MARHABO KARIMOVA (norasmiy)

Description
Хуш келибсиз!

#Ҳикоялар
#Шеърлар
#Психология
#Кўнгил_очар

Reklama uchun: @Reklama_Qoidalarr

Barcha She'rlari Hikoyalari bizda!
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 2 months ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago

3 weeks, 3 days ago
***Бормисиз дўст омонмисиз эй.

***Бормисиз дўст омонмисиз эй.
Қанча бўлди кўришмадик юз.
Келинг уйим тўри сизники.
Янги йилни бирга кутамиз.

Безатилган арчалар ёниқ.
Чиройидан узолмайсиз кўз.
Бўлинг бу йил меҳмоним аниқ.
Янги йилни бирга кутамиз.

Дастурҳоннинг бошида қўлни.
Очиб яҳши тилагаймиз сўз.
Бошланг қани биз томон йўлни.
Янги йилни бирга кутамиз.

КИРИБ КEЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ❄️❄️

ҲУЛКАРОЙ  ҲОЖАМОВНА ***

T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy

3 weeks, 3 days ago

Ассалому алайкум!

Мана декабрнинг охирги кунлари ҳам ўтиб бормоқда!
– Бу йил Сизга осон бўлдими?
– Ҳа.., кимгадир осон, кимгадир қийин бўлди. Муҳими хаммамиз яхши хаётий тажриба тўпландик! Шундай эмасми?!

Янги йилни янги умидлар билан кутаётган Сиз Азизларга,
ЯНГИ ЙИЛ ХАЙРЛИ КЕЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

T.me/Marxabo_Karimova

3 weeks, 3 days ago

*🎄ЯНГИ ЙИЛ🎄*

Дардимизга бергин дармонлар,
Дилимиздан кетсин армонлар,
Қувончларга тўлсин ҳар онлар,
Қувонч олиб келсин , янги йил.

Хонадонлар ризқ , рўзга тўлсин,
Юракдаги ғуборлар ўлсин,
Осмонимиз мусаффо бўлсин,
Қувонч олиб келсин , янги йил.

Эски йилнинг дарди йўқ бўлсин,
Янги йилдан кўнгил тўқ бўлсин,
Шиддатимис мисли ўқ бўлсин,
Қувонч олиб келсин , янги йил.

Қалбда учсин гўзал туйғулар,
Кўринмасин дарду , қайғулар,
Жарангласин юзда кулгулар,
Қувонч олиб келсин,янги йил.

Муҳаббатдан яйрасин диллар,
Садоқатдан ёнсин кўнгиллар,
Ютуқларга тўлсин бу йиллар,
Қувонч олиб келсин , янги йил.

Шукурлардан тинмасин сўзлар,
Муҳаббатга буркансин кўзлар,
Табассумдан порласин юзлар,
Қувонч олиб келсин , янги йил.

Эвоҳ йилим қани тезроқ ел,
Ташрифингдан қувонсин бу эл,
Қанотингда омад олиб кел,
Қувонч олиб келгин, янги йил.

Бахт нелигин ҳис қилсин юрак,
Ҳиссиз юрак , кимга ҳам керак,
Мактубадан ягона тилак,
Қувонч олиб келсин янги йил.

❄️🌬💨❄️⛄️❄️🌬💨❄️
Мактуба ШАЙДО **

T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy

1 month ago

🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ
22 - Д Е К А Б Р Ь 🎉**

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊**
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰****

T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy

1 month ago

Сабрли кундош.

Хосиятни аммасининг ўғлига узатишганда ўн етти ёшда эди.У эрини на севишини,на севмаслигини билмай хаёт кечира бошлади.Аммаси яъни қайнонаси меҳрибон,самимий эди, билмаганни ўрганди,кўнмади,эри узоқроққа ишга кетса,эшик тагида кутадиган бўлди  Келса ,қувониб ,кетса хомуш тортадиган бўлди.Эхтимол, муҳаббат шудир.
Хаш-- паш дегунча Отадан саккиз йил ўтиб кетди.Бола йўқ.
Энди уларни бу холат ташвишга сола бошлади Айниқса,қайнонаси табиб,духтур қилишга тушди.Натижа йўқ.
Негадир Хосият бепарво эди,уни болалик тарк этмаганди,феъл -- атвори сал болачалиги учун сиқилиб,ўйланиш ундан йироқ эди.Эрининг бола хақидаги гапларига унча қулоқ осмас,ўзи қайнсингиллари билан ёш боладек ўйнарди.Бирин-- кетин улар кузатилди,болали бўлишди.Ўғил,қизларини кўтариб онасиникига келганда Хосият уларга хавас билан қарай бошлади.
Охири қайнонаси бир қарорга келди.Ўғлини уйлантирмоқчи бўлди.
--- Хохласанг, сен ҳам яшайвер,уй бор ,-- дейишди.Хосият кўнди,кундошим туғиб берса,бирга катта қилаверамиз,-- деди .Аммаси уни узоқ бағрига босиб,йиғлади.--- Шунақаям оқкўнгил,содда бўласанми--я,болам--а!.

..  Келинни тушириб келган қудалар ховлида идиш ювиб юрган Хосиятни кўриб,донг қотишди.Чунки,Хосият сулув малак эди.
--Биз қизимизни куёв барибир суймайди.
Қудалар бир-- бирига пичирлашди.
Карами кенг,қодир Аллоҳ.
Роса тўққиз ойдан сўнг Хосият ўғил,кундошим қиз туғишди.
Хосият Энди чинакамига аёл бўлиб етилганди.Фарзанд меҳри уни улғайтириб,янаям оқила ,гўзал она бўлганди.
Хосият харчанд кундошини айро тутмай,унга,қизчасига меҳр кўрсатса ҳам кундоши ўзини обқочар,жанжал чиқаришга кўринарди.Аслида,жанжалга сабаб йўқ эди.Хосият ўзи навбати кунида эрини хизматини сидқидилдан бажарар,кундоши ҳақида оғиз очмасди,Фақат қизчасини дадаси яхши кўргани учун ўғли иккисини эрининг олдига обчиқар,шундай кундоши жанжал кўтарди.Хосият болаларни айримас,меҳр берарди
Бир куни ўғли бешикда қаттиқ йиғлайверди.Эмизиш учун боланинг бошини кўтариб,кўкрагига тутганди қўлига нимадир санчилди.Қараса,нина.
Хосият болани бешикдан ечдию уни ўраганича,бағрига босиб,онасиникига кетди.
...Аммаси,эри бир неча бор келишди,Хосият кўнмади.Воқеани ҳам айтмади,онаси билди.Бу пайтда отаси ўтиб қолгандир.
Шу зайлда кундоши беш қизли бўлди,Хосият бошқа турмуш-- қурмади, Кундошини айбламади.Йиллар ўтиб, ўғли йирик тадбиркор бўлди,сингилларни узатишди,дадаси билан мунтазам боғланиб турди.Ўгай онасини олдигаяи бориб турди.
..Мана бугун у дадаси,онаси,ўгай онаси ва 90  ёшни қоралаб қолишган икки бувисини,хотини,қизи,икки синглисини олиб Умра сафарига йўл олди...
Яхшилик қил ,сувга ташла,балиқ билар,балиқ билмаса,Холиқ билар ..
Қалбидаги улкан сир билан яшаётган Хосият қорайиб,кичкина бўлиб кетган, бир қўли ишлатмай қолган кундошини қўлидан тутди,Ўғли онасини,эри аммаси( қайнонаси) ни етаклаши...
   Тамом.
Хамидахон Фузаилдин қизи.
21 .12.2024 й.

T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy

1 month, 1 week ago
*****🥀******🥀***ЯНГИ МЕҲМОН МУБОРАК ***🥀******🥀***

*🥀*🥀ЯНГИ МЕҲМОН МУБОРАК 🥀🥀

Хушхабар тарқалган он,
Кўнглим ҳам бўлди хандон,
Биродарим, қадрдон,
Янги меҳмон муборак!

Ҳикмат бордир ҳар ишда,
Аёндир гоҳи тушда,
Бешикдаги фаришта,
Янги меҳмон муборак!

Кўп бўлиб бахт, омади,
Юксалсин саодати,
Аллоҳнинг инояти,
Янги меҳмон муборак!

Катта бўлиб тоғ бўлсин,
Кўнгли доим чоғ бўлсин,
Умри узоқ, соғ бўлсин,
Янги меҳмон муборак!

Севинчидан йиғлаган
Юзидан нур ёғилган,
Эндигина туғилган,
Янги меҳмон муборак!

МАКТУБА ШАЙДО
15/12/2024 й**

T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
MARHABO KARIMOVA (norasmiy)
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 2 months ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago