Тарихий фактлар 2

Description
"Alloh qaysi bandadan nafratlansa, undan ilmga bo'lgan ishtiyoqni olib qo'yadi".

Hasan Basriy Rohimahulloh.
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 month, 2 weeks ago

**«Мансур Ҳаллож Аллоҳга шунчалар яқин бўлганки, борлиқни Аллоҳни кўзи билан кўрган», деган гапни токи шу бугунга қадар айтиб келишди. Бир тоифа “Илоҳий ишқ“ни даъво қиладиганлар, Ҳалложни ўзларига раҳнамо қилиб олишди.

Бизни эргашишимиз керак бўлган нарса: Қуръон ва суннат эди. Биз Қуръон ва суннатга ислом аввалида эргашиш натижасида нусратга эга бўлдик. Кейинги даврларда аста-секинлик билан Қурон ва суннатдан узоқлашдик. Шахсларга, «Уламоларга» далилсиз эргашдик. Мансур Ҳалложларни раҳнамо қилдик. «Мен Худоман», деганларга узр топдик. Динни ўз манфаати, шахсий томорқасига айлантирганларга эргашдик. Улар нима деса диндан, деб қабул қилдик. Текшириб ўтирмадик. Бу «уламолар» ҳар даврда ҳар-турли кўринишда динни гоҳида подшоҳлар истагига, гоҳида ўз манфаатларига мослаштиришди.

Бугунги кунда ҳам Мансур Ҳалложлар орамизда бор. Улар ўзидан Худо ясаб, одамларни динга муҳаббатидан, ишончидан фойдаланиб келяпти. Исломга бўлган ҳурматимизни ўз ҳурмати деб биляпти. Энг ачинарлиси эса ўзини «Худоман», деган бу «аҳли илмларни» дастаклаётган, уларга узр топиб бераётган, ҳар қандай исломга зид қилган ишларини оқлаб берадиган муридлар ҳали ҳам бор. Уларни кўзлари кўрлиги шу даражадаки «Худоман», деган инсонларни ҳам оқлайверади.

Ким гапираётганига эмас, нимани гапираётганига қарашга буюрилган эдик. Шахслар исломни эмас, ислом шахсларни буюк қилишини билишимиз керак эди. Адолат мезонини ушлашда тарафкашлик, таниш-билишликни ёқлашни эмас, ҳақ тарафида бўлишимиз керак эди. Биз эса шахслар обрўсини исломга боғлашда, адолатни эмас, танишларимизни тарафини олишда деб билдик.**@tarixiy_faktlar2

1 month, 2 weeks ago

МАНСУР ҲАЛЛОЖ КИМ**

Ибн Ҳажар ал Асқалоний Мансур Ҳаллож ҳақида:
"Зиндиқ ҳолида қатл қилинди. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бирор ҳадис ривоят қилмаган. Илк замонларда ҳолати яхши эди. Кейин диндан чиқди. Сеҳргарликни ўрганди. Баъзи ҳайратомуз томошолар кўрсатди. Уламалор қатли учун фатво бергач, 359-(ҳижрий) йилда қатл қилинди".
Ибн Касийр эса уни Макка бутпарастларига қиёслайди ва "Бузғунчилиги қилган яхши ишларидан ортиқдир"-деб таърифлайди. Айтаманки: "Ўлдирилишидан бугунгача одамлар Ҳалложнинг ҳолати ҳақида турли фикрлар айтишган. Фиқҳчиларнинг кўпчилиги, олим имомларнинг уни ўлдириш зарур ва кофир ҳолида ўлдирилгани, каззоб, ҳақни ботил қилиб кўрсатувчи, кўзбойлағичлик қилган киши эканлиги ҳусусида ҳамфикр бўлганликларини билдирганлар. Суфийларнинг кўпчилиги ҳам шу фикрдалар. Аммо юқорида айтилгани каби, бир қисм суфийлар у ҳақида яхши гаплар айтишган. Нима бўлганда хам унинг ташқи қиёфаси уларни алдаган. Унинг ич кўринишига ва сўзларининг хақиқий маъноларига воқиф бўла олишмаган. Ҳаллож, дастлаб ўзини ибодатга баҳшида қилган Раббоний киши эди. Аммо илмдан насибаси йўқ эди. Ўзини ва ҳаётини Аллоҳ розилиги учун тақвога таянтирмаган эди. Шу сабабли ислоҳ қилганидан, энг кўп ифсод қилгани ҳақиқатдир. Суфён ибн Уяйна айтади: "Бузилган олимларимизда Яҳудийларга ўҳшашлик мавжуддир. Бузилган обидларимизда эса Насронийларга ўхшашлик мавжуддир. Шу сабабдан Ҳалложнинг ақлига, ҳулул ва илоҳнинг инсон билан жамлашуви (ваҳдати вужуд) эътиқоди жойлашган эди. Шу сабабли адашишга йўлиққан йўлдан озган бирига айланди. Бошқа йўллардан келган ривоятда айтилишича Халлож турли шаҳарларга саёҳат қилган. Ушбу саёҳатларида ўзини ҳалққа Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳга даъват қилувчи эканлигини кўрсатган. Саҳиҳ ривоятда айтилишича у Ҳиндистонга борган ва "Рада" сеҳргарлигини ўрганган. "Мен сеҳр орқали одамларни Аллоҳ йўлига даъват қилаяпман"-деганди."
Қози Абдулжаббор "ал Муғний" номли асарида: "Ҳаллож ва шериклари зоҳиран инсонларни жўштирувчи ва илоҳий муъжизалар, зонни ўйғотувчи аслида эса кўзбўямачиликдан иборат бўлган ҳийлаларга йўл беришган..."
Ибнул Жавзий "ал Мунтазим фит -Тарийх" номли асарида Ҳаллож ҳақида айтар экан шуларни ёзади: "Ҳиндистон, Ҳуросон, Мавароуннаҳр ва Туркистон каби жуда кўп диёрларда бўлди".
Кейин шундай давом этади: "Али ибн Ахмад ал Ҳасибдан шуни эшитдим. У айтадики, отам менга шуларни айтиб берди: "Ҳалифа Муътазид мени Ҳиндистонга жўнатди. Кемада ёнимда Ҳусайн ибн Мансур номли бир киши бор эди. Кемадан тушгач ундан бу ўлкага нима сабабдан келганлигини сўрадим. У менга сеҳр ўрганиб, шу йўл билан ҳалқни Аллоҳга йўналтириш учун келганини айтди".
Ибн Таймия: "Ҳалложнинг (зулм қилиниб) ўлдирилганлиги ҳақидаги сўзларга ким ишонадиган бўлса, у киши мусулмонларнинг иттифоқига кўра кофир,(илгари мусулмон бўлган бўлса) муртаддир. Чунки мусулмонлар Ҳалложни, зиндиқларнинг ва мулҳидларнинг сўзларидан бўлган бир неча ҳулул, иттиҳод ва шунга ўхшаш маънолардан иборат гапларни айтгани учун ўлдиришган. Билингандек Ҳаллож: "Мен Аллоҳман"дер эди. Осмонда бир илоҳ бор, ерда бир илоҳ бор дерди. Ҳалложнинг ғайриоддий ҳаракатлари бор ва сеҳрни билар эди. Унинг қаламига мансуб бир неча сеҳр китоблари мавжуддир. Ниҳоят, умматга Аллоҳнинг одамларнинг ичига киришини ва одамлар билан ягона вужуд (ваҳдатул вужуд) бўлишини сўзлашлик куфр бўлиб, буни сўзлаганнинг қони ҳалолдир. Халлож шу (куфр) эътиқоди учун ўлдирилган. (Мажмуул Фатава 2/408)

Уни қатл қилиш учун ҳаракат қилган ва мажлис тўплаган, керакли хукмни чиқарган киши Қози Абу Умар Муҳаммад ибн Юсуф ал Моликийдир.

Ибн Касийр Қози Абу Умарни шундай мақтайди:" Бу ҳакамнинг энг тўғри ва энг аниқ ҳукмларидан бири ҳам Ҳусайн ибн Мансур ал Ҳалложни қатл қилганидир". (ал Бидая ван Ниҳая 11/172)

Бир замонларда Мансур Ҳаллож «Мен Худоман», (анал ҳақ) деган. Бир жамоат уни тавба қилишга чақирса ҳам, тавба қилмаган. Натижада дорга осилган. Мансур Ҳаллож айтган гапидан қайтмаган. Хато қилдим, демаган. Ўша вақтда ҳам, ундан кейин ҳам унинг бу сўзларини оқлаганлар, бу сўзларига узр топганлар бўлган. Уларни узри шу эдики, гўёки, одамлар Мансур Ҳалложни гапини тушунмаган.**

1 month, 2 weeks ago
4 months, 2 weeks ago

***Исмоил Ҳаққий (р.а.) «Тафсир ул-рух ул-баён» китобида ёзишича, «Қутайба ибн Муслим ҳазратлари Жайҳун қирғонига келганида ўз аскарларига қарата: «Эй биродарлар! Қалбингизда заррача дунё ҳаваси бўлса шу қирғоқда қолинг, ниятингиз Аллоҳнинг розилиги ва унинг динини етказиш бўлса менга эргашинг», — дея хитоб қилган. Сўнг қўлини дуога очиб, парвардигорга юзланган: «Ё Роббим! Ўзинг гувоҳсан, бизларнинг қалбимизда заррача дунё умиди бўлса, шу дарёда чўктиргин, қалбимизда фақат сенинг динингни етказиш бўлса бизларга шу дарёдан нажот бергин». У шундай дея дарёга от солган ва бутун аскарлари билан нариги қирғоққа соғ-саломат чиққан экан.

Хабарларга кўра, Қутайба Самарқандни эгаллаганидан кейин шаҳар маъмурларидан бири саркарда бу шаҳарга шаръий талабларга зид тарзда кирганини даъво қилиб, қозига арз қилади. Қутайбани ҳам даъвогарнинг ёнида турғизиб қўядилар.

Исломий ҳарб аҳкомларига кўра Қутайба шаҳар аҳлига ё исломни қабул қилиш, ё жизя (ғайридинлардан ундириладиган солиқ) тўлаш, ё урушни таклиф қилиши лозим эди. Қутайба эса шаҳар аҳлини огоҳлантирмасдан, қўққисдан ҳужум қилган ва ғалаба қозонган эди. Қози даъвогарнинг арзини пухта ўрганиб чиқиб, Қутайба ибн Муслим шаҳарни чиндан ҳам макр-ҳийла билан эгаллаган дея ҳукм чиқаради ва саркарданинг бу ҳаракатини қаттиқ қоралайди.

Қозининг ҳукмига кўра Қутайба бошлиқ мусулмонлар шаҳарни тарк этадилар. Таомилга биноан шаҳар аҳлига юқоридаги шартлар таклиф этилади. Ғолиб саркарданинг мағлуб юрт вакили олдида маҳкамада енгилиши тарихда кузатилмаган эди. Шу ҳодисанинг ўзидан исломнинг нақадар ҳақ ва адолатли дин экани ҳақида хулоса чиқарган шаҳар аҳли ёппасига исломни қабул қилган экан.***@tarixiy_faktlar2

4 months, 2 weeks ago

***Иккинчи жаҳон урушида:
– Дания 6 соатда таслим бўлди,
– Люксембург бир кундан кейин,
– Франция 46 кунда,
– Голландия 5 кунда,
– Белгия 18 кунда,
– Норвегия 62 кунда,
– Полша 35 кунда енгилди!

Азизлик диёри Ғазонинг Аллоҳга суянган аҳлига шарафлар бўлсин! 300 кундан ўтди. Таслим бўлиш уларнинг луғатида йўқ.

© Юсуф Муҳаммад***@tarixiy_faktlar2

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago