MIB Andijon | Rasmiy kanal

Description
Majburiy ijro byurosi Andijon viloyati boshqarmasining rasmiy Telegram kanali

🌐https://www.facebook.com/profile.php?id=100034463260175
🌐https://www.instagram.com/mibandijon
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

2 months ago
**Ижро ҳаракатлари давом этмоқда**

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида Бўстон туманида яшовчи Солижонова Турсуной Мамажонов Акмалжондан фарзанди учун алимент оломаётгани ҳақидаги мурожаати жойлаштирилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 17.07.2024 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Мамажонов Акмалжон Абдупатто ўғлидан ундирувчи Солижонова Турсиной Илхомжон қизи фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига 22.10.2024 йилда келиб тушган.

Ижро иши юзасидан қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланиб, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ҳозирда қарздор А.Мамажоновнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 1 958 948 сўмни ташкил қилади ҳамда қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
*📝Telegram | 📝Facebook | 💻***Instagram

2 months ago
**Икки ярим йиллик алимент пули олдиндан …

Икки ярим йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан яна бир алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Б.И.дан ундирувчи Д.Ғ. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.

Алимент тўловчи ота фарзанди учун алимент пулларини ойма-ой тўлаб келган. Тарафлар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида, қарздор фарзандлари вояга етгунигача бўлган алимент пулларини бир йўла тўлаб беришини билдирган.

Собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишувига асосан, болаларнинг вояга етгунигача бўлган давр 18 ойни ташкил этиши ҳисобланиб, шу давр учун 43 072 000 сўм миқдорида алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди.

*✍️Муродбек Ёқубов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси
*📝Telegram | 📝Facebook | 💻**Instagram

2 months ago

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзод қалбидаги жамики олийжаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2 months ago

#reportaj

**⚡️Andijonda "TRACKER"ning egasi 41 ta jarima to'ladi.**

📹 "Muloqot" telekanalining "Davr" axborot dasturi.
Muxbir: Dilfuza Ahmedova
Tasvirchi: Doniyor Aliyev

▶️ Расмий телеграм каналимизга обуна бўлинг:https://t.me/muloqottvofficial

2 months ago
**Андижон-Наманган-Тошкент кўчаларида қоидабузарлик содир этган ҳайдовчининг …

Андижон-Наманган-Тошкент кўчаларида қоидабузарлик содир этган ҳайдовчининг “Cobalt”и жарима майдонига қўйилди

👉Батафсил ўқинг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

2 months ago

Қарздорликлар ўз вақтида сўндирилиши лозим

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Андижон туманида қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда кредит қарздорликларини ундириш борасида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари ҳақидаги тайёрланган лавҳа тафсилоти.

“Andijon MTRK” телеканалининг "Янгиликлар" информацион дастурида намойиш этилди. (16.10.2024 йил, соат 16-08 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

2 months, 1 week ago
**Фуқаро ишга тикланган**

Фуқаро ишга тикланган

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида Андижон ГЭС УК “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” филиалида иқтисодчи лавозимида ишлаган З.Солиева ишига қайта тикланиши бўйича чиқарилган суд қарорининг ижроси таъминлаб берилишини сўраб, мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 15.08.2024 йилдаги ижро варақасига асосан З.Солиевани “Шаҳрихон гидроэлектростанциялар каскади” филиалининг бошқарув аппарати иқтисодчиси лавозимига, бундай штат бўлмаган тақдирда унга тенг мавжуд лавозимга ишга тиклаш белгиланган.

Бюронинг Асака туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Шаҳрихон гидроэлектростанциялар каскади” филиалида ҳозирда “Етакчи иқтисодчи” лавозими мавжуд эмаслиги сабабли, З.Солиева филиал директорининг 02.10.2024 йилдаги буйруғига асосан ходимларнинг штатлар жадвалига кўра олдинги лавозимига тенг равишда ЯТС бўйича 9-разрядли “Ишлаб чиқариш бўйича муҳандис” лавозимига ишга тикланганлиги маълум қилинади.

*📝Telegram | 📝Facebook | 💻***Instagram

2 months, 1 week ago
**Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор …

Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари ўз ишига тикланди

Андижон вилоятида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 05.09.2023 йилдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.

Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада, директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланди.

*✍️Акромхўжа Ибраимхўжаев, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси
*📝Telegram | 📝Facebook | 💻**Instagram

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago
**Жалақудуқда “TRACKER”нинг эгаси 41 та жарима …

Жалақудуқда “TRACKER”нинг эгаси 41 та жарима тўлади

Жалақудуқ туманида яшовчи Ф.С. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 41 та 25 млн. сўмдан юқори бўлган маъмурий жарималарини бирданига тўлади.

Албатта, бу ҳолат ўз-ўзидан рўй бермади.

40 дан ортиқ қоидабузарлик содир этиб, устига-устак банкдан олган кредит қарзларини ҳам қайтармай юрган ушбу фуқаро аввалига Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими ходимлари томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳам кор қилмагач, қарздор Ф.С.нинг “TRACKER 2” автомашинасини бўлим ходимлари хатлаб қўйишига тўғри келди.

Шундан сўнггина, қоидабузар ҳайдовчи барча жарималарини тўлади ва кредит қарзларини тез фурсатларда бартараф қилишини маълум қилди.

Унгача эса, қарздорнинг севимли автомашинаси жарима майдонида сақланиб туради.

*✍️Жасур Мамаюсупов, Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси
*📝Telegram | 📝Facebook | 💻**Instagram

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago