Qissalar | Hikoyalar

Description
Manfaatli va meni ta'sirlantirgan va yoqqan saralangan hikoyalarni joylab boraman.
Hikoyalar uchun "saqlangan xabarlar" desa ham boʻladi.
Shuning uchun barchasini oʻqib chiqavering :)
@suhufa
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month, 1 week ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

2 weeks ago
2 weeks ago

БИР ПИЁЛА ЧОЙ.

Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди.

Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.

Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим.

У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".

Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.

У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам" , деганлар.

Роғад Сомий.

Абдулқодир Полвонов таржимаси.

t.me/Hikoyalar_qissalar

2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

?Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси

? t.me/Hikoyalar_qissalar ?

3 months, 2 weeks ago

☪️

4 months, 2 weeks ago
4 months, 2 weeks ago

МУҲАББАТ ҲАҚИДА

*Бир ҳакимдан сўрашибди:

Муҳаббат ҳақида гапираётган киши билан муҳаббатда ҳаёт кечираётган киши ўртасида фарқ борми?

Ҳаким дебди:

Ҳозир ўзингиз кўрасиз!

Ҳаким шундай деб уларни зиёфатга таклиф қилибди. Олдин муҳаббат калимаси лабларидан ичкари кирмаган, қалблари томон ўтмаган киши- лардан бошлабди. Уларга шўрва келтиришибди. Сўнгра уларнинг ҳар бирига узунлиги бир метр келадиган қошиқ келтиришибди. Уларнинг ҳар бири узун қошиқ билан шўрвани ичишга уринибди. Аммо ича олмабди. Ўша куни оч қолишибди. Шунда ҳаким деди:

Яхши. Энди буларга қаранглар!

Ҳаким энди дастурхонга қалбида муҳаббати борларни чақирди. Уларга ҳам айнан узунлиги бир метр келадиган қошиқларни берди. Улар қошиқни олиб, шўрвани бир-бирларига ичира бошлашди. Шундай қилиб уларнинг бари тўйди. Сўнгра ҳаким улар ўз кўзи билан кўрган воқеанинг ҳикматини гапирди:

Ҳаёт дастурхонида ким фақат ўзини тўйдириш ҳақида тафаккур қилса, у оч қолади. Ким бошқа бир биродарини тўйдиришни ўйласа, иккиси ҳам бирдек тўйишади!*

Биринчи дарс:

Муҳаббатни сўзлар билан ўлчаб бўлмайди. У инсоннинг замиридан бошланадиган туйғу. Бу туйғу инсонни ато қилишга, ҳимоя қилишга, яқин бўлишга, эътиборли бўлишга ундайди. Муҳаббат сўзлардан олдин амалларда намоён бўлади. Ҳақиқий ошиқ муҳаббат ҳақида эмас, муҳаббат билан гапиради. Унинг туйғулари сўзлари натижасида эмас, сўзлари туйғулари натижасида шаклланади. Гап бу туйғунинг натижасидир. Севган кишиларингизга уларни севишингизни айтишингиз гўзалдир. Туйғуларимизни улар ҳақида гапириб, фаоллаштириб олишимиз лозим. Илиқ сўзлар туйғуларимизнинг таровати ва овозидир. Севган кишиларимизга илиқ сўзларни гапиришимиз худди уларга хушбўй атир сепишга ўхшайди. Зеро, атирни сепмасдан, унинг ҳидини билиб бўлмайди. Аммо амал вақти келганда, гап унга жой бериб бир четда туриши керак. Бироқ сиз ҳам гап билан қўшилиб, бир четга ўтиб олманг. Чунки чўкаётган кишини гўзал қасидалар билан қутқариб бўлмайди. Ўша пайтда чўкаётган киши сизнинг оғзингизни юмиб, қўлингизни чўзишингизга муҳтож бўлади.

Давоми бор

t.me/Hikoyalar_qissalar

4 months, 2 weeks ago

☪️

6 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month, 1 week ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago