Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Description
⌨ Чат @Yahshilik_Kanali

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
We recommend to visit

⌨ Чат @Yahshilik_Kanali

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Вай хIокху канал чохь,шуна дуккха а пайдехьа хIум карор ду.Дехар до массарга а, хIара канал дIас даржош дакъа лацар

Last updated 2 months, 1 week ago

Админ: @allpsd_design @Kechakz

Last updated 8 months ago

2 weeks, 4 days ago

**Шаввол ойининг рўзасини қачондан бошлаб тутиш керак?

Унинг ҳукми қандай ҳамда саҳарлик ва ифторлик қачон қилинади?».

Бугунги кунда кўпчилик мана шундай саволларга жавоб излаяпти.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, деб зикр қилинган (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Шаввол ойининг рўзасини Шаввол ойи мобайнида исталган кунларда тутишингиз мумкин, бироқ солиҳ амалларнинг яхшиси тезрок бажариладиганларидир. Шунинг учун Ҳайитнинг 3-кунидан бошлаб тутиш мумкин. Ҳайитнинг эртасидан тутса ҳам бўлади. Мазкур кунлардаги рўзани Шаввол ойининг ҳоҳ аввалида, ҳоҳ ўртасида ҳоҳ охирида узлуксиз тутиш мумкин. Ёки Шаввол ойи давомида кун оралатиб тутиш ҳам дурустдир.

Бирор кишида рамазон рўзасининг қазоси бўлса аввал қазо рўза тутилади. Чунки рамазон рўзаси фарз.

Шаввол ойи рўзасининг ҳукми — нафл.

Саҳарлик бомдод вақтининг кириш вақтидир. Ифторни эса шом намози вақти кириши билан қилинади.**

@HIKOYANEW

2 weeks, 4 days ago

**​​Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

  1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
  2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
  3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
  4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни».

​​**

@HIKOYANEW

2 weeks, 4 days ago

**НИШОНГА УРИЛГАН ГАПЛАР:

“Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”

Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!

Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”

Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан

Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!

Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!

Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.

Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.

Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш

Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.

Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)

Нозимжон Иминжонов**

@HIKOYANEW

2 months, 2 weeks ago

**''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, аввал сўз бошладим. У кишининг қўлларини ушлаб:
- Ё Расулуллоҳ, бу ишнинг (яъни, Исломнинг) нажоти нима? - деб сўрадим.
- Эй Уқба, тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин, гуноҳларинг учун йиғла, - дедилар.
Бошқа сафар у зот мени учратиб қолиб, аввал сўз бошладилар, қўлимни ушлаб:
- Эй Уқба ибн Омир! Сенга Таврот, Инжил, Забур ва Улуғ Қуръондаги учта яхши сурани айтайми? - дедилар.
- Ҳа, (айтинг). Аллоҳ мени Сизга фидо қилсин! - дедим.
У зот менга ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос''ни ўқиб бердилар. Кейин таъкидладилар:
- Эй Уқба, уларни унутма, бирон тунни бу сураларни ўқимай ўтказма!
Мен уларни халигача унутганим йўқ. Бу сураларни ўқимагунимча тонг оттирмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (бошқа сафар) учратиб қолиб, у зотдан олдин сўз бошладим. Қўлларидан ушлаб дедим:
- Ё Расулуллоҳ, менга фазилатли амаллардан хабар беринг!
- Эй Уқба, сен билан (орани) узган одам ила (яхши) муносабатда бўл, сенга бермаганга бер, сенга зулм қилган кимсадан юз ўгир.
Ибн Хубайб ривоят қилади: Биз ёмғирли, зим-зиё тунда йўлга чиқдиқ. Намоз ўқиб берсинлар, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қидирдик. У зотни топганимизда:
- Сизлар намоз ўқидингизми? - деб сўрадилар.
Мен индамадим. У зот:
- Қул (яъни, айт), - дедилар.
Мен ҳеч нима демадим. Кейин яна:
- Қул (айт), дедилар.
Мен индамай туравердим. У зот яна дедилар:
- Қул (айт).
- Ё Расулуллоҳ, нимани айтаман?
- Қул ҳуваллоҳу аҳад билан муаввизайнни кеч кирганда, тонг отганда уч марта ўқи. Шунда улар сен учун кифоя қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди''.
Расули акрам алайҳиссалом ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос'' сураларини ўқиб, узларига, оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб у зотга дам солганлар.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.**

@HIKOYANEW

2 months, 2 weeks ago

#САЛОМАТЛИК **عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақаман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!**

@HIKOYANEW

2 months, 2 weeks ago

*🍀* Саховатни ғиштдан ўргандим...!

– Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?

– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб
турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.

Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади...!**

@HIKOYANEW

2 months, 3 weeks ago

**​​Яшашга улгуриб қолинг.
Эртага уйғонмаслигиз мумкин.

Шундай тадбиркорлар бор, ойига 20 000 доллар соф фоида қилади.
Шундай тадбиркорлар бор, ойига 200 000 доллар соф фоида қилади.
Лекин яшаш тартиби:
Эрталаб уйдан 08:00 чиқиб кетади,
Уйга ярим тунда 01:00 - 02:00 кириб келади.
Ота она, хотин кўрмайди.
Фарзандлари хайт кунлари кўришга улгуради, агар нозикроқ акани жанозасига кетиб қолмаса.

Хуллас, эрталабдан кечгача иш.
Лекин, сиз камроқ ишласангиз, ризқ камайиб қоладими?

Шундоқ биродарларни биламан, шом намозидан кейин телефонини ўчириб қўяди:
- Энди, оиламни хаққи деб.

Шунинг учунам, чойхонада кеч 23:00 гача ўтиришни хушламасам керак.

Қийинчилик кунларида улфат сизга ярамайди.
Асосан она, ота, хотин ёки ака укалар ёрдам беради.
Улфатиз, сизга пул керак вақт, пулларини товар айлантиришга тиқиб қўйган бўлади аксига олиб :).
Албатта хаммаси эмас!

Гапни индаллоси, эртага ўлиб қолишингиз хам мумкин.
Ишга қул бўлманг.
Ақлни ишлатиб миёрида этибор бериш керак.
Бой қилувчи хам, камбағал қилувчи хам Аллох!

Ақилли тадбиркор, оилани биринчи ўринга қўяди

Рўзғорга етадиган пул борми?
Бўлдиде энди!

Ижарани тўлашга пул топиб улгурмаган бўлсам хам, эй, бу муаммони эртага ўйлайман дейманда, болаларимни тўйиб қучоқлайман.

Миразиз Ахмедов**

Хикоялар Хадислар Ривоятлар | Instagram | You Tube

2 months, 3 weeks ago

**9934. Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан:

“Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу  менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
arabicuz**

Хикоялар Хадислар Ривоятлар | Instagram | You Tube

3 months ago

Rosululloh ﷺ o‘qib yurgan duolari🫀****

Bu duoni albatta yodlab oling 👆🏻 | 📌****

We recommend to visit

⌨ Чат @Yahshilik_Kanali

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Вай хIокху канал чохь,шуна дуккха а пайдехьа хIум карор ду.Дехар до массарга а, хIара канал дIас даржош дакъа лацар

Last updated 2 months, 1 week ago

Админ: @allpsd_design @Kechakz

Last updated 8 months ago