Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
Одамларнинг гапига кўпам эътибор беравермаслик керак. Нималар дейишмайди... Баъзилар "Яхши" деса, бошқалари "ёмон" деб туради. Ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди.
"Shu mushukni rasmga oling" deb talab qildi. Nimayam derdik, talab bajarildi. Lekin mushuk qarashni ham istamadi ?
Кеча яқин ўртада бўлганим учун Чилонзор савдо марказидаги букинистга кирмоқчи бўлдим. Аммо китоб дўконига кўзим тушавермагач, бир аёлдан сўрашга мажбур бўлдим. "Ёпилиб кетди", деди у... Ана шунақа...
Китоб дўконлари ўрнига спиртли ичимликлар дўконлари ёпилса бўлмасмиди.
Янги йил оиламиз учун синов билан бошланди. Ёлғиз жигарим - акамга кутилмаганда қўйилган ташхис зудлик билан операция қилиш зарурлигини кўрсатди. Мураккаб операция.
Аллоҳга беадад шукр, яқинларимиз - қариндошларимиз шу оғир дамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди. Меҳр-оқибат борлигига яна бир бор амин бўлдим.
Операция ўтди. Шифокор бу ёғига албатта тавсияларга амал қилиш зарурлигини, энг аввало кайфиятни туширмаслик кераклигини ва албатта назоратда бўлиб туриш шартлигини таъкидлади.
Кайфиятда чиндан ҳам гап кўп. Одамнинг руҳий ҳолати жисмоний ҳолатига таъсир қилмай қолмайди.
Кеча пул билан боғлиқ иккита воқеа юз берди.
Метрода бир йигитча туриб, бошқа жойга ўтирди. Бехосдан қарасам, у ўтирган жойда бурчакда пул ётибди. Тахминан 50 мингча бўлса керак. Уч-тўртта 20, 10 мингталик. "Укам, пулингиз тушиб қолибди", дедим. Қулоғида қулоқчин бор эди, аммо гапимни эшитди. Раҳмат айтди.
Иккинчи ҳолат фаст-фудхонада рўй берди. Жиянларимга бир нима олдим. "68 минг", - деди хизмат кўрсатувчи қиз. Битта 50, битта 20 мингталик узатдим. У менга 12 минг қайтарди. "Мен адашяпманми, уми?" деб иккиландим аввал. Кейин тўлов қоғозига қарадим: 68 минг сўм. Қизни чақириб, 10 мингни қайтардим...
Бировнинг ҳақи бировга буюрмайди. Ҳар доим шундай деб ҳисоблаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. У 10 минг сўм бўладими, 10 минг долларми, фарқи йўқ.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago