Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Axborotuz

Description
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot
We recommend to visit

Last updated 1 month ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 6 days, 11 hours ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 3 weeks, 4 days ago

3 weeks, 4 days ago

“Бунёдкор” Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзини 2026 ва 2028 йилгача бўлиб тўлашга келишди

Шу йилнинг 7 февраль куни ФИФА “Бунёдкор” собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очган бўлиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.

ОФК лицензиялаши талабидан келиб чиқиб, профессионал футбол клуби йилнинг 31 март санасига қадар қарздорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши лозим. Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришди. Натижада Бунёдкор лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди.

“ФИФА қарорига кўра, Бунёдкор Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди. Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди”, дейилади клуб расмий хабарида.

Хабарда қарздорлик қанчага камайтирилгани ва қолган қарздорлик миқдорига аниқлик киритилмаган.

@axborotuz

4 weeks ago
1 month ago

2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

Бу нимани англатади?
1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?
Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

@axborotuz

2 months, 3 weeks ago

Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

🌐 @axborotuz

2 months, 3 weeks ago

*❗️Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади — Президент тегишли қонунни имзолади*

Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🌐 @axborotuz

2 months, 3 weeks ago

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан:

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

🌐 @axborotuz

3 months ago

Собиқ банкир сохта тезкор тадбир баҳонасида миллиардлаб пулларни олиб, қочиб кетгани маълум бўлди

“Халқ банки” АТБ Косонсой туман филиали иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган К.Қ.В. сохта тезкор тадбир учун пул кераклигини айтиб, ўз ишхонасидан катта миқдордаги пулларни олиб, қочиб кетган.

У 2023 йил 9 августда ишдан олинган, аммо филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктириб, 17 август куни касса омборига биргаликда киришган. Улар гўёки департаментнинг Косонсой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилаётганини, тадбирда фойдаланиш учун пул кераклигини айтишган.

Шу тариқа касса омборидан 137 000 АҚШ доллари ва 1,2 млрд. сўм пулни чиқим ордери расмийлаштирган ҳолда қўлга киритиб, пул маблағларидан ҳеч қандай тадбирда фойдаланмасдан, ишониб топширилган ёки уларнинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Косонсой тумани судининг 2023 йил 18 августдаги ажримига асосан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, кейинчалик у Қирғизистонда ушланиб, 2024 йил 16 январь куни Ўзбекистонга олиб келинган.

2024 йил 20 январдаги суд ажримига кўра, айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

— Шарманда =))

🌐 @axborotuz

3 months ago
**Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди**

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди

Айтишларича, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти ташкил этилиши ҳам кутилмоқда.

🌐 @axborotuz

3 months ago

Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилади
23 январь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация "Beijing North Bartholet Ropewey Technology" компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда, “Toshkent invest kompaniya” AJ ва "Beijing North Bartholet Ropewey Technology" ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Жамоатчиликка олдиндан тақдим этиладиган мазкур лойиҳа бўйича Пойтахтда канатли таксилар (осма йўл) қуриш режалаштирилган.

Маълумот учун, "Beijing North Bartholet Ropewey Technology" Хитой ва Швейцариянинг "Bartholet Maschinenbau AG" компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

P.S.: Ишқилиб бу борада ҳам туя ҳаммомни орзу қилгани каби бўлмайлик-да.

🌐 @axborotuz

3 months, 1 week ago

Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади

Қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

🌐 @axborotuz

We recommend to visit

Last updated 1 month ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 6 days, 11 hours ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 3 weeks, 4 days ago