Baxtiyor ABDUG'AFUR

Description
Advertising
We recommend to visit

Prediction Help #Prediction #Cricket_ Prediction #Dream11 #Dream11_Prediction #Cricket_Match_Prediction #Prediction_Help
Pramotion [email protected]

Last updated 4 months, 1 week ago

Last updated 2 months ago

Last updated 7 months, 3 weeks ago

2 months ago

Осиёга Европа нафасини олиб кирган жамоа

Бундан 30 йил аввал, 16 октябр Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинлари чемпиони бўлганди. Ўша ўйинларда терма жамоамиз Осиё грандларини бирма-бир ютганди. Гуруҳ босқичида ЖЧ-94 да катта шов-шув кўтарган Саудия Арабистони 4:1, ярим финалда эса Жанубий Корея 1:0 ҳисобида мағлуб этилганди.

Терма жамоамиз ўйинлари ҳақида Япония матбуоти: "Ўзбекистон Осиёга Европа нафасини олиб кирди..." деб ёзганди. Гарчи ўша вақтларда Осиёнинг айрим жамоаларида европалик мутахассислар мураббийлик қилишсада замонавий футбол фалсафаси тўлиқ ўзлаштирилмаган эди. Бизнинг таркибдаги барча футболчилар бевосита Европа футболи вакиллари эди. Сабаби, собиқ Иттифоқ футбол тизими, фалсафаси ва мактаби кўп жиҳатдан Европа футболи андозалари асосида эди.

Ўша терманинг аксарият вакиллари чин маънода Европа футболи талаблари асосида тарбияланган эдилар. Ана ўша футболчиларимиз Осиёда анча шов-шув кўтаришган эди.

Лекин, ўзбек футболида ўтиш даври оғриқли кечди ва бу узоқ муддатга чўзилди. Лекин кейинги йилларда Ўзбекистон терма жамоалари анча ўсишга эришди. Ўсмирлар ва ёшлар Жаҳон чемпионатларида ўйнашди, U-20 ва U-23ларимиз Осиё чемпиони бўлишди. Худо хоҳласа, катта термамиз ҳам ЖЧга чиқади. Футболдаги ғалабаларимиз ҳали олдинда.

2 months, 1 week ago

Бир тадқиқотчининг илмий иши муҳокамаси институтимизда ўтибди. Институтимиз етакчи ташкилот қилиб белгиланган.

Расмий ҳимоядан аввалги бир расмиятчилик. Аслида, умуман кераги бўлмаган босқич, оворагарчилик, қоғозбозлик. Бу босқичдан ўн кунлар ўтиб асосий ҳимоя бўлади. Лекин, гап бунда эмас.

Илмий иш муҳокамага қўйилган. Тадқиқотчининг маърузасидан кейин саволлар берилган. Тадқиқотчи бирорта саволга жавоб бера олмаган. Савол берган олимлар ҳам жавобдан қониқишмаганини очиқ айтишган. Бундай ҳолат камдан-кам бўлади. Лекин, истайсизми-йўқми, тадқиқотчи бу босқичдан ўтказиб юборилади. Саволларга жавоб беролмаса ҳам. Иши талабга жавоб бермаса ҳам. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу бир расмиятчилик. Бу босқичнинг ҳамма ҳужжатлари тўпланади, расмий ҳимояга берилади, у ерда ҳам шу "театр" давом этади.

Масала шуки, саволларга жавоб бера оладими-йўқми, бу муаммо эмас. Илмий даража олишни ният қилган шу босқичга етибдими, демак, у илмий даражасини олади. Бу ҳам ҳозирги аҳволни кўрсатадиган бир кўрсаткич.

Бир ҳамкасбим яқинда айтиб қолувди. Бошқа соҳа олими билан суҳбатлашиб қолишибди. Ўша олим: "сизларда ҳам илмий даражаларни олиш шунақами?" деб сўраганда ҳамкасбимиз: "худди шундай" деса ҳалиги олим: "хайрият, бу иш фақат бизнинг соҳада эмас экан" деярмиш.

Балки бу ҳам узоққа чўзилган ўтиш даврининг бир белгисидир. Насиб қилса, бу ишлар ҳам ортда қолар. Кейин, шу йўлда илмий унвонларга эга бўлганлар қарорлар қабул қиладиган шахсларга айланиши мумкин. Мана шу нарса жамият ва фан учун ўта хавфли ҳолатдир.

Унинг оқибат ва кўлами тасаввуримиздан ташқаридадир.

2 months, 2 weeks ago
Агрозаҳарлар қўлланиши ҳақида FACEBOOK'даги постим (телеграмга …

Агрозаҳарлар қўлланиши ҳақида FACEBOOK'даги постим (телеграмга ҳам қўйган эдим: https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/384) муҳокамаси давом этяпти. Дўстимиз Адҳам Тиллоқўзиев ҳам фикрларини ёзибдилар:

"Жуда ахвол чатоқ Олтиариқда шом пайтида шунақаги захарни хиди босади-ки! Шунинг учун бўлса керак жигар касалликлари тобора авж оляпти.
СССР пайтида куз пайтида ёки бахорда самалётдан дори сепиларди халос. Одамлар узумга олтингургут сепса сепарди.Узумлар зўр бўлар эди. Хозирчи захар масканига айланди хаммаёқ!"

"Шу сабаб Олтиариқ анкологик касалликлари бўйича аввалги қаторда туради. Менимча муаммо химикатни ўзида. Ишлаб чиқарувчи касални уни ичига жойлаб қўйса керак."

Изоҳларни ўқиш учун: https://www.facebook.com/share/p/ZajJVh6C2dMZoJRb/

2 months, 3 weeks ago
Facebook'да иссиқхоналарда қўлланаётган заҳарлар ҳақида пост …

Facebook'да иссиқхоналарда қўлланаётган заҳарлар ҳақида пост қўйганимда (телеграм каналга ҳам жойлагандим: https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/384) Ортиқ Али Расулов акамиз фикрларини ёзибдилар:

"Тенгдошим бор эди маҳалламда пиёз экар эди гектарлаб. Ширага қарши энг кучли химикатни сепар эди, кейин маст ҳолда гангиб юрар эди бир қанча муддат.

Танасини ёмон безлар босиб кетди. Саратон касали бўлиб 2015 йил вафот этди. Яна бир 1980 йилда туғилган пиёзчи деҳқон йигит жигар церрози бўлиб ўлди у ҳам шунақа кучли химикатни ишлатар эди..."

Хулоса ўзингиздан. Заҳарнинг зарраси - қўлингизда қолиб кетган миқдори ҳам зарар!

2 months, 3 weeks ago

Чинозга бордик.

Иссиқхоналарда касалликлар авж олган, бутун бир қишлоқ иссиқхона билан тирикчилик қиларкан. Иккита катта иссиқхонага кирдик. Касаллик авжида. Оқпашша ҳаммаёқда.

Деҳқон акамиз айтади: "Илгари бунақа бўлмасди, йилдан-йилга янги-янги касалликлар кўпайиб кетяпти, ишлатмаган заҳаримиз қолмади..."

"Ҳамма касалликлар шу заҳарлар ишлатганингиздан!" дедим. "Касаллик чақирадиган вирус-у замбуруғ, ҳашарот секин-аста заҳарга мослашяпти. Уларнинг янги авлодлари дунёга келяпти".

"Домла, қишлоқда иккита ашаддий заҳар ишлатадиган одам бор эди. Иккаласи ҳам рак бўлиб ўлди. Қўрқиб қолдим заҳар ишлатгани" дейди иссиқхона эгаси. "Энди биологик усул қўллайман, ўзим ҳам қўрқиб турибман. Шунақа заҳарлар сотишади, сепгандан кейин бош айланади, кўнгил айнийди, эшик-деразаларни ёпиб юрамиз. Болалардан қўрқамиз..."

Бу фақат Чиноздаги ҳолат эмас. Айтдим - бўйнимдагини соқит қилдим.

5 months, 2 weeks ago

Европани Ислом дунёсига боғлаган омил

Ислом ренессансини ўрта асрлар Европаси билан боғлаган омил бу “таржимачилик ҳаракати”дир (“Translation movement”). Ислом ренессанси натижаси ўлароқ дунё юзини кўрган ва турли илм-фан йўналишларига оид асарлар араб тилидан лотин тилига таржима қилинди.

8-14 асрлар Исломнинг олтин даври (Islamic Golden Age) дея тарихга кирди. Ана шу даврда кўп фанлар пайдо бўлди, тараққий этди, фундаментал шоҳ асарлар битилди.

Таржимачилик ҳаракати Европани Исломнинг олтин даври қўлга киритган илмий ютуқлар билан таништирди. Европада янги даврни бошлаб берди. Энг қизиғи, Европа антик даврда ўзи яратган бебаҳо дурдоналар билан айнан араб тилидан таржима қилди. Сабаби, бир неча асрлик маҳдудлик натижасида Европа ўз маънавий ўтмишидан узилиб қолган эди. Хусусан, Птолемей ва Аристотелнинг асарлари ҳам араб тилидан лотин тилига таржима қилинди – “тирилди”.

Таржимачилик ҳаракатининг йирик намоёндалари сифатида қуйидаги таржимонлар машҳурдир:

  1. Герард Кремонский (Gerard of Cremona, 1114–1187 йиллар). Ушбу мутаржим араб тилида битилган 70 дан ортиқ илмий асарни лотин тилига таржима қилгани айтилади. Айнан Жерар Кремона Птолемей ва Аристотелни Европага “қайтариб” беради. Ҳар икки юнон файласуфларининг асарларини арабчадан лотин тилига таржима қилади.

  2. Майкл Скот (Michael Scot, 1175–1232 йиллар). Мазкур таржимон буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари”ни арабчадан лотин тилига таржима қилган.

  3. Аделард Батский (Adelard of Bath, 1080–1152 йиллар. Аделард Батский ал-Хоразмийнинг асарларини лотин тилига таржима қилган.

  4. Роберт Честерский (Robert of Chester, 12-асрда яшаган). Роберт Честерский Ал-Хоразмийнинг “Ал-жабр вал-муқобала” асари ва кимёга оид кўплаб арабий матнларни лотинчага таржима қилади.

Умуман олганда, “Таржимачилик ҳаракати” мусулмон олимларининг ҳар бир янги асарини лотин тилига таржима қилишга уринган. Мусулмон юртларга қатнайдиган европалик савдогарларга айнан янги асарларни сотиб олишга буюртмалар берилар эди. Шарқдан Ғарбга нафақат анвойи моллар, балки сандиқ-сандиқ китоблар ташилган.

Насиб этса, бу мавзуда яна давом этамиз.

5 months, 3 weeks ago

Европани ўзгартирган китоб

Мусулмон олимларнинг дунё илм-фани ва тамаддунидаги ўрни ҳақида фикрларимни эълон қилишни бошлаган эдим (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/360). Аввалги постимда кимё отаси Жобир ал-Ҳайённинг лотин тилига таржима қилинган асарлари Европа университетларида асосий қўлланмалар бўлганлигини ҳақида ёзгандим. Ана шу фикрларимни давом эттирмоқчиман.

Ўрта асрлар Европасида бир қатор файласуф олимлар етишиб чиқди. Улар табиий фанларнинг қатор соҳаларида бир қадар муваффақиятларга эришишди. Табиётшунослик, хусусан, кимё, тиббиёт, доришунослик ва фалсафа фанлари ривожида Алберт Магнус, Рожер Бэкон, Арналдус де Вилла Нова, Николас Фламел, Парацельс... Эътиборли жиҳати шуки, номлари зикр этилган ушбу олимлар Жобир Ал-Ҳайённинг асарларини ўрганишган. Жобир ал-Ҳайён Европада бутун бошли фанларнинг ривожига ўта кучли таъсир кўрсатади. Европа олимлари Жобир ал-Ҳайённинг асарларига шарҳлар ёзишган. Биргина “Китаб ал-Кимё” асари европалик мутафаккирлар орасида жуда машҳур бўлиб кетади.

Ўрта асрларнинг машҳур мутафаккири Алберт Магнус “Китаб ал-Кимё” (лотинчаси "Liber de Alchemia")ни ўрганиб, ўзининг асарларида ундан кўп фойдаланади (иқтибослар келтиради), “Китаб ал-Кимё”нинг бутун Европада ўрганилишини тарғиб этади.

Инглиз олими Рожер Бэкон ҳам Жобир ал-Ҳайённинг илмий ишларидан таъсирланган. Илмий тажриба ва эмпирик усулларнинг қатъий тарафдори бўлган Бэкон ўз тадқиқотларида “Китаб ал-Кимё”дан фойдаланади.

Каталониялик кимёгар ва физик Арналдус де Вилла Нова “Китаб ал-Кимё”ни ўрганиб, унга шарҳ ёзади, кимё маърузаларида Жобир ал-Ҳайённинг шу асаридан фойдаланади.

Сохта Гебер номи билан Европада машҳур бўлган олимнинг "Summa Perfectionis" ва "Liber Fornacum" каби асарларига “Китаб ал-Кимё” жуда кучли таъсир кўрсатади. Асардаги кўп усулларни ўзлаштиради.

Фармацевтика ва токсикология фанлари ривожига катта ҳисса қўшган Парацелс (Paracelsus) “Китаб ал-Кимё”даги ишларни давом эттиради, ундаги тажриба усулларини ўз лабораториясида қўллайди.

Хулоса ўрнида айтажак фикрим шуки, нафақат мусулмон олимлар, балки уларнинг биргина китоби – “Китаб ал-Кимё” ўрта асрлар Европасидаги кимё ва унга боғлиқ қатор фанлар ривожига туртки берди. “Китаб ал-Кимё”га турли шарҳлар ёзилди, кимё маърузалари шу китоб асосида тузилди. Европа университетлари кутубхоналарида асарнинг лотин тилига қилинган таржималари энг қимматбаҳо манба эди.

Умуман олганда, мусулмон олимларининг ҳиссаси шу биргина “Китаб ал-Кимё” билан чекланиб қолмайди. Насиб қилса, кейинги мақолаларда ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Telegram

Baxtiyor ABDUG'AFUR

Жамиятга бир ғояни зўр бериб сингдиришга уринаётган тоифалар бор: “дин-диёнат илм-фанга қарши!” Бу Ислом динига қилинган энг катта туҳматдир! Аввало, Ислом дини инсонни илм-маърифатни эгаллашга чақиради, тарғиб қилади. Ислом ренессансининг асосий устунларидан…

5 months, 3 weeks ago

Жамиятга бир ғояни зўр бериб сингдиришга уринаётган тоифалар бор: “дин-диёнат илм-фанга қарши!”

Бу Ислом динига қилинган энг катта туҳматдир! Аввало, Ислом дини инсонни илм-маърифатни эгаллашга чақиради, тарғиб қилади. Ислом ренессансининг асосий устунларидан бири айнан илм-фан эди.

Ғарб илми Ислом динининг – мусулмон олимларнинг илм-фанга қўшган беҳисоб ҳиссаларини эътироф этади. Айрим фанларнинг асосчиси деб мусулмон олимларини тан олади. Чунки, кўплаб мусулмон олимларнинг асарлари ўрта аср Европа университетларида ўқитилган. Ўрта асрларда мусулмон олимларининг асарларини арабчадан лотин тилига таржима қилишга ихтисослашган махсус мактаблар бўлган. Уларда таржимачилик бўйича анъаналар асрлардан-асрларга сақланиб қолган. Ўрта асрларда европалик олимларга – бўлғуси таржимонларга араб тили ўргатилган. Чунки, ўша вақтда Ислом дунёсида илм-фаннинг тили араб тили эди. Юртимиздан чиққан олимлар ҳам асарларини араб тилида ёзишган.

Мусулмонлар ўрта асрларда аниқ фанларга асос солишган. Ана шундай олимлардан бири Жобир ал-Ҳайён эди. Ғарб у Geber номи билан машҳур бўлди. У кимёнинг отаси сифатида тан олинади. Кимё ва алкимёга оид бир қатор асарлари лотин тилига таржима қилинган. Улар орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

"Kitab al-Kimya" (лотинчаси "Liber de Alchemia"). Ғарб университетлари алкимё ва кимёнинг асосларини шу асар асосида ўрганишган.

"Kitab al-Sab'een" (лотинчаси "Liber de Septuaginta"). Мазкур асар алкимё ва кимёнинг жараёнлари ва назарияларига бағишланган.

"Kitab al-Mizan" (лотинчаси "Liber de Ponderibus"). Ушбу асар кимёвий жараёнларда миқдор ўлчовлари, сифат ўзгаришлари ва тажрибаларнинг аниқлигига бағишланган.

"Kitab al-Rahmah" (лотинчаси "Liber Misericordiae"). Эритмалар олиш, моддаларни тозалаш ва ҳайдаш бўйича тажрибаларга бағишланган асар.

"Kitab al-Tajmi" (лотинчаси "Liber de Aggregationibus”). Мазкур рисола эритмалар таркибидаги моддаларни концентрлаш ва уларни тозалаш тажрибаларига бағишланган.

Жобир ал-Ҳайённинг бундан бошқа асар ва рисолалари ҳам таржима қилинган. Биз фақат машҳурларига тўхталиб ўтдик, холос.

Кейинги мақолаларда Ғарбда машҳур бўлган ва Ғарб ўзининг устозлари ҳисоблаган бошқа олимлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз. Бундай олимлар жуда кўп. Чунки Ислом дини одамларни илмга, маърифатга чақирар эди.

Хулоса шуки, соғлом баҳс қилмоқчи бўлганлар ёлғонни қурол қилмаслиги ва бутун бошли тамаддунларга туҳмат қилмаслиги керак. Ёлғоннинг умри жуда қисқа. Псевдоилм эса ёлғонданда паст нарсадир.

7 months, 2 weeks ago

Ўзбекистон дунё гиганти бўла оладими?

xabar.uz сайтида жаҳонда озиқ-овқатлар нархлари яна ўсишни бошлагани ҳақида ўқиб қолдим (https://xabar.uz/ogm4). Илмий жиҳатдан ҳам бу анча аввал башорат қилинган, амалиётда аста-секин ўз тасдиғини топмоқда.

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги дунёдаги долзарб масалалардан бири. Ўзбекистонда ҳам. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги, бир томондан, стратегик соҳа ҳам.
Ривожланган дунё бозорида ХАВФСИЗ озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошса ошадики, камаймайди. Бежизга бугунги кунда аксарият қишлоқ хўжалиги етиштирувчилари экологик тоза (ОРГАНИК сертификатли) маҳсулотларга эътибор беришмаяпти.

Қўлидан келган-келмаган, шароити етган-етмаган органик маҳсулот етиштиришга ўтмоқда. Ҳатто, ўсимлик вегетацияси учун ноқулай минтақалар (айниқса, Европанинг шимоли) ҳам аллақачон экологик соф маҳсулот етиштиришга ўтган. Ва энг қизиғи, бу давлатлар, хусусан, Голландия, Германия, Франция, Испаниянинг анънавий қишлоқ хўжалигига қараганда янги усулларни тадбиқ эта бошлаганидан ҳаражатлари бир неча марта камайган, маҳсулотдан келадиган фойда эса бир неча марта ортган! Сабаби, органик маҳсулот анънавий маҳсулотдан камида 3 марта қимматдир.

Янги қишлоқ хўжалигининг шиори шундай: "Кам ҳаражат, юқори даромад!"

Ана шу шароитларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янгидан-янги имкониятлар эшиги очилган. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳаддан ташқари кимёлашгани (ва заҳарлашгани) сабабидан дунё бозорига чиқа олмайди. Япония, Жанубий Корея каби қудратли иқтисодлар Ўзбекистондан маҳсулот излайди, лекин талабга мосини топа олмайди.

Бизда яқин беш-ўн йилликда минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини белгилашда муҳим ўрин тутувчи иқтисод бўлишга катта шароит етилган. Бизнинг минтақа маҳсулотларига, агар улар талаб даражасида бўлса, Япония, Жанубий Корея, Малайзия... каби давлатларнинг қизиқиш ўта юқори.

Бир муддат "Артсофт" кластери илмий марказини бошқардим. Шу даврда кластер икки марта халқаро органик маҳсулот сертификатларини олди. Дарров Япониядан 20 минг тонна органик пахта толасига буюртма тушди! Лекин кластердан манфаат қидирганлар бу ишга жуда қарши бўлишди. Кейин бу масала умуман ёпилди.

Демак, бизда йирик ишлаб чиқарувчи бўлиш имконияти мавжуд. Бу эса кўп жиҳатдан давлатнинг ўзига хос имижини шаклланишига ҳам ёрдам беради. Қишлоқ хўжалигида Ўзбекистоннинг имкониятлари шундай кенгки, агар тўғри йўлни топа олсак, бу соҳада дунё гигантларидан бирига айланиш ҳеч гап эмас.

xabar.uz

Жаҳонда озиқ-овқатлар нархлари яна ўсишни бошлади

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумот берди

We recommend to visit

Prediction Help #Prediction #Cricket_ Prediction #Dream11 #Dream11_Prediction #Cricket_Match_Prediction #Prediction_Help
Pramotion [email protected]

Last updated 4 months, 1 week ago

Last updated 2 months ago

Last updated 7 months, 3 weeks ago