ҳам ҳашарга бел боғлади. Қозиққа сигир бойланган куни эса хонадонда байрам бўлди. Муҳаммаджон онасига берган ваъдасининг устидан чиқди. Укалари учун ҳам оталик, ҳам оналик вазифасини бажарди. Етимлик тўнини кийдирмади, сағирликда юзларини сарғайтирмади. Болаликдан ҳалол меҳнатдан нон топишни ўрганди. Укаси Муроджонни новвойга, Салимжонни қассобга, Мухлисани тикувчи аёлга шогирдликка берди: касб-ҳунарга йўналтирди. Нураган уйлар ўрнига янги иморат тикланди. Аҳил маҳалланинг асл фарзандига айланиб, эл орасида обрў топди. У мурғак ёшиданоқ оиласи учун мустаҳкам қўрғон бўлди. Узилмас арқон, бузилмас онт бўлди. Бир оиланинг мустаҳкамлиги учун эътиқоди собит болакайдан тортиб, бутун қишлоқ, маҳалла ҳаракат қилди. Оқибатда бир хонадон тўзимади, тўкилмади.
Аммо ҳаммада ҳам шундай юрак йўқ, шундай покиза тилак йўқ. Кечагина, мактаб йўлагида юзи кўкарган қизалоқни кўриб қолдим. Ҳаловатим бузилди. Саволга тутдим.
- Ёшинг неччида қизим?
- Ўн ёшда...
- Нега юзинг кўкарган, ким урди?
- Акам...
- Аканг нечанчи синфда ўқийди?
- Олтинчи синфда...
- Нега урди?
- Хот-догининг ярмисини еб қўйганим учун...
АФСУС...

2 months ago

Мутолаа учун...
БИР КУНИ...

ТЕРАКЛАР ҲАМ ЙИҒЛАГАН КЕЧА

Туман ҳокимлигига кунда-кунора ҳар хил хабарлар келиб турарди. Чекка қишлоқларнинг бирида ота-онасиз қолган тўрт нафар вояга етмаган болалар ҳақида эшитиб йўлга отландик. Бизни маҳалла оқсоқоли қарши олди.
Қиш-қировли кунлар, ҳайҳотдай ҳовли бурчагига солинган омонатгина кулба. Хона ичи нимқоронғи... Танча атрофида ўтирган болалар бизни кўриб акасининг пинжига суқилишди. 12-13 ёшлар чамасидаги ўсмир бизга салом бергач:
– Овора бўб кебсизлар, барибир, “Детдомга” бормаймиз. Укаларимга ўзим қарайман! – деди вужуди титраб, кўзларида ёш билан.
– Биз сизларни олиб кетгани эмас, хабар олгани келдик, ўғлим! - дедим уларнинг аҳволига юрагим ачиб. Ўтириб суҳбатлашдик. Ғам болаларни ҳам тез улғайтиради деган гап рост экан. Муҳаммаджон худди катта одамлардай фикларди. Ундан ота-онаси ҳақида сўрадим:
– Дадам билан аям аварияга учраган. Дадам ўша пайтда, уч йил олдин оламдан ўтган. Аям ҳам яримжон бўлиб қолди. Охирги кунларда дарди кучайиб жуда қийналди. Бизни эшитмасин, деб юзини ёстиққа босиб инграб ётарди. Барибир, кўзимни юмиб ётганим билан ухлолмасдим. Ўша куни тунда аямнинг азоб чекаётганига чидаб туролмай қўшни маҳаллада яшайдиган дўхтир холанинг уйигача югуриб бордим. Дарвозаси олдида анча туриб қолдим. “Совуқ ўтиб кетади-ку, ярим тунда нега қор босиб бундай аҳволда келдинг, болам”, – деганида ялангоёқ келганимни билдим. Дўхтир келгач, жони бироз тинчиган аям менга шундай гапларни айтди:
– Муҳаммаджон! Сени Худога, укаларингни сенга омонат топшираман, болажоним! Катта бола бўлиб қолдинг, сенга ишонаман. Мактабда яхши ўқийсан-ку-а? Эслагин, Бобур Мирзо сенинг ёшингда юртга пошшо бўлган. Ўшанда отаси қўққисдан оламдан ўтганди-а? Ҳамма оила бир ватан дегани, болам, ўша кичкина мамлакатни энди сен бошқарасан. Пошшо болам менинг... Мучал тўйида янги либослар кийиб тенглари билан ўйнаб-кулиш ўрнига...
Биз холанг иккимиз умр бўйи армон билан яшадик. Отам урушдан қайтмади, онам ҳам оламдан ўтиб кетгач, бировларнинг эшигида хизмат қилиб юриб улғайдик. Бир тишлам нонни миннатсиз емадик. Кўп қийинчиликлар, ҳорлик-зорликларни кўрдик. Бировнинг қасрида хор бўлиб яшагандан кўра, ўзингнинг хароба кулбангда хотиржам бўлганинг яхши экан. Очин-тўқин, меҳрга зор юрган пайтларнинг асорати мана энди таъсирини ўтказиб, ётиб қолдим. Яхши замон, яхши одамлар орасида қаддимизни тиклаб, ҳузур қилиб яшаймиз, деганда... Болам, сизлар учун Худо умр бериб юзга кирсайдим. Барча орзу-умидларимни сенга қолдираман, болам. Уйнинг тўртта бурчаги, тўрт томонимдаги қўрғонларим, деб, ярим жоним билан тўртовингни дунёга келтирдим. Укаларингнинг тўрт тарафга тарқаб кетишига йўл қўйма, ўғлим! Қийналсанг ҳам бировга берма, белингни маҳкам бойла. Пахса девор бўлсаям, меҳнат қилиб тикланган шу кўримсиз уй – даданг ва мендан мерос. Ҳар қандай кунда ҳам ота уйингни сотма...
– Охирги сўзларини куч билан зўрға айтдилар. Мен ўзим оиламизни аяжоним айтганидек, бутунича ушлаб қоламан...
Олтинчи синфда ўқийдиган боланинг гаплари юрагимизни ларзага солди.
– Хавотир олманглар, – деди оқсоқол. – Биз маърака куни маҳалла аҳли билан кенгашиб олдик. Қассоб укамиз гўшт-ёғидан, новвой Олимжон нонидан хабардор бўлади. Ҳар куни маҳалладан бир аёл навбати билан болаларнинг ош-овқатини пишириб, бирга тунаб қолади. Маҳалламиз катта: шу мурғакларни оқ ювиб, оқ тараб, тарбия қилиб улғайтириш қўлимиздан келади!
Бу гаплардан кейин мен ҳам: “Унда мени ҳам навбатга ёзиб қўйинглар”, – дейишдан ўзимни тиёлмадим. Болалардан тез-тез хабар олиб турганим учун уларга қадрдон бўлиб қолдим. Муҳаммаджондан кичиклари тўққиз, етти, уч ёшда эди. Айниқса, болаларнинг кенжаси – қўнғироқ сочли Мухлисага ўз боламдай меҳрим тушганди. Бир гал оила бошидан орзулари ҳақида сўрадим.
– Энг биринчи ниятим, мактабни битириб пул топсам, сигир сотиб оламан!- деди катталардай вазминлик билан.

2 months ago
Ассалому алейкум!

Ассалому алейкум!
Омонмисиз?😇

Йўлдамисиз, чўлдамисиз, уйдамисиз, гулдамисиз, ўнгда ё сўлдамисиз муҳими борсиз, муҳими бугун янги кунни кўрдингиз, қуёшни севдингиз, чунки Сиз учун яна нур сочишни бошлаганди.

Нурлар аслида гўзал кўнгилдан таралади азизим, бугуннинг қуёшлари муборак бўлсин!

2 months ago
"Йўлимизнинг боши - одоб, ўртаси - …

"Йўлимизнинг боши - одоб, ўртаси - одоб, охири яна одобдир. Ҳеч бир одобсиз Аллоҳ дўсти бўлолмас"

Шайх Нақшбанд ҳазратлари
Хайрли тонг..

2 months ago
**Қандай қилиб кечиримли бўлиш мумкин?

**Қандай қилиб кечиримли бўлиш мумкин?

- Хафа бўлмасликни ўрганиб.

- Хафа бўлмасликка қандай эришса бўлади?

- Сенга ёмонлик қилишганларида, демак мен эзгуликни бунга қодир бўлмаган одамдан кутибман дегин.**
Ассалому алайкум, азизим..

2 months, 1 week ago

ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

*Вақтга эътиборли бўлиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

**1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик  билан ўтади;

  1. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

  2. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

  3. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

  4. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.**

Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин.
Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир.
“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.*

2 months, 1 week ago

**ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР

1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20.** Бировни айблаш ўзини оқлашдир.

2 months, 2 weeks ago

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ

Бугун 13 / X / 2024

Якшанба дам олиш
кунингиз мароқли ўтсин!

2 months, 2 weeks ago
**Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир …

Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунимизни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!? Ўйлаб кўрингчи бугун кимгадир яхшилик қилдингизми?

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago