Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Baxtiyor ABDUG'AFUR

Description
Advertising
We recommend to visit

Prediction Help #Prediction #Cricket_ Prediction #Dream11 #Dream11_Prediction #Cricket_Match_Prediction #Prediction_Help
Pramotion newshelp.in@gmail.com

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago

Last updated 1 week, 4 days ago

1 week, 5 days ago

Ўзбекистон дунё гиганти бўла оладими?

xabar.uz сайтида жаҳонда озиқ-овқатлар нархлари яна ўсишни бошлагани ҳақида ўқиб қолдим (https://xabar.uz/ogm4). Илмий жиҳатдан ҳам бу анча аввал башорат қилинган, амалиётда аста-секин ўз тасдиғини топмоқда.

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги дунёдаги долзарб масалалардан бири. Ўзбекистонда ҳам. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги, бир томондан, стратегик соҳа ҳам.
Ривожланган дунё бозорида ХАВФСИЗ озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошса ошадики, камаймайди. Бежизга бугунги кунда аксарият қишлоқ хўжалиги етиштирувчилари экологик тоза (ОРГАНИК сертификатли) маҳсулотларга эътибор беришмаяпти.

Қўлидан келган-келмаган, шароити етган-етмаган органик маҳсулот етиштиришга ўтмоқда. Ҳатто, ўсимлик вегетацияси учун ноқулай минтақалар (айниқса, Европанинг шимоли) ҳам аллақачон экологик соф маҳсулот етиштиришга ўтган. Ва энг қизиғи, бу давлатлар, хусусан, Голландия, Германия, Франция, Испаниянинг анънавий қишлоқ хўжалигига қараганда янги усулларни тадбиқ эта бошлаганидан ҳаражатлари бир неча марта камайган, маҳсулотдан келадиган фойда эса бир неча марта ортган! Сабаби, органик маҳсулот анънавий маҳсулотдан камида 3 марта қимматдир.

Янги қишлоқ хўжалигининг шиори шундай: "Кам ҳаражат, юқори даромад!"

Ана шу шароитларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янгидан-янги имкониятлар эшиги очилган. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳаддан ташқари кимёлашгани (ва заҳарлашгани) сабабидан дунё бозорига чиқа олмайди. Япония, Жанубий Корея каби қудратли иқтисодлар Ўзбекистондан маҳсулот излайди, лекин талабга мосини топа олмайди.

Бизда яқин беш-ўн йилликда минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини белгилашда муҳим ўрин тутувчи иқтисод бўлишга катта шароит етилган. Бизнинг минтақа маҳсулотларига, агар улар талаб даражасида бўлса, Япония, Жанубий Корея, Малайзия... каби давлатларнинг қизиқиш ўта юқори.

Бир муддат "Артсофт" кластери илмий марказини бошқардим. Шу даврда кластер икки марта халқаро органик маҳсулот сертификатларини олди. Дарров Япониядан 20 минг тонна органик пахта толасига буюртма тушди! Лекин кластердан манфаат қидирганлар бу ишга жуда қарши бўлишди. Кейин бу масала умуман ёпилди.

Демак, бизда йирик ишлаб чиқарувчи бўлиш имконияти мавжуд. Бу эса кўп жиҳатдан давлатнинг ўзига хос имижини шаклланишига ҳам ёрдам беради. Қишлоқ хўжалигида Ўзбекистоннинг имкониятлари шундай кенгки, агар тўғри йўлни топа олсак, бу соҳада дунё гигантларидан бирига айланиш ҳеч гап эмас.

xabar.uz

Жаҳонда озиқ-овқатлар нархлари яна ўсишни бошлади

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумот берди

1 week, 6 days ago

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов "Facebook"даги саҳифаларида қуйидаги постни эълон қилибдилар.

"Мени шахсий кузатишларим бўйича, Ўзбекистонда, аёллар орасида саратон касаллигига чалиниш ва натижада барвақт вафот этиш даражаси – жуда юқори. Ва бу кўрсатикич ошиб бормоқда. Мен бу борада тадқиқот ўтказганим йўқ.

Лекин, ўзим билган компакт аҳоли пунктларидаги холатни кузатиб, шу хулосага келдим. Вафот этаётган аёлларнинг ёши 30-60 оралиғида, жуда кеч тўғри диагноз қўйилмоқда. Ва даволаш натижасида беморлар ҳаёти сақлаб қолинмаган. Лекин, нега аёллар орасида саратон касаллиги ошиб бораяпти – билмайман.

Европанинг баъзи давлатларида бир тажриба бор: 35 ёшдан ошган аёллар, ҳар икки йилда бир марта бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтишлари қатьий маслаҳат берилади. Ударни уйларига хат юборилади. “Келинг, бу сизни соғлиғингиз учун жуда муҳим” деб ёзилади.
*
Кўрик мутлақ бепул қилинади. Ва бу текширувда аёлларда кўп учрайдиган касалликлар биринчи бўлиб текширилади. Ҳар икки йилда. Шу тажрибани Ўзбекистон ҳам жорий қилиши керак. Ўзбекистон аҳолисида профилактик текширув маданиятини шакллантириш керак."

© Камолиддин Раббимов

Бунга қўшимча қилмоқчиман.

2008 йилгача институтимизда айрим агрохимикатларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича фундаментал лойиҳа амалга оширилган эди. Ўша лойиҳада агрозаҳарлардан циперметрин ва каратэ препаратлари ҳам тадқиқ этилган эди.

Лойиҳанинг якуний хулосаси қуйидагича бўлганди. Циперметрин ва каратэ препаратлари инсон хромосомаси (ДНК) мутациясига сабаб бўлади! Гап саратон ҳақида ҳам эмас, унданда оғирроқ масала — инсон ДНКси мутацияси ҳақида кетмоқда.

Бу икки заҳар таъсирида мутацияга учраган хромосома (ДНК)нинг кейинги тақдири ўрганилган эмас. Лойиҳа шу хулосаси билан якунланган, давом эттириш учун молияланмаган. Бугун ўша мутация жараёнининг асоратларини ўрганиш ҳар қачонгиданда муҳим.

Яна бир факт: ўша икки заҳар — циперметрин ва каратэ ҳамон Ўзбекистонда қўлланади. Иссиқхоначилардан сўраб кўрсангиз бўлади.

Бу икки препаратнинг таркиби (таъсир этувчи моддаси) ва салбий оқибатлари ҳақида академик нашрлардан ўқиб кўрсангиз бўлади.

2 weeks, 1 day ago

Фарғонанинг Яйпанига бордим, иш билан. Бир тадбиркор ака билан гаплашиб ўтиргандик, "Қораёзибуво қайси томонда?" деб сўрадим. "Ёнимизда, ака, бизга яқин, нимага сўраяпсиз?" деб қолди. "Қораёзибуводан бир қўрбоши ўтган, Ислом полвон, манбаларда исми ва таърифи келади" десам ҳалиги акамиз: "Ие, ака, Ислом полвон қўрбоши менинг ота уруғим!" деб хурсанд бўлиб кетди. Мавзу ўз-ўзидан қўрбошилар, миллий-истиқлолчилик ҳаракатига уланиб кетди.

Нима учун эслаяпман бу суҳбатни. Фарғона водийсида 1917-1930 йилларда Шўро тузумига қарши кўтарилган миллий ҳаракатга тортилмаган шаҳар-у қишлоқ қолмаган экан. Водийнинг қай бир қишлоғига бормай, ўша ернинг маҳаллий қаҳрамонлари - қўрбошиларию йигитлари қисматлари чиқиб келаверади.
Ота-боболаримизнинг Шўрога қарши кураши умуммиллий ҳаракат бўлганини ойдинлашиб бораверади. Шўро иддао қилган "босмачилик" эмас, балки йирик тарихчи олим, профессор Қаҳрамон Ражабов домла илк бор илмий муомалага киритган "миллий-истиқлолчилик" ҳаракати бўлгани янада ўз тасдиғини топади.

Бир томондан, ўша давр тарихи, халқ руҳияти ва эътиқодини яхши билган киши буни табиий қабул қилади. Халқ бутун вужуди билан босқинчига, бегона эътиқод-у мафкурага тиш-тирноғигача қарши турган. Ҳатто, қўрбошиларга бориб қўшилмаган эркаклар кўчаларга чиқа олмай қолган.

Бежизга бу ҳаракатни илдиз-томири билан қўпоришга Шўро тузуми курашмаган. Вазият шу даражага етадики, 1919 йилда Туркистон фронти ичида алоҳида Фарғона фронти ташкил этилади ва бутун Туркистонга ташланган ҳарбий қисмлар вагон-вагон қилиб Фарғонага юборилади. Ана шу машъум тарихдан таъсирланиб романимга "Қонли гуллар водийси" номини танлаганман.

Шўро тузуми Фарғона масаласини ҳал қилмай туриб Туркистонни қайта мустамлака қила олмасди. Фарғонани енгмай Туркистонни бўйсундириш мумкин эмасди.

Ишончим комилки, ҳали тадқиқотлар давом этади, бу машъум тарихнинг биздан махфий машҳум саҳифалари очилади.

2 weeks, 3 days ago

Қисқартириш бюджетга – кенгайиш вазирликларга

☝️Харажатларни қисқартириш бўйича жадвал диққат марказига чиқди. Ҳар доимгидек энг катта чопилиш таълим билан тиббиётда. Яқин ўтмишда тарвақайлаб семирган бирорта вазирлик, бирорта қўмита жадвалда кўринмайди.

✍️ Рақамларга эътибор қаратамиз: Биринчи қаторда турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 3364 та штат қисқартирилмоқда. Жадвалга ишонсак, ундан тежаладиган маблағ 386 млрд сўм. Агар бу рақамни 3364 га бўлсак йиллик 114.744.351 сўм келиб чиқмоқда. Бу таълимда қисқартиришга тушган, яъни бугунги кунда керак бўлмай қолган ходимларнинг ўртача ойлик маоши 9.562.029 сўмга тўғри келмоқда, деганидир.

⚡️Яъни мантиқан қаралса, қисқартирилишга лойиқ ишчи ҳам шу кунгача 10 млн сўмга яқин маош олиб келган. Лекин яқинда эълон қилинган маошлар статистикаси бунинг тамоман аксини кўрсатади. Унга кўра таълим вакиллари ўртача 3,4 млн сўм билан энг пастдан битта олдинги қаторни, тиббиётчилар эса 3,2 млн сўм билан “фахрли” охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Энди савол туғилади – бу ҳисоблашда кетган хатоми ёки вазирлик тизимидаги маошларни пасайтириб кўрсатиб келдикми?
Иккинчи ва асосий савол – нега қисқартириш шундоқ ҳам энг ночор қатламларга тушяпти, нега бу жадвалда сўнгги йилларда ҳам бўйига ўсган, ҳам энига кенгайган бирорта вазирлик ёки пайдар-пай очилаётган, аммо амалда бирор каромат кўрсата олмаган бирор қўмита ёки агентлик йўқ?!

Бу режа амалга ошса (амалга ошади ҳам) жами 475 млрд сўмнинг тежалишига олиб келаркан. Яъни амалда ярим трлн сўм ҳам эмас. Лекин Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагининг ўзида “эришган” бюджет дефицити 20 трлн сўмлиги расман тан олинди. Бу шиддат билан йил якунини 50 трлн.лик “марра” билан забт этишимиз ҳеч гап эмас. Энди савол туғилади – ортиқча харажатларнинг 1 фоизини ҳам қопламайдиган, яна камига 7 мингга яқин кишини камбағаллик домига олиб кирадиган бундай қисқартириш билан кимни алдаймиз ва нимага эришамиз? Мазкур жадвални тузган вазирлигу мутасаддилар бунга қандай изоҳ берар экан?

💥 Масаланинг бошқа томони – Ўзбекистонда бир йилда ўтказилаётган ранг-баранг тадбирлару меҳмоннавозликнинг, вазирлигу давлат ташкилотлари ўтказаётган маросимларнинг ҳисоб-китоби ҳеч қилинганми? Ёки “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан” дея ниқобланадиган харажатлар, қўша-қўша ярқироқ машиналар, хориж сафарлари, корпоратив дастурларнинг салмоғини сўрайдиганлар борми? Ўзи “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисми” кимнинг пули, шу тер тўккан халқнинг солиқлари эмасми?

🤷🏻‍♂️ Модомики харажатларни қисқартириш зарур экан, булар четда қолиб, яна энг ҳимоясизларга болта урилгани ажабланарли.

Аброр Зоҳидов

2 weeks, 6 days ago

Дунёнинг етакчи илмий журналлари (Q1) мақолаларни қабул қилаётганида муаллифлар (олимларнинг) қайси давлатдан эканига эътибор қаратиши бор нарса. Учинчи дунё мамлакатлари олимлари илмий ишлари ҳар қанча зўр бўлмасин, жиддий нашрларга қабул қилиниши эҳтимоли пастроқ. Агар худди ўша мақолага АҚШ ёки Хитой олими номи киритилса (ўша олим ишлаётган институт номи ҳам, инглизчада affiliation) мақоланинг қабул қилиниши эҳтимоли юқори.

Тадқиқот иши ҳар қанча жиддий, илмий янгилиги зўр бўлса ишонч ўта паст. Сабаби, жиддий тадқиқотлар учун жиддий лаборатория ва жиҳозлар керак. Учинчи дунё мамлакатларининг бундай ишларга қурби етмайди деган қараш бор.

Одатда, ҳар қандай мақола камида иккита тақризчи томонидан кўриб чиқилиб, сўнг нашрга қабул қилиниши ёки қилинмаслиги хулоса қилинади. Тақризчиларнинг фикрлари мақола муаллифларига етказилади.

Лекин, аксарият ҳолларда журналларнинг бош муҳаррирларининг ўзи хулоса бериб қўя қоладида мақолангизни бошқа журналга ўтказиш (transfer) таклифини беришади. Мақолани бутунлай рад этиш (reject) ва бошқа журналга ўтказиш (transfer) ўртасида анча катта фарқ бор. Бунда ўша журналларнинг муҳаррирлари Учинчи дунё олимлари илмий мақолаларини тақризчиларга ҳам юборишни лозим кўрмайди ва секин бошқа журналга юбора қолинг, деган маънода "сирпантириб" юборишади.

Бош муҳаррирлар асосан илмда пешқадам давлатлар илмий тадқиқот институтларига минбарлар беришдан катта манфаатдор ҳисобланади.

Учинчи дунё мамлакатлари учун энг оммабоп нашрлар Q3 ва Q2 даражасидаги илмий нашрлар.

Шу мавзуда Ўзбекистоннинг нанотехнология бўйича энг йирик олими Umedjon Khalilov билан суҳбатлашганимизда ҳам эслаб ўтгандик. Шу маънодаги фикрни биоинформатика бўйича зўр олим Mirzakamol Ayubov ҳам айтиб қолганди. Мирзакамол дўстимиз коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалган штаммларини биринчи бўлиб секвенс қилишган эди. Лекин жиддий бир журнал мақолани қабул қилмаган эди.
Фан ўта жиддий, ҳар қандай сармояни ютиб юборадиган соҳа.

Давлатларнинг фанга муносабатидан уларнинг илмий янгиликларини қабул қилинишини ҳам осонлаштиради. Айтайлик, бир вақтнинг ўзида айни бир бир илмий янгилик қилинса, аввал ўша илмий янгилик қаерда қилинганига (ким қилганига эмас!), эътибор қаратилади. Агар, айтайлик, АҚШ ёки Германияда бўлса, дарров эътироф этилади. Агар худди ўша илмий янгилик Африка ёки бошқа Учинчи дунё мамлакатида қилинса, шубҳа билан қаршиланади, қайта текширувлар талаб этилади, осонлик билан эътироф этилмайди.

Хуллас, илм-фанда Учинчи дунё мамлакатларига ҳозирча ҳавас қилиб бўлмайди. Яқин келажакда уларнинг илмий ютуқлари тан олиниши эса вақт ва эътибор масаласи.

1 month ago

Тошкент ҳавоси яхшиланиши мумкинми?

Ҳа, мумкин!

Баҳор келди, яшиллик кўпайди, нисбий намлик ошди. Яшил биомасса транспирацияси жадаллашуви, шунингдек, ҳароратга ҳам боғлиқ. Кунлар ҳарорати барқарор кўтарилганда транспирация барқарор тезлашади. Шунга мувофиқ, ҳаводаги чанг зарраларининг (бизда асосан РМ2.5 зарралари) чўкиши, боғланиши ва айрим ҳолларда баргларга ютилиши ҳам тезлашади.

Бу ерда бир муҳим жиҳат бор. Дарахтлар қишки уйқуга кирганда ҳаводаги занг зарралари миқдори кескин ошиб кетди. Ва эътибор берилса, айни қиш вақти - декабр ва январ ойларида бу ҳолат энг юқори нуқтасига етди. 2022 йил октябрида энг ёмон натижа қайд этилган (https://xabar.uz/.../toshkent-havosining-ifloslanishi...).

Лекин, бундан ҳавонинг ифлосланиши мавсумий деган хулоса чиқмаслиги керак. Ҳаводаги чанг зарраларининг миқдори, аксарият ҳолларда, яшил биомассага боғлиқ. Тошкент шаҳридаги дарахтларнинг аёвсиз кесилиши шу ҳолатга олиб келинди. Критик ҳолатнинг нисбатан яхшиланиши кунлар исиши ва дарахтлар баргининг тўлиқ ривожланиши (унга боғлиқ тарзда транспирациянинг ошиши)га боғлиқ.

Яшил биомасса мавсумда майда зарраларни "зарарсизлантириб", кейин қишки мавсумга кирилар ва унда чангнинг ҳуружи кузатилмасди. Лекин, кейинги йилларда, яшил биомассанинг камайиши ҳисобига аввалги мавсумда тўпланган ҳамма чанг зарралари кейингисига "ўтказиб" юборилди. Қишда чанг миқдорининг кескин ошиши шундан.

Лекин, ҳозирги вазият устимиздаги бу муаммонинг тўлиқ ечими бўла олмайди. Нисбатан йирик баргли дарахтлар ва яшил қопламни кўпайтирмай туриб аввалги ҳолатга қайтиш мушкул масала.

3 months ago
3 months ago

ЎША ГАП - ГАП!

«Ўзи яшаб турган мамлакат тилини билмайдиганлар ё меҳмон, ё ўзи тилини сингдирмоқчи бўлган босқинчи ё гап уқмас нодон"

Бу сўзларни 150 йилча илгари Карл Маркс айтган экан, минглаб одамлар уни иқтибос сифатида қўллаган. Аммо икки-уч кун аввал Шерзодхон Қудратхўжа тилидан учган бу ибора бутун МДҲ бўйлаб акс-садо берди, ҳатто Кремлдаги хос ҳужраларга қадар кириб борди.

Аслида бу гапни Латвия, Украина, Грузия ёхуд Озарбайжонда бирор амалдор айтса, шунақа шов-шув кўтарилармиди? Катта эҳтимолки, ЙЎҚ! Негаки бунақа кескинликни "катта оғалар" ҳаммадан кутсалар ҳам биздан кутишмайди
Негаки, биз бағрикенг халқимиз.

Ўттиз бир йилдан бери оғалар тузиб берган алифбодан-да воз кечишга кўзимиз қиймайди.

Ҳали-ҳануз мажлисга адашиб кириб қолган русийзабон қоровулнинг кўнглига келмасин деб 200 кишига қараб русча гапирамиз.

Юртимизга бостириб кирган босқинчиларнинг оти ўчиб кетмасин деб, уларнинг шарафига бутхона тиклаймиз.
Боламиз эртага гапи ўтадиган бўлсин деб таниш-билиш эвазига бўлсаям рус мактабига жойлаймиз.

Бирор ишга жойлашмоқчи бўлсак, аввало рус тилини билиш талаб этилса-да, “пешонам қурсин” деб, ортимизга қайтиб кетаверамиз.

“Сенлар Октябрь тўнтаришидан кейин пайдо бўлгансан”, “Украинада парад ўтказволайлик, сенларнинг масалангни ҳал қиламиз” дейишсаям “чурқ” этмаймиз.

Энди, ана шундай мўмин-қобил, сабрли, қўй оғзидан чўп олмаган миллатнинг бир вакили чиқиб, Карл Марксдан анавинақа иқтибос келтириб турса... уларга алам қилади-да!

Ҳа, аслида бу гапни биргина Шерзодхон Қудратхўжа эмас, ҳаммамиз айтишимиз керак. Бу миллатчилик эмас. Агар ўзи ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш миллатчилик бўлса, Шимол юртида онасига сим қоқиб, ўзбекча гапирган бир қоракўзни ўласи қилиб калтаклашнинг отини нима деймиз?

Икки-уч танга пул топиш учун келган, ўрта мактабни аранг битирган бир бечорадан рус адабиёти ва тарихидан имтиҳон олишнинг отини нима деймиз?

Айнан ўзбек бўлгани учун сўроққа тортилган гастарбайтерни ҳеч бир сабабсиз кучишлатар тизим вакиллари томонидан тиз чўктиришнинг отини нима дейиш керак.

Биз ҳам бошқалардан ўз юртимизда, ўз тилимизни, ўз қадриятларимизни қадрлашни сўрасак, майлими? Нега Грузияда грузинча, Эстонияда эстонча, Тожикистонда тожикча гапирадиган миллат вакилларига қараб “Ўзбекистонда ўзбекча гапирсанглар нима қипти?” дейилса, “бу чидаб бўлмас ҳақорат” дея бонг урасиз, господа?

Хуллас, ўша гап гап: “Не знать языка страны проживания может только гость, идиот или оккупант...»

Rustam Iqbol

Нима десангиз денг!

3 months, 3 weeks ago

Nega yigitlarga o'z vaqtida uylanish tavsiya etiladi?

“Hoy yigitlar jamoasi! Sizlardan kim oila harajatlariga qodir bo’lsa uylansin …”
(Buxoriy rivoyat qilganlar)

Anchadan buyon qo’limga kitob olib o’qimay qo’ygandim. Injiqligim bor. Kitobni sotib olishdan avval u haqida boshqalar bergan taqriz (review) ni va kitobni qisqacha mazmunini ko’rib chiqaman. Hozirda Shizofreniya, Epilepsiya va Bipolyar buzilishlar bo’yicha ilmiy ish qilayotganim uchun shu sohaga oid kitoblarga chanqoqlikni his qilib yurgandim.

Qo’limga 2000 yil Fiziologiya/Tibbiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi, Kolumbiya Universiteti professori Erik Kandel ni “The Disordered Mind” kitobi tushdi. Erik Kandel xotira va o’rganishda sinapslarni markaziy rolini topganligi uchun Nobel olgan.

Kitobni o’qir ekanman, qiziq faktga duch keldim. Kitobdagi fikrlarni umumiy holda keltiraman:

“Keyingi yillardagi texnologik yuksalishlar insonlarga avval ma’lum bo’lmagan genetik og’ishlarni ko’rsatib berdi. Bular: "copy number variations" va "de novo mutations”.
"Copy number variations" bu DNK dagi nukleotidni yo’q bo’lishi yoki ko’payishiga (x2) aytiladi. "De novo mutations" bu yangi mutatsiyalar.

Voyaga yetgan erkak urug’ hujayralarida to’satdan yangi mutatsiyalar sodir bo’lib turadi. Bu yangi (de novo) mutatsiyalar soni inson yoshi ulg’aygan sari ko’payib boradi, ya’ni erkak urug’ o’zak hujayralari har 15 kunda bo’linib turadi. Mazkur bo’linish jarayonida DNK ko’chirilib turishi natijasida turli xil xatolar ham yuzaga keladi va shu xatolarni tuzatilmagan qismi keyinchalik yangi mutatsiyalarga olib keladi.

Endi, quyidagi qiziq faktlarga e’tibor bering:
1. 20 yoshdagi otada o’rtacha 25 ta yangi mutatsiyalar mavjud bo’lsa, 40 yoshdagi otada esa 65 ta atrofida yangi mutatsiyalar mavjud bo’ladi;

  1. Yangi mutatsiyalarni hammasi ham havfli emas, lekin aynan shu de novo mutatsiyalar autizm holatlarini kamida 10%ga hissasi to’g’ri keladi;

  2. De novo mutatsiyalari tufayli autizmga chalinish holatlarida onalarni hissasi yo’q, chunki ayollardagi tuxum hujayralar hayot davomida bo’linib ko’paymaydi – ular tug’ilishdan oldin yaratilgan bo’ladi;

  3. Islandiya davlatida 78 ta bola va ularni ota-onasini genetik materiali tahlil qilingan. Shulardan, 44 tasi autizmga chalingan bolalar. Yoshi katta otalarni autizmga chalingan farzandlarida de novo mutatsiyalar soni oddiy bolalarnikidan ko’proq, vaholanki mazkur de novo mutatsiyalar kasallikka chalingan bolalarni otasida ham, onasida ham mavjud emas.

  4. Oxirgi yillarda autizm holatlari ko’payayotgani sabablaridan biri bu kech uylanish va kech farzand ko’rishdir.

Yuqoridagi hadis mazkur ma’lumotlarni o’qigach yodimga tushdi va imkon bo’lsa uylanish va farzand ko’rish mazkur holatlar (autizm, shizofreniya)ni ancha kamaytirishi mumkin.

©Эркин Курганов

4 months, 4 weeks ago

Жон чиқар маҳал кўзига аъмоли кўрсатилса шунақа талваса қўзғаши мумкин. Бу каллаларга "перезагрузка" керак. "Босиб оламан!", "Қўшиб оламан!" ва ҳоказо-ҳоказо ғоялар билан яшаб яккамохов бўлдинг, дунёга олабўжи бўлиб кўриндинг, сенга дарс бўлмадими? Бу тоифа реал фикрий, маънавий ислоҳотга муҳтож, лекин буларга жуда қийин. Чунки шунча йиллар давомида ён-атрофидагилар душман қилиб кўрсатилди, онгига сингдирилди. Ўзидан бошқа ҳеч кимнинг гапини эшитмайди. Ўзининг жони ҳам кўзига кўринмайди, қурбонликка ҳам рози. Бу тоифада "перезагрузка" бўлмагунча ҳаммага потенциал душман бўлиб қолаверади.

Лекин, бу эски каллалар билмайдики, замон ўзгарди, босқинчилик қилиш осонмас, босиб олган тақдирда ҳам янги ғояли мияларни бошқариш осонмас. Қолаверса, иймон-эътиқоди бутун халқлар бир қарич тупроғини топширмайди, курашиб қўймайди. Бунга Афғонистон мисол, Қорабоғни қайтариб олган Озарбайжон мисол, Ҳамас мисол!
Замон ўзгаряпти, қонун-қоидалар ҳам ўзгаряпти, биз ҳам ўзгаришимиз керак. Тайёр туришимиз керак. Бир хаёл ўтганди кеча: "Агар ҳукумат қурол билан ишлашни ўргатадиган бўлса бориб ўрганардим!"

Анави нусхага гапим... ўша гап!

We recommend to visit

Prediction Help #Prediction #Cricket_ Prediction #Dream11 #Dream11_Prediction #Cricket_Match_Prediction #Prediction_Help
Pramotion newshelp.in@gmail.com

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Last updated 1 month, 1 week ago

Last updated 1 week, 4 days ago